Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2022 й. ПҚ-405-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2022 й.

N ПҚ-405



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ

ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

         

       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6061-сонли Фармонига асосан, ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш бўйича ишлар тўлиқ янгиланган форматда олиб борилмоқда.

Хусусан, янги интеграциялашган ахборот тизими ишга туширилиб, ҳозирга қадар республикадаги 40,5 млн гектар ер майдонининг электрон харитаси яратилди ва улар тўғрисидаги маълумотлар рақамлаштирилди.

Ушбу йўналишдаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, ер ва кадастр соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш, соҳада янги стандартларни жорий қилиш, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) органлари ва ташкилотларининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-73-сон қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган ерларда жойлашган ирригация ва мелиорация объектлари ҳамда автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари ажратилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб тегишли ҳуқуқлари кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилмаган давлат кўчмас мулк объектларини сақлаш харажатлари Давлат бюджети ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан молиялаштирилмайди.

2. Сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси А. Абдувалиев, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б. Х. Хасилов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари давлат органлари ва ташкилотлари фойдаланишида бўлган ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг белгиланган тартибда тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминламаганлиги учун огоҳлантирилсин.


3. 2023-2026 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кадастр агентлиги директори Ф. Пўлатов мазкур прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш учун масъул этиб белгилансин.


4. Қуйидагиларни ўз ичига олган 2023-2026 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш дастури тасдиқлансин:

2023-2026 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотларини ўлчаш воситалари, замонавий компьютер техникаси, дастурий таъминот ва мебель билан таъминлашнинг асосий кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

2023-2026 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотларида бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

2023-2026 йилларда фазовий маълумотлар соҳасида қабул қилинадиган стандартлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;

2023-2026 йилларда давлат кадастрлари, геодезия ва картография соҳасини ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ.

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) мазкур Дастурда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


5. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлимлар), Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси), унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиаллари фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш вертикал бошқарув тизими ҳамда яккабошчилик асосида Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;

Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, сақлаш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида назарда тутилади;

Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг қонуний фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.


6. Кадастр агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2023 йил 1 июлга қадар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ Кадастр агентлиги органларига тааллуқли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани Ички ишлар вазирлигининг "E-ma`muriy ish" тизими билан тўлиқ интеграция қилинган махсус мобил дастур орқали электрон ҳужжат шаклида тузиш имкониятини яратсин.


7. Қуйидагилар:

Кадастр агентлиги марказий аппарати тузилмасида - Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси;

Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари тузилмаларида - чегара масалалари бўйича бош мутахассис лавозими;

Тошкент геодезия ва картография коллежи тузилмасида - юридик шахс мақомига эга бўлмаган Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;

"Геоинновация маркази" ДУК тузилмасида - геодезия ва картография соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш лабораторияси, кадастр соҳасида илмий даражали кадрларни тайёрлаш бўйича таянч докторантура фаолияти, Фазовий маълумотлар соҳасида стандартлаш бошқармаси ҳамда Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилсин.


8. Белгилансинки:

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси учун қўшимча 16 та штат бирлиги Давлат кадастрлари палатасидаги тегишли штат бирликлари қисқартирилиши ҳисобига ташкил этилади, ушбу штат бирликларини сақлаш ва Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш харажатлари ҳар йили геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш ишлари учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади;

13 нафар чегара масалалари бўйича бош мутахассис лавозими Давлат бюджетидан молиялаштириладиган қўшимча штат бирликларини ажратиш ҳисобидан жорий этилади.


9. Белгилансинки, янги ўзлаштирилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хулосасига мувофиқ қабул қилинадиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қарорига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасининг тегишли турига киритилади.

Кадастр агентлиги 2023 йил 1 мартга қадар Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда ер фонди тоифалари ва турларини ўзгартириш ҳамда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олиш тартибини назарда тутсин.


10. Белгилансинки, Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотларида бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш доирасида:

буюртмачи - Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотлари ҳисобланади;

бош лойиҳачи ва пудрат ташкилотлари - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов ёки тендерлар натижалари бўйича аниқланади.


11. Мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станцияларини харид қилиш қисми бўйича - Давлат бюджети маблағлари;

бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш қисми бўйича - Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари махсус ҳисобварағидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларидан тушган компенсация тўловининг қолдиқ маблағлари, тизим ташкилотларининг ўз маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотларини ўлчаш воситалари, замонавий компьютер техникаси, ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминот ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш қисми бўйича - Давлат бюджети маблағлари, Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, тизим ташкилотларининг ўз маблағлари, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган илмий лойиҳалар танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


12. Кадастр агентлигининг республика ҳудудларининг табиий-иқтисодий салоҳияти ягона умумдавлат комплекс ҳисобга олинишини таъминлаш, ҳудудларда амалга ошириладиган давлат ва махсус аҳамиятга эга геодезия, топография ва картография ишларининг аниқлиги ва сифатини ошириш, сунъий йўлдош геодезик тармоғи қамровини кенгайтириш мақсадида мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ, 80 та доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станцияларини харид қилиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов):

уч ой муддатда доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станцияларини жойлаштириш (қуриш) учун техник лойиҳа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станцияларини харид қилиш, ишлаб чиқилган техник лойиҳага мувофиқ уларни 2023-2025 йилларда тегишли ҳудудларга жойлаштириш (қуриш) чораларини кўрсин.


13. Кадастр агентлиги Қурилиш вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга 3-иловада белгиланган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ваколатли экспертиза органларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши ва келишилиши ҳамда қурилиш- монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатиш чораларини кўрсин.


14. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2023 йилдан бошлаб:

ушбу қарорни амалга ошириш доирасидаги сарф-харажатлар учун Давлат бюджетидан Кадастр агентлигига зарур маблағларни ажратсин;

ҳар йили Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимларини сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев ва Кадастр агентлиги директори Ф.Ж. Пулатов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

            

         

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 октябрдаги

ПҚ-405-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023-2026 йилларда Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

органлари ва ташкилотлари фаолиятининг

АСОСИЙ ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

         

Мақсадли кўрсаткичларнинг номи

      

Ўлчов бирлиги

        

Жами

        

Шундан

         

2023 йил

     

2024 йил

     

2025 йил

    

2026 йил

      

1.

Ер участкаларини ўлчаш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш


минг гектар

25 169

5 453,6

5 414,7

6 856,2

7 444,8

2.

Бино ва иншоотларни ўлчаш ва уларнинг электрон базасини яратиш


минг дона

8 200

1 600

2 200

2 200

2 200

3.

Аэро ва космик суратга олиш ишларини бажариш


минг кв.км

448,9

90,0

100,0

125,0

133,9

4.

Рақамли ортофотопланлар яратиш


минг кв.км

380,5

70,5

85,0

105,0

120,0

5.

Топографик хариталарни янгилаш


минг кв.км

320,5

60,0

70,5

85,0

105,0

6.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш


дона

1 665

380

410

430

445

7.

Маҳаллалар чегараларини белгилаш


маҳалла

9 370

2 300

2 335

2 350

2 385

8.

Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш


туман

111

28

28

28

27

9.

Ноқонуний қурилмалар ва ўзбошимча эгалланган ерларни аниқлаш


минг дона

49,5

10,5

12,5

13,0

13,5

10.

Топографик хариталарни нашр қилиш


минг нусха

66,60

12,25

16,85

17,50

20,00

11.

Умумгеографик ва турли мавзули хариталар ҳамда бошқа полиграфик маҳсулотларни нашр қилиш


минг нусха

1 875,0

375,0

450,0

500,0

550,0

          

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 октябрдаги

ПҚ-405-сон қарорига

2-ИЛОВА


2023-2026 йилларда Кадастр агентлиги органлари

ва ташкилотларини ўлчаш воситалари, замонавий

компьютер техникаси, дастурий таъминот

ва мебель билан таъминлашнинг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Номи

Ўлчов

бирлиги


Сони

Режалаш-

тирилган

сумма***

(млрд сўм)

       

Шу жумладан, йиллар бўйича

      

Молиялаштириш

манбаи


2023

йил


2024

йил


2025

йил


2026

йил


1.

Доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари (GNSS станциялар)


комплект

80

71,20

-

40,00

-

31,20

Давлат бюджети

2.

Электрон тахеометр


комплект

252

38,87

9,30

-

14,57

15,00

3.

GPS приёмниклар, жумладан:

1) база+ровер;

2) ровер.


комплект

263






31,50


10,00

-

11,50

10,00

231


7,10

2,40

-

2,40

2,30

4.

GPS (ерларни ўлчаш учун)


комплект

100

7,00

3,00*

2,00**

2,00*

-

Давлат бюджети, Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари


5.

Трасса қидиргичлар


комплект

20

0,75

0,39*

-

-

0,36*

6.

Компьютер


комплект

1032

13,60

2,50

4,10

3,50

3,50

Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда тизим ташкилотларининг маблағлари


7.

Плоттер


дона

9

0,45

0,25

0,20

-

-

8.

Махсус автотранспорт воситаси


дона

41

10,90

5,00

5,90

-

-

9.

Тошкент геодезия ва картография коллежи моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан:

1) ўлчаш воситалари ва техника билан жиҳозлаш;

2) мебель билан жиҳозлаш.


комплект

69

1,20


-

-

-

Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари


1,20


2011

3,00

3,00

-

-

-

10.

1) В1 (70х100) форматдаги офсет чоп этиш ускунаси;

2) рулондаги қоғозларни керакли форматда кесиб берувчи ускуна;

3) юқори тезликда қоғоз кесувчи ускуна;

4) қоғоз варақларини блокларга йиғиб берувчи ускуна


комплект

1


12,70

-

-

-

12,70

Давлат бюджети


1


1,30

1,30

-

-

-

Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда тизим ташкилотларининг маблағлари


1


1,50

1,50

-

-

-

1


0,80

-

0,80

-

-

11.

Lidar-сканерли гибрид аэросуратга олиш тизими


комплект

1

14,90

-

-

14,90

-

Давлат бюджети

12.

Рақамли картография-геодезия архиви геофондини яратиш учун катта ҳажмдаги электрон материалларни (маълумотларни) сақлайдиган сервер қурилмаси


комплект

1

8,50

8,50

-

-

-

Давлат бюджети

13.

Дастурий таъминот (Фазовий маълумотлар ва метамаълумотларни йиғиш, ҳисобга олиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва реал вақт режимида хизмат кўрсатишга мўлжалланган "Ягона давлат геофазовий маълумотлар фонди" дастурий таъминоти ("Геофонд" АТ)


дона

1

5,00

-

-

-

5,00

Давлат бюджети

14.

А0 форматли планшет сканер, китоб ва альбомлар учун А3 форматли махсус сканер


дона

4

1,50

-

1,50

-

-

Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда тизим ташкилотларининг маблағлари

15.

Мебель


комплект

10

0,10

-

0,10

-

-

16.

Картографик материалларни сақлаш учун стеллаж


дона

100

0,23

-

0,23

-

-

17.

Дастурий таъминот (топографик суратга олиш маълумотларини қайта ишлаш)


дона

16

0,64

0,40

0,24

-

-

18.

Дастурий таъминот (GPS ўлчаш маълумотларини қайта ишлаш)


дона

8

0,92

0,50

0,42

-

-

19.

Комплекс геоахборот дастурий таъминоти (корпоратив жойлаштириш, маълумотларни бошқариш, визуализация, фазовий таҳлил қилиш, ГАТ - сервер)


дона

1

1,00

1,00**

-

-

-

Давлат бюджети, Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда тизим ташкилотларининг маблағлари

20.

ГАТ дастурий таъминоти (ГАТ маълумотларини таҳрир қилишнинг тўлиқ имкониятларидан фойдаланиш, кўп фойдаланиладиган корпоратив геомаълумотлар базасини таҳрир қилиш, майдонда ажратилган таҳрир қилишдан фойдаланиш, маълумотларни, суратларни сақлаш, сифат назоратини автоматлаштириш, сканерланган хариталардан фазовий маълумотларни яратиш ва бошқа имкониятларга эга платформа)


дона

18

2,90

-

-

1,40**

1,50*

21.

ГАТ ва масофадан зондлаш дастурий таъминоти (ҳаракатдаги тасвир хизматлари, растр таҳлили, ортофотоплан, расм хостинги, растр маълумотларига тезкор кириш, иш оқимлари вазифаларини бошқариш ва бошқа функциялар)


дона

1

0,38

0,38**

-

-

-

22.

ГАТ платформаси (рақамли хариталар ва шаҳар режаларини яратиш ва таҳрир қилиш, масофавий зондлаш маълумотларини қайта ишлаш, турли ўлчашлар ва ҳисоб-китобларни бажариш, қоплама операциялари, 3D моделларни яратиш, растр маълумотларини қайта ишлаш, рақамли ва босма шаклда график ҳужжатларни тайёрлаш воситаларига эга универсал геоахборот тизими)


дона

103

3,00

1,26*

-

0,87**

0,87*

23.

Рақамли фотограмметрик тизим (ҳар хил турдаги тасвир тизимларини қўллаб-қувватлаш, бошқа фотограмметрик ва геоахборот тизимлари билан мосликни таъминлайдиган кенг доирадаги алмашинув форматлари, кўп сонли координаталар тизимларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ўз координаталар тизимини ўрнатиш имконияти, технологик жараённинг барча босқичларида сифат назорати, стерео кузатишнинг турли усуллари, турли хил киритиш воситаларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа функциялар)


дона

39

6,10

3,00*

3,10**

-

-

Давлат бюджети, Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда тизим ташкилотларининг маблағлари

24.

Дрон Matrice 600 (тепловизион камера + LiDar)


комплект

1

2,40

2,40

-

-

-

Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда "Геоинновация маркази" ДУКнинг маблағлари


25.

Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаларига берилган дронлар паркини янгилаш учун учувчисиз учиш аппаратлари


дона

42

4,30

2,10

1,10

1,10

-

Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда тизим ташкилотларининг маблағлари


26.

Геодезик ўлчаш воситаларини таъмирлаш ва калибрлаш лабораториясини ташкил этиш


комплект

1

9,00

5,20

3,80

-

-

27.

Планшет


дона

1090

8,00

8,00

-

-

-

Давлат бюджети

28.

Рация


дона

1090

1,00

1,00

-

-

-

29.

Боди камера


дона

1090

3,00

3,00

-

-

-


Жами:




274,74

76,58

63,49

52,24

82,43



Шундан, бюджет маблағлари




214,15

49,85

40,00

45,37

78,93



Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда тизим ташкилотларининг маблағлари




60,59

26,73

23,49

6,87

3,50


       

*) Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


**) Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва тизим ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


***) Якуний нарх кўрсаткичлари лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер (танлов) натижалари асосида батафсил белгиланади.


Изоҳ:

Кадастр агентлиги томонидан 2023 - 2026 йилларда Кадастр агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни ўлчаш воситалари, замонавий компьютер техникаси, ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминот ва мебель билан таъминлашнинг асосий кўрсаткичларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.

Кадастр агентлигининг тизимидаги ташкилотларга уларнинг маблағлари ҳисобидан белгиланган ўлчаш воситалари, замонавий компьютер техникаси, дастурий таъминот ва мебеллар харид қилиш ушбу ташкилотларнинг молиявий имкониятидан келиб чиқиб амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 октябрдаги

ПҚ-405-сон қарорига

3-ИЛОВА



2023-2026 йилларда Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари

ва ташкилотларида бино ва иншоотларни қуриш,

реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р


Янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал

таъмирланадиган

объектлар номи


Лойиҳанинг дастлабки қиймати*

(млрд сўм)


шу жумладан, йиллар бўйича

      

Молиялаштириш манбаи

2023 йил

     

2024 йил

     

2025 йил

    

2026 йил

      


     

I. ҚУРИЛИШ

       

1.

Республика аэрогеодезия марказининг Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси биноси


2

1,5

0,5

-

-

Республика аэрогеодезия маркази маблағлари


2.

Кадастр агентлигининг Кегейли тумани бўлими биноси


2,5

-

2,5

-

-

Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг маблағлари


3.

Кадастр агентлигининг Андижон шаҳри бўлими биноси


3

1,5

1,5

-

-

4.

Кадастр агентлигининг Шаҳрихон тумани бўлими биноси


3

1,5

1,5

-

-

5.

Кадастр агентлигининг Вобкент тумани бўлими биноси


3

1,5

1,5

-

-

6.

Кадастр агентлигининг Қоровулбозор тумани бўлими биноси


3

-

1,5

1,5

-

7.

Кадастр агентлигининг Бухоро тумани бўлими биноси


3

1,5

1,5

-

-

8.

Кадастр агентлигининг Зафаробод тумани бўлими биноси


3

-

1,5

1,5

-

9.

Кадастр агентлигининг Китоб тумани бўлими биноси


3

1,5

1,5

-

-

10.

Кадастр агентлигининг Нишон тумани бўлими биноси


3

1,5

1,5

-

-

11.

Кадастр агентлигининг Муборак тумани бўлими ёрдамчи биноси


3

1,5

1,5

-

-

12.

Кадастр агентлигининг Навоий шаҳар бўлими биноси


2,4

2,4

-

-

-

13.

Кадастр агентлигининг Қизилтепа тумани бўлими биноси


2,5

-

2,5

-

-

14.

Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси биноси


5

3

2

-

-

15.

Кадастр агентлигининг Самарқанд шаҳри бўлими биноси


4

2

2

-

-

16.

Кадастр агентлигининг Жомбой тумани бўлими биноси


2,3

-

2,3

-

-

17.

Кадастр агентлигининг Иштихон тумани бўлими биноси


2,5

-

1

1,5

-

18.

Кадастр агентлигининг Термиз шаҳри бўлими биноси


2,5

1,5

1

-

-

19.

Кадастр агентлигининг Оҳангарон тумани бўлими биноси


3

1,5

1,5

-

-

20.

Кадастр агентлигининг Чиноз тумани бўлими биноси


3

1,5

1,5

-

-

Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг маблағлари


21.

Кадастр агентлигининг Юқори Чирчиқ тумани бўлими биноси


3

1,5

1,5

-

-

22.

Кадастр агентлигининг Олтиариқ тумани бўлими биноси


2,8

-

-

1,5

1,3

23.

Кадастр агентлигининг Ўзбекистон тумани бўлими биноси


3

1,5

1,5

-

-

24.

Кадастр агентлигининг Қувасой шаҳри бўлими архиви биноси


1,5

-

1,5

-

-

25.

Кадастр агентлигининг Хонқа туман бўлими биноси


2,1


1

1,1


26.

Кадастр агентлигининг Боғот тумани бўлими биноси


2,5

2,5

-

-

-

27.

Кадастр агентлигининг Ҳазорасп тумани бўлими биноси


2,5

2

0,5

-

-

28.

Кадастр агентлигининг Шовот тумани бўлими биноси


2,5

1

1,5

-

-

29.

Кадастр агентлигининг Янгиҳаёт тумани бўлими биноси


5

2,5

2,5

-

-


Жами


83,6

34,9

40,3

7,1

1,3


       

II. РЕКОНСТРУКЦИЯ

       

1.

Кадастр агентлигининг Қонликўл тумани бўлими биноси


2

2

-

-

-

Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг маблағлари


2.

Кадастр агентлигининг Тўрткўл тумани бўлими биноси


1

1

-

-

-

3.

Кадастр агентлигининг Қарши тумани бўлими биноси


0,7

0,7

-

-

-

4.

Кадастр агентлигининг Бешариқ тумани бўлими биноси


1,1

1,1

-

-

-

5.

Кадастр агентлигининг Фарғона тумани бўлими биноси


1,5

-

-

1,5

-

6.

Кадастр агентлигининг Риштон тумани бўлими биноси


1

-

1

-

-


Жами


7,3

4,8

1

1,5

0


         

III. МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ

          

1.

Кадастр агентлигининг Мирзаобод тумани бўлими биноси


1,6

1,6

-

-

-

Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг маблағлари


2.

Кадастр агентлигининг Янгиобод тумани бўлими биноси


1,5

1,5

-

-

-

3.

Кадастр агентлигининг Норин тумани бўлими биноси


1,5

-

1,5

-

-

4.

Кадастр агентлигининг Наманган тумани бўлими биноси


1,5

1,5

-

-

-

5.

Кадастр агентлигининг Косонсой тумани бўлими биноси


1,5

-

1,5

-

-

6.

Давлат картография-геодезия фонди биноси


2,5

0,5

2

-

-

Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари


7.

Республика аэрогеодезия маркази биноси


5,5

3,5

2

-

-

Республика аэрогеодезия маркази маблағлари


8.

Республика аэрогеодезия марказининг Хоразм ҳудудлараро бўлинмаси биноси


1,5

1,0

0,5

-

-

9.

Республика аэрогеодезия марказининг Фарғона ҳудудлараро бўлинмаси биноси


1,3

-

1

0,3

-

10.

Республика аэрогеодезия марказининг Жиззах ҳудудлараро бўлинмаси биноси


2,5

1

1,5

-

-

11.

Кадастр агентлиги марказий аппарати маъмурий биносини мукаммал таъмирлаш ва ёрдамчи бино-иншоотлар барпо этиш


30

23

7

-

-

Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари махсус ҳисобварақларидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларидан тушган компенсация тўловининг қолдиқ маблағлари



Жами


50,9

33,6

17

0,3

0



Ҳаммаси


141,8

73,3

58,3

8,9

1,3


          

*) Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тасдиқлангандан сўнг бажариладиган ишлар қийматига аниқлик киритилади.


Изоҳ. Кадастр агентлиги, зарур ҳолларда, ушбу объектлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, объектларни ўзгартириш ҳуқуқига эга.

           

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 октябрдаги

ПҚ-405-сон қарорига

4-ИЛОВА



2023-2026 йилларда фазовий

маълумотлар соҳасида қабул

қилинадиган стандартлар

РЎЙХАТИ

            

Т/р

      

Стандартлаштириш объекти номи

      

Индекс

        

      

2023 йил

      

1.

Географик ахборот - Mетамаълумотлар (Geographic information - Metadata)


ISO 19115

2.

Географик ахборот - Қўллаш схемаси қоидалари (Geographic Information - Rules for Application Schema)


ISO 19109

     

2024 йил

         

3.

Эталон модел (Reference model)


ISO 19101

4.

Концептуал схема тили (Conceptual schema language)


ISO 19103

       

2025 йил

       

5.

Географик маълумотлар - Координаталар бўйича фазовий боғлаш

(Geographic information - Referencing by coordinates)


ISO 19111

6.

Ер ресурслари бошқарувининг асосий модели (Land Administration Domain Model)


ISO 19152

7.

Географик идентификаторлар бўйича фазовий ҳаволалар (Spatial referencing by geographic identifiers)


ISO 19112

          

2026 йил

         

8.

Тасвирлаш (Portrayal)


ISO 19117

9.

Ахборот маҳсулоти таснифи (Data product specification)


ISO 19131

10.

Маълумотлар сифати (Data Quality)


ISO 19157

       

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 октябрдаги

ПҚ-405-сон қарорига

5-ИЛОВА



2023-2026 йилларда давлат кадастрлари,

геодезия ва картография соҳасини

ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

         

Т/р

     

Чора-тадбирлар номи

     

Чора-тадбирларнинг асосий мазмуни

    

Амалга ошириш

механизми

     

Бажариш

муддати

  

Ижро учун

масъуллар

     

1.

Кадастр агентлиги тизимида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш.


1. Кадастр агентлиги тизимида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази низомини ишлаб чиқиш.


2. Марказ низомини тасдиқлаш ва штат бирликларини шакллантириш.


Кадастр агентлиги

буйруғи

2023 йил

1 апрель


Кадастр агентлиги

2.

Геодезия ва картография соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ишларини ташкил этиш.


1. Геодезия ва картография соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш лабораториясини ташкил этиш.


2. Лабораторияни зарур ускуналар билан жиҳозлаш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

1 июль


Кадастр агентлиги

3.

2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Миллий координаталар тизимини жорий этиш.


1. Миллий координаталар тизимини жорий этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2023 йил

1 июль


Кадастр агентлиги

2. Миллий координаталар тизимини яратиш бўйича техник лойиҳа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2023 йил

1 октябрь


3. Республиканинг етук олимлари ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Миллий координаталар тизимини яратиш ва синовдан ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2025 йил

1 декабрь


4. Миллий координаталар тизимини республикада жорий қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


2025 йил

1 декабрь


4.

Маҳаллий координаталар тизими ўрнатилмаган 1076 та аҳоли пунктини тўлиқ маҳаллий координаталар тизими билан қамраб олиш ва бошқа координаталар тизимига ўтиш параметрларини ишлаб чиқиш.


1. Маҳаллий координаталар тизими ўрнатилмаган аҳоли пунктларини аниқлаш, тегишли ишларни бажариш учун техник лойиҳа ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2023 йил

1 июнь


Кадастр агентлиги, Қурилиш вазирлиги

2. Маҳаллий координаталар тизими ўрнатиладиган ҳудудлардаги мавжуд давлат геодезия тармоғи пунктлари координаталаридан фойдаланиб, маҳаллий координаталар тизимига ўтиш параметрларини ҳисоблаб чиқиш. Шундан:

2023 йилда - 80 та;

2024 йилда - 296 та;

2025 йилда - 345 та;

2026 йилда - 355 та аҳоли пункти.



2023-2026

йиллар



3. Маҳаллий координаталар тизимини жорий қилиш ва бошқа координаталар тизимига ўтиш параметрларини белгиловчи идоравий норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Идоравий норматив ҳужжат лойиҳаси

2026 йил

1 декабрь



5.

Давлат координаталар тизимидан (СК-42) бутунжаҳон координаталар тизимига (WGS-84) ўтиш параметрларини ишлаб чиқиш.


1. Давлат координаталар тизимидан (СК-42) бутунжаҳон координаталар тизимига (WGS-84) ўтиш параметрларини аниқлаш.


2. Давлат координаталар тизимидан (СК-42) бутунжаҳон координаталар тизимига (WGS-84) ўтиш параметрларини белгиловчи норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


3. Лойиҳани белгиланган тартибда тасдиқлашга киритиш.


Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

1 октябрь


Кадастр агентлиги


6.

Маъмурий ҳудудий бирликлар ўзгариши ҳамда маълумотларнинг ахборот тизимларида юритилишини инобатга олган ҳолда кадастр рақамларини шакллантириш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


1. Маъмурий ҳудудий бирликлар ўзгариши ҳамда маълумотларнинг ахборот тизимларида юритилишини таҳлил қилиш.


2. Кадастр рақамларини шакллантириш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


3. Лойиҳани келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


2023 йил

1 июль


Кадастр агентлиги

7.

Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижалари бўйича маълумотларни тақдим этиш.


1. Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижалари бўйича маълумотларни тақдим этиш геопорталини яратиш.


2. Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижалари бўйича маълумотларни тақдим этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023 йил

1 июль


Кадастр агентлиги

8.

Доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғини кенгайтириш (уларнинг сонини 50 тадан 130 тагача етказиш).


1. Доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станцияларини жойлаштириш (қуриш) жойларини аниқлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2023 йил

1 апрель


Кадастр агентлиги

2. Доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғини кенгайтириш бўйича техник лойиҳа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2023 йил

1 август


3. Техник лойиҳага асосан, жойларда доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари геодезик пунктларини қуриш ва ускуна сақланадиган хоналарни тайёрлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2025 йил

1 апрель


4. Доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари ускуналарини харид қилиш ва жойларга ўрнатиш (ишга тушириш).


Амалий чора-

тадбирлар

2025 йил

1 декабрь

9.

Географик объектларга ном бериш тартибини янада такомиллаштириш.


Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) филиалларида географик объектларга ном бериш соҳасида кадастр органларига юклатилган вазифаларни бажарадиган ходимларнинг иш ҳақи харажатларини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ижара ва мулк ҳуқуқи асосида сотишдан тушган маблағларнинг Давлат кадастрлари палатасига йўналтириладиган қисми ("Yerelektron" ААТни техник кўллаб-қувватлаш ва уни юритиш билан боғлиқ штат бирликларини сақлаш учун) ҳисобидан молиялаштириш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йилдан

бошлаб


Кадастр агентлиги

10.

Кадастр соҳасида олий таълим муассасаларидаги таълим жараёнлари ва ишлаб чиқаришдаги узвийликни таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларда тегишлича олий таълим муассасалари кафедраларининг амалиёт филиалларини очиш.


1. Кадастр агентлигининг ташкилий тузилмасига кирувчи қуйидаги ташкилотларда тегишлича олий таълим муассасалари кафедраларининг амалиёт филиалларини очиш:

а) "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети кафедраси филиалини - Республика аэрогеодезия марказида;

б) Ўзбекистон миллий университети кафедраси филиалини - Давлат кадастрлари палатасида;

в) Тошкент давлат техника университети кафедраси филиалини - Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармасида;

г) Термиз муҳандислик-технология институти кафедраси филиалини - Республика аэрогеодезия марказининг Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмасида;

д) Гулистон давлат университети кафедраси филиалини - Давлат кадастрлари палатасининг Сирдарё вилояти бошқармасида;

е) Қорақалпоқ давлат университети кафедраси филиалини - Республика аэрогеодезия марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасида;

ж) Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти кафедраси филиалини - Давлат кадастрлари палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармасида;

з) Фарғона политехника институти кафедраси филиалини - Республика аэрогеодезия марказининг Фарғона ҳудудлараро бўлинмасида;

и) Урганч давлат университети кафедраси филиалини - Республика аэрогеодезия марказининг Хоразм ҳудудлараро бўлинмасида;

к) Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети кафедраси филиалини - Республика аэрогеодезия марказининг Самарқанд ҳудудлараро бўлинмасида.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йил

март


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Кадастр агентлиги

2. Кафедралар амалиёт филиалларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан ўлчаш воситалари, техника ва мебель билан жиҳозлаш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йил

май


11.

Кадастр соҳасида олий таълим муассасалари ва Кадастр агентлигининг тизим ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Олий таълим ва ишлаб чиқаришдаги узвийликни таъминлаш мақсадида Агентликнинг ҳудудий тузилмаларида тегишлича олий таълим муассасалари кафедраларининг амалиёт филиалларини очиш ишларини амалга ошириш.


Ҳамкорлик шартномалари


2024 йил

март


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Кадастр агентлиги


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 октябрдаги

ПҚ-405-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 3 августдаги "Жаҳон банки иштирокида "Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2571-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"период реализации проекта определен в течение 7 лет (3 августа 2016 года - 31 декабря 2022 года".


б) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"исполнительном органом, ответственным за реализацию указанного проекта, целевое и эффективное использование займа МАР, а также обеспечение достижения всех целевых показателей проекта, является Агентство по кадастру при Государственном налоговом комитете (далее - Агентство по кадастру)";


в) 5-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги ҳамда 9- банддаги "Госкомгеодезкадастра" сўзлари "Агентства по кадастру" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "Иқтисодиёт тармоқларида фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш аппаратларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3639-сон қарорида:


а) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи - бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"фазовий маълумотларни стандартлаш бўйича ишларни ташкил этиш;

кадастр соҳасида илмий даражали кадрларни тайёрлаш бўйича таянч докторантура фаолиятини юритиш";

тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Геоинновация маркази" давлат унитар

корхонаси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

             















Директор























































































































































Директор ўринбосари




Директор ўринбосари




















































Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш

бўлими

3



Бухгалтерия

2



























Эксплуатацион-техник бошқарма




Фазовий маълумотлар соҳасида стандартлаштириш бошқармаси

4








































Юрисконсульт























Стратегик режалаштириш ва маркетинг бўлими

3





Эксплуатация бўлими

4




Таҳлил-ишлаб чиқариш бошқармаси








































Ишлар бошқарувчиси


































Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими

2




Топография бўлими

4






















































Иш юритувчи


































Техник хизмат кўрсатиш бўлими

4




Фотограмметрия бўлими

4






















































Махсус бўлим


































Учувчисиз учиш аппаратлари операторлари*














































































Кадрлар масалалари бўйича мутахассис
































































         

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 40 нафар.


*) Кадастр агентлиги тизими ходимлари.".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4819-сон қарорида:


а) 5-банднинг олтинчи хатбошисидаги "ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги "111 нафардан" сўзлари "128 нафардан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"зарур ҳолларда Кадастр агентлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Кадастр агентлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларига Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликларини киритиш";


г) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ

қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

        



















Директор



























Ҳайъат





Директор ёрдамчиси




















































































































Директорнинг биринчи ўринбосари


Директор ўринбосари



Директор ўринбосари



Директор ўринбосари-

"Геоинновация маркази" ДУК директори*
























Давлат тили тўғрисидаги қонунларга

риоя қилиш

масалалари

бўйича

маслаҳатчи*



Директор маслаҳатчиси*








































Иқтисодий таҳлил ва стратегик ривожлантириш бошқармаси

5


Давлат чегарасини делимитация ва демаркацияси

қилиш

бошқармаси

5



Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси

16




























Комплаенс-

назорат хизмати

3








Ер ва кадастр назорати бошқармаси

14






























Ишлар бошқармаси

3*



















Молия-иқтисод ва бухгалтерия бошқармаси

6*


































Методология бошқармаси

8*


Ерни масофадан туриб зондлаш, геодезия ва картография бошқармаси

4



Кадастр ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни мувофиқлаштириш бошқармаси

9



Геодезия назорати бошқармаси

10



















Ахборот хизмати

2*



































Юридик бошқарма

3



Солиқ органлари билан ишларни мувофиқлаштириш ва маркшейдерлик хизмати бошқармаси

6



























"Геоинновация маркази" ДУК



Халқаро алоқалар ва рейтинглар бўлими

2*



























Республика аэрогеодезия маркази














Ташкилий назорат

ва таҳлил

бошқармаси

6*






Ер, бино ва иншоотлар кадастрларини юритишда ҳудудлар билан ишлаш бошқармаси

5



















Тошкент геодезия ва картография коллежи
























Кадрлар бўлими

3





Маъмурий амалиёт бўлими

3























Давлат картография-

геодезия фонди














Ички аудит бўлими

2




































Биринчи бўлим

2 (1*)

















































IT-технологиялар ва ахборот хавфсизлиги бўлими

3

























"Картография" давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси










































































Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар бошқармалари



























































Давлат кадастрлари палатаси






























































































































Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази
















































































































































































































            

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 128 нафар.


*) Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


(Бошқармалар таркибидаги бўлим ва шўъбалар Кадастр агентлиги директори томонидан белгиланади)".


д) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Давлат

солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

           









Бошлиқ































































Бошлиқ ўринбосари





Комплаенс-назорат хизмати**

1*









































Ер ва кадастр назорати бўлими

4*





Ташкилий-назорат ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси

2 (1*)









































Маъмурий амалиёт бўлими

2*





Бош юрисконсульт

1









































Чегара масалалари бўйича бош мутахассис ***

1





Биринчи бўлим

1*









































Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари





Бухгалтерия

1













































Кадрлар масалалари бўйича бош мутахассис

1*




Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари










































Ахборот хизмати

1*



































            

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 17 нафар.


*) Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


**) Ўз фаолиятига доир вазифаларни амалга оширишда бевосита Кадастр агентлигига бўйсунади.


***) Тошкент шаҳар бошқармаси бундан мустасно".


е) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ

қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

ҳудудий органлари ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

         

Т/р

         

Ҳудудлар

          

Туманлар (шаҳарлар)

бўлимлари сони

        

Бошқарув

ходимларининг

чекланган сони

(бюджет/жамғарма)


шундан:

          


Ҳудудий

бошқармаларда

    

Туманлар (шаҳарлар)

бўлимларида

        


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


17

117 (23/94)

17 (6/11)

100 (17/83)


2.

Андижон вилояти


16

93 (22/71)

17 (6/11)

76 (16/60)


3.

Бухоро вилояти


13

81 (19/62)

17 (6/11)

64 (13/51)


4.

Жиззах вилояти


13

81 (19/62)

17 (6/11)

64 (13/51)


5.

Қашқадарё вилояти


16

106 (22/84)

17 (6/11)

89 (16/73)


6.

Навоий вилояти


11

64 (17/47)

17 (6/11)

47 (11/36)


7.

Наманган вилояти


14

82 (20/62)

17 (6/11)

65 (14/51)


8.

Самарқанд вилояти


16

99 (22/77)

17 (6/11)

82 (16/66)


9.

Сирдарё вилояти


11

65 (17/48)

17 (6/11)

48 (11/37)


10.

Сурхондарё вилояти


15

93 (21/72)

17 (6/11)

76 (15/61)


11.

Тошкент вилояти


22

116 (28/88)

17 (6/11)

99 (22/77)


12.

Фарғона вилояти


19

104 (25/79)

17 (6/11)

87 (19/68)


13.

Хоразм вилояти


13

79 (19/60)

17 (6/11)

62 (13/49)


14.

Тошкент шаҳри


12

64 (17/47)

16 (5/11)

48 (12/36)


Жами:

          

208

1 244 (291/953)

237 (83/154)

1 007 (208/799)

".

            

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 октябрь

































































Время: 0.0528
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск