ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2022 й. 624-сон "Томорқада маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2022 й.

N 624




ТОМОРҚАДА МАҲСУЛОТ

ЕТИШТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВА УНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚУЛАЙ

ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Республикада кейинги йилларда томорқада маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳолининг даромад манбаини кенгайтириш, уларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш кўламини кенгайтириш, бу борада уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратиш механизмини соддалаштириш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.

Томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш даражасини ошириш, маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, шунингдек, етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш ва экспорт қилиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон ҳамда 2022 йил 10 сентябрдаги "Деҳқон ҳўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-373-сон қарорларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 18 июль куни "Аҳолига бўлиб берилган экин ерлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича устувор вазифалар тўғрисида" кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 59-сонли баёнига мувофиқлаштирилмоқда.

Унга кўра:

сув таъминоти оғир ҳудудлардаги томорқа ерлари, деҳқон ҳўжаликлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан маблағ йўналтиришни 2026 йил 1 январга қадар узайтириш;

аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг биринчи метридан бошлаб 100 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;

камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун катта ҳажмдаги вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизини, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;

фуқароларга очиқ электрон танлов орқали деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,15 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда 30 йилга ижарага берилган ва битта контурда ёки ёнма-ён иккита контурда жойлашган камида 30 та деҳқон ҳўжаликлари ерларини суғориш учун катта ҳажмдаги вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизини, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш белгиланмоқда.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 октябрдаги

624-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

         

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"деҳқон хўжалиги - мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалиги бошлиғига берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ва реализация қилишни деҳқон хўжалиги аъзоларининг шахсий меҳнати асосида амалга оширувчи хўжалик";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"томорқа хўжалиги - шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам эркин савдо учун, ҳам оила эҳтиёжлари учун етиштириш (қайта ишлаш) билан боғлиқ меҳнат фаолияти";

тўртинчи - еттинчи хатбошлари тегишлича бешинчи - саккизинчи хатбошлари деб ҳисоблансин;


2-бобнинг матнидаги "прогноз кўрсаткичларни" сўзлари "деҳқон ва томорқа ҳўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандда:

биринчи хатбошидаги "туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи" сўзлари "туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишчи гуруҳ таркибига туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман (шаҳар) фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ирригация бўлими, туман (шаҳар) касаба уюшмаси бўлими, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари киритилади";


6-банддаги "прогноз кўрсаткичларини (кейинги ўринларда прогноз кўрсаткичлар деб аталади)" сўзлари "деҳқон ва томорқа ҳўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларини (кейинги ўринларда - ҳудудий дастурлар)" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "прогноз кўрсаткичлар" сўзлари "ҳудудий дастурларни тасдиқлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида тасдиқланган туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхаси сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ҳоким ёрдамчилари томонидан 1 мартгача қарорда назарда тутилган деҳқон ҳўжаликлари бошлиқларига ва томорқа ер эгаларига етказилади";


қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1. Ҳоким ёрдамчилари туман (шаҳар) фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, томорқа ер эгалари, "Томорқа хизмати" МЧЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда қуйидаги вазифаларни бажаради:

хонадонма-хонадон юриш орқали томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишини, шу жумладан, ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорва ва паррандаларни кўпайтириш ҳолатини, ушбу қарор доирасида томорқа ер эгалари, "Томорқа хизмати" МЧЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини, шунингдек, тузилган шартнома шартларига риоя этилишини даврий мониторинг қилиб бориш;

томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, томорқа ерларини хизматлар билан қамраб олиш даражасини ошириш, шунингдек, томорқа ерларида етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини янада кўпайтириш";


10 ва 11-бандда "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" сўзларидан кейин "ҳамда ҳоким ёрдамчилари" сўзлари билан тўлдирилсин;


12-банд чиқариб ташлансин;


13-банддаги "Агрокимёҳимоя" АЖ туман филиали ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар" сўзлари "минерал ўғит ва кимёвий воситаларни етказиб берувчи ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандда "Ишчи гуруҳ аъзолари сектор раҳбарлари" сўзларидан кейин "ҳамда ҳоким ёрдамчилари" сўзлари билан тўлдирилсин ҳамда "прогноз кўрсаткичлар" сўзлари "ҳудудий дастурларни тасдиқлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банддаги "прогноз кўрсаткичлар" сўзлари "ҳудудий дастурларни тасдиқлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:

биринчи хатбошидаги "прогноз кўрсаткичлар" сўзлари "ҳудудий дастурларни тасдиқлаш" сўзлари билан, "ишчи гуруҳ" сўзлари "ҳоким ёрдамчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Огоҳлантириш хатидаги муддат тугагандан сўнг ҳоким ёрдамчиси томонидан деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгасининг манзилига бориб, йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганлиги назорат тариқасида қайта ўрганилади. Ўрганиш натижасида илгари йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса, бир кун муддатда бу ҳақда туман ҳокимлигига хабарномага огоҳлантириш хатларини илова қилган ҳолда киритади";


1-илованинг Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш схемасида 2-босқич тадбирлар устунидаги "прогноз кўрсаткичларини" сўзлари "ҳудудий дастурларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-иловада огоҳлантириш хатидаги "прогноз кўрсаткичларда" сўзлари "ҳудудий дастурларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 17-бандда:

иккинчи хатбшидаги "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ, "Туронбанк" АТБ ҳамда АТ "Халқ банки"га" сўзлари "тижорат банкларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига" сўзлари "тижорат банкларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғарма томонидан томорқа ер эгаларининг, деҳқон ва фермер ҳўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда "Томорқа хизмати" МЧЖлар ва бошқа ишлаб чиқариш кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш тартиби Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади";


б) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар ҳудудий фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари тавсияномасига кўра ҳамда ҳар бир маҳаллага маҳаллабай ишлаш бўйича бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан бериладиган тавсиялар асосида кўра оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш манбаларида назарда тутилган маблағлардан ташқари ва навбатсиз расмийлаштириб берилади.

Тавсия этилган талабгор кредит олиш бўйича талабларга мос бўлмаганда тижорат банклари кредит бермаслик ҳуқуқига эга";


в) 23-бандда:

биринчи хатбоши "шунингдек, томорқа ер эгалари учун маблағлар тижорат банкларининг умумий буюртманомаси асосида (ташаббускор - томорқа ер эгалари кўрсатилмаган ҳолда) ҳам ўтказиб берилиши мумкин" сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошида "қисман" сўзлари "бўлиб - бўлиб" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 25-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тижорат банклари Жамғармадан ажратилган кредитларни ташаббускорлар томонидан мақсадли фойдаланилиши ва тижорат банкига қайтарилиши тўғрисида Жамғармага ҳар ойнинг 5-санасига қадар ташаббускорлар кесимида ахборот тақдим этади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-бандда:

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар учун субсидия:

аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг биринчи метридан бошлаб 100 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган қисмини;

камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун катта ҳажмдаги вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизини, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган қисмини";

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фуқароларга очиқ электрон танлов орқали деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,15 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда 30 йилга ижарага берилган ва битта контурда ёки ёнма-ён иккита контурда жойлашган камида 30 та деҳқон ҳўжаликлари ерларини суғориш учун катта ҳажмли вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизи, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган қисмини";

бешинчи-олтинчи хатбошилари тегишлича олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошидагиҳоли томорқалари" сўзларидан сўнг ", деҳқон ҳўжаликлари" сўзлари билан қўшилсин;


б) 10-1-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда келгуси ҳисобот йилида сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатини йилига икки марта, яъни биринчи марта ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар, иккинчи марта ҳисобот йилининг 1 майига қадар шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади.

Туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиришда вертикал суғориш қудуқлари бурғуланадиган сув таъминоти оғир бўлган маҳалла фуқаролари йиғинлари, аҳоли хонадонлари, деҳқон ҳўжаликлари шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар инобатга олинади";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тасдиқланган манзилли рўйхат Кенгашнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган кундан бошлаб бир йил муддатга амал қилади";


в) 10-2-банднинг биринчи хатбошидаги "1 марти ва 1 июлига" сўзлари "1 декабрь ва 1 июнига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 10-3-бандда:

биринчи хатбошидаги "1 апрелига ва 1 августига" сўзлари "15 декабрига ва 15 июнига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кенгаш ҳисобот йилида сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича талабгорларнинг манзилли дастурини ҳисобот йилининг тегишлича 1 январь ва 1 июлига қадар ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради";


д) 20-1-банддаги учинчи ва тўртинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"амалга оширилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (гидрогеология хулосаси, корхона ва талабгор ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-фактура, назорат-ўлчов хулосаси, сув билан таъминланадиган камида 30 нафар томорқа ер эгаларининг МФЙ раиси томонидан тасдиқланган рўйхати, талабгорнинг банк реквизитлари);

ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ намунавий таркибда тузилган сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва деҳқон ҳўжаликларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш ишларини қабул қилиш туман (шаҳар) комиссиясининг вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси";


е) 20-4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳудудий фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари, деҳқон ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича тушган ҳужжатларни уч иш кунида кўриб чиқади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳига тақдим этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи ҳудудий фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва уларга асосан талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари, деҳқон ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича субсидия миқдори ва талабгорларнинг банк реквизитларини кўрсатган ҳолда буюртманомаларни уч иш кунида шакллантиради ҳамда тасдиқлаган ҳолда Кенгашга тақдим этади";


ё) 20-5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кенгаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган буюртманомаларни кўриб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишган ҳолда уч иш кунида талабгорлар кесимида буюртманома расмийлаштиради. Буюртманомаларни:

2022-2025 йилларда Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;

2026 йил 1 январдан бошлаб - Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш учун тақдим қилади";


ж) 20-6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч иш кунида Кенгаш томонидан киритилган буюртманома асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан зарур маблағларни Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказиб беради";


з) 20-7-банд чиқариб ташлансин;


и) 20-8-банддаги "бир иш кунида" сўзлари "уч иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;


й) Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган

ерларни фойдаланишга киритишда ирригация

ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция

қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Талабгорларнинг сув таъминоти

оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари,

деҳқон ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида

фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш

учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш

ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг

бир қисмини давлат томонидан қоплаш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

      


     

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

     


      

Бажариш муддати

       








1-босқич


Туман (шаҳар) ҳокимликлари, Туман (шаҳар) фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Туман (шаҳар) ирригация бўлими


         

Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича талабгорларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади.

         


Йилига икки марта:

1 ноябрь ва 1 майга қадар








2-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


         

Туманлар (шаҳар) манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади, ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этади.

        


Йилига икки марта:

1 декабрь ва 1 июнга қадар








3-босқич


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши


         

Ҳудудий манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда манзилли дастурни шакллантириб Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

       


Йилига икки марта:

15 декабрь ва

15 июнга қадар








4-босқич


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши


         

Манзилли дастурни оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.

           


Йилига икки марта:

1 январь ва 1 июлга қадар








5-босқич


Талабгор


         

Вертикал суғориш қудуқлари бурғуланиб ишга туширилганидан сўнг, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиб ўрнатилганидан сўнг сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга маблағ олиш учун туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига зарур ҳужжатларни тақдим этади.

           


Ихтиёрий равишда








6-босқич


Туман (шаҳар) фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


         

Талабгорлар томонидан тўлиқ тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишилган ҳолда ҳудудий фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим қилади.

       


Талабгор мурожаати тушган кундан бошлаб 3 иш кунида








7-босқич


Ҳудудий фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши


         

Туман (шаҳар) фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан киритилган ҳужжатларни кўриб чиқади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳига тақдим этади.

          


3 иш кунида








8-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи


         

Тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқади ва уларга асосан талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари, деҳқон ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш юзасидан талабгорлар кесимида буюртманомаларни расмийлаштиради ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этади.

           


3 иш кунида








9-босқич


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши


         

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи тақдим этган буюртманомаларни кўриб чиқади ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишган ҳолда буюртманомаларни расмийлаштиради. Буюртманомаларни:

2022-2025 йилларда Молия вазирлигига;

2026 йилдан бошлаб - Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаш учун мазкур жамғармага тақдим қилади.

           


3 иш кунида








10-босқич


Молия вазирлиги


         

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2022-2025 йилларда киритилган буюртманомалар асосида зарур маблағларни Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказиб беради.

            


3 иш кунида








11-босқич


Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


         

Молия вазирлигидан 2022-2025 йилларда келиб тушган маблағларни ғазна ҳисобварағи орқали талабгорларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

       


3 иш кунида







           

".

         

к) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:


"Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган

ерларни фойдаланишга киритишда ирригация

ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция

қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги

аҳоли томорқалари ва деҳқон ҳўжаликларини суғориш

учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, шунингдек,

дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан

сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш

ишларини фойдаланишга қабул қилиш

туман (шаҳар) комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

          

1. Туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари

2. Туман (шаҳар) фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3. Туман (шаҳар) ирригация бўлими бошлиғи

4. Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

5. Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи

6. Туман (шаҳар) электр тармоқлари корхонаси бошлиғи".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон ҳўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 апрелдаги 216-сон қарорининг 4-банди "б" кичик бандидаги "2020-2021 йилларда" сўзлари "2020-2024 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "2020-2022 йилларда" сўзлари "2020-2023 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 3-иловада:


номланиши ва 1-банддаги "2020-2022 йилларда" сўзлари "2020-2023 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "9 минг сўм" сўзлари "12 минг сўм" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июлдаги 459-сон қарорининг 4-бандидаги "2021 йил" сўзлари "келгуси йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 октябрь


































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск