ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Умумий қоидалар. Лицензияловчи органлар /

ЎзР ВМ 21.02.2022 й. 80-сон Қарори билан тасдиқланган Ягона низомнинг (1-илова) олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 21.02.2022 й. 80-сон Қарори билан

тасдиқланган Ягона низомнинг (1-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 01.03.2024 й.

ПҚ-108-сон Қароридан олдинги таҳрири



Ягона низомга 6-илова 9-позициясининг олдинги таҳрири

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш;

б) суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган ахборотларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ махфийлигини таъминлаш;

в) лицензияловчи орган талабига кўра суғурта фаолиятини амалга оширишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ахборотларни тақдим этиш;

г) лицензия талабгори (лицензиат)нинг раҳбари ва бош бухгалтери қонунчилик ҳужжатларида белгиланган малака талабларига мувофиқлиги;

д) лицензия талабгори (лицензиат) раҳбари бошқа суғурта ташкилотларида раҳбарлик лавозимини эгаллашига йўл қўймаслик.

е) суғурталовчининг Суғурта полиси маълумотларини юритиш маркази билан Ягона ахборот тизимидан фойдаланиш ва ушбу тизим доирасида ўзаро ахборот алмашиш тўғрисидаги ёзма битимнинг мавжудлиги. (ЎзР ВМ 05.12.2022 й. 694-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)

ж) Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан электрон суғурта хизматлари кўрсатилишини таъминлаш. (ЎзР ВМ 05.12.2022 й. 694-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР ВМ 05.12.2022 й. 694-сон Қарорига мувофиқ олтинчи-ўн еттинчи хатбошилар саккизинчи-ўн тў??изинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун қўшимча лицензия талаблари ва шартлари:

а) устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг мавжуд бўлиши;

б) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси)нинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган ўз филиалларига эга бўлиши - транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

в) суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимнинг мавжуд бўлиши - транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

г) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари мавжуд бўлиши - иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталовчилар учун;

д) Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши - ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

е) суғурталовчида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг мавжуд бўлиши - ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун.

Суғурта брокерлари учун қўшимча лицензия талаблари ва шартлари:

а) суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга оширишда шартнома мажбуриятларига риоя этилишини таъминлаш;

б) суғурта шартномасининг лицензиат мижози учун қулай шартларда тузилиши ва бажарилиши;

в) суғурталашга доир воситачилик фаолиятини асосий фаолият тури сифатида амалга ошириш.

Лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилиши жумласига кирадиган ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни 54-моддасида белгиланган.


     



ЎзР Президентининг 23.01.2024 й.

ПФ-20-сон Фармонидан олдинги таҳрири



Низомга 28-илова 10-бандининг олдинги таҳрири

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси. Бунда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқармаси ариза тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида, тезлаштирилган тартибда тақдим этилган аризалар бўйича 3 иш куни ичида тегишли келишувни лицензияловчи органга тақдим этиши лозим. (ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-96-сон Фармони таҳриридаги банд)


Низомга 29-илова 10-бандининг олдинги таҳрири

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси. Бунда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқармаси ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тегишли келишувни лицензияловчи органга тақдим этиши лозим. (ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-96-сон Фармони таҳриридаги банд)


ЎзР ВМ 23.11.2023 й. 619-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 18-илова 5-позиция "а" кичик бандининг учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;



Низомга 19-илова 5-позиция "а" кичик бандининг учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;



Низомга 19-илова 9-позиция "б" кичик бандининг олдинги таҳрири


б) юридик шахс штатида ушбу соҳада тегишли касб маълумотига, шунингдек, кўрсатилган иншоотларни лойиҳалаштиришда камида 5 йил иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг (муҳандислик малака сертификатга эга бўлган лойиҳанинг бош муҳандислари ва бош архитекторлари, конструкторлар, технологлар) мавжуд бўлиши;



Низомга 19-илова 9-позиция "г" кичик бандининг олдинги таҳрири


г) юридик шахс штатида кўприклар ва туннелларни қуриш ва таъмирлаш бўйича тегишли махсус касб маълумотига, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг мавжуд бўлиши;



Низомга 20-илова 5-позиция "а" кичик бандининг учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;



Низомга 20-илова 9-позиция учинчи устунининг олдинги таҳрири


а) шаҳарсозлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, табиатни муҳофаза қилиш, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, тегишли давлат стандартлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мажбурий риоя этиш;

б) юридик шахс штатида тегишли махсус касб маълумотига, лицензияланадиган фаолият бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган мутахассиснинг (муҳандислик малака сертификатга эга бўлган лойиҳанинг бош муҳандислари ва бош архитекторлари, конструкторлар, технологлар) ва муҳандислик асбоб-ускуналари, тармоқлар ва тизимларнинг мавжуд бўлиши.*



Низомга 20-илова 10-позиция учинчи устунининг олдинги таҳрири


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;

"Ўзэнергоинспеция" инспекцияси;

Давлат экология қўмитаси.



Низомга 20-илова 12-позиция учинчи устунининг олдинги таҳрири


*) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.



Низомга 21-илова 2-позиция е) кичик бандининг олдинги таҳрири


е) уй-жой-хўжалик қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;



Низомга 21-илова 5-позиция в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) лицензия талабгори III тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун қўшимча равишда ўнтадан кам бўлмаган объектни лойиҳалаш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхатини, улар юзасидан мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхаларини ҳамда ушбу объектлар бўйича муаллифлик назорати дафтарларини тақдим этиши лозим.

Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади.



Низомга 21-илова 7-позиция ч) кичик бандининг олдинги таҳрири


ч) мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш - БҲМнинг 50 баравари.

Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; (ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 541-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тенг миқдорда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.



Низомга 21-илова 9-позиция а) кичик бандининг олдинги таҳрири


а) қонунчилик ҳужжатлари, давлат стандартлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мажбурий риоя этиш;



Низомга 21-илова 9-позиция б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) юридик шахснинг штатида қуйидаги мутахассисларнинг мавжуд бўлиши:*

объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича I тоифадаги объектлар учун - камида 5 нафар мутахассис, шу жумладан, директор ва лойиҳа бош муҳандиси асосий иш жойи бўйича, қолган 3 нафари асосий иш жойи бўйича ёки ўриндошлик асосида ишлаши;

объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича II тоифадаги объектлар учун - камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, камида 2 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 1 нафар архитектор асосий иш жойи бўйича, қолган 5 нафар мутахассис асосий иш жойи бўйича ёки ўриндошлик асосида ишлаши;

объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича III тоифадаги объектлар учун - камида 15 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, камида 3 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 3 нафар архитекторлар асосий иш жойи бўйича, қолган 7 нафар мутахассис асосий иш жойи бўйича ёки ўриндошлик асосида ишлаши;



Низомга 21-илова 9-позиция в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) III тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун лицензия талабгорининг камида бир йил мобайнида фаолият юритганлиги ҳамда ўнтадан кам бўлмаган объектни лойиҳалаш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхати мавжуд бўлиши;



Низомга 21-илова 12-позиция учинчи устунининг олдинги таҳрири


Лицензиат объектларнинг мураккаблик тоифасини ўзгартириш ҳақида ариза берганда, унинг аризаси лицензияни ўзгартириш қоидалари бўйича кўриб чиқилади.

*) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.



Низомга 26-илова 5-позиция з) кичик бандининг олдинги таҳрири


з) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг моддий-техник базанинг, ишларни амалга ошириш технологиясининг лойиҳалаштириш ва қурилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти бундан мустасно).

лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади.



Низомга 26-илова 9-позиция б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) юридик шахс штатида лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимларнинг, шунингдек, хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;*




ЎзР ВМ 28.09.2023 й. 505-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 2-илова 7-позициясининг олдинги таҳрири

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари

Низомга 5-илова 5-позиция учинчи устуни бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


б) талабгорнинг камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми "ички туризм" йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас) тўғрисидаги маълумотлар;



Низомга 5-илова 9-позиция учинчи устуни тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири


з) лицензиат камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми "ички туризм" йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас);




ЎзР ВМ 21.09.2023 й. 485-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 15-илова 7-позиция м) кичик бандининг олдинги таҳрири


м) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш - БҲМнинг 140 000 баравари;




ЎзР ВМ 17.08.2023 й. 396-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 2-илова 5-позиция б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) ҳақида маълумот;



Низомга 2-илова 5-позиция в) кичик банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


олий педагогик маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома (ҳайдовчи-йўриқчилар учун талаб қилинадиган маълумотни тасдиқловчи ҳужжат) нусхаси;



Низомга 2-илова 5-позиция в) кичик банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) иш стажини тасдиқловчи "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма.




ЎзР ВМ 08.08.2023 й. 345-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 5-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

5-ИЛОВА



Туризм фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ

        

1.

Лицензия номи:


туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия


2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:


а) ички туризм фаолияти (Ўзбекистон Республикаси ичкарисида туристик фаолиятни амалга ошириш);

б) чиқиш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туристик фаолиятни (шу жумладан, тиббий ва таълим туризмини) амалга ошириш);

в) кириш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасига чет эл фуқароларини жалб этишга оид туристик фаолиятни амалга ошириш).


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Жисмоний ва юридик шахслар


4.

Лицензияловчи орган:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва маданий мерос бош бошқармалари


5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Туроператорлик фаолиятини амалга ошириш учун:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш);

б) талабгорнинг камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми "ички туризм" йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас) тўғрисидаги маълумотлар;

в) юридик шахс штатида "туризм" йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ёки малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

г) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;

д) раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, паспорт маълумотлари, уй манзили, маълумоти, алоқа телефонлари кўрсатилган маълумотлар.

е) лицензияловчи орган "чиқиш туризми" йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилинганлиги ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олади.

Турагентлик фаолиятини амалга ошириш учун:

а) ариза;

юридик шахслар учун:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, СТИР, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш);

жисмоний шахслар учун:

фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш жойи, яшаш жойи, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш).

б) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг халқаро Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш бажарилгани тўғрисида маълумотлар;

в) талабгорнинг камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми "ички туризм" йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас) тўғрисидаги маълумотлар.

г) лицензияловчи орган "чиқиш туризми" йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилинганлигини ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олади.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари миқдори

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:


"Ички туризм" йўналиши бўйича туризм фаолияти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари;

"чиқиш туризми" ёки "кириш туризми" йўналиши бўйича туризм фаолияти ёхуд биттадан ортиқ йўналиш тури бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари.


8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:


5 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

Туроператорлар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

а) туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

б) юридик шахс штатида "туризм" йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ёки малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;*

в) юридик шахс ходимлари (гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар) уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака сертификати олиши;*

г) "чиқиш туризми" йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиши;*

д) туризм маҳсулоти буюртмачиси билан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг туризм хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган электрон тижорат шартномаси тузилганидан кейин туризм хизматларини тақдим этиш;

е) ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш;

ж) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, туризм хизматлари сертификатининг мавжудлиги (агар мавжуд бўлса), туризм фаолиятининг аниқ йўналишлари учун масъул бўлган лицензиатнинг мутахассислари фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг халқаро Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш;

з) лицензиат камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми "ички туризм" йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас);

и) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги;*

и) хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси томонидан берилган белгиланган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхасининг мавжудлиги ("чиқиш туризми" йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун);*

й) хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси билан ҳамкорлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги ("чиқиш туризми" йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун);*

к) фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган йўналиш(лар) бўйича амалга ошириш;*

м) мижозлар ёки чет эллик ҳамкорлар билан тузилган тегишли шартномасиз туризм хизматларини кўрсатмаслик;*

л) туризм хизматлари сертификати билан тасдиқланган туристлар ва экскурсиячиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизликни таъминлаш тизимининг лицензиатда мавжудлиги;

Турагентлар фаолиятини лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

а) туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

б) туризм фаолиятининг "чиқиш туризми" йўналишида фаолиятни фақат юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш;*

в) "чиқиш туризми" йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиши;*

г) туроператор билан шартнома тузилгандан сўнг туроператорлар томонидан яратилган туризм маҳсулотини тарғиб ва реализация қилиш;*

д) ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш;

е) лицензиат камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми "ички туризм" йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас);*

ж) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг халқаро Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш.


10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:


мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:


чекланмаган

12.

Изоҳ.

*) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.


      



ЎзР Президентининг 14.06.2023 й.

ПФ-96-сон Фармонидан олдинги таҳрири



Ягона низомга 28-илова 4-бандининг олдинги таҳрири

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


Ягона низомга 29-илова 4-бандининг олдинги таҳрири

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг худудий бўлинмалари


ЎзР ВМ 26.01.2023 й. 29-сон Қароридан олдинги таҳрири



Ягона низомга 4-илова матнининг олдинги таҳрири


Концерт-томоша

фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ

        

1.

Лицензия номи:

концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун лицензия


2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, ра??оса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш;

б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйларда (ФҲДЁдаги маросим, "ош бериш" маросими, кечқурунги никоҳ тузиш - "никоҳ тўйи" маросими, "келин салом" маросими), "суннат тўйи" маросимига хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ташкилотларда - клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, ра??оса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар).


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


ижрочилар - жисмоний шахслар ва ижодий жамоалар - юридик шахслар


4.

Лицензияловчи орган:


Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси


5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Юридик шахс лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), ижодий жамоа аъзоларида имтиёзга эга бўлган шахслар мавжуд бўлса (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, таълим муассасаларида ўқийдиганлар, пенсионерлар) имтиёзи тўғрисидаги маълумот, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), аризани такдим этиш жойи.

б) ижрочиларда мусиқа маълумоти мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) электрон нусхалари - улар мавжуд бўлганда;

в) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар электрон нусхалари - улар мавжуд бўлганда;

г) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочиларнинг репертуари тўғрисидаги маълумотнома;

д) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (асарнинг матни, муаллифларининг исми-шарифи асарларнинг номи, маҳаллий, республика, халқаро фестиваллар иштирокчиси, республика кўрик-танловлар иштирокиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат кабилар) -мавжуд бўлганда;

е) фақат биринчи марта ариза топширувчи хонанда учун камида 2 та қўшиқ ва унинг матни (агарда мавжуд бўлса асарга олинган видеоклип) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига (кейинги ўринларда - Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи) шахсан топширилади.

Жисмоний шахс лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

жисмоний шахснинг фамилияси, исми, паспорт серияси ва рақами ёки ID-карта рақами, ЖШШИР, телефон рақами, жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) ижрочи имтиёзга эга бўлса (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, таълим муассасасида ўқийдиган, пенсионер) имтиёзи тўғрисидаги маълумот, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), аризани такдим этиш жойи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишига розилиги.

б) ижрочида мусиқа маълумот мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) электрон нусхалари - улар мавжуд бўлганда;

в) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари - улар мавжуд бўлганда;

г) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочининг репертуари тўғрисидаги маълумотнома;

д) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (асарнинг матни, муаллифларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, асарларнинг номи, маҳаллий, республика, халқаро фестиваллар иштирокчиси, республика кўрик-танловлар иштирокиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат кабилар) - мавжуд бўлганда;

е) фақат биринчи марта ариза топширувчи хонанда учун камида 2 та қўшиқ ва унинг матни (агарда мавжуд бўлса асарга олинган видеоклип). Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига шахсан топширилади.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, ра??оса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш:

I рейтинг гуруҳи ижрочилари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари;

II рейтинг гуруҳи ижрочилари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари;

III рейтинг гуруҳи ижрочилари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 17 баравари;

IV рейтинг гуруҳи ижрочилари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари;

б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйлар (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, "келин салом"), "суннат тўйи" тадбирларига хизмат кўрсатиш, хордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, ра??оса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар):

V рейтинг гурухи ижрочилари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари;

VI рейтинг гуруҳи ижрочилари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари.

Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; (ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 541-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

қолган маблағлар - ваколатли органнинг ҳисобварағига.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун фаолият турига қараб давлат божи бир жисмоний шахсга бир йил ҳисобидан тўланади.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи тўлашдан тўлиқ ва қисман озод этиладиган шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланади.


8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:


15 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) лицензиатлар томонидан аҳолига концерт-томоша хизматларини қатъий равишда ушбу паспортда кўрсатилган аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи бўйича амалга ошириш;

I рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

камида 5 йил мобайнида мунтазам равишда яккахон ижрочи концертлари ўтказиш;

ижодий фаолият давомида камида 5 та альбом чиқариш;

"Ўзбекистон Республикаси халқ артисти", "Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" ва бошқа фахрий унвонлари мавжудлиги;

республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари, улар мавжуд бўлганда;

концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон ижрочи концертини ташкил этиш;

битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

II рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

камида 3 йил мобайнида мунтазам равишда концерт дастурларида қатнашиш;

ижодий фаолият давомида камида 3 та альбом чиқариш;

"Ўзбекистон Республикаси халқ артисти", "Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист", "Ниҳол" Давлат мукофоти ва бошқа фахрий унвонлари мавжудлиги;

республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари - улар мавжуд бўлганда;

концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон ижрочи концертини ташкил этиш;

битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

III рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

камида 1 йил мобайнида мунтазам равишда концерт дастурларида қатнашиш;

ижодий фаолият давомида камида 1 та альбом чиқариш;

"Ниҳол" давлат мукофоти ва бошқалар мавжудлиги;

республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари - улар мавжуд бўлганда;

концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи:

битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

IV рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

камида 2 та қўшиғининг мавжудлиги;

концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари:

битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

V рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

камида 1 йил тўйларда, юбилейларда ва бошқа тантаналарда концерт хизматлари кўрсатиш.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари:

тўйларда, юбилейларда ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш (ресторанларда, барларда, қаҳвахоналарда ва хусусий уйларда тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт хизматлари кўрсатиш), жумладан, хордиқ чиқариш ташкилотларида (клубларда, дискотекаларда, ресторанларда, барларда ва қаҳвахоналарда) концерт хизматлари кўрсатиш.

VI рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

ўзига хос истеъдоди, талантининг мавжудлиги;

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари

тўйларда, юбилейларда ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш (ресторанларда, барларда, қаҳвахоналарда ва хусусий уйларда тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт хизматлари кўрсатиш), жумладан, хордиқ чиқариш ташкилотларида (клубларда, дискотекаларда, ресторанларда, барларда ва қаҳвахоналарда) концерт хизматлари кўрсатиш, шунингдек, созанда, ра??ос(а), бек вокал, (хонандалардан ташқари) битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

б) концерт-томоша тадбирларида, тўйлар ва бошқа тантаналарда артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилишини ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи ва томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилишни истисно этган ҳолда қўшиқларни ва улар бўйича яратилган видеоклипларни ижро этиш;

в) лицензия олиш учун биринчи марта ариза топширган, V ва VI рейтинг гуруҳига кирмайдиган, ижрочи ҳамда ижодий жамоалар лицензияловчи органнинг таклифига асосан ижро маҳоратини жонли эшитиш учун Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг йиғилишига шахсан ёки масофавий иштирок этиш;

г) кўрсатилган концерт-томоша хизматларини қатъий равишда шартнома асосида амалга ошириш;*

д) жисмоний шахслар йиллик фаолияти якунидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда даромадлар тўғрисида декларацияни тўлдириши.*


10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:


мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:


чекланмаган

12.

Изоҳ.

Ушбу паспортнинг 2-банди "а" кичик бандида белгиланган лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури учун лицензияга эга бўлган шахсларда "б" кичик бандда белгиланган лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури билан ҳам шуғулланиш ҳуқуқи мавжуд.

Лицензия бериш ёки уни беришни рад қилиш ҳақидаги қарор талабгорнинг ижро маҳоратини жонли эшитиш якуни бўйича Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг хулосалари асосида қабул қилинади. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг мажлиси ўн кунда камида бир марта ўтказилади.

Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи лицензия талабгорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида малака (профессионал) сифатларни баҳолайди ва ҳар бир ижрочини ушбу паспортнинг 9-бандига мувофиқ малака талабларига биноан аниқ рейтинг гуруҳига киритади.


*) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.


ЎзР ВМ 29.09.2022 й. 549-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ушбу Низом қоидалари 2 - 31-иловаларда келтирилган лицензияланадиган фаолият турларининг паспортларида (кейинги ўринларда - Паспорт) назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турларига нисбатан татбиқ этилади. (ЎзР ВМ 05.10.2022 й. 566-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 541-сон Қароридан олдинги таҳрири



Ягона низомга 27-илова 9-банд "б" кичик банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


мулкчилик асосида ёки бошқа мулкий ҳуқуқлар бўйича тегишли бўлган, санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларга мос бўлган лицензияланган фаолият турини амалга оширишга мўлжалланган хоналар;



Ягона низомга 27-илова 9-банд "б" кичик банди учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


мулкчилик асосида ёки бошқа мулкий ҳуқуқлар бўйича тегишли бўлган, тегишли метрологик меъёрлар ва техника хавфсизлиги меъёрларига мос бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техника;




ЎзР ВМ 21.09.2022 й. 519-сон Қароридан олдинги таҳрири



Ягона низомга 29-илова 9-банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш;


































Время: 0.2415
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск