ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2022 й. 617-сон "Ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2022 й.

N 617




ЁШЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙ БИЛИМ ВА КАСБ-ҲУНАР

ЭГАЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасидаги ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитлари ажратиш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация қилиш тартибининг жорий этилганлиги ёшлар ўртасида ахборот технологиялари соҳасига бўлган қизиқишнинг янада ошишига олиб келди.

Шу билан бирга, "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасидаги ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, компьютер хариди учун истеъмол кредити олиш истагидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг аксарияти кафиллик тақдим эта олмаётганлиги, бу имкониятдан фойдаланишда долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Ахборот технологиялари соҳасида замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаётган ёшларга зарур шароитлар яратиш, уларнинг ўз компьютерига эга бўлиш имкониятини кенгайтириш, бу борада ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 августдаги ПҚ-350-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга компьютер хариди учун ажратиладиган истеъмол кредити бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кафиллигини бериш тизимини жорий этиш;

компьютер хариди учун ажратиладиган истеъмол кредити бўйича кредитнинг муддати ўтмаган асосий қарзи учун ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисмини Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш;

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари тижорат банкларининг мобил иловалари орқали босқичма-босқич кўрсатилишини йўлга қўйиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Aрипов

         

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 октябрдаги

617-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

        

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарори қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Ёшлар ишлари агентлиги ва АТ "Халқ банки"нинг 2023 йил 1 февралга қадар ушбу қарорда назарда тутилган давлат хизматини АТ "Халқ банки"нинг мобил иловаси орқали қўшимча равишда кўрсатилишини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"АТ "Халқ банки", АТ "Алоқа банк" ва "Микрокредитбанк" АТБ томонидан "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида иштирокчи сертификатини олган ёки сўнгги 6 ойда ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилган истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларини компенсация қилиш";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оиланинг фарзанди ёки "Ёшлар дафтари"га кирган "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга 2023 йил 1 августга қадар компьютерни (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) истеъмол кредити асосида харид қилиш учун кафиллик бериш";

саккизинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи - ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорида:


а) 1-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 2-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган техник ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг миллий сертификатлар бўйича электрон базаси;

IT Parkнинг "Сертификатлар реестри";

банкларнинг тегишли ахборот тизимлари;

Молия вазирлигининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими;

Ёшлар ишлари агентлигининг "Ёшлар дафтари" ахборот тизимини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали ўзаро ҳамда "Ёшлар хизматлари реестри" ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.

ЯИДХПдаги "Истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун ёшларга кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш ва кафиллик бериш" давлат хизматини ушбу қарорга 6-иловада келтирилган маъмурий регламент талабларига мувофиқлаштирсин";


в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. АТ "Халқ банки", АТ "Алоқа банк" ва "Микрокредитбанк" АТБга "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан истеъмол кредитлари ажратиш тавсия этилсин";


г) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Ёшлар ишлари агентлиги ва АТ "Халқ банки", АТ "Алоқа банк" ва "Микрокредитбанк" АТБнинг 2023 йил 1 февралга қадар ушбу қарорга 6-иловада назарда тутилган давлат хизматлари АТ "Халқ банки"нинг мобил иловаси орқали қўшимча равишда кўрсатилишини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин";


д) 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида

ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга,

шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки

битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити

орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик

бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз

тўловларини компенсация қилишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Маъмурий Регламент (кейинги ўринларда - Регламент) "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи - "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ҳамда компьютер хариди учун истеъмол кредити бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - жамғарма) ҳисобидан жамғарма кафиллигини беришни ва/ёки ушбу кредитнинг фоиз тўловларини компенсация қилишни сўраб мазкур Регламентга мувофиқ мурожаат қилган ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);

банк - сертификат ва маълумотнома олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитлари ажратадиган АТ "Халқ банки", АТ "Алоқабанк" ва "Микрокредитбанк" АТБ;

ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;

верификация - ариза берувчининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оила фарзанди эканлигини ёки "Ёшлар дафтари"га кирганлигини, шунингдек, у томонидан тақдим этилган сертификатни ҳақиқийлигини тегишли электрон тизимлар орқали текшириш;

истеъмол кредити - ариза берувчига компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда банк томонидан бериладиган кредити;

кафиллик - истеъмол кредити бўйича келгусида юзага келадиган мажбуриятни таъминлаш бўйича жамғарма томонидан бериладиган кафолат;

компенсация - истеъмол кредитининг муддати ўтмаган асосий қарзи учун ҳисобланадиган фоизларнинг Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисмини жамғарма ҳисобидан қоплаш учун ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳар ойда банкка ўтказиладиган, банк томонидан эса ариза берувчининг номига очилган тегишли банк ҳисобварағига ўтказиладиган маблағ;

маълумотнома - ваколатли орган томонидан ариза берувчига компьютер харид қилиш учун ажратиладиган истеъмол кредити бўйича жамғарма кафиллиги берилиши ва/ёки мазкур кредитнинг фоиз тўловлари компенсация қилиниши тўғрисида тақдим этиладиган ҳамда 90 календарь кун мобайнида амал қиладиган электрон ҳужжат;

сертификат - "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшлар, шунингдек, IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда тамомлаган ёшлар бўйича тегишли ахборот тизимлари орқали бериладиган электрон ҳужжат;

сертификатлар реестри - IT-парк томонидан юритиладиган, унинг резиденти бўлган ташкилотларда ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчиларга ёки ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга бериладиган сертификатларнинг ягона электрон реестри.

3. Компьютер харид қилиш учун банклар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан ошмаган миқдорда истеъмол кредити ажратилади ҳамда компьютернинг қиймати ажратилган кредит суммасидан ошганда, ортиқча қисми ариза берувчи томонидан тўланади.

4. Ариза берувчиларга истеъмол кредитининг муддати ўтмаган асосий қарзи учун ҳисобланган фоиз тўловлари жамғарма ҳисобидан тўланади, шунингдек, ушбу истеъмол кредитини олишда уларнинг хоҳишига кўра жамғарма кафиллиги берилади. Бунда:

сертификатга эга бўлган ёшлар томонидан олинган истеъмол кредитининг фоиз тўловлари ушбу кредитнинг муддати ўтмаган асосий қарзи учун ҳисобланган фоиз тўловлари бўйича компенсация жамғарма томонидан тўлаб берилади;

кафиллик сертификат олган ва "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оила фарзанди бўлган ёки "Ёшлар дафтари"га кирган шахсларнинг хоҳишига кўра 2023 йил 1 августга қадар жамғарма томонидан берилади;

истеъмол кредити бўйича фоиз тўловлари компенсация қилинадиган шахсларга истеъмол кредити бўйича кафиллик ҳам берилиши мумкин;

ариза берувчининг фақат битта истеъмол кредити бўйича компенсация ва/ёки кафиллик берилади;

ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларнинг қонуний вакилларига истеъмол кредитининг фоиз тўловлари компенсация қилинади, мурожаатга кўра ушбу кредит бўйича жамғарма кафиллиги ҳам берилади.

5. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли орган ва банклар ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.



2-БОБ. "БИР МИЛЛИОН ДАСТУРЧИ"

ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ

МУВАФФАҚИЯТЛИ ТАМОМЛАГАН, ШУНИНГДЕК,

IT-ПАРК РЕЗИДЕНТИНИНГ ЎҚУВЧИСИ ЁКИ

БИТИРУВЧИСИ БЎЛГАН ЁШЛАРГА ИСТЕЪМОЛ

КРЕДИТИ БЎЙИЧА ФОИЗ ТЎЛОВЛАРИНИ

КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЖАМҒАРМА

КАФИЛЛИГИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


6. Истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун ёшларга кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

7. Ариза берувчи истеъмол кредити бўйича компенсация тўлашни ва/ёки кафиллик беришни сўраб исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

8. Ариза берувчининг мурожаатига асосан унинг номидан давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани (кейинги ўринларда - сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.

Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.

9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари ходими томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқлайди.

10. Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID тизими ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этганда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

11. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.

12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

13. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

14. Сертификат олган ёшларга истеъмол кредити бўйича компенсация тўлаш ва/ёки кафиллик бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:

а) давлат хизматлари марказлари ариза берувчи келиб мурожаат этганда унинг номидан сўровномани тўлдириб ваколатли органга юборади;

б) ваколатли орган:

тушган мурожаатларни 5 иш куни мобайнида кўриб чиқади;

компенсация тўлаш бўйича ариза берувчи томонидан тақдим этилган сертификатни, жамғарма кафиллигини беришда эса қўшимча равишда ариза берувчининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оила фарзанди эканлигини ёки "Ёшлар дафтари"га кирганлигини верификациядан ўтказади;

ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда ариза берувчига истеъмол кредити бўйича жамғарма кафиллиги берилиши ва/ёки компенсация тўланиши тўғрисида маълумотнома беради;

верификациядан ўтган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни банкка автоматик равишда тақдим этиб боради,

жамғарма кафиллигини бериш юзасидан тегишли банк билан битим тузади;

истеъмол кредити фоиз тўловларининг компенсация маблағларини тегишли банклар ҳисобварағига ўтказиб боради;

в) банк:

ариза берувчига истеъмол кредити ажратиш масаласини кўриб чиқади;

ариза берувчига берилган маълумотнома асосида ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси билан кафиллик бўйича уч томонлама битим имзолайди;

истеъмол кредити ажратиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради, унинг суммасини компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради ҳамда ваколатли органни хабардор қилади;

ваколатли орган томонидан ўтказилган компенсация маблағларини истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб боради.

15. Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши;

сертификатдаги маълумотлар ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларга мос келмаслиги;

мурожаат қилинган санада сертификат берилганига 6 ой ўтганлиги;

ариза берувчига истеъмол кредити бўйича фоиз тўловлари компенсация қилинаётганлиги (қилинганлиги) ёки илгари кафиллик берилганлиги;

ариза берувчи томонидан истеъмол кредити бўйича кафиллик берилишини ҳам сўраб мурожаат қилганда унинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оила фарзанди эканлиги ёки "Ёшлар дафтари"га кирганлигининг тасдиқланмаганлиги;

кафиллик беришни сўраб 2023 йил 1 августдан сўнг мурожаат қилинганлиги;

ариза берувчининг аввалги мурожаати асосида ваколатли орган томонидан берилган маълумотноманинг амал қилиш муддати тугамаганлиги;

мурожаат қонуний вакил томонидан берилганда унинг қонуний вакил эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги.

Давлат хизматини бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда бу ҳақида ариза берувчига автоматик равишда СМС хабар юборилади.

16. Ваколатли органнинг истеъмол кредити бўйича жамғарма кафиллигини бериш ва/ёки фоиз тўловларини компенсация қилиш тўғрисидаги маълумотномаси олингандан сўнг банкларнинг тегишли филиаллари ўзларининг ички тартиб қоидаларида белгиланган тартибда истеъмол кредити ажратиш масаласини кўриб чиқади.

Истеъмол кредити ажратиш тўғрисида тегишли ҳужжат қабул қилинган ва компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига пул маблағлари ўтказиб берилгандан сўнг банк ҳар ойнинг 15-кунига қадар бу ҳақда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.

17. Истеъмол кредити бўйича фоиз тўловлари ҳар ойнинг 25-кунига қадар ваколатли орган ва/ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан банкларнинг тегишли ҳисобварағига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказиб борилади.

Тақдим этилган реестрга мувофиқ банклар ушбу маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига икки иш куни ичида ўтказиб боради.

18. Ваколатли органнинг истеъмол кредити бўйича кафиллик бериш тўғрисидаги маълумотномаси асосида ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси тегишли банк филиаллари билан белгиланган тартибда кредит бўйича кафиллик битимини имзолайди.

Бунда кредит бўйича асосий қарз ариза берувчи томонидан тўланмаганда банк асосий қарзни ундиришга қаратилган барча зарур чораларни кўради (шу жумладан, ундирувни ариза берувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратади).

Кўрилган чораларга қарамасдан ариза берувчидан камида уч ойлик асосий қарзни ва/ёки фоиз тўловини ундириш имкони бўлмаганда банк асосий қарзни ундириш учун кўрилган чоралар, қарздорлик суммаси тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда ваколатли органнинг битимни имзолаган ҳудудий бўлинмасига талабнома юборади.

Ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси талабнома тушганидан сўнг 5 иш кунида жамғарма кафиллиги берилган истеъмол кредити бўйича асосий қарзни ва/ёки фоиз (шу жумладан, кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи учун ҳисобланган) тўловини банкка тўлаш чораларини кўради.

Банк ушбу маблағларни кредит бўйича асосий қарзни қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб боради.

19. Истеъмол кредити бўйича шартнома шартларида белгиланган асосий қарз ўз муддатида ва/ёки фоиз тўлови ариза берувчи томонидан тўланмаганлиги натижасида юзага келган пеня ва бошқа турдаги зарар банк томонидан умумий белгиланган тартибда ариза берувчидан ундирилади.

20. Ариза берувчига ажратилган истеъмол кредити бўйича ариза берувчи томонидан ҳақиқатда компьютер харид қилинганлиги банклар томонидан мониторинг қилинади.

Агар ажратилган истеъмол кредити маблағлари бошқа мақсадларга сарфланган бўлса, банклар томонидан белгиланган тартибда истеъмол кредитини ва фоизларни ариза берувчидан ундириш чоралари кўрилади.

Бундай ҳолат тўғрисида ваколатли орган ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси банклар томонидан 3 иш кунида хабардор қилинади ҳамда истеъмол кредити бўйича ваколатли орган томонидан фоиз тўловларини компенсация қилиш тўхтатилади.

21. Ариза берувчи томонидан истеъмол кредити асосида харид қилинган компьютердан мақсадли фойдаланилиши у яшаб турган маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта мониторинг қилинади.

Ушбу мониторинг жараёнида истеъмол кредити ажратилган санадан бошлаб икки йил ичида ариза берувчи компьютердан мақсадли фойдаланмаётганлиги (шу жумладан, сотганлиги ёки учинчи шахсларга берганлиги) аниқланганда маҳалладаги ёшлар етакчиси бу ҳақда далолатнома тузиб, уч кун муддатда ваколатли органнинг тегишли ҳудудий бўлинмасини хабардор қилади.

Бундай хабарномани олган ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси уч кун муддатда бу ҳақда тегишли банкни хабардор қилади ва ариза берувчига ажратилган истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларини компенсация қилишни тўхтатади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.

23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширади.

24. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

25. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

"Бир миллион дастурчи"

лойиҳаси доирасида ўқув курсларини

муваффақиятли тамомлаган ёшларга,

шунингдек, IT-парк резидентининг

ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган

ёшларга истеъмол кредити орқали

компьютер харид қилиш учун кафиллик

бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз

тўловларини компенсация қилишнинг

Маъмурий регламентига

1-ИЛОВА



Истеъмол кредити орқали компьютер харид

қилиш учун ёшларга кафиллик бериш ҳамда

мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини

компенсация қилиш бўйича давлат

хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

      

Босқичлар

    


     

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

     


       

Бажариш муддатлари

      








1-босқич


Ариза берувчи


      

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс номидан унинг вакили) исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сертификатни илова қилган холда мурожаат қилади.

       


Сертификат берилган

санадан бошлаб

6 ой мобайнида





2-босқич

Давлат хизматлари

марказлари

      

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ЯИДХП орқали автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

       

10 дақиқа

мобайнида





3-босқич

Ёшлар ишлари

агентлиги

         

Ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб тақдим этилган сертификатни, жамғарма кафиллигини беришда эса ариза берувчининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оила фарзанди эканлигини ёки "Ёшлар дафтари"га кирганлигини верификациядан ўтказади.

Ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда ариза берувчига истеъмол кредити бўйича компенсация тўланиши (жамғарма кафиллиги берилиши) тўғрисида маълумотнома беради, акс ҳолда ариза берувчига рад жавобини беради.

Верификациядан ўтган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни банкка автоматик равишда тақдим этади.

        

5 иш куни

мобайнида








4-босқич


АТ "Халқ банки",

АТ "Алоқа банк"

ва "Микрокредит-

банк" АТБ


          

Ариза берувчига истеъмол кредити ажратиш масаласини кўриб чиқади;

Жамғарма кафиллигини бериш бўйича берилган маълумотнома асосида ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси билан кафиллик бўйича уч томонлама битим имзолайди;

Истеъмол кредити ажратиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради, унинг суммасини компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг тегишли банклардаги ҳисобварағига ўтказиб беради.

Бу ҳақида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.



          

Банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган

муддатларда



Ҳар ойнинг

15-кунига қадар

       








5-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги ва унинг

ҳудудий бўлинмалари


     

Маълумотномада белгиланган ҳолларда жамғарма кафиллигини бериш юзасидан тегишли банк билан битим тузади.

Истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларини банкларнинг тегишли ҳисобварағига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказади.

       


Банклар билан

келишилган

муддатларда

Ҳар ойнинг

25-кунига қадар








6-босқич


АТ "Халқ банки",

АТ "Алоқа банк"

ва "Микрокредит-

банк" АТБ


       

Тақдим этилган реестрга мувофиқ маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказади.

Истеъмол кредити бўйича асосий қарз ариза берувчи томонидан тўланмаганда банк асосий қарзни ундиришга қаратилган барча зарур чораларни кўради (шу жумладан, ундирувни ариза берувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратади).

Ариза берувчидан камида уч ойлик асосий қарзни ва/ёки фоиз тўловини ундириш имкони бўлмаганда банк асосий қарзни ундириш учун кўрилган чоралар, қарздорлик суммаси тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда ваколатли органнинг битимни имзолаган ҳудудий бўлинмасига талабнома юборади.

       


      

2 иш кунида



Заруратга кўра




Ҳар ойнинг

10-кунига қадар








7-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги ва унинг

ҳудудий бўлинмалари


        

Жамғарма кафиллиги берилган истеъмол кредити бўйича асосий қарзни ва/ёки фоиз (шу жумладан, кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи учун ҳисобланган) тўловини банкка тўлаш чораларини кўради.

      


5 иш куни

мобайнида

         

          

"Бир миллион дастурчи"

лойиҳаси доирасида ўқув курсларини

муваффақиятли тамомлаган ёшларга,

шунингдек, IT-парк резидентининг

ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган

ёшларга истеъмол кредити орқали

компьютер харид қилиш учун кафиллик

бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз

тўловларини компенсация қилишнинг

Маъмурий регламентига

2-ИЛОВА



Истеъмол кредитининг фоиз тўловлари

компенсация қилиниши ва/ёки ушбу кредитни

олишда жамғарма кафиллигини бериш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

          

Т/р

     

Қабул қилиш санаси

      

Қабул қилган шахс

        

     

I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот:

          

1.1. Ф.И.О.:


-

1.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

1.4. Телефон рақами:


-

1.5. Яшаш жойи:


Маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика


1.6. "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатининг ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг (нусхаси илова қилинади) ҳаволаси:


-

         

II. Сертификат олган ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача

бўлган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумот:

         

2.1.1. Ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахснинг Ф.И.О.:


-

2.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

2.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами ёки шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

2.4. Қонуний вакил (тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади) Ф.И.О.:


-

2.5. Шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

2.6. Қонуний вакил эканлигини тасдиқловчи ҳужжат:



2.7. Телефон рақами:


-

2.8. Яшаш жойи:


Маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика


2.9. "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатининг ёки ушбу ўқув курсларини тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг (нусхаси илова қилинади) ҳаволаси:


-

2.10. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оила фарзандининг ёки "Ёшлар дафтари"га кирган ёшларнинг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кафиллигини олишга бўлган хоҳиши:


бор/йўқ

2.10.1. Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кафиллигини олиш бўйича хоҳиши бўлган ариза берувчи:


"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оила фарзанди / "Ёшлар дафтари"га киритилган шахс

       

          

        

"Бир миллион дастурчи"

лойиҳаси доирасида ўқув курсларини

муваффақиятли тамомлаган ёшларга,

шунингдек, IT-парк резидентининг

ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган

ёшларга истеъмол кредити орқали

компьютер харид қилиш учун кафиллик

бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз

тўловларини компенсация қилишнинг

Маъмурий регламентига

3-ИЛОВА



Истеъмол кредитининг фоиз тўловлари

компенсация қилиб борилаётган ариза

берувчиларнинг рўйхати (реестр)

         

Т/р

      

Ф.И.О.

      

Паспорт маълумоти

ЖШШИР

         

Маълумотномадаги

ариза рақами

        

Кредит

миқдори


______ ойи учун тўланадиган

компенсация миқдори

        

Банк

реквизитлари









       

       

Банк бошқарувчиси



(Имзо) Ф.И.О.


".


              

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 октябрь






























































Время: 0.2156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск