ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2022 й. 694-сон "Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2022 й.

N 694



ЭЛЕКТРОН ТУРДАГИ

СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон қарорига мувофиқ:

суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилганлиги;

барча суғурта турлари бўйича суғурта полислари Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси билан биргаликда юритадиган ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олиниши йўлга қўйилганлиги;

суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда сотиш ва расмийлаштириш қоидаларини, шунингдек, уларнинг ҳақиқийлигини текшириш механизмларини ўз ичига олган электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги;

Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси фаолиятини кенгайтириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида маълумотлар алмашинуви йўли билан суғурта ташкилотининг ахборот тизимида, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсида амалга оширилиши;

суғурта шартномасини тузиш учун суғурта ташкилотининг ахборот тизими орқали ариза берилиши ва тегишли маълумотларнинг автоматик тарзда тўлдирилиши;

суғурта шартномаларини муддатидан олдин бекор қилиш асослари ва тартиби;

ахборот алмашинуви иштирокчилари ўртасида маълумотлар алмашинуви;

суғурта полислари рўйхатга олиниши ва уларнинг айланмаси бўйича мониторинг олиб бориш.


3. Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2022 йил 31 декабрга қадар барча суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилишини ва барча суғурта компанияларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин;

2023 йил 1 мартга қадар ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз расмийлаштириладиган йўл - транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома онлайн тарзда юборилишини ҳамда кўриб чиқилишини амалга ошириш бўйича ягона мобил иловани ишлаб чиқсин ва ишга туширсин;

2023 йил 1 июлга қадар ягона мобил илова орқали бошқа мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта даъволарига оид аризалар онлайн тарзда юборилишини ҳамда кўриб чиқилишини амалиётга жорий этсин.

Бунда белгиланган чора-тадбирлар, шунингдек, мобил илованинг тўлақонли фаолиятини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги:

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта муносабатларининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг суғурта бозорига ишончини оширишга ва жамиятда суғурта маданиятини ривожлантириш бўйича маълумотлар кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказилишини таъминласин;

бир ой муддатда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Саll-марказ" хизматини ташкил этсин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Саll-марказ" хизмати фаолияти Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 136-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалигида суғурталаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, "Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида"ги қонунини қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 6 октябрдаги ПҚ-387-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалигини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш ва суғурталашнинг янги механизмлари жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар илғор халқаро тажрибаларни атрофлича ўрганган ҳолда "Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.

        

       

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

       

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 декабрдаги

694-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарорида:


а) 1-иловада:


1-банддаги "тўловларни кафолатлаш мақсадида" сўзлари "тўловларни кафолатлаш ҳамда барча суғурта турлари бўйича Ягона ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш мақсадида" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта, шу жумладан, ушбу суғурта турлари бўйича суғурта қилиш шартномалари тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган, суғурта ҳодисалари тўғрисидаги Ягона ахборот тизимини, суғурта қилдирувчилар ва жабрланганлар тўғрисидаги шахсий маълумотларни шакллантириш, суғурта сирлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни таъминлаган ҳолда ваколатли давлат органлари ва суғурталовчилар билан Жамғарма ўртасида кўрсатиб ўтилган маълумотларни айирбошлашни ташкил этиш;";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Е-полислар, суғурта ҳодисалари, суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлардан иборат бўлган, Е-полисни сотиш ва расмийлаштириш бўйича ҳамда барча суғурта турлари бўйича Ягона ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш, барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органлари билан маълумотлар алмашинувини ташкил этиш";


6-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи - саккизинчи хатбошилар қўшилсин:

"тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда суғурталовчилар ўртасида барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларига оид маълумотлар алмашувини таъминлашни мувофиқлаштиради;

барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларини амалга ошириш ва суғурта ҳодисаларини ҳал этиш билан боғлиқ интерактив хизматларни кўрсатади ҳамда ахборот тизимларини яратади;

электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида хизмат кўрсатиш имкониятидан фойдаланишнинг чекланган ҳолати аниқланганда, мазкур ҳолат Жамғарма томонидан ўрганилиб, хизмат кўрсатиш имконияти тўлиқ тиклангунга қадар Суғурта ташкилотининг ахборот тизими ҳамда Жамғарма ягона ахборот тизими ўртасида интеграция тўлиқ ёки қисман тўхтатилади.

барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта статистикасини шакллантиради;

барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича ахборот-таҳлил фаолиятини амалга оширади, шу жумладан, буюртма асосида тўлов эвазига";

тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи ва ўн учинчи хатбошилардаги "мажбурий суғурта қилиш" сўзлари "барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича ахборот-таҳлил фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, буюртма асосида тўлов эвазига";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8-банднинг бешинчи хатбошисидаги "мажбурий суғурта қилиш" сўзлари "барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари" сўзлари билан алмаштирил син;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Жамғарманинг мол-мулки:

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш фаолияти билан шуғулланувчи суғурталовчиларнинг бир йўла ва календарь тўланадиган бадаллари;

Ягона ахборот тизимидан фойдаланиш ва ушбу тизим доирасида ўзаро ахборот алмашишни ташкил қилиш учун бир йўла тўланадиган ҳамда тизимнинг тўлақонли фаолиятини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш бўйича даврий тўловлар;

Жамғарма томонидан жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шахсларга нисбатан регресс ва суброгация ҳуқуқини амалга оширишдан тушган маблағлар;

Жамғарманинг пул маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

буюртма асосида тўлов эвазига барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича ахборот-таҳлил фаолиятини амалга оширишдан олинган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шаклланади";


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш фаолияти билан шуғулланувчи суғурталовчиларнинг Жамғармага бир йўла тўланадиган бадали Жамғармага бадал киритиш кунида суғурталовчи устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш фаолияти билан шуғулланувчи суғурталовчиларнинг Жамғармага тўланадиган календарь бадаллари суғурталовчилар томонидан йилнинг ҳар чорагида Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларидан иборат бўлади. Календарь бадал миқдори суғурталовчи билан тузилган мажбурий суғурта шартномалари бўйича умумий суғурта суммаси ҳисобот чорагида ўсиши ҳажмидан келиб чиқиб махсус ваколатли давлат органи билан келишув бўйича Жамғарманинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

Тўланган календарь бадаллар суммаси Жамғарманинг кузатув кенгаши томонидан белгиланган миқдорга етганда суғурталовчилар томонидан календарь бадаллар тўлаш махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда мажбурий суғурта шартномалари бўйича умумий суғурта суммасидан келиб чиқиб тўхтатиб турилади. Мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта суммаси ўзгарган тақдирда, суғурталовчи томонидан Жамғармага тўланган календарь бадаллар суммаси қайта ҳисобланади";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Суғурталовчининг Жамғармага Ягона ахборот тизимидан фойдаланиш ва ушбу тизим доирасида ўзаро ахборот алмашишни ташкил қилиш учун тўланадиган бир йўла бадали Жамғармага бадал киритиш кунида суғурталовчи устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.

Бунда мазкур бадал Жамғарма билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битим тузган суғурталовчилар томонидан амалга оширилмайди.

Суғурталовчининг Ягона ахборот тизимининг тўлақонли фаолиятини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш бўйича Жамғармага даврий тўловлари суғурталовчилар томонидан йилнинг ҳар чорагида Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларидан иборат бўлади.

Даврий тўлов миқдори махсус ваколатли давлат органи билан келишув бўйича Жамғарманинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.";


24 ва 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Суғурталовчи томонидан Жамғарма ва суғурталовчи ўртасида тузилган битимларда назарда тутилган Жамғарма олдидаги мажбуриятлар мунтазам равишда (ҳисобот даврида икки ва ундан кўп маротаба) бажарилмаган тақдирда, шу жумладан, Жамғарманинг бу ҳақидаги махсус ваколатли давлат органига тақдим этган маълумотига асосан:

махсус ваколатли давлат органи томонидан ушбу суғурталовчи мажбуриятлар бажарилиши лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилади;

суғурталовчи огоҳлантириш сабабларини бартараф этмаган тақдирда, махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмасига асосан Жамғарма томонидан суғурталовчининг Ягона ахборот тизими билан ахборот алмашинуви тўхтатилади;

махсус ваколатли давлат органи томонидан Ягона ахборот тизими билан ахборот алмашинуви тўхтатилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида хабар берилган тақдирда, ахборот алмашинуви қайта тикланади;

Жамғарманинг кузатув кенгаши махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда суғурталовчи ва Жамғарма ўртасида тузилган битимни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

25. Суғурта қилиш бўйича фаолиятнинг ихтиёрий тўхтатилиши муносабати билан Жамғарма билан тузилган битимлар ихтиёрий бекор қилинганда, шунингдек, Жамғарма олдидаги мажбуриятлар бажармаганлиги учун суғурталовчи билан тузилган битимлар бекор қилинган тақдирда, суғурталовчи суғурта қилиш бўйича илгари тузилган ёзма битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариши шарт";


б) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Транспорт воситалари эгаларининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш

жамғармасининг Кузатув кенгаши

ТАРКИБИ

          

О.З. Насритдинхожаев

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари, Жамғарма кузатув кенгаши раиси


Б.Т. Абдуллаев

-

ички ишлар вазирининг ўринбосари


К.Ф. Талипов

-

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори


К.А. Абдурахимов

-

Ўзбекистон суғурта бозори профессионал қатнашчилари уюшмасининг бош директори


О.А. Пекос

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари


Л.Х. Зокиров

-

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси директори (маслаҳат овози ҳуқуқи билан)

            

Изоҳ. Жамғарма кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Жамғарма кузатув кенгаши таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.";


в) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

















Директор
















































































































































Директор ўринбосари















































Бухгалтерия ҳисоби ва инвестиция бўлими

3



































Суғурта соҳасини рақамлаштириш

бошқармаси

1



Ахборот-таҳлил, компенсация тўловлари

ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси

3





























Ижро назорати ва девонхона бўлими

2























Ахборот-коммуникация технологияларини

жорий этиш, ривожлантириш ҳамда

ахборот хавфсизлиги бўлими

3


































Компенсация тўловлари, сийловлар компенсациясини

амалга ошириш ва суғурта даъволарини

ҳал этиш бўлими

3



Юридик бошқарма

5




























































































Ягона ахборот тизимини қўллаб-қувватлаш

ва мониторинг олиб бориш бўлими

3





































































































































































            

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 25 штат бирлиги.

Жамғарма кузатув кенгаши зарур ҳолларда бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Жамғарма дирекцияси тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 645-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 50-позициясининг амалга ошириш босқичларидаги 2-бандни амалга ошириш муддатидаги "2022 йил" сўзлари "2023 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низомга 6-иловада:


а) 5-бандда:

"б" кичик бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан Ягона ахборот тизимидан фойдаланиш ва ушбу тизим доирасида ўзаро ахборот алмашиш тўғрисида ёзма битимнинг мавжуд бўлиши - мажбурий ва ихтиёрий суғурта фаолияти билан шуғулланувчи суғурталовчилар учун (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар бундан мустасно);";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи-еттинчи хатбошилар қўшилсин:

"е) суғурталовчининг Суғурта полиси маълумотларини юритиш маркази билан Ягона ахборот тизимидан фойдаланиш ва ушбу тизим доирасида ўзаро ахборот алмашиш тўғрисидаги ёзма битимнинг мавжудлиги.";

ж) Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан электрон суғурта хизматлари кўрсатилишини таъминлаш";

олтинчи - ўн еттинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи-ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

        

    




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 декабрдаги

694-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

         

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 14 декабрдаги 780-сон қарорининг 4-банди, шунингдек, қарорга илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 958-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 декабрь


































































Время: 0.1978
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск