ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2022 й. 638-сон "Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ миллий қонунчилик базаси комплекс тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2022 й.

N 638




ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ

БИЛАН БОҒЛИҚ МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК БАЗАСИ

КОМПЛЕКС ТИЗИМЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги вақтларда, норма ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан яхшилаш, эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни бекор қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Уларнинг натижасида бугунги кунда миллий қонунчилик узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган, ўз долзарблигини йўқотган ҳамда амалиётда қўлланилмайдиган ҳужжатлардан тозаланиб бормоқда.

Миллий қонунчилик базасини ортиқча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан холи этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юридик таъсир кучига эга бўлмаган ҳужжатларни бекор қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари қуйидаги асосларга кўра ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

қарорларда кейинроқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бир хил нормаларнинг мавжудлиги;

қарорларда белгиланган нормаларнинг кейинроқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига зидлиги;

қарорларнинг қабул қилинишига асос бўлган юқори турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бекор қилинганлиги;

қарорларда бир марталик, вақтинчалик бажарилиши лозим бўлган (ижроси таъминланган) топшириқларнинг белгиланганлиги.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 ноябрдаги

638-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар вазирлигининг ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари ва тергов изоляторларида изоляция режимини яхшилаш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 11 февралдаги 58-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси ҳузурида Автотранспортдаги экология муаммолари марказини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 5 апрелдаги 123-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 ноябрь












































Время: 0.1884
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск