ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2022 й. 605-сон "Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш органларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.2022 й.

N 605



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ ОРГАНЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-97-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-97-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 апрелдан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан қоплаб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

а) халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар мувофиқликни баҳолаш органига ҳақиқатда аниқланган тавсифлар (параметрлар) ёки амалга ошириладиган ишлардан келиб чиққан ҳолда қоплаб берилади. Бунда харажатлар мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация доираси тўғрисидаги маълумотномасида акс эттирилган, аниқланган тавсифлар (параметрлар) ёки амалга ошириладиган ишларнинг ҳар бир бирлиги учун эквивалентда 200 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда миллий валютада қоплаб берилади;

б) халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси резиденти - юридик шахс бўлган, мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган инспекция органлари, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари ҳамда ходимларни сертификатлаш органларига қоплаб берилади;

в) Агентлик томонидан халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация гувоҳномаси амал қилиш муддатида ўтказиладиган даврий баҳолашларда аккредитацияси бекор қилинса, ушбу органга келгусида халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

маҳаллий тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Агентлик томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий кўмак бериш, маҳсулотларни экспорт қилишда транспортда ташиш харажатларини қисман компенсация қилиш, экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун молиявий ресурслар ажратиш ҳамда бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш жараёнларини уч ой муддатда тўлиқ рақамлаштиришни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 октябрдаги

605-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;


б) иловада:


6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;


7-банднинг "и" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беради;".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарорида:


а) қарорнинг номланишидаги "Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш" сўзлари "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш" сўзлари "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) иловада:


илованинг номланишидаги "Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш" сўзлари "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарнинг мурожаатларига асосан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитларни қайтариш муддатини олти ойгача узайтириш;

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаштириш тартибини белгилаш";

ўнинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишнинг асосий йўналишлари;

молиявий ёрдам олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;

экспорт қилувчи ташкилотларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби;

мақсадли молиявий ёрдам йўналишлари ва предмети;

молиявий ёрдам миқдори ва шартлари;

молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби;

б) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;

мувофиқликни баҳолаш органларининг аризаларини кўриб чиқиш тартиби;

халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш миқдори ва шартлари;

халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби";


б) қарорга иловада:


илова белгисидаги "илова" сўзи "1-илова" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда объектив сабаблар ва аниқ шартномалар бўлган тақдирда юқоридаги мажбуриятларни бажариш муддати Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан 12 ойгача муддатга узайтирилиши мумкин.";


18-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш йўналишида - 100 фоиз, бироқ битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиш учун 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда. Экспорт қилувчи ташкилотларнинг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, стандартлар жорий қилинган ва (ёки) мувофиқлик сертификатлари олинган ҳолатларда шартнома қийматининг 80 фоизи, бироқ ушбу йўналиш учун белгиланган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда (электротехника саноати маҳсулотлари учун Европа Иттифоқи давлатларида талаб этиладиган стандарт ва сертификатларни жорий этиш бўйича чекловларсиз ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қоплаб берилади) молиявий ёрдам кўрсатилади;";


в) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

826-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва

ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни

баҳолаш органларини халқаро аккредитация

идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан

боғлиқ харажатларни қоплаб бериш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Мазкур Низом 2022 йил 1 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аккредитация - мувофиқликни баҳолаш органининг муайян аккредитация доирасида мувофиқликни баҳолаш ишларини бажаришга ваколатининг аккредитация органи томонидан расман тасдиқланиши;

аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар - аккредитациядан ўтказиш жараёнида ҳужжатлар экспертизаси ҳамда жойида баҳолаш учун сарфланадиган харажатлар;

мувофиқликни баҳолаш органи - Ўзбекистон Республикаси резиденти - юридик шахс бўлган, мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган инспекция органи, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари ҳамда ходимларни сертификатлаш органи;

ILAC (International Laboratory Accreditation Cooperation) - Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот;

IAF (International Accreditation Forum) - Аккредитация бўйича халқаро форум.

3. Агентлик томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш (кейинги ўринларда - халқаро аккредитациядан ўтказиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришнинг асосий шарти ушбу мувофиқликни баҳолаш органларининг халқаро стандартлар талаблари асосида халқаро аккредитациядан ўтганлигидир.

4. Мувофиқликни баҳолаш органларининг халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қоплаб берилади.


2-боб. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан

боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун

тақдим этиладиган ҳужжатлар


5. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун мувофиқликни баҳолаш органи томонидан Агентликка ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ ариза ва буюртманома-анкета тўлдирилиб, қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:

мувофиқликни баҳолаш органининг аввал Агентлик томонидан халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилган аккредитация гувоҳномасининг амал қилиш муддатида ўтказиладиган даврий баҳолашлар натижалари (агар мавжуд бўлса);

мувофиқликни баҳолаш органининг халқаро аккредитациядан ўтказиш учун сарфланган харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура, далолатнома, тўлов топшириқномаси) нусхалари.

6. Халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

7. Халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Агентликнинг веб-сайти орқали тақдим этилади.

8. Халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита тақдим қилинганда, аризанинг нусхаси дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана белгиси билан ариза топширувчига берилади.

9. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органига юкланади.


3-боб. Мувофиқликни баҳолаш органларининг

аризаларини кўриб чиқиш тартиби


10. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни давомида кўриб чиқилади.

11. Агентлик аризани унга илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга белгиланган тартибда рўйхатга олади.

12. Агентлик тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш шартлари ва мақсадларига ҳамда халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш миқдорининг ушбу Низомда белгиланган миқдорларга мувофиқлиги нуқтаи назардан кўриб чиқади.

13. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан қабул қилинади.

Агентлик қабул қилинган қарор тўғрисида бир иш куни давомида почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, расмий веб-сайти орқали халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органига билдиришнома юборади.

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун йиғим ундирилмайди.

14. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тўловлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида мувофиқликни баҳолаш органининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.

15. Агентлик томонидан халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация гувоҳномаси амал қилиш муддатида ўтказиладиган даврий баҳолашларда аккредитацияси бекор қилинса, ушбу органга келгусида халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.


4-боб. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан

боғлиқ харажатларни қоплаб бериш

миқдори ва шартлари


16. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар мувофиқликни баҳолаш органига ҳақиқатда аниқланган тавсифлар (параметрлар) ёки амалга ошириладиган ишлардан келиб чиққан ҳолда қоплаб берилади. Бунда харажатлар мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация доираси тўғрисидаги маълумотномасида акс эттирилган, аниқланган тавсифлар (параметрлар) ёки амалга ошириладиган ишларнинг ҳар бир бирлиги учун эквивалентда 200 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда миллий валютада қоплаб берилади.

Хорижий валютадаги халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар миқдори мувофиқликни баҳолаш органи тўловларни амалга оширган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ҳисобланади.


5-боб. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан

боғлиқ харажатларни қоплаб беришни

рад этиш тартиби


17. Қуйидагилар халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш учун асос бўлади:

халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;

халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан сўралаётган халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг мазкур Низомда белгиланган тартиб ва талабларга номувофиқлиги;

мувофиқликни баҳолаш органининг халқаро аккредитация гувоҳномаси амал қилиш муддатида ўтказиладиган даврий баҳолашларда аккредитацияси бекор қилиниши;

халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи тақдим этган ҳужжатларда ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.

18. Бошқа сабабларга кўра халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

19. Рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, Агентлик бир иш куни давомида мувофиқликни баҳолаш органига Агентликнинг мансабдор шахслари томонидан имзоланган ёки электрон рақамли имзо ёрдамида имзоланган рад этиш сабаблари ва уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун топшириш муддати кўрсатилган асосли хулосани юборади.

20. Мувофиқликни баҳолаш органи халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, ўн иш кунида ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни, шу жумладан, рад этишнинг илгари кўрсатилган сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Агентликка топшириш ҳуқуқига эга.

21. Мувофиқликни баҳолаш органи белгиланган муддатда халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар Агентлик томонидан рад этилган сабабларни бартараф этиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.

22. Аризани қайта кўриб чиқишда рад этишнинг аввал ёзма равишда берилмаган сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.

23. Белгиланган муддатдан кейин берилган ҳужжатлар янги топширилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.

24. Мувофиқликни баҳолаш органи халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, Агентликнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


6-боб. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби


25. Мувофиқликни баҳолаш органининг халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш бўйича Агентликнинг харажатлари Агентлик учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

Молиявий йил давомида тадбиркорлик субъектларининг тақдим этган аризаларига мувофиқ молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланган базавий сметага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

26. Ҳар бир молиявий йил бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган смета бўйича Агентликнинг буюртманомаси олинган кундан бошлаб уч банк иш куни мобайнида Агентликни молиялаштиради.


7-боб. Якунловчи қоидалар


27. Ушбу Низом қоидаларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

28. Ариза топширган ва халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органларининг реестри Агентлик томонидан электрон шаклда юритилади.

29. Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Агентликка юкланади.




Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва

ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни

баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан

аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни

қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро

аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ

харажатларини қоплаб бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


  

1-босқич


Мувофиқликни баҳолаш органи


Ариза, буюртманома-анкета ва бошқа белгиланган ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда тўғридан-тўғри, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг веб-сайти орқали тақдим этиш.


Мувофиқликни баҳолаш органининг ихтиёрига кўра




2-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш ёки қоплаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


Ариза қабул қилинган кундан бошлаб етти иш кунида




3-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Мувофиқликни баҳолаш органига қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юбориш.


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида




4-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш бўйича тўловларни амалга ошириш.


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида








Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва

ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни

баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан

аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни

қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Ариза

__________________________________ (мувофиқликни баҳолаш органининг номи) лабораторияларини ҳалқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини ______________________банкидаги ______________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:

1. Буюртманома-анкета;

2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади);

3. ...

________________________________ раҳбари

(мувофиқликни баҳолаш органи номи)

_______________

(имзо)

_________________

(Ф.И.О.)

Боғланиш учун телефон: +998 (___)_________


Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва

ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни

баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан

аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни

қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Буюртманома-анкета

1.

Мувофиқликни баҳолаш органининг номи:


2.

Мурожаат қилувчи шахс (Ф.И.О., лавозими):


3.

Боғланиш учун маълумотлар (телефон, e-mail):


4.

Мувофиқликни баҳолаш органи ташкил этилган йил:


5.

Мувофиқликни баҳолаш органи жойлашган жой (почта манзили):


6.

Штат (ходимлар сони):


7.

Мувофиқликни баҳолаш органининг сўнгги ҳисобот йилида мувофиқликни баҳолаш бўйича амалга оширилган ишлари ҳажми (миқдори ва қиймати):

1.

2.

...


8.

Мувофиқликни баҳолаш органи томонидан жорий қилинган стандарт (сертификат) номи, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилган харажатлар ҳисобидан (стандарт (сертификат) номи, олинган йили, қоплаб берилган харажат миқдори, минг долларда)

(агар мавжуд бўлса)

9.

Мувофиқликни баҳолаш органи томонидан жорий қилиниши режалаштирилган стандарт (сертификат) сони


10.

Мувофиқликни баҳолаш органининг халқаро аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар


________________________ раҳбари

(мувофиқликни баҳолаш органи номи)

_______________

(имзо)

_________________

(Ф.И.О.)    ".

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"молиявий ресурслар тижорат банкларига Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла эквивалентда 500 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилиши мумкин. Бунда кредит миқдори эквивалентда 500 минг АҚШ долларигача бўлган инвестиция лойиҳалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ундан ошган қисми эса ушбу қарорда назарда тутилган имтиёзларсиз, тижорат банклари орқали умумий тартибда тақдим этилади";


27-банддаги "Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь






















































Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск