ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2022 й. 604-сон "Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш жараёнларида ахборот тизимлари кенг қўлланилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.2022 й.

N 604



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ

КИРИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИНГ БОЖХОНА

ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ ЖАРАЁНЛАРИДА АХБОРОТ

ТИЗИМЛАРИ КЕНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизга олиб кириладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнлари тубдан ислоҳ қилиниб, божхона операцияларини рақамлаштириш орқали инсон омилини қисқартиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, олиб кириладиган товарларни божхона расмийлаштирувида нарх маълумотлари бюллетенидан фойдаланиш, уни янгилаш муддатларининг узоқлиги, иқтисодиёт тармоқларининг бу борадаги етарлича ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги, бюллетендаги айрим нархларнинг жуда юқори белгиланганлиги божхона расмийлаштируви жараёнида улар бўйича тўловларнинг юқорилиги кўплаб муаммолар келтириб чиқармоқда.

Олиб кириладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона қийматини назоратдан ўтказиш жараёнларида божхона қийматининг эҳтимолий диапазонини автоматик ҳисоблаб чиқадиган ахборот тизимларини жорий этиш ва божхона органлари томонидан хавфни бошқариш ахборот тизимида айрим товарларнинг индикатив нархларини белгилаш орқали соддалаштириш, бу борада бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни қисқартириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

божхона қийматининг эҳтимолий диапазонини автоматик ҳисоблаб чиқадиган ахборот тизимини жорий этиш йўли билан нарх маълумотлар бюллетенини шакллантиришни тўлиқ бекор қилиш;

божхона қийматини аниқлаш жараёнларида хавфни бошқариш ахборот тизимида айрим товарларнинг индикатив нархларини белгилаш орқали назорат қилиш механизмини жорий этиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 октябрдаги

604-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-34-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 66-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 114-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"114. Божхона органлари электрон божхона расмийлаштирувини амалга оширишда олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати тўғри аниқланганлигини назорат қилиш мақсадида хавфни бошқариш ҳамда божхона қийматининг эҳтимолий диапазонини автоматик ҳисоблаб чиқадиган ахборот тизимлари, шунингдек, бошқа ахборот тизимларидан фойдаланади.

Ушбу тизимлар томонидан автоматик тарзда (инсон аралашувисиз) энг кўп импорт қилинган товарлар бўйича уларнинг энг қуйи нархлари, шу жумладан асосий таркибини ташкил этувчи хомашё нархидан паст бўлмаган индикатив нархлар шакллантирилади.

Олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати хавфни бошқариш ахборот тизими орқали назорат қилинишида индикатив нархлардан фойдаланилиши мумкин.

Бунда, товарнинг божхона қиймати биринчи навбатда декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этиладиган тегишли маълумотлар тўғри, миқдорий жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқпанган ахборотга асосланган ҳолда аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь



































Время: 0.2125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск