Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2022 й. 683-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 7 июлдаги 426-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2022 й.

N 683




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИНИНГ АГРАР ВА

ОЗИҚ-ОВҚАТ СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ ҲАМДА АГРАР

ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ КОТИБИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2021 ЙИЛ

7 ИЮЛДАГИ 426-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 22 февралдаги 85-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида" 2022 йил 26 октябрдаги 618-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 7 июлдаги 426-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ўн кун муддатда Котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқиб, тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 ноябрдаги

683-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва

озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари

бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш

масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни

тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 7 июлдаги 426-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Қарорга 1-иловада:


а) 4-банд "озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш" сўзларидан кейин "доривор ўсимликлар етиштиришни кенгайтириш" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 10-банднинг а) кичик бандида:

йигирма олтинчи хатбошидаги "2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарорига" сўзлари "2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон ҳамда "Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўттиз иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Доривор ўсимликлар хомашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 майдаги ПФ-139-сон Фармони ва "Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 майдаги ПҚ-251-сон қарорига мувофиқ доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва уларнинг хом ашё базасидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш".


2. Қарорга 2-иловада:


а) 2-банд "нарх-наволарининг барқарорлигини таъминлаш" сўзларидан кейин "доривор ўсимликлар етиштиришни кенгайтириш" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 7-банд қуйидаги мазмундаги "и-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"и-1) доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш, доривор ўсимликлар етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:

доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш;

доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, "йўл хариталари" ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш;

доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун мос бўлган ер участкаларини очиқ электрон танловга қўйиб бориш ишларини ташкил қилиш;

доривор ўсимликлар бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳолини доривор ўсимликлар маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш;

доривор ўсимликларга оид илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ишларини ташкил этиш, доривор ўсимликшунослик тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этишда кўмаклашиш;

доривор ўсимликларнинг сертификатланган уруғчилигини ташкил этиш, уларни етиштириш агротехнологиясини яратиш соҳаларини ривожлантириш ва доривор ўсимликлар етиштиришнинг мониторингини ҳамда таҳлилини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Доривор ўсимликлар хом ашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 майдаги ПФ-139-сон Фармонига мувофиқ доривор ўсимликлар хомашё базасидан самарали фойдаланиш, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни кенг қўллаш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 майдаги ПҚ-251-сон қарорига мувофиқ доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш;

доривор ўсимликларни етиштиришда илм-фан ва ишлаб чиқариш корхоналарининг кооперация алоқаларини йўлга қўйишда кўмаклашиш";


в) 11-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш, доривор ўсимликлар етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош мутахассис";

ўн биринчи-ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча ўн иккинчи-ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 декабрь











Время: 0.0172
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск