ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(IFRIC) 21 "Мажбурий тўловлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 60-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

60-ИЛОВА



(IFRIC) 21-СОН МҲХСШҚ ШАРҲИ

"Мажбурий тўловлар"



Ҳаволалар


1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш".

8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар".

12-сон БҲХС "Фойда солиқлари".

20-сон БҲХС "Давлат грантлари ҳисоби ва давлат ёрдами тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш".

24-сон БҲХС "Боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш".

34-сон БҲХС "Оралиқ молиявий ҳисобот".

37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар".

6-сон МҲХСШҚ Шарҳи "Махсус бозорда иштирок этишдан юзага келадиган мажбуриятлар - чиқинди электр ва электрон ускуналар".



Дастлабки маълумотлар


1. Давлат ташкилот учун мажбурий тўловларни белгилаши мумкин. МҲХС шарҳлаш қўмитасига мажбурий тўловлар тўловчиси бўлган ташкилотнинг молиявий ҳисоботида уларни ҳисобга олиш бўйича кўрсатмалар беришга оид сўровлар келиб тушган. Масала 37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар"га мувофиқ ҳисобда акс эттириладиган мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни тан олиш пайтини аниқлашдан иборат.



Қўллаш доираси


2. Мазкур шарҳда, агар мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбурият 37-сон БҲХСнинг қўллаш доирасида бўлса, бундай мажбуриятни ҳисобга олиш тартиби кўриб чиқилади. Шунингдек, унда муддати ва суммаси аниқ бўлган мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни ҳисобга олиш тартиби кўриб чиқилади.


3. Мазкур шарҳда мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни тан олишдан келиб чиқадиган сарфларни ҳисобга олиш тартиби кўриб чиқилмайди. Ташкилотлар мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни тан олиш актив ёки харажат юзага келишига олиб келадими ёки йўқлигини аниқлаш учун бошқа стандартларни қўллаши лозим.


4. Мазкур шарҳ мақсадларида, мажбурий тўлов бу қуйидагилардан ташқари, қонунчиликка (яъни қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга) мувофиқ давлат томонидан ташкилотлардан ундириладиган ўзида иқтисодий манфаатларни мужассамлаштирган ресурсларни чиқиб кетишини англатади:

(a) бошқа стандартларнинг (масалан, 12-сон БҲХС "Фойда солиқлари"нинг қўллаш доирасидаги фойда солиқлари) қўллаш доирасидаги ресурслар чиқиб кетиши;

ва

(б) қонунчиликни бузганлиги учун жарималар ёки бошқа жазо чоралари.

"Давлат" бу давлат, давлат идоралари ва шунга ўхшаш ташкилотлар, шу жумладан маҳаллий, миллий ёки халқаро ташкилотларни англатади.


5. Ташкилот томонидан давлат билан тузилган шартнома бўйича активларни харид қилиш ёки хизматлар кўрсатиш учун амалга ошириладиган тўлов мажбурий тўлов таърифига мос келмайди.


6. Ташкилот мазкур шарҳни эмиссия савдоси схемаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга нисбатан қўллаши талаб этилмайди.



Масалалар


7. Мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни ҳисобга олиш тартибини аниқлаштириш мақсадида мазкур шарҳда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

(a) мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни тан олишга олиб келадиган жавобгарлик юклайдиган ҳодиса нима?

(б) Келгуси даврда фаолиятни давом эттириш мажбурияти келгуси даврда фаолиятни амалга ошириш натижасида юзага келадиган мажбурий тўловни тўлаш билан боғлиқ конструктив жавобгарликни келтириб чиқарадими?

(в) фаолиятнинг узлуксизлиги ташкилотда келгуси даврда фаолиятни амалга ошириш натижасида юзага келадиган мажбурий тўловни тўлаш бўйича мавжуд жавобгарликни келтириб чиқарадими?

(г) мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни тан олиш вақтнинг муайян нуқтасида амалга ошириладими ёки айрим ҳолларда, маълум давр мобайнида босқичма-босқич амалга ошириладими?

(д) муайян минимал чегара қийматига эришилгандан сўнг юзага келадиган мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни тан олишга олиб келадиган жавобгарлик юклайдиган ҳодиса нима?

(е) йиллик молиявий ҳисоботда ва оралиқ молиявий ҳисоботда мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни тан олиш тамойиллари бир хилми?



Консенсус


8. Мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни тан олишга олиб келадиган жавобгарлик юклайдиган ҳодиса - бу қонунчиликка мувофиқ мажбурий тўловни тўлаш мажбуриятини юзага келтирадиган фаолият. Масалан, агар мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни юзага келтирадиган фаолият жорий даврда тушум олиниши бўлса ва бундай мажбурий тўловни ҳисоблаш аввалги даврда олинган тушумга асосланган бўлса, бундай мажбурий тўлов учун жавобгарлик юклайдиган ҳодиса бу жорий даврдаги тушум олинишидир. Олдинги даврда тушум олиниши зарур, лекин мавжуд жавобгарликни келтириб чиқариш учун етарли эмас.


9. Келгуси даврда ташкилотнинг фаолиятини давом эттириш мажбурияти бундай ташкилотда келгусидаги фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ мажбурий тўловни тўлаш бўйича конструктив жавобгарликнинг пайдо бўлишига олиб келмайди.


10. Фаолиятнинг узлуксизлиги асосида молиявий ҳисоботларни тузиш ташкилотнинг келгуси даврда фаолиятини амалга ошириш натижасида юзага келадиган мажбурий тўловни тўлаш бўйича мавжуд жавобгарликни келтириб чиқармайди.


11. Мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбурият, агар жавобгарлик юклайдиган ҳодиса маълум давр мобайнида содир бўлса (яъни агар қонунчиликка мувофиқ мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни келтириб чиқарадиган фаолият маълум давр мобайнида амалга оширилса), босқичма-босқич тан олинади. Масалан, агар жавобгарлик юклайдиган ҳодиса маълум давр мобайнида тушум олиниши бўлса, ташкилот бундай тушумни олиши билан тегишли мажбурият тан олинади.


12. Aгар мажбурий тўловни тўлаш бўйича жавобгарлик маълум бир минимал чегара қийматига эришиш натижасида юзага келса, бундай жавобгарликдан келиб чиқадиган мажбуриятни ҳисобга олиш мазкур шарҳнинг 8-14-бандларида (хусусан, 8 ва 11-бандларда) белгиланган тамойилларга мувофиқ бўлиши лозим. Масалан, агар жавобгарлик юклайдиган ҳодиса фаолиятнинг минимал чегара қийматига (масалан, олинган тушум ёки савдонинг минимал суммаси ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг минимал миқдори каби) эришиш бўлса, бундай минимал чегара қийматига эришилганда тегишли мажбурият тан олинади.


13. Ташкилот оралиқ молиявий ҳисоботда йиллик молиявий ҳисоботда қўллагани каби бир хил тан олиш тамойилларини қўллайди. Натижада, оралиқ молиявий ҳисоботда мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбурият:

(a) оралиқ ҳисобот даврининг охирида уни тўлаш бўйича мавжуд жавобгарлик бўлмаса, тан олинмаслиги лозим; ва

(б) оралиқ ҳисобот даврининг охирида уни тўлаш бўйича мавжуд жавобгарлик бўлса, тан олиниши лозим.


14. Ташкилот, агар у мажбурий тўловни олдиндан тўлаган бўлса, лекин мажбурий тўловни амалга ошириш учун мавжуд жавобгарлик бўлмаса, активни тан олиши лозим.

         

          




А ИЛОВА



КУЧГА КИРИШ САНАСИ

ВА ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ


Мазкур илова шарҳнинг ажралмас қисми бўлиб, шарҳнинг бошқа қисмлари билан тенг кучга эга.


A1. Мазкур шарҳ ташкилотлар томонидан 2014 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу шарҳни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


A2. Мазкур шарҳни дастлабки қўлланилишидан юзага келадиган ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар"га мувофиқ ретроспектив тарзда ҳисобга олиниши лозим.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь






























































Время: 0.2149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск