ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2022 й. 677-сон "Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2022 й.

N 677




АТТРАКЦИОНЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ аттракционлар хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент ва уни жорий этиш схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин:

аттракционларни идентификация қилиш ва муомалага чиқариш қоидалари;

аттракционларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, монтаж қилиш ва созлаш ҳамда улардан фойдаланишда хавфсизлик талаблари;

аттракционлар мувофиқлигини баҳолаш, тасдиқлаш, декларация қилиш, сертификатлаштириш, рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уларнинг техник ҳолатини баҳолаш ва уларни тамғалаш тартиби.


2. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.

3. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси маҳалий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар республикадаги хизмат муддати тугамаган мавжуд аттракционларни сертифитикатлаштирилишини таъминласин.


4. Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин амалга киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:

республикадаги мавжуд аттракционлар тўғрисидаги маълумотлар базасининг марказлаштирилган тартибда шакллантирилиши ва юритилишини;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Ф. Исламов, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.

            

        

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

        

     




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 ноябрдаги

677-сон қарорига

2-ИЛОВА



Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги

техник регламентни жорий этиш

СХЕМАСИ


       

Босқичлар

         


     

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

     


      

Бажариш муддатлари

       











































1-босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


         

Сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларига тасдиқланган Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни (кейинги ўринларда - Техник регламент) етказади.

         


Уч кун муддатда











































2-босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


            

1. Аттракционларни стандартлаштириш бўйича амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тузади ва хатловдан ўтказади.



1. Уч ой муддатда.










2. Аттракционларни стандартлаштириш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийликни бекор қилади ва ихтиёрийликни таъминлаш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилади.



2. Бир ой муддатда.










3. Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши шарт бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар ишлаб чиқади.

        


3. Ўн кун муддатда.












































3-босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


         

Аттракционларнинг тасдиқланган Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитациядан ўтказиш кўламини кенгайтириш бўйича чораларни кўради.

         


Олти ой муддатда











































4-босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


          

Тасдиқланган Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилишни таъминлайди.

           


Жадвалга мувофиқ











































5-босқич


Тадбиркорлик субъектлари


          

1. Техник регламентни ўрганади, ходимларни (сифат учун масъул) ўқитади ва Техник регламентни жорий қилади.



1. Бир ой муддатда.










2. Мувофиқликни баҳолаш тартиботидан ўтказиш учун тегишли маҳсулот намуналарини Техник регламент талабларига мувофиқ тайёрлайди.

             


2. Техник регламент кучга кирган кундан бошлаб.












































6-босқич


Мувофиқликни баҳолаш органлари


          

1. Белгиланган тартибда мувофиқликни баҳолашни амалга оширади.


2. Мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

           


Ариза олинган кундан

бошлаб, 14 кундан

кечиктирмай





















































7-босқич


       

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

          


Техник регламент талабларига риоя этилишининг давлат назоратини амалга оширади.


Белгиланган тартибда











































8-босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


      

Техник регламентни қўллаш амалиётини мониторинг қилади ва маълумотларни тизимли асосда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

           


Ҳар чоракда







             

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 ноябрь





























































Время: 0.1999
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск