ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(IFRIC) 7 "29-сон БҲХС "Гиперинфляцияли иқтисодиётда молиявий ҳисобот" асосида қайта ҳисоблаш ёндашувини қўллаш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 52-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

52-ИЛОВА



(IFRIC) 7-СОН МҲХСШҚ ШАРҲИ

"29-сон БҲХС "Гиперинфляцияли иқтисодиётда

молиявий ҳисобот" асосида қайта ҳисоблаш

ёндашувини қўллаш"



Ҳаволалар


12-сон БҲХС "Фойда солиқлари".

29-сон БҲХС "Гиперинфляцияли иқтисодиётда молиявий ҳисобот".



Дастлабки маълумотлар


1. Мазкур шарҳ ташкилот ўз функционал валютасидаги иқтисодиётда гиперинфляция мавжудлигини аниқлаган* ҳисобот даврида, ҳолбуки ушбу иқтисодиёт ўтган даврда гиперинфляцияли бўлмаган бўлса, 29-сон БҲХСнинг талабларини қандай қўллаши ва ташкилот 29-сон БҲХСга мувофиқ ўзининг молиявий ҳисоботи моддаларини қайта ҳисоблаши бўйича кўрсатма беради.



Масалалар


2. Мазкур шарҳда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

(a) ташкилот 29-сон БҲХСни қўллаганда мазкур стандартнинг 8-бандидаги "… ҳисобот даври охирида амалда бўлган ҳисоб бирлигида акс эттириш" талабини қандай тушуниш лозим?

(б) ташкилот ўзининг қайта ҳисобланган молиявий ҳисоботида кечиктирилган солиқ моддаларининг бошланғич қолдиқларини қандай акс эттириши лозим?



Консенсус


3. Ташкилот, ўтган даврда гиперинфляция бўлмагани ҳолда, ўз функционал валютасидаги иқтисодиётда гиперинфляция мавжудлигини аниқлаган ҳисобот даврида 29-сон БҲХСнинг талабларини худди иқтисодиёт доимо гиперинфляцияли бўлганидек қўллаши лозим. Шунинг учун, бошланғич қийматда баҳоланадиган номонетар моддаларга нисбатан молиявий ҳисоботда тақдим этилган энг олдинги давр бошига ташкилотнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботи активлар харид қилинган ва мажбуриятлар юзага келган санадан ҳисобот даври охирига қадар инфляция таъсирини акс эттириш учун қайта ҳисобланиши лозим. Ҳисобот даврининг бошига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда харид қилиш ёки юзага келиш санасидан бошқа саналарда жорий бўлган суммаларда ҳисобга олинган номонетар моддалар учун, бундай қайта ҳисоблаш жорий баланс қиймати аниқланган саналардан ҳисобот даври охирига қадар инфляция таъсирини акс эттириши лозим.


4. Ҳисобот даври охирида кечиктирилган солиқ моддалари 12-сон БҲХСга мувофиқ тан олинади ва баҳоланади. Лекин, ҳисобот даври бошига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда кечиктирилган солиқ суммалари қуйидагича аниқланиши лозим:

(a) ташкилот ҳисобот даври бошига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот санасида ушбу санадаги ҳисоб бирлигини қўллаш орқали номонетар моддаларнинг номинал баланс қийматларини қайта ҳисоблагандан сўнг, 12-сон БҲХСга мувофиқ кечиктирилган солиқ моддаларини қайта баҳолайди.

(б) (а) кичик бандга мувофиқ қайта баҳоланган кечиктирилган солиқ моддалари ҳисобот даври бошига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот санасидан ушбу ҳисобот даври охиригача бўлган ҳисоб бирлигидаги ўзгаришга нисбатан қайта ҳисобланади.

Ташкилот 29-сон БҲХСни қўллайдиган ҳисобот даври учун қайта ҳисобланган молиявий ҳисоботда тақдим этилган ҳар қандай қиёсий даврларнинг бошига бўлган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида кечиктирилган солиқ моддаларини қайта ҳисоблаш учун (а) ва (б) кичик бандлардаги ёндашувни қўллайди.


5. Ташкилот ўзининг молиявий ҳисоботини қайта ҳисоблагандан сўнг, кейинги ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботдаги барча тегишли суммаларни, жумладан, кечиктирилган солиқ моддаларини, ушбу кейинги ҳисобот даври учун ҳисоб бирлигидаги ўзгаришни қўллаш орқали фақат олдинги ҳисобот даври бўйича қайта ҳисобланган молиявий ҳисоботга нисбатан қайта ҳисоблайди.



Кучга кириш санаси


6. Мазкур шарҳ ташкилотлар томонидан 2006 йил 1 мартдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллаш маъқулланади. Агар ташкилот мазкур шарҳни 2006 йил 1 мартдан олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.



-----------------------------------------------------------------

*) Гиперинфляция 29-сон БҲХСнинг 3-бандидаги мезонлар асосида ташкилотнинг ўз мулоҳазасидан келиб чиқиб аниқланади.

            

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь






























































Время: 0.2162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск