ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Гидрометеорология /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.11.2022 й. ПҚ-426-сон "Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2022 й.

N ПҚ-426



АҲОЛИНИ ВА ҲУДУДЛАРНИ ХАВФЛИ

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК ҲОДИСАЛАР ҲАМДА

ГЕОЛОГИК  ЖАРАЁНЛАР  БИЛАН  БОҒЛИҚ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

          

             

Сўнги йилларда табиий офатларнинг олдини олиш, прогнозлаш, мониторинг қилиш, табиий офатлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, етказилган зарарлар миқдорини камайтириш, хавфли ҳудудлардаги фуқароларнинг, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа объектларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, республикамизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида рўй бераётган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг сони ҳамда кўлами аҳолини ва ҳудудларни бундай хавфлардан муҳофаза қилиш чораларини кучайтиришни, шунингдек, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бу борадаги ҳамкорлигини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчкиси ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда - Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишга тайёргарликни ошириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарали ҳамкорлигини таъминлаш;

сел, сув тошқини, қор кўчкиси ва ер кўчкиси хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда жойлашган аҳолини вақтинча кўчириш ва кейинчалик (зарур ҳолларда) босқичма-босқич хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ йирик фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудларда ҳамда вазирликлар ва идораларда хавфли табиий ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларнинг ҳолатини текшириш, шунингдек, ушбу масалалар бўйича мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитиш;

ҳар йили 20 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда уларни бартараф этиш куч ва воситаларининг тайёргарлиги тўғрисида ҳисобот бериб бориш.


2. Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг ишини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юклансин.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

рўй бериши мумкин бўлган хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнларни барвақт аниқлаш;

Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини ташкил этиш;

аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тартиби.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ой муддатда тегишли ҳудуд учун аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ҳамда Тошқинга қарши ҳудудий комиссиялар таркибини тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-426-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошқин сувлари ва сел оқимларини

хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш,

қор кўчиши ва ер кўчкиси ходисалари хавфини

камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясининг

ТАРКИБИ

             

1.

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси


2.

А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


3.

А.Ҳ. Қўлдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазири, Комиссия раисининг ўринбосари


4.

Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири, Комиссия раисининг ўринбосари


            

Комиссия аъзолари:


5.

Б.А. Мусаев

-

соғлиқни сақлаш вазири


6.

Ш.С. Хидоятов

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


7.

В.И. Норов

-

ташқи ишлар вазири


8.

А.И. Ахмедхаджаев

-

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари


9.

О.А. Пекось

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари


10.

Ш.Ғ. Холмухамедов

-

мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари


11.

И.А. Ибрагимов

-

Миллий гвардия кўмондонининг биринчи ўринбосари


12.

Б.Т. Абдуллаев

-

ички ишлар вазири ўринбосари


13.

А.М. Бобоев

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари


14.

А.Я. Хайдаров

-

молия вазири ўринбосари


15.

А.A. Абдувалиев

-

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси


16.

Н.Н. Обломуродов

-

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


17.

А.А. Кадирходжаев

-

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси ўринбосари


18.

Ш.Х. Хабибуллаев

-

"Ўзгидромет" маркази бош директори


19.

Н.Ш. Эрназаров

-

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи


20.

М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси


21.

Х.Н. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б.


22.

Д.С. Камбаров

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи, Комиссия котиби

         

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-426-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

         

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон қарорининг 1-бандида:


а) иккинчи хатбошидан "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини молиялаштириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 13-банди "н" кичик бандида:


а) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини ташкил этади, шунингдек, ушбу жараёнда ўзанлардан қум-шағал материаллари лойиҳа ҳужжатлари ва давлат экологик экспертизаси хулосалари асосида қазиб олинишини таъминлайди ва назорат қилади";


б) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини шакллантиради";


в) бешинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-426-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

           

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги "Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-585-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2019 йил 2 майдаги ПҚ-4305-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2014-2015 йилларда ва истиқболда 2020 йилгача сувларни Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 21 январдаги 13-сон қарори.

              

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 ноябрь



























































Время: 0.1992
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск