ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2022 й. 628-сон "Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2022 й.

N 628




ГИДРОПОНИКА УСУЛИДА ЧОРВА МОЛЛАРИГА

ОЗУҚА ЕТИШТИРИШ УСКУНАЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛГАН

ЧОРВАЧИЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши, бунда мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

чорвачилик субъектларига гидропоника усулида озуқа етиштириш ускунасини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун қайтармаслик шарти билан бериладиган молиявий ёрдам;

чорвачилик субъектларига гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш учун субсидия ажратишда талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тартиби;

субсидия ажратишни рад этиш асослари ва субсидия ажратишни рад этиш бўйича хулоса бериш ва у бўйича шикоят қилиш тартиби.


3. Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

субсидия олувчининг ускуналарини гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш учун мўлжалланганлиги ва белгиланган талабларга жавоб беришини ўрганиш;

субсидия олувчидан гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарига тегишли бўлган ҳужжатларни сўраб олиш;

субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатларини аниқлаш;

гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш бўйича хулоса бериш.


5. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

чорвачилик субъектларига гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш учун субсидия ажратиш жараёнида my.vetgov.uz электрон ахборот тизими орқали маълумотлар алмашинувини;

my.vetgov.uz электрон ахборот тизими Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинишини;

субсидия бериш билан боғлиқ давлат хизматлари кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини;

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 ноябрдаги

628-сон қарорига

2-ИЛОВА



Гидропоника усулида чорва молларига озуқа

етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик

субъектларига субсидия ажратиш бўйича

туман (шаҳар) комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси


2. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари


3. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи


4. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) молия бўлими мудири


5. Лавозими бўйича

-

ҳудудий "Чорванасл" маркази туман вакили, комиссия котиби


             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 ноябрь











































Время: 0.2067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск