Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Народное образование /

Халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 27.04.2021 й. 243-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 апрелдаги

243-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқ таълими тизимидаги муассаса

ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари

жамғармалари маблағларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом халқ таълими муассаса ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари (кейинги ўринларда - жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2. Ушбу Низом халқ таълими тизимидаги барча давлат таълим муассаса ва ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

халқ таълими муассаса ва ташкилотларининг кўчмас мол-мулкини ижарага беришдан балансда сақловчига тушадиган маблағлар;

ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича қўшимча таълим беришдан олинган даромадлар;

халқ таълими муассаса ва ташкилотлари фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

вақтинча бўш турган миллий валютадаги маблағларни тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

муассаса ва ташкилотларнинг илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларининг лавозим маошига белгиланган қўшимча ҳақни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг молия йили якунига қадар ишлатилмай қолган бюджет маблағлари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


4. Жамғарма маблағлари тасдиқланган даромадлар ва харажатлар режасида назарда тутилган мақсадлар учун молиялаштирилади.

Бунда халқ таълими муассасаси ва ташкилоти раҳбарини моддий рағбатлантириш ва халқ

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск