ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022 й. 598-сон "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2022 й.

N 598




ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

ИДОРАВИЙ ҚОРОВУЛЛИК БЎЛИНМАЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Қўриқлаш фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат корхоналари ва муассасалари (кейинги ўринларда  давлат органлари ва ташкилотлари) идоравий қоровуллик бўлинмаларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштириш ҳамда уларга кўмаклашиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Қўриқлаш фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ҳуқуқбузарлик ва ҳодисалар юзасидан ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларини хабардор қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат органлари ва ташкилотларининг идоравий қоровуллик бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектларда жиноят, бошқа ҳуқуқбузарликлар ва ҳодисалар, шубҳа уйғотувчи, қидирувдаги шахслар ва юзага келган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, жамоат хавфсизлигига таҳдид солаётган ёки таҳдид солиши мумкин бўлган ўзга ҳолатлар тўғрисида ҳудудий ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига тезкор хабар бериш тартиби, шунингдек қоровуллик бўлинмалари ходимлари билан ушбу масалаларга оид йўриқномавий машғулотларни ўтказишнинг умумий қоидалари;

ҳудудий ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг хабар берган давлат органлари ва ташкилотларининг идоравий қоровуллик бўлинмалари билан ҳодиса жойида амалга ошириладиган ҳамкорликдаги фаолияти;

ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия бўлинмалари томонидан идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ҳуқуқбузарлик ва ҳодисалар ҳақидаги хабарлари бўйича тезкор чоралар кўриш тартиби;

ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари фаолиятига қўмаклашиш ва яқиндан ёрдам кўрсатиш бўйича вазифаларни бажаришда ўрнак кўрсатган идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш.


2. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардияси билан биргаликда:

бир ой муддатда ўз таркибидаги идоравий қўриқлаш бўлинмаларида мазкур қарорнинг мақсадини, моҳиятини, амалий аҳамияти ва ижро этиш тартиби юзасидан тушунтириш ишларини ташкиллаштирсин;

жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни аниқлашда, ўзига юклатилган бошқа вазифаларни бажаришда ўрнак кўрсатган давлат органлари ва ташкилотларининг идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимларини рағбатлантириб бориш чораларини кўриб борсин;

жорий этилаётган тартибнинг самарадорлиги юзасидан тизимли мониторингни амалга ошириб борсин ва қарор талаблари бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ҳамда Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь





























Время: 0.1869
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск