Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Дошкольное и внешкольное образование /

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.08.2022 й. 426-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 августдаги

426-сон қарорига

3-ИЛОВА



Оилавий нодавлат мактабгача таълим

ташкилотлари тўғрисида

НИЗОМ

         

     

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

   

1. Мазкур Низом оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг (кейинги ўринларда - оилавий МТТ) мақсади ва вазифаларини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш, моддий-техник ва методик жиҳатдан таъминлаш, молиялаштириш, шунингдек, уларни бошқариш тартибини белгилайди.


2. Оилавий МТТ фаолиятини ташкил этиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


3. Оилавий МТТ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Оилавий МТТ фақат давлат-хусусий шерикликнинг оилавий МТТни моддий-техник ва методик жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилади.


5. Оилавий МТТ шаклида таълим хизматлари якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар томонидан кўрсатилади.

Оилавий МТТ банк ҳисобварағига эга бўлади.


6. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


давлат-хусусий шериклик - хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;


давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда - томонлар) - давлат шериги ва хусусий шерик;


давлат шериги - Мактабгача таълим вазирлиги;


хусусий шерик - оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини юритиш учун давлат шериги билан битим имзолаган якка тартибдаги тадбиркор;


давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда - битим) - томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган шартнома;


ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар, аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар, тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилалар;


боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар - тиббиёт, маданият, фан, таълим ва спорт соҳалари вакилларининг иш жойидан махсус квота асосида бошқа ҳудудга тақсимланган оилалар;

махсус контингент - ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари, мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари;


мактабгача таълим тизими ходимлари - Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ходимлари, шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг директор ва педагог ходимлари;


Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими (кейинги ўринларда - НМТТБАТ) мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳақида маълумотларни ўзида акс эттирувчи, бошқарувчи, мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи ахборот тизими.



2-БОБ. ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МАҚСАДИ

ВА ВАЗИФАЛАРИ


7. Қуйидагилар оилавий МТТнинг мақсади ҳисобланади:

мактабгача ёшдаги болаларни (кейинги ўринларда - болалар) ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш;

таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш;

болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш.


8. Қуйидагилар оилавий МТТнинг вазифалари ҳисобланади:

таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш;

болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш;

бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш;

болаларнинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланишини таъминлаш;

болаларда халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини шакллантириш.


9. Оилавий МТТ:

ота-оналар билан келишув бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш (шу жумладан, ўқитувчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимларини таклиф қилиш);

...
Время: 0.0373
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск