Расчеты с персоналом
Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Дошкольное и внешкольное образование /Молия вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.08.2022 й. 426-сон қарорига 1-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 2 августдаги
1-ИЛОВА
Молия вазирлиги томонидан
давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача
таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тижорат
банкларига ресурс жойлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом Молия вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда - ДХШ) шаклидаги мактабгача таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда - МТТ) ташкил этиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш тартибини белгилайди.
2. Молия вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик шаклидаги МТТни ташкил этиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
3. Тижорат банклари уларда Молия вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик шаклидаги МТТни ташкил этиш учун жойлаштирилган ресурслардан фақат ДХШ тўғрисидаги битимда кўрсатилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун имтиёзли кредитлар (кейинги ўринларда - имтиёзли кредит) бериш мақсадида фойдаланишга рухсат этилади.
ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
4. Молия вазирлиги тижорат банклари билан қонунчиликда белгиланган фоиз ставкаларида ресурс жойлаштириш тўғрисида шартнома (бош келишув)лар тузади.
5. Ресурс маблағлари тижорат банки билан тузилган шартнома (бош келишув) доирасида тижорат банки томонидан тақдим этиладиган сўровномага асосан унинг махсус ҳисобварақларига жойлаштирилади.
6. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ажратилган ресурс доирасида имтиёзли кредит ажратилиши тавсия этилган ДХШ лойиҳалари рўйхати шакллантирилади ва Молия вазирлиги
...