Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Трудовое законодательство / Охрана труда /

Темир йўл транспорти ходимларининг тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш Қоидалари (АВ томонидан 30.09.2022 й. 3390-сон билан рўйхатга олинган 31.08.2022 й. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19-сон, Транспорт вазирлигининг 15-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 30 сентябрда 3390-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ва Транспорт вазирлигининг

2022 йил 31 августдаги

19 ва 15-сон қарорига

ИЛОВА



Темир йўл транспорти ходимларининг тиббий

кўригини ташкил этиш ва ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар темир йўл транспорти ходимларининг рейсдан олдинги ва навбатчиликдан олдинги тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


психологик функциялар - касбий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган психоэмоционал ва психологик руҳий ҳолат (фавқулодда ҳаракатларга тайёрлик, диққатни ўзгартириш тезлиги, толиқиш ҳолатида ишлаш ишончлилиги, стресс ҳолатига бардошлилик);


темир йўл транспорти субъекти (бундан буён матнда иш берувчи деб юритилади) - ҳаракатдаги таркиб ва (ёки) инфратузилма объектларининг мулкдори ёки вақтинча эгалик қилувчиси ва фойдаланувчиси;


тиббий кўрик - темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт муассасалари томонидан ўтказиладиган, поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, манёвр ишларини ва темир йўл ташишларини амалга оширувчи темир йўл транспорти ходимларининг (бундан буён матнда ходим деб юритилади) рейсдан олдинги ва навбатчиликдан олдинги тиббий кўриги;


тиббий кўрик пунктлари - ходимларнинг иш жойига яқин ҳудудда (депода, локомотив бригадаларини алмаштириш пунктида ёки локомотивларни алмаштириш пунктида) жойлашган, тегишли санитария нормалари ва қоидаларига ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ жиҳозланган марказий канализация, сув таъминоти ва санузели, кутиш хонаси, тиббий қабулхона, муолажа хонасига эга бўлган бино;


тиббиёт муассасалари - тиббий кўрикни ўтказишга масъул бўлган давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари.


2. Мазкур Қоидаларнинг 1-иловасидаги рўйхатда назарда тутилган ходимлар ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда рейсдан олдинги ва навбатчиликдан олдинги тиббий кўриклардан ўтиши шарт.



2-БОБ. ТИББИЙ КЎРИК ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


3. Қуйидагилар иш берувчининг ҳуқуқлари ҳисобланади:

ходимда (спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар мавжудлиги бўйича ўтказилган текширув натижаларига кўра) мастлик аломатлари аниқланганда ёки меҳнат лаёқатининг пасайиши, етарли даражада дам олмаганлик аломатлари мавжуд бўлганда ходимни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш;

ходимда мастлик аломатлари аниқланган пайтдан бошлаб икки соатдан кечиктирмасдан, ишонч ҳосил қилиш мақсадида мастлик даражасини аниқлаш бўйича тиббий экспертизадан ўтказиш учун ходимни наркология диспансерига кузатиб бориш;

ходимларни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш масаласини ҳал этиш учун тиббий кўрикка келишув асосида психологлар ва нарколог-шифокорларни таклиф қилиш.


4. Қуйидагилар иш берувчининг мажбуриятлари ҳисобланади:

тиббиёт муассасалари билан келишилган иш жадвалига асосан тиббий кўрик пунктларида ходимларнинг тиббий кўрикларини ташкил этиш;

тиббий кўрик пунктларининг жорий сақланишини, шу жумладан уларни тозалаш ва таъмирлаш, зарур жиҳозлар, ҳавога чиқарилган этанол буғларини аниқловчи ва текширув натижаларини қоғозда акс эттирувчи махсус техник восита - алкотестер, оргтехника, телефон, интернет алоқаси билан таъминлаш;

тиббий кўрик пунктларини руҳан ва жисмонан енгиллаштирадиган (бассейн, сауна ва бошқа жисмоний муолажа хоналари) хоналар билан жиҳозлаш (имконият мавжуд бўлса);

тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт муассасаси ходимини тиббий кўрик пунктига ва яна қайта манзилга етказиш;

ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиш учун ўз вақтида етиб келишини таъминлаш;

меҳнат лаёқатининг пасайиши, етарли даражада дам олмаганлик аломатлари мавжуд бўлганда рейсдан (навбатчиликдан) четлатилган ходимни меҳнат лаёқатини тиклаш мақсадида соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш;

ходимларни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш ҳолатлари ҳисоби ва таҳлилини олиб бориш;


5. Қуйидагилар ходимларнинг ҳуқуқлари ҳисобланади:

тиббий кўрикда мастлик аломатлари аниқланган ҳолларда, мастлик даражасини аниқлаш бўйича тиббий экспертизадан ўтказиш учун наркология диспансерига боришдан бош тортиш;

рейсдан (навбатчиликдан) мастлик аломатлари билан четлатилганлигидан норози бўлса, четлатилган пайтдан бошлаб икки соатдан кечиктирмасдан, тиббий экспертизадан ўтиш учун наркология диспансерига бориш;

рейсда (навбатчиликда) меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича иш берувчига таклифлар киритиш.


6. Қуйидагилар ходимларнинг мажбуриятлари ҳисобланади:

тиббий кўрикдан ўтиш учун белгиланган вақтда етиб келиш;

тиббий кўрикни ўтказиш учун маршрут варағи ёки наряд ва хизмат гувоҳномасини тақдим этиш;

тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт муассасаси ходимига саломатлиги ҳолати, дам олиш ва уйқу вақти, дори воситалари қабул қилиши тўғрисида ҳаққоний маълумотларни етказиш;

даволовчи шифокор тавсияларини бажариш.


7. Қуйидагилар тиббиёт муассасаларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:

тиббий кўрик ҳамда муолажаларнинг сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида тиббий кўрик пунктларини жиҳозлаш юзасидан иш берувчига таклифлар киритиш;

бошқа тиббиёт муассасаларидан лаборатория материалларининг намуналари, клиник таҳлиллар ҳамда бошқа зарур маълумотларни келишув асосида олиш.


8. Қуйидагилар тиббиёт муассасаларининг мажбуриятлари ҳисобланади:

тиббий кўрикларни тўлиқ ва сифатли ўтказиш;

тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт муассасаси ходимининг тиббий кўрик пунктларидаги фаолияти юзасидан услубий раҳбарлик ва назоратни амалга ошириш;

тиббий кўрик пунктлари иш жадвалини иш берувчи билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.



3-БОБ. ТИББИЙ КЎРИКНИ ЎТКАЗУВЧИ ТИББИЁТ

ХОДИМЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


9. Тиббий кўрик жараёнида шифокор-терапевт қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ходимларнинг саломатлиги ҳолатини динамик кузатиш масалалари бўйича тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт ходими билан доимий ҳамкорлик қилиш, шу жумладан ҳар бир ходимнинг асосий функционал кўрсаткичлари параметрларини ва кўрик бўйича индивидуал тавсияларни белгилаш (индивидуал тавсиялар мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Темир йўл транспорти ходимининг рейсдан (навбатчиликдан) олдинги тиббий кўрик индивидуал картасида (бундан буён матнда индивидуал карта деб юритилади) қайд этилади);

ходимларнинг психологик функцияларини баҳолаш билан боғлиқ масалалар бўйича иш берувчининг психологи билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт ходимлари томонидан индивидуал тавсияларга асосан тиббий кўрикнинг сифатли ўтказилиши ҳамда тиббий кўрикнинг идоравий ҳисоб ҳужжатлари ўз вақтида ва тўғри юритилишини назорат қилиш;

тиббий кўрик натижалари ва ходимларни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш сабабларини таҳлил қилиш ҳамда ходимларни соғломлаштириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


10. Тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт ходимлари қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, бунда ходимларда касалликлар, алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни истеъмол қилиш (мастлик ҳолати) аломатлари, шунингдек тананинг чарчаш эҳтимоли ҳамда психологик функциялар бузилишлари мавжудлигини аниқлаш;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси мутахассислари ва даволовчи шифокорлар тавсияларининг ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

рейсга (навбатчиликка) қўйиш бўйича тиббий хулосани расмийлаштириш;

ходим тиббий кўрикдан бош тортган ҳолларда, шунингдек

...
Время: 0.0297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск