ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар / Бошқа давлат фондлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2022 й. 645-сон "Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.11.2022 й.
N 645
ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ
ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони ва 2022 йил 21 сентябрдаги "Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-376-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) сифатида қайта ташкил этилганлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Кўмита) тузилмасига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Жамғарманинг мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Жамғармани бошқариш, унинг маблағларини шакллантириш ҳамда фаолият юритиш тартиби;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари, маблағларни бошқариш ва тақсимлаш тартиби;
Жамғарма ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартлари;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисобининг юритилиши, Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш тартиби.
3. Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг васийлик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
Жамғарма Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши) Жамғарманинг олий бошқарув органи, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда - Дирекция) эса унинг ижро органи ҳисобланади;
Дирекция ижрочи директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг тавсиясига асосан Васийлик кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Дирекция Жамғарма фаолияти натижалари бўйича ҳар йил якунида Васийлик кенгашига, ҳар чорак якунида - Қўмита раисига ҳисобот тақдим этади;
Дирекция ижрочи директори Қўмитанинг бошқарма бошлиғига, унинг ўринбосари - бошқарма бошлиғининг ўринбосарига, бошқа ходимлар эса мос равишда Қўмитанинг бошқа ходимларига тенглаштирилади;
Жамғарма ходимларига Қўмита ходимлари учун Давлат бюджети ҳисобидан тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари татбиқ этилади ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Жамғарма Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Қўмитанинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили 300 млрд сўмгача бўлган миқдорда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
6. Васийлик кенгаши:
Жамғарманинг ҳар йиллик даромадлари ва харажатлари бўйича прогноз кўрсаткичларни тасдиқлаб бориш;
Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун манфаатдор вазирлик ва идораларни жалб этиш;
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича тизимли назорат ўрнатиш чораларини кўрсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова бир ой муддатда Дирекция штат жадвалини унинг бошқарув ходимлари сонини 6 нафардан оширмаган ҳолда тасдиқлаш ҳамда Дирекцияни сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўрсин.
8. Қўмита бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 14 апрелдаги 210-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2022 йил 4 ноябрдаги
645-сон қарорига
2-ИЛОВА
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат
мақсадли жамғармасининг васийлик кенгаши
ТАРКИБИ
1. З.Б. Махкамова |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, Васийлик кенгаши раиси |
|
2. Э.М. Мухитдинов |
- |
бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари |
3. Э.И. Баситханова |
- |
соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари |
4. Д.Ш. Султанов |
- |
молия вазирининг ўринбосари |
5. Г.А. Рашидова |
- |
AT "Халқ банки" бошқаруви раисининг ўринбосари |
6. А.А. Абдумухторов |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари (келишув асосида) |
|
7. М.А. Нурматова |
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи, Васийлик кенгаши котиби |
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 5 ноябрь