Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Налоговое законодательство / Взаимоотношения между налоговыми органами и налогоплательщиками / Контроль. Проведение налоговых проверок / Общие положения /

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.10.2022 й. 611-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 октябрдаги

611-сон қарорига

2-ИЛОВА



Назорат қилувчи органлар

мансабдор ахсларини тадбиркорлик субъекти

фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан

аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

           

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан (кейинги ўринларда - Аттестация) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширишни мувофиқлаштирувчи ҳамда назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш қонунийлигини назорат қилиш ваколати берилган ташкилот;


давлат назорати тизими - тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи "Ягона давлат назорати" ахборот тизими;


назорат қилувчи орган - тадбиркорлик субъекти фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонунчилик билан ваколат берилган вазирлик, идора, уларнинг тизимидаги бўлинмалар ва бошқа ташкилотлар;


назорат қилувчи орган мансабдор шахси - вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятини назорат қилувчи, тадбиркорлик субъектида юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этувчи ҳамда маъмурий ёки суд органларида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс;


тадбиркорлик субъекти - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар.


3. Аттестация назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширувчи мансабдор шахсларининг (кейинги ўринларда -мансабдор шахс) малакаси ва профессионаллик даражасини баҳолаш, шунингдек, уларнинг назорат органи фаолиятига ҳамда тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширишга тааллуқли қонунчилик талабларига риоя этилиши учун масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.


4. Қонунийлик, мажбурийлик, ошкоралик, холислик ва коллегиаллик Аттестацияни ўтказишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.


5. Аттестациядан ўтиши керак бўлган мансабдор шахслар сони қонунчилик билан назорат қилувчи орган ҳамда унинг мансабдор шахсларига қўйилган талаблардан келиб чиқиб, ҳар бир назорат қилувчи орган томонидан аниқланади.


6. Мансабдор шахслар Аттестациядан назорат қилувчи орган томонидан уч йилда камида бир марта ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.


7. Қуйидагилар Аттестациянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

юқори малакага эга ва масъулиятли мансабдор шахслар тоифасини аниқлаш;

мансабдор шахсларнинг касб тайёргарлигини, уларни қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш зарурлигини аниқлаш;

тадбиркорлик субъекти фаолиятида профилактика тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш ва текширувлар қонунчилик талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш;

тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш жараёнида коррупция ҳолатларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва қонунийликни таъминлаш.



2-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Аттестация назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи асосида ташкил этиладиган ва беш кишидан иборат бўлган Аттестация комиссияси томонидан ўтказилади.

Аттестация комиссияси раис, котиб ва комиссия аъзоларидан ташкил топади. Бунда Аттестация комиссиясининг раиси ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ белгиланади. Комиссия таркиби назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш мажбуриятига кирмайдиган шахслардан шакллантирилади.

Назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи билан унинг ҳудудий бўлинмаларида ҳудудий ёки ҳудудлараро Аттестация комиссиялари ташкил этилади. Бунда назорат қилувчи органнинг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи ҳудудий ёки ҳудудлараро Аттестация комиссиялари раиси ҳисобланади.

Назорат қилувчи органнинг юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий бўлинмалари мавжуд бўлмаган тақдирда, Аттестация республика комиссияси томонидан ўтказилади.


9. Аттестация комиссияси таркиби комиссия раиси ва 4 нафар комиссия аъзоларидан иборат бўлиши лозим. Комиссия таркиби 2 нафар назорат қилувчи орган ва 1 нафардан ваколатли орган, Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субъекти вакилларидан шакллантирилади.

Назорат қилувчи орган ёки унинг юридик шахс мақомига эга бўлган тегишли ҳудудий бўлинмаси раҳбари (раҳбари ўринбосари) Аттестация комиссияси раиси ҳисобланади.

Аттестация комиссияси тўғрисидаги маълумотлар назорат қилувчи органнинг расмий веб-саҳифасида жойлаштирилиши лозим.


10. Ҳудудий ёки ҳудудлараро Аттестация комиссия таркиблари ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган идораларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан шакллантирилади.


11. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини доимий равишда амалга оширади, унинг фаолиятини ташкил этиш Аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан таъминланади.

Назорат қилувчи органнинг кадрлар билан ишловчи таркибий бўлинмаси ишчи орган функциясини бажаради ва унинг вакили Аттестация комиссиясининг котиби ҳисобланади.

Ишчи орган қуйидаги функцияларни бажаради:

назорат қилувчи органнинг тегишли тузилмаси билан биргаликда Аттестацияни ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди;

Аттестацияни ўтказиш учун мансабдор шахслар рўйхатини тузади ва Аттестация комиссиясига тақдим этади;

Аттестацияни ўтказиш учун саволлар рўйхатини тайёрлайди ҳамда келишиш учун Комиссия аъзоларига юборилишини таъминлайди;

Аттестация ўтказиладиган сана ва жой тўғрисида Комиссия аъзолари билан келишади ҳамда бу ҳақда мансабдор шахсларга хабар қилади;

манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлайди;

Аттестация комиссияси тўғрисидаги маълумотларни веб-саҳифага жойлаштириш чораларини кўради;

ушбу Низомга мувофиқ Аттестация комиссиясининг иши ҳамда қарорлари ижроси билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.


12. Аттестация комиссияси Аттестацияни ўтказишда:

Аттестациядан ўтаётган мансабдор шахс ҳақида қисқача ахборотни эшитади;

Аттестациядан ўтаётган мансабдор шахсга саволлар беради;

Аттестация якунлари бўйича очиқ овоз беришни ўтказади;

Аттестациядан ўтаётган мансабдор шахс фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;

тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади;

мансабдор шахсга аввал берилган тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани бекор қилиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади;

Аттестацияни ўтказишга тегишли бошқа вазифаларни ҳал этади.


13. Аттестация комиссияси Аттестация ошкора, холисона ва адолатли ўтказилиши учун жавоб беради.



3-БОБ. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ


14. Назорат қилувчи орган раҳбари ваколатли орган билан келишилган, Аттестациядан ўтиши керак бўлган мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлайди ва Аттестацияни ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаради.


15. Аттестациядан ўтиши керак бўлган мансабдор шахслар рўйхатига тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар (махсус гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаган ёки шу ой мобайнида тугайдиган) ва бундай ҳуқуқни олишга тавсия қилинган, камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган мансабдор шахслар киритилади.

Ушбу рўйхатга олдин тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини олган, бироқ тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланган мансабдор шахслар, шунингдек, тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш соҳасида қонунчилик бузилиши муносабати билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган мансабдор шахслар киритилмайди.


16. Аттестацияни

...
Время: 0.0449
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск