Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2022 й. ПФ-87-сон "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.03.2022 й.

N ПФ-87



ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТИЗИМЛИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ИШЛАРНИ

ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур 1-иловага мувофиқ;

2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;

мазкур юридик шахсларнинг ушбу банд иккинчи хатбошисида кўрсатилган ходимлар олдидаги мажбуриятлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилади.


3. Хотин-қизларга таълим олишлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

а) олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда, шу жумладан, сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан ҳар йили 1,8 триллион сўм ресурс маблағлари йўналтирилсин.

Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) икки ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган маблағларни ажратиш графигини тижорат банклари кесимида тасдиқласин;

б) давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида, Давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 миллиард сўм молиялаштирилсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2022 йил 1 сентябрга қадар давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг давлат олий таълим муассасалари кесимида рўйхатини шакллантирсин ҳамда 2022 йил 1 октябрга қадар контракт тўловларини қоплаб берсин;

в) хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича - 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича - 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилсин.

Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ушбу кичик бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун "Эл-юрт умиди" жамғармасига ҳар йили Давлат бюджетидан камида 6 миллиард сўм ажратилишини таъминласин;

г) ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) тавсияларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан жами 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб борилсин.

Қўмита (З.Б. Махкамова) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) икки ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш, уларга тавсиялар бериш ва таълим контрактларини қоплаб бериш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

д) мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Қўмита тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилсин.

Қўмита (З.Б. Махкамова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда Давлат тест маркази (М.М. Каримов) бир ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган алоҳида квоталарни давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш, хотин-қизларга тавсиялар бериш, алоҳида тест синовларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

е) давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилсин.

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахманов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) икки ой муддатда хотин-қизлар учун мазкур кичик бандда назарда тутилган мақсадли квоталар давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари кесимида тасдиқланишини таъминласин.


4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмасининг:

асосан хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университетни;

ушбу университет ҳузурида пахта-тўқимачилик ва пиллачилик кластерлари иштирокида босқичма-босқич ҳудудий техникумларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов), Қўмита (З.Б. Махкамова), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев) икки ой муддатда университет фаолиятини йўлга қўйиш, унинг моддий-техника таъминоти ва жойлаштирилиши бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Хотин-қизларни илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахманов):

Қўмита (З.Б. Махкамова) билан биргаликда ҳар йили март ойида амалий инновацион лойиҳалар бўйича "Олима аёл" танловини ўтказиб борсин;

икки ой муддатда "Бўлажак олим" танлови доирасида "Аёллар бизнеси учун биринчи қадам" танловини ўтказиш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 10 миллиард сўм ажратилишини таъминласин.


6. Қўмита, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хотин-қизлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-тадқиқот натижаларини ҳаётга татбиқ этиш, стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Қўмита ҳузурида "Олима аёллар жамияти"ни тузиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Қўмита (З.Б. Махкамова) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда "Олима аёллар жамияти"ни ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда "Олима аёллар жамияти"га хотин-қизларни амалда қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун Давлат бюджетидан 50 миллиард сўм ажратилиши назарда тутилсин.


7. 2022 йил 1 июндан бошлаб давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилсин. Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказлари ҳузурида малакани баҳолаш марказлари ташкил этилади;

малакани баҳолаш марказлари касбий малака талабларини ишлаб чиқади ва салоҳиятли таълим муассасаларига давлат буюртмасини беради;

ўқув курсларини тугатган хотин-қизлар билими даражаси малакани баҳолаш марказлари томонидан аниқланади ва шу асосда уларга малака сертификатлари берилади;

малака сертификатини олган хотин-қизларга меҳнат фаолиятини бошлаши учун ўқиш харажатларига тенг миқдорда малакани баҳолаш марказлари томонидан субсидиялар берилади;

малакани баҳолаш марказлари томонидан умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, академик лицей ва коллежларнинг битирувчи синф ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмаси берилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.М. Холхўжаев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунга асосан 2022 йилда хотин-қизларни касбга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашадиган ҳамда уларнинг муаммолари билан шуғулланадиган нодавлат нотижорат ташкилотларига 17,1 миллиард сўм миқдоридаги грант маблағлари ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида 2023 йилдан бошлаб:

ҳар йили нодавлат ташкилотларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 минг баравари миқдоригача грантлар бериш учун Давлат бюджетидан камида 50 миллиард сўм Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратиб борилсин;

туман (шаҳар) сектор штаблари жойлашган биноларнинг камида биттадан хонасида ўқув курсларини ўтказиш учун зарур шароитлар яратилсин.


9. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри (кейинги ўринларда - Реестр) жорий этилсин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.М. Холхўжаев):

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар туманларда меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойлари рўйхатини шакллантирсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Реестрни шакллантириш ва юритиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Белгилансинки, 2022 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 январга қадар Реестрга киритилган ҳудудлардаги умумий ходимлари сони камида 10 нафар бўлган ва уларда ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:

Реестрга киритилган ҳудудда жойлашган объектлар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 50 фоиз имтиёз қўллаган ҳолда ҳисобланади;

уларда ишловчи хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ 1 фоизлик ставкада ҳисобланади;

бюджет ташкилотларига йиллик умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 750 бараваригача бўлган маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилади;

улар томонидан кўчмас мулк ижарага олинганда 3-иловага мувофиқ имтиёзлар берилади.


10. Олий Мажлис Сенати ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланганлиги, Олий Мажлис Сенати раиси Т.К. Нарбаева - комиссия раиси ҳамда Бош вазир ўринбосари З.Б. Махкамова ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.М. Рафиков - комиссия раиси ўринбосарлари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси (Т.К. Нарбаева) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи "Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури"ни тасдиқласин ва ижрога қаратилишини таъминласин:

а) Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизларни ўқитиш;

б) 2024 йил 1 январга қадар:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари орасида хотин-қизларнинг улушини камида 30 фоизга етказиш;

барча давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш. Бунда мазкур талаб тегишли ташкилот раҳбари хотин-қизлар орасидан тайинланганда ёки унда фақат бир нафар ўринбосар бўлган тақдирда мажбурий ҳисобланмайди.


11. Молия вазирлиги (Т.А Ишметов) Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратсин.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари (С.М. Холхўжаев, А.А. Камалов, Д.Ш. Султанов) 2022 йилда мазкур дастур доирасида ажратилаётган маблағларнинг жами 4 триллион сўм қисми тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларга йўналтирилишини таъминласин.


12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев) уч ой муддатда хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилишини таъминласин.


13. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;

"Ҳунарманд" уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.


14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартиш вазирлиги (С.М. Холхўжаев), Қўмита (З.Б. Махкамова) ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Б. Воитов) икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2024 йилларга мўлжалланган "Бизнес аёллар" дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

тадбиркорлик субъектлари орасида хотин-қизларнинг улушини 40 фоизгача етказиш;

хотин-қизларга ўз томорқасида гул ва мева-сабзавот етиштириш учун иссиқхона қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни йўлга қўйиш учун 35 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратиш.


15. 2022 йил 1 июндан бошлаб маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари (кейинги ўринларда - марказлар) ташкил қилинсин. Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари марказларни барпо этиш учун ҳар бир маҳалладан 300 квадрат метргача бўлган ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ёки бўш турган давлат мулки объектини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида маҳаллаларга ажратсин;

Марказлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ёки қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан барпо этилиши назарда тутилсин;

барпо этилган марказлар маҳаллалар томонидан тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага берилсин.


16. Хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида:

а) 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилсин;

б) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, шу жумладан, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун ижтимоий уй-жойларни "Халқпарвар" комиссиялари билан келишган ҳолда иккиламчи уй-жой бозоридан сотиб олишга рухсат берилсин;

в) уй-жойга муҳтож, жумладан, хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган "Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилсин. Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2022 йилдан бошлаб зарур маблағлар ажратиб борилсин;

ушбу бандда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хотин-қ

...
Время: 0.0027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск