Умная подшивка

Моҳир тахлам / Тадбиркорлик фаолиятининг давлат назорати. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар /

Солиқ текширувлари ва уларнинг ўтказилишига сабаб бўлувчи омиллар (СБХ, 39-40-сон 2022 йил 11 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

ЎТКАЗИЛИШИГА САБАБ БЎЛУВЧИ

ОМИЛЛАР


Бугунги кунда солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи ҳар қандай корхонада мавжуд бўлиши мумкин. Шунингдек, кўпчилик солиқ тўловчилар ўзлари билмаган ҳолда солиқ хавфининг ошиб кетиши оқибатида солиқ текширувига тушиб қолмокда. Шу нуқтаи назардан, ушбу мавзу амалиётда кўп саволлар туғилишига сабаб бўлмоқда ва айрим саволлар очиқлигича қолиб кетмоқда. Шу сабабли тадбиркорларга қулайлик яратиш ҳамда уларда солиқ хавфи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ушбу мақолани тайёрладик.


Қуйида айрим тадбиркорлик субъектларида солиқ текширувига сабаб бўладиган ва амалиётда кўп учраётган солиқ хавфларини оширувчи омиллар келтирилган. Ушбу омилларни билиш кутилмаган солиқ текширувларининг олдини олишда фойдали бўлиши мумкин.

Ҳозирги пайтда солиқ текширувлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга ошириб келинмоқда.

Қуйида Ўзбекистонда қандай солиқ текширувлари ўтказилиши ҳамда улар қайси солиқ тўловчиларда ўтказилиши ҳақида қисқача маълумот келтирилган.



Қандай солиқ текширувлари мавжуд?


Солиқ кодексига ва юқорида таъкидлаб ўтилган Низомга мувофиқ тадбиркорлик субъектларида ўтказилиши мумкин бўлган солиқ текширувларининг қуйидаги турлари мавжуд:

q камерал солиқ текшируви;

q сайёр солиқ текшируви;

q солиқ аудити.



Камерал солиқ текшируви нима?


Камерал солиқ текшируви - бу солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисобланишини, ўз вақтида ва тўлиқ бюджет тизимига тўланиши юзасидан солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширув. Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва солиқ органида мавжуд бўлган солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида ўтказилади.


Камерал солиқ текширувига сабаб бўлувчи омиллар:

Солиқ органларининг солиқ хавфини бошқариш тизими асосида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилиши содир этилганлиги хавфининг мавжуд бўлиши


...
Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск