ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(IFRIC) 23 "Фойда солиғини ҳисоблаш тартибига нисбатан ноаниқликлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 62-сон буйруғига 62-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

62-ИЛОВА



(IFRIC) 23-СОН МҲХСШҚ ШАРҲИ

"Фойда солиғини ҳисоблаш тартибига

нисбатан ноаниқликлар"



Ҳаволалар

           

1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш".

8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар".

10-сон БҲХС "Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар".

12-сон БҲХС "Фойда солиқлари".



Дастлабки маълумотлар


1. 12-сон БҲХС "Фойда солиқлари" жорий ва кечиктирилган солиқ активлари ва солиқ мажбуриятлари ҳисоби бўйича талабларни белгилайди. Ташкилот 12-сон БҲХСдаги талабларни амалдаги солиқ қонунчилиги асосида қўллайди.


2. Муайян операция ёки ҳолатга нисбатан солиқ қонунчилигининг қандай қўлланиши бўйича ноаниқлик бўлиши мумкин. Солиқ қонунчилиги нормасини муайян тарздаги талқини қилишни қабул қилиниши келгусида солиқ органи ёки суд томонидан қарор чиқарилгунга қадар ноаниқ бўлиши мумкин. Ўз навбатида, солиқ органи томонидан солиқ қонунчилиги нормасини муайян тарзда тақлин қилинишига нисбатан эътироз билдирилиши ёки текшириши ташкилотнинг жорий ва кечиктирилган солиқ активлари ва солиқ мажбуриятлари ҳисобига таъсир кўрсатиши мумкин.


3. Мазкур шарҳда:

(a) "солиқ солиш мақсадларида талқин қилиш" деганда ташкилот томонидан солиқ қонунчилиги нормасини муайян тарзда талқин қилиш ёки уни фойда солиғини ҳисоблашда фойдаланишни режалаштириш назарда тутилади.

(б) "солиқ органи" деганда солиқ солиш мақсадларида талқин қилиш солиқ қонунчилиги нуқтаи назаридан қабул қилиниши бўйича қарор қиладиган органлар ёки орган назарда тутилади. Бундай органга суд ҳам кириши мумкин.

(в) "солиқ солиш мақсадларида ноаниқ талқин қилиш" деганда солиқ қонунчилиги нуқтаи назаридан солиқ солиш мақсадларида талқин қилишни тегишли солиқ орган қабул қилиш ёки қабул қилмаслиги бўйича ноаниқлик бўлган солиқ солиш мақсадларида талқин қилиш назарда тутилади. Масалан, ташкилотнинг маълум солиқ юрисдикциясига фойда солиғи бўйича ҳисоботни топширмаслиги тўғрисидаги ёки муайян даромадни солиқ солинадиган фойдага киритмаслик бўйича қарори, агар бундай қарор солиқ қонунчилиги нуқтаи назаридан ноаниқ бўлса, солиқ солиш мақсадларида ноаниқ талқин қилиш ҳисобланади.



Қўллаш доираси


4. Мазкур шарҳда, фойда солиғига нисбатан солиқ солиш мақсадларида ноаниқ талқин қилиш мавжуд бўлганда, 12-сон БҲХСнинг тан олиш ва баҳолаш бўйича талабларини қандай қўллаш лозимлиги бўйича аниқлик киритилади. Бундай ҳолатда, ташкилот 12-сон БҲХС талабларини қўллаган ҳолда мазкур шарҳ билан белгиланадиган солиқ солинадаган фойда(солиқ зарари), солиқ базаси, фойдаланилмаган солиқ зарарлари, фойдаланилмаган солиқ имтиёзлари ва солиқ ставкалари асосида жорий ва кечиктирилган солиқ активлари ёки солиқ мажбуриятларини тан олиши ва баҳолаши лозим.



Масалалар


5. Солиқ солиш мақсадларида ноаниқ талқин қилиш мавжуд бўлганда, мазкур шарҳда қуйидагилар кўриб чиқилади:

(a) ташкилот солиқ солиш мақсадларида ноаниқ талқин қилишларни алоҳида инобатга олиши;

(б) ташкилотнинг солиқ органлари томонидан солиқ солиш мақсадларида талқин қилишларни текширилишига нисбатан фаразлари;

(в) ташкилот солиқ солинадаган фойда(солиқ зарари), солиқ базаси, фойдаланилмаган солиқ зарарлари, фойдаланилмаган солиқ имтиёзлари ва солиқ ставкаларини қандай аниқлаши; ва

(г) ташкилот далиллар ва ҳолатлар ўзгаришини қай тарзда инобатга олади.



Консенсус


Ташкилот солиқ солиш мақсадларида

ноаниқ талқин қилишларни алоҳида

инобатга олиши


6. Ташкилот солиқ солиш мақсадларида ҳар бир ноаниқ талқин қилишни алоҳида ёки бир ёки ундан ортиқ ноаниқ талқин қилишларни биргаликда инобатга олишини қайси ёндашув ноаниқликни бартараф этилишини аниқрок кўрсатишига асосланиб белгилаши лозим. Ноаниқликни бартараф этилишини аниқрок кўрсатадиган ёндашувни белгилашда, ташкилот, масалан, (a) қай тарзда фойда солиғи ҳисоботини тайёрлашини ва солиқ солиш мақсадларида талқин қилишини асослашини; ёки (б) солиқ органи қай тарзда текширув ўтказиши ва ушбу текширувни ўтказиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни қандай бартараф этишини инобатга олади.


7. Агар ташкилот 6-бандни қўллашда, солиқ солиш мақсадларида бир нечта ноаниқ талқин қилишларни биргаликда инобатга олса, ташкилот мазкур шарҳдаги "солиқ солиш мақсадларида ноаниқ талқин қилиш" бўйича ҳаволалар солиқ солиш мақсадларида биргаликда инобатга олинадиган ноаниқ талқин қилишлар деб ўқилиши лозим.



Солиқ органлари томонидан текширув


8. Солиқ солиш мақсадларида ноаниқ талқин қилиш солиқ солинадаган фойда(солиқ зарари), солиқ базаси, фойдаланилмаган солиқ зарарлари, фойдаланилмаган солиқ имтиёзлари ва солиқ ставкаларини белгиланишига таъсир кўрсатиши ёки йўқлиги ва қай тарзда таъсир кўрсатишини баҳолашда, ташкилот солиқ органи бундай текширувни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган суммани текширади ва бундай текширувни ўтказишда барча тегишли маълумотларга эга бўлади деган фараз асосида баҳолаши лозим.



Солиқ солинадаган фойда (солиқ зарари),

солиқ базаси, фойдаланилмаган солиқ зарарлари,

фойдаланилмаган солиқ имтиёзлари ва солиқ

ставкаларининг аниқланиши


9. Ташкилот солиқ органи томонидан солиқ солиш мақсадларида ноаниқ талқин қилишни қабул қилиш эҳтимоли мавжуд ёки йўқлигини инобатга олиши лозим.


10. Агар ташкилот солиқ органи томонидан солиқ солиш мақсадларида ноаниқ талқин қилишни қабул қилиш эҳтимоли мавжуд деган хулосага келса, ташкилот солиқ солинадаган фойда (солиқ зарари), солиқ базаси, фойдаланилмаган солиқ зарарлари, фойдаланилмаган солиқ имтиёзлари ва солиқ ставкаларини солиқ ҳисоботларида фойдаланилган ёки фойдаланишни режалаштирилган солиқ мақсадларида талқин қилиш билан изчил равишда аниқлаши лозим.


11. Агар ташкилот солиқ органи солиқ солиш мақсадларида ноаниқ талқин қилишни қабул қилиш эҳтимоли мавжуд эмас деган хулосага келса, ташкилот солиқ солинадаган фойда(солиқ зарари), солиқ базаси, фойдаланилмаган солиқ зарарлари, фойдаланилмаган солиқ имтиёзлари ва солиқ ставкаларини аниқлашдаги ноаниқлик таъсирини акс эттириши лозим. Ташкилот солиқ солиш мақсадларидаги ҳар бир ноаниқ талқинга нисбатан ноаниқлик таъсирини қуйидаги усуллар орқали акс эттириши керак, бунда қайси усул ноаниқлик бартараф этилиши натижасини аниқроқ кўрсатади, деб ҳисобласа, шу усулни танлаш лозим:

(а) энг катта эҳтимолли сумма усули - келиб чиқиши мумкин бўлган натижалар орасидаги ягона энг катта эҳтимолли сумма. Агар эҳтимолий натижалар бинар (иккиталик) ёки бир қийматга қаратилган бўлса, энг катта эҳтимолли сумма усули ноаниқлик бартараф этилишини аниқроқ кўрсатиши мумкин.

(б) кутилаётган қиймат усули - мумкин бўлган натижалар суммасининг ўртача тортилган эҳтимолий йиғиндиси. Агар мумкин бўлган натижалар бинар (иккиталик) ҳам ёки бир қийматга қаратилган ҳам бўлмаса, кутилаётган қиймат усули ноаниқлик бартараф этилишини аниқроқ кўрсатиши мумкин.


12. Агар солиқ солиш мақсадларида ноаниқ талқин қилиш жорий солиқ ва кечиктирилган солиққа таъсир кўрсатса (масалан, агар у жорий солиқни аниқлашда фойдаланиладиган солиқ солинадиган фойдага ҳам, кечиктирилган солиқни аниқ учун фойдаланиладиган солиқ базасига ҳам таъсир кўрсатса), ташкилот жорий солиқ учун ҳам, кечиктирилган солиқ учун ҳам изчил мулоҳаза ва ҳисоб баҳоларини қўллайди.



Далиллар ва ҳолатлардаги ўзгаришлар


13. Ташкилот мазкур шарҳда талаб этилган мулоҳаза ва ҳисоб баҳосини, агар бундай мулоҳаза ёки ҳисоб баҳоси асосланган факт ва ҳолатлар ўзгарса ёки бундай мулоҳаза ёхуд ҳисоб баҳосига таъсир кўрсатадиган янги маълумотлар пайдо бўлса, қайта баҳолаши лозим. Масалан, далиллар ва ҳолатлардаги ўзгаришлар ташкилотнинг солиқ солиш мақсадларида талқин қилишни қабул қилиниши тўғрисидаги қарорини ўзгартириши ёки ноаниқлик таъсири бўйича ташкилотнинг ҳисоб баҳосини ёки ҳар иккисини ўзгартириши мумкин. A1-A3 бандлар далиллар ва ҳолатлардаги ўзгаришлар тўғрисидаги кўрсатмалардан иборат.


14. Ташкилот далиллар ва ҳолатлардаги ўзгаришларнинг ёки янги маълумотнинг таъсирини 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар"ни қўллаган ҳолда ҳисоб баҳосидаги ўзгариш тарзида акс эттириши лозим. Ташкилот ҳисобот давридан кейин юз берадиган ўзгаришни тузатишни талаб этадиган ёки тузатишни талаб этмайдиган ҳодиса эканини аниқлаш учун 10-сон БҲХС "Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар"ни қўллаши лозим.

           

          




А ИЛОВА



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА


Мазкур илова 23-сон МҲХСШҚнинг ажралмас қисми бўлиб, 23-сон МҲХСШҚнинг бошқа қисмлари билан тенг кучлидир.



Далиллар ва ҳолатлардаги ўзгаришлар

(13 банд)


A1. Мазкур шарҳнинг 13 бандини қўллашда, ташкилот қўлланадиган солиқ қонунчилиги доирасида далиллар ва ҳолатлардаги ўзгаришларнинг ёки янги маълумотларнинг аҳамияти ва таъсирини баҳолаши лозим. Масалан, муайян ҳодиса солиқ солиш мақсадларида бирор талқин қилишга (бошқаларига эмас) нисбатан, агар бундай талқин қилиш турли солиқ қонунчилигига тегишли бўлса, мулоҳаза ёки ҳисоб баҳосининг қайта баҳоланишига олиб келиши мумкин.


A2. Мазкур шарҳда талаб этилган мулоҳаза ёки ҳисоб баҳосининг қайта баҳоланишига олиб келадиган (ҳолатга қараб) далиллар ва ҳолатлардаги ўзгаришлар ёки янги маълумотларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин улар билан чекланиб қолмайди:

(a) солиқ органи томонидан текширувлар ёки ҳаракатлар. Масалан:

(i) ташкилот томонидан фойдаланилган солиқ солиш мақсадларида талқин қилиши ёки солиқ солиш мақсадларида ўхшаш талқин қилишга нисбатан солиқ органининг розилиги ёки норозилиги;

(ii) бошқа ташкилот томонидан фойдаланилган солиқ солиш мақсадларида ўхшаш талқин қилишга нисбатан солиқ органининг розилиги ёки норозилиги тўғрисидаги маълумот; ва

(iii) солиқ солиш мақсадларида ўхшаш талқин қилиш бўйича масалани бартараф этилиши учун олинган ёки тўланган сумма тўғрисидаги маълумот.

(б) солиқ органи томонидан белгиланган қоидалардаги ўзгаришлар.

(в) солиқ органининг солиқ солиш мақсадларида талқин қилишни текшириш ёки қайта текширишга нисбатан ҳуқуқининг муддати тугаши.


A3. Солиқ солиш мақсадларида ўхшаш талқин қилишга нисбатан солиқ органининг розилиги ёки норозилиги мавжуд эмаслиги алоҳида тарзда мазкур шарҳда талаб этилган мулоҳазалар ва ҳисоб баҳоларига таъсир кўрсатадиган далиллар ва ҳолатлардаги ўзгаришлар ёки янги маълумот бўлиб ҳисобланмайди.



Маълумотларни ёритиб бериш


A4. Фойда солиғига нисбатан солиқ солиш мақсадларида ноаниқ талқин қилишлар мавжуд бўлса, ташкилот қуйидаги маълумотларни ёритиб бериш ёки ёритиб бермасликни ҳал қилиши лозим:

(a) 1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш"ни 122 бандини қўллаган ҳолда солиқ солинадаган фойда(солиқ зарари), солиқ базаси, фойдаланилмаган солиқ зарарлари, фойдаланилмаган солиқ имтиёзлари ва солиқ ставкаларини аниқлашда амалга оширилган мулоҳазалар; ва

(б) 1-сон БҲХСнинг 125-129 бандларини қўллаган ҳолда солиқ солинадаган фойда(солиқ зарари), солиқ базаси, фойдаланилмаган солиқ зарарлари, фойдаланилмаган солиқ имтиёзлари ва солиқ ставкаларини аниқлашда фойдаланилган фаразлар ва ҳисоб баҳолари тўғрисидаги маълумот.


A5. Агар ташкилот солиқ органи солиқ солиш мақсадларида талқин қилишни қабул қилиш эҳтимоли мавжуд деган хулосага келса, ташкилот бундай ноаниқликнинг потенциал таъсирини 12-сон БҲХСнинг 88 бандини қўллаган ҳолда солиқ бўйича шартли мажбурият ёки шартли актив сифатида ёритиб бериш ёки ёритиб бермасликни бартараф қилиши лозим.

          

           




Б ИЛОВА



КУЧГА КИРИШ САНАСИ

ВА ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ


Мазкур илова 23-сон МҲХСШҚнинг ажралмас қисми бўлиб, 23-сон МҲХСШҚнинг бошқа қисмлари билан тенг кучлидир.



Кучга кириш санаси


Б1. Мазкур шарҳ ташкилотлар томонидан 2019 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу шарҳни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.



Ўтиш қоидалари


Б2. Ташкилот мазкур шарҳни дастлабки қўллашда қуйидагилардан бир орқали қўллаши лозим:

(a) агар олдинги маълумотдан фойдаланмаслик имкони бўлса, 8-сон БҲХСни қўллаган ҳолда ретроспектив тарзда; ёки

(б) дастлабки кўллаш санасида тан олинган мазкур шарҳни дастлабки қўллашнинг кумулятив таъсир билан ретроспектив тарзда. Агар ташкилот ушбу ўтиш қоидаси ёндашувини танласа, қиёсий маълумотни қайта ҳисобламаслиги лозим. Бунинг ўрнига, ташкилот мазкур шарҳни дастлабки қўллашнинг кумулятив таъсирини тақсимланмаган фойданинг(ёки мос равишда хусусий капиталнинг бошқа компоненти орқали) давр бошига қолдиғига тузатиш тарзида тан олиши лозим. Дастлабки қўллаш санаси бу ташкилот мазкур шарҳни дастлаб қўллаган йиллик ҳисобот даврининг боши ҳисобланади.

                 

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь





































































Время: 0.2167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск