ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(IFRIC) 20 "Очиқ коннинг қазиб чиқариш босқичидаги устки қатламни очиш сарфлари" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 59-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

59-ИЛОВА



(IFRIC) 20-СОН МҲХСШҚ ШАРҲИ

"Очиқ коннинг қазиб чиқариш босқичидаги

устки қатламни очиш сарфлари"



Ҳаволалар


Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси*.

1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш".

2-сон БҲХС "Захиралар".

16-сон БҲХС "Асосий воситалар".

38-сон БҲХС "Номоддий активлар".



Дастлабки маълумотлар


1. Очиқ усулда қазиб олиш ишларида, ташкилотлар минерал рудалари конларидан фойдалана олиш учун коннинг чиқинди жинсларини ("кон очишдаги жинслар") олиб ташлашни лозим топиши мумкин. Ушбу чиқинди жинсларни олиб ташлаш фаолияти "устки қатламни очиш" деб аталади.


2. Конни қазиш босқичида (ишлаб чиқариш бошланишидан олдин) устки қатламни очиш сарфлари, одатда конни қуриш, ривожлантириш ва жиҳозлаш учун эскириш ҳисобланадиган сарфларнинг бир қисми сифатида капиталлаштирилади. Ушбу капиталлаштирилган сарфлар бўйича, одатда, ишлаб чиқариш усули орқали, ишлаб чиқариш бошлангандан сўнг тизимли асосда эскириш ёки амортизация ҳисобланади.


3. Кон қазиб олиш ташкилоти конни қазиб олиш босқичида кон чиқинди жинсларини тозалашда давом этиши ва устки қатламни очиш сарфларини амалга ошириши мумкин.


4. Қазиб олиш босқичида устки қатламни очиш пайтида чиқариб ташланган тоғ-кон жинслари 100 фоиз чиқинди жинслар бўлиши шарт эмас; кўпинча бу руда ва кон чиқинди жинсларининг аралашмаси бўлади. Руданинг кон чиқинди жинсларига нисбати иқтисодий жиҳатдан паст даражадан фойдалилик жиҳатдан юқори даражагача бўлиши мумкин. Руданинг кон чиқиндисига паст нисбатли чиқариб ташланган тоғ-кон жинсларидан захиралар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин бўлган баъзи бир фойдали материалларни ишлаб чиқарилиши мумкин. Ушбу чиқариб ташлаш руданинг кон чиқиндисига юқори нисбатли тоғ-кон жинсларининг чуқурроқда жойлашган қисмидан фойдаланиш имконини бериши мумкин. Шундай қилиб, устки қатламни очиш ташкилотга икки ҳил наф келтириши мумкин: захираларни ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган фойдаланиладиган руда ва келгуси даврларда қазиб олинадиган фойдали қазилмаларнинг қўшимча ҳажмларидан фойдаланиш имкониятини яхшилаш.


5. Мазкур шарҳда устки қатламни очиш фаолиятидан келиб чиқадиган ушбу икки нафни қачон ва қандай қилиб алоҳида ҳисобга олиш лозимлиги, шунингдек ушбу нафларни дастлабки ва кейинги баҳолаш тартиби кўриб чиқилади.



Қўллаш доираси


6. Мазкур шарҳ очиқ конни қазиб олиш босқичида ер усти конида олиб бориладиган кон чиқинди жинсларини чиқариб ташлаш сарфларига ("қазиб олиш босқичидаги устки қатламни очиш сарфлари") нисбатан қўлланади.



Масалалар


7. Мазкур шарҳда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

(a) қазиб олиш босқичидаги устки қатламни очиш сарфларини актив сифатида тан олиш;

(б) устки қатламни очиш билан боғлиқ активнинг дастлабки баҳоланиши; ва

(в) устки қатламни очиш билан боғлиқ активнинг кейинги баҳоланиши.



Консенсус


Қазиб олиш босқичидаги устки қатламни очиш

сарфларини актив сифатида тан олиш


8. Агар устки қатламни очиш фаолиятидан олинадиган наф ишлаб чиқарилган захира кўринишида амалга оширилса, ташкилот устки қатламни очиш фаолияти сарфларини 2-сон БҲХС "Заҳиралар" тамойилларига мувофиқ ҳисобга олиши лозим. Бундай наф рудадан яхшиланган фойдаланиш имконини берса, ташкилот бундай сарфларни, агар қуйидаги 9-банддаги мезонларга жавоб берса, узоқ муддатли актив сифатида тан олиши лозим. Мазкур шарҳ узоқ муддатли активни устки қатламни очиш билан боғлиқ актив сифатида назарда тутади.


9. Ташкилот фақат ва фақат қуйидагиларнинг барчаси бажарилганда устки қатламни очиш билан боғлиқ активни тан олиши лозим:

(a) устки қатламни очиш фаолияти билан боғлиқ бўлган келгуси иқтисодий наф (руда жинсидан яхшиланган фойдаланиш имконияти) ташкилотга келиб тушиш эҳтимоли мавжуд;

(б) ташкилот руда жисмининг қазиб олиш имконияти яхшиланган компонентини аниқлай олади; ва

(в) ушбу компонент билан боғлиқ бўлган устки қатламни очиш фаолиятига алоқадор сарфларни ишончли баҳолаш мумкин.


10. Устки қатламни очиш билан боғлиқ актив мавжуд активга қўшимча ёки такомиллаштириш сифатида ҳисобга олиниши лозим. Бошқача айтганда, устки қатламни очиш билан боғлиқ актив мавжуд активнинг бир қисми сифатида ҳисобга олинади.


11. Устки қатламни очиш билан боғлиқ активнинг моддий ёки номоддий актив сифатида таснифланиши мавжуд актив билан бир хил бўлади. Бошқача айтганда, ушбу мавжуд активнинг характери ташкилот устки қатламни очиш билан боғлиқ активни моддий ёки номоддий деб таснифлаши лозимлигини белгилаб беради.



Устки қатламни очиш билан боғлиқ

активнинг дастлабки баҳоланиши


12. Ташкилот дастлаб устки қатламни очиш билан боғлиқ активни бошланғич қиймати бўйича баҳолаши лозим, бу руданинг идентификацияланган компонентидан фойдаланишни яхшилайдиган устки қатламни очиш фаолиятини бажариш учун бевосита амалга оширилган сарфларнинг жамланмаси ва бевосита боғлиқ бўлган устама сарфларни тақсимланишидан иборат. Баъзи тегишли операциялар қазиб олиш босқичидаги устки қатламни очиш билан бир вақтда содир бўлиши мумкин, аммо бу қазиб олиш босқичидаги устки қатламни очишни режалаштирилганидек давом эттириш учун зарур бўлмаслиги мумкин. Бундай тегишли операциялар билан боғлиқ сарфлар устки қатламни очиш билан боғлиқ активнинг бошланғич қийматида ҳисобга олинмаслиги лозим.


13. Aгар устки қатламни очиш бўйича активга оид ва ишлаб чиқарилган заҳирага оид сарфлар алоҳида аниқлана олмаса, ташкилот қазиб олиш босқичидаги устки қатламни очиш сарфларини тегишли ишлаб чиқариш баҳосига асосланган тақсимлаш асосидан фойдаланиш орқали ишлаб чиқарилган заҳиралар ва устки қатламни очиш билан боғлиқ актив ўртасида тақсимлайди. Мазкур ишлаб чиқариш кўрсаткичи руда жинсининг аниқланган компонентига нисбатан ҳисоблаб чиқилиши лозим ва келгуси наф яратиш бўйича қўшимча фаолият қай даражада амалга оширилганлигини аниқлаш учун асос сифатида фойдаланиш лозим. Бундай кўрсаткичларга қуйидагилар мисол бўлади:

(a) кутилаётган қийматга нисбатан ишлаб чиқарилган захираларнинг қиймати;

(б) руда қазиб олишнинг маълум бир ҳажми учун кутилаётган ҳажмга нисбатан қазиб олинган чиқинди жинслар ҳажми; ва

(в) ишлаб чиқарилган маълум миқдордаги руда учун қазиб олиниши кутилаётган фойдали қазилма таркибига нисбатан қазиб олинган рудадаги фойдали қазилма таркиби.



Устки қатламни очиш билан боғлиқ

активнинг кейинги баҳоланиши


14. Дастлабки тан олишдан сўнг, устки қатламни очиш билан боғлиқ актив, унинг бир қисми бўлган мавжуд актив билан бир хил тарзда, эскириш ёки амортизация ва қадрсизланишдан зарарлар чегирилган бошланғич қиймати ёки қайта баҳоланган қиймати бўйича ҳисобга олиниши лозим.


15. Устки қатламни очиш билан боғлиқ актив бўйича устки қатламни очиш фаолияти натижасида фойдаланиш янада қулайроқ бўладиган руда жисмининг идентификацияланган компонентининг кутилаётган фойдали хизмат муддати давомида тизимли асосда эскириш ёки амортизация ҳисобланиши лозим. Агар бошқа усул янада ўринли бўлмаса, ишлаб чиқариш усули қўлланиши лозим.


16. Устки қатламни очиш билан боғлиқ актив бўйича эскириш ёки амортизация ҳисоблаш учун фойдаланиладиган руда жисмининг идентификацияланган компонентининг кутилаётган фойдали хизмат муддати коннинг ўзи ва тегишли хизмат муддати коннинг хизмат муддати билан аниқланадиган активларникидан фарқ қилади. Бунга истисно ҳолат - бу устки қатламни очиш фаолияти барча қолган руда жинсидан фойдаланишни яхшиланишини таъминлайди. Масалан, идентификацияланган компонент қазиб олинадиган руда жисмининг охирги қисмини ифодалаганда, бу коннинг фойдали хизмат муддати тугаши билан юзага келиши мумкин.

         

           




А ИЛОВА



КУЧГА КИРИШ САНАСИ

ВА ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ


Мазкур илова шарҳнинг ажралмас қисми бўлиб, шарҳнинг бошқа қисмлари билан тенг кучга эга.


A1. Мазкур шарҳ ташкилотлар томонидан 2013 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу шарҳни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


A2. Ташкилот мазкур шарҳни тақдим этилган энг олдинги давр бошида ёки ундан кейин амалга оширилган устки қатламни очиш сарфларига нисбатан қўллаши лозим.


A3. Тақдим этилган энг олдинги даврнинг бошида бўлгани каби, қазиб олиш босқичида олиб борилган устки қатламни очиш фаолияти натижасида юзага келган ҳар қандай олдиндан тан олинган актив қолдиғи ("Илгари ўтказилган устки қатламни очиш билан боғлиқ актив") устки қатламни очиш фаолияти билан боғлиқ бўлган мавжуд активнинг бир қисми сифатида, илгари ўтказилган устки қатламни очиш билан боғлиқ актив билан боғланиши мумкин бўлган руда жисмнинг идентификацияланадиган компоненти қоладиган даражада қайта таснифланиши лозим. Бундай қолдиқлар ҳар бир илгари ўтказилган устки қатламни очиш билан боглиқ актив баланси тегишли бўлган руда жисмининг идентификацияланадиган компонентининг кутилаётган фойдали хизмат муддати давомида эскириш ёки амортизация ҳисобланиши лозим.


A4. Aгар руда жисмининг илгари ўтказилган устки қатламни очиш билан боғлиқ актив бўйича идентификацияланадиган компоненти бўлмаса, у тақдим этилган энг олдинги даврнинг бошидаги тақсимланмаган фойдада тан олиниши лозим.

          

          

---------------------------------------------------------------

*) Ушбу ҳавола 2010 йилда эълон қилинган ва мазкур шарҳ ишлаб чиқилган пайтда амалда бўлган "Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси"ни назарда тутади.

          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь











































































Время: 0.1509
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск