ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.10.2022 й. 620-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 октябрдаги

620-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фазовий маълумотлар миллий

инфратузилмасини ривожлантириш бўйича

мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисида

НИЗОМ

         

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Мазкур Низом "Фазовий маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ташкил этилган Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Мувофиқлаштирувчи кенгаш фазовий маълумотлар соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) қошида ташкил этилган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда маслаҳат-кенгашув вазифасини амалга оширадиган коллегиал орган ҳисобланади.


3. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолияти ишлар режасига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини (кейинги ўринларда - ФММИ) ривожлантиришга доир фаолиятнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

ФММИ ривожлантиришнинг замонавий халқаро тенденцияларига ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мос келадиган устувор йўналишларни белгилашда кўмаклашиш;

ФММИни ривожлантириш дастурларини амалга оширишда ягона давлат сиёсати олиб борилишини таъминлаш ҳамда давлат органлари, илмий-тақиқот ва олий таълим ташкилотлари иштирокини мувофиқлаштиришда кўмаклашиш;

фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар эгалари ўртасида ахборот ҳамкорлигини ривожлантиришга, фойдаланувчиларнинг улардан фойдаланишга имконият берувчи шароитларни яратишга кўмаклашиш;

халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга, ФММИни ривожлантириш учун хорижий инвестициялар, ҳомийлар маблағлари ва грантларни жалб қилишга кўмаклашиш.


6. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ФММИни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, фазовий маълумотлар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва методик базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни Кадастр агентлигига киритади;

Кадастр агентлиги томонидан тайёрланган ФММИни ривожлантириш бўйича ишлар ҳолати тўғрисидаги йиллик ҳисобот лойиҳасини кўриб чиқади ва ўз таклифларини беради (келиб тушгандан сўнг бир ой ичида);

давлат кадастрларини юритиш учун масъул бўлган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат органлари раҳбарларининг, илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари вакилларининг фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқади ва ўз таклифларини беради (келиб тушгандан сўнг бир ой ичида);

фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар, стандартлаш бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади (келиб тушгандан сўнг бир ой ичида);

фазовий маълумотларни ишлаб чиқарувчилар ва эгаларига фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар тўпламларининг мазмунини белгилашда кўмаклашади;

фазовий маълумотлар соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, ФММИни ривожлантириш учун инвестициялар ва грантлар, шунингдек, ҳомийлар маблағларини жалб қилиш бўйича маслаҳатлар беради;

фазовий маълумотларни ишлаб чиқарувчилар ва эгалари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларни ишлаб чиқишда маслаҳатлар беради ва ўз таклифларини тақдим этади;

давлат органлари, илмий-тақиқот ва олий таълим ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, фазовий маълумотларни ишлаб чиқарувчилар ва эгаларининг Мувофиқлаштирувчи кенгаш ваколатларига оид масалалар бўйича таклифларини кўриб чиқади.



3-БОБ. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар, стандартлаш бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳалари бўйича ўз таклифларини бериш;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Мувофиқлаштирувчи кенгаш:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида, самарали бажарилиши, шунингдек, ФММИни ривожлантириш;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.



4-БОБ. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

КЕНГАШНИНГ ТАРКИБИ


9. Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби давлат органлари, илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлади.


10. Мувофиқлаштирувчи кенгаш раис, раис ўринбосари, котиб ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари таркибида шакллантирилади.


11. Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятига умумий раҳбарликни раис, у бўлмаганда - раис ўринбосари амалга оширади.


12. Кадастр агентлигининг директори Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ҳисобланади.


13. Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг ўринбосари Кадастр агентлиги директорининг ФММИни яратиш ва ривожлантириш учун масъул ўринбосари ҳисобланади.


14. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг кун тартибига киритилган масалаларни муҳокама қилишда ва улар бўйича қарорлар қабул қилишда тенг ҳуқуқларга эгадирлар.


15. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қошида котибият фаолият юритади.


16. Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишига мазкур Низомда белгиланган Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг вазифалари ва функцияларига мувофиқ раҳбарлик қилади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш иши режасини (бир йилда бир марта), Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг кун тартиби ва баённомасини тасдиқлайди (бир йилда камида тўрт марта);

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишларини ўтказади;

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилишларини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади;

Мувофиқлаштирувчи кенгашда қўрилаётган масалаларга қараб унинг йиғилишларига Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бўлмаган идоралар ва ташкилотлар вакилларини таклиф қилади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятининг жорий ва истиқболли йўналишларини белгилайди;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларини бажариш муддатларига риоя этилиши учун масъул шахсларни тайинлайди.


17. Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг ўринбосари:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси топшириқларининг бажарилишини таъминлайди;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолияти йўналишлари бўйича таклифлар киритади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси бўлмаган ҳолларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси функцияларини бажаради.


18. Мувофиқлаштирувчи кенгаш котибиятининг функцияларини Кадастр агентлигининг Миллий геоахборот тизимини мувофиқлаштириш ва Давлат кадастрлари бошқармаси амалга оширади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш котибияти:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятининг ташкилий-техник ва ахборот таъминотини амалга оширади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши учун кун тартиби лойиҳасини тайёрлайди ҳамда Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси билан келишган ҳолда йиғилишга таклиф қилинганлар рўйхатини тузади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича материаллар тайёрланишини таъминлайди;

йиғилиш ўтказиладиган кундан олдин беш иш кунидан кечиктирмасдан Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларини ва таклиф қилинганларни Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг кун тартиби, йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича материаллар, ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи ҳақида хабардор қилади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишларининг баённомасини юритади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларига Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг баённомаси нусхаларини юборади;

Мувофиқлаштирувчи кенгашни зарур ҳужжатлар ва ахборотнома материаллари билан таъминлайди;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларининг бажарилишини назорат қилади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини таъминлаш бўйича бошқа функцияларни бажаради.


19. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишида иштирок этади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг топшириқларини ҳамда Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси бўлмаганда Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг ўринбосарининг топшириқларини бажаради;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишининг режасини, Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг кун тартибини тузиш бўйича таклифлар киритади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказиладиган кундан олдин 15 иш кунидан кечиктирмасдан Мувофиқлаштирувчи кенгаш котибиятига Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича материалларни, шунингдек, Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг кун тартиби масалалари бўйича қарорлар лойиҳаларини тақдим этади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида кўрилаётган масалаларни муҳокама қилишда ва тегишли қарорларни ишлаб чиқишда иштирок этади.



5-БОБ. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ

ИШИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ


20. Мувофиқлаштирувчи кенгаш иши йиғилишлар шаклида ташкил этилади.


21. Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишлари заруратга қараб, лекин бир йилда камида тўрт марта ўтказилади.


22. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилишлари Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг қарорига кўра, шунингдек, Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг камида учдан бир қисмининг талабига кўра чақирилиши мумкин.


23. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилишларини раис, у йўқ бўлганда эса - Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг ўринбосари олиб боради.


24. Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг кворуми учун унинг аъзоларининг учдан икки қисми йиғилган бўлиши шарт.


25. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари консенсус (муҳим масалаларни ҳал қилиш учун) йўли билан ҳам, оддий кўпчилик овоз (тартибот, методика масалалари ва бошқа жорий масалалар бўйича) билан ҳам қабул қилинади. Консенсус Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг бирорта ҳам аъзосининг расмий эътирози йўқлиги сифатида белгиланади.


26. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари унинг йиғилишларига шахсан ҳозир бўладилар. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоси йиғилишда қатнаша олмаган тақдирда, у олдиндан бу ҳақда Мувофиқлаштирувчи кенгаш котибиятини хабардор қилади ва зарурат бўлганда кўрилаётган масалалар бўйича ўз фикрини ёзма шаклда баён қилади, у Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида ўқиб берилади ва баённомага бириктириб қўйилади.


27. Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишини ўтказиш шаклини белгилайди:

шахсан қатнашиб, яъни Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг биргаликдаги қатнашуви шаклида;

интернет - конференциялар ёки селектор мажлислар шаклда, яъни Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг биргаликдаги қатнашувисиз.


28. Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг кун тартиби Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг таклифлари асосида шакллантирилади.

Таклифлар дастлабки лойиҳалар, ҳужжатлар ёки ушбу ҳужжатлар концепциялари кўринишида уларнинг Мувофиқлаштирувчи кенгашда кўриб чиқилиши зарурлигини асослаб берадиган материаллар билан бирга киритилади.


29. Аниқ масалани йиғилиш кун тартибига киритиш ҳақидаги якуний қарорни Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси қабул қилади.


30. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг кун тартибига мувофиқ кўриб чиқиш учун қабул қилинган ҳужжатлар унинг аъзоларига йиғилиш ўтказиладиган кундан камида 15 кундан кечиктирмасдан тарқатилади, бундан навбатдан ташқари йиғилишлар мустасно.


31. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари унинг аъзоларига улар қабул қилинган кундан кейин 10 кундан кечиктирмасдан тарқатилади. Йиғилиш давомида Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси кун тартибига қўшимча масалани киритишни таклиф қилиши мумкин, уни кўриб чиқиш ҳақидаги қарор шу йиғилишнинг ўзида Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.


32. Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишлари, қоида тариқасида, Кадастр агентлигида ўтказилади. Зарур ҳолларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишлари ваколатли вазирликларда, давлат қўмиталарида ва идораларда ўтказилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


33. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг давлат органларидан вакил қилинган аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига уларнинг лавозимга янги тайинланган шахслари киритилади.


34. Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши якунлари бўйича баённома тузилади. Йиғилиш баённомаси йиғилишда қатнашган аъзолар томонидан имзоланади.


35. Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида кейинги йиғилишни ўтказиш санаси ва жойи белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 октябрь































































Время: 0.0172
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск