ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022 й. 599-сон "Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2022 й.

N 599




ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ПАРАЛИМПИЯ

ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ПАРАЛИМПИЯ

СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 18 майдаги ПҚ-5114-сон қарорига мувофиқ паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар, услубчи-йўриқчилар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган илмий-таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 18 майдаги ПҚ-5114-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ:

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти ташкил этилганлиги;

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар, услубчи-йўриқчилар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган илмий-таълим муассасаси этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

параспорт бўйича фаолият юритаётган тренерлар, йўриқчи-услубчилар ва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, бунда халқаро илғор тажрибага эга бўлган мутахассислар ва тренерларни таълим жараёнига шартнома асосида жалб этиш;

касбий маълумотга эга бўлмаган спорт-таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пуллик асосда параспорт бўйича қайта тайёрлаш ва қисқа муддатли махсус курсларни ташкил этиш;

параспорт бўйича спортчиларни ўқитиш ва тайёрлашнинг барча даражаларида спорт маҳоратидан билим беришнинг инновацион методларини ишлаб чиқиш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар ўтказиш;

параспорт бўйича қобилиятли ёш спортчиларни аниқлаш ҳамда улар орасидан халқаро спорт майдонларида муносиб қатнашишни таъминлашга қодир бўлган профессионал спортчиларни тайёрлаш маҳорати ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ҳамда самарали ўқитиш дастурлари ва усулларини жорий этиш.


3. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, институт тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти уставининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини ўқитишнинг замонавий услубларини қўллаш кўникмаларига ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича амалий тажрибага эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан биргаликда иқтидорли мутахассислар ҳамда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларда малакасини ошириш чораларини кўрсин.


7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан биргаликда паралимпия ва нопаралимпия спорт турлари бўйича ўқув адабиётлари, ўқув-методик қўлланмалар, дарсликларни ишлаб чиқсин ва Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини таъминласин.


8. Спортни ривожлантириш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти тренерлар, ўқитувчилар, жисмоний тарбия инструкторлари, йўриқчи-методистлар ва спорт фаолияти йўналишлари бўйича бошқа мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантириб, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига тақдим этиб борсин.


9. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаши Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти:

фаолиятини молиялаштиришда ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларини жалб этиш;

таълим тизимига етакчи хорижий давлатлар таълим муассасалари тажрибасини жорий этиш ва хорижий экспертларни жалб этиш чораларини кўрсин.


10. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси, 126-уй манзили бўйича вақтинчалик жойлаштирилсин.

Бунда, Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти келгусида Тошкент шаҳрида барпо қилинаётган "Олимпия шаҳарчаси"да жойлаштирилиши назарда тутилсин.


11. Белгилаб қўйилсинки, Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини сақлаш харажатлари учун зарур маблағлар 2022 йилда республика бюджети маблағлари доирасида, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


12. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон карлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар нопаралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини зарур телекоммуникация хизматлари билан ва Интернет тармоғига уланишини таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 октябрдаги

599-сон қарорига

1-ИЛОВА



Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни

тайёрлаш институтининг

ТУЗИЛМАСИ






Директор


Илмий-методик кенгаш



















































Директорнинг ўқув ва илмий-методик ишлар бўйича ўринбосари

1








Молия-иқтисодиёт бўлими

























2



















Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини ташкил этиш бўлими

3








Ахборот-ресурс маркази






















2


















Ўқув-машғулот жараёнини илмий ахборот билан таъминлаш ҳамда илмий-методика бўлими

2









Кадрлар бўйича бош мутахассис

























1































Бош юрисконсульт




Халқаро тажрибани ўрганиш ва ўқитишнинг замонавий методикаларини жорий этиш бўлими

2



















1



























Девонхона ва архив




Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёни мониторингини олиб бориш ва сифатини баҳолаш бўлими

2

1


Хўжалик бўлими*

1


Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис

1







Кафедралар*




            

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 20 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 13 нафар.


*) Институт Хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонунчилик ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь





























Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск