ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(SIC) 7 "Евронинг муомалага киритилиши" Шарҳлар бўйича доимий қўмитанинг шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 43-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

43-ИЛОВА



(SIC) 7-СОН ШДҚ ШАРҲИ

"Евронинг муомалага киритилиши"



Ҳаволалар


1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш" (2007 йил таҳрири).

8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар".

10-сон БҲХС "Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар".

21-сон БҲХС "Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари" (2003 йил таҳрири).

27-сон БҲХС "Консолидациялашган ва алоҳида молиявий ҳисобот" (2008 йил таҳрири).



Масала


1. 1999 йилнинг 1 январидан, яъни Иқтисодий Валюта Иттифоқи (ИВИ) фаолиятининг бошланиши санасидан бошлаб евро тўлақонли валюта бўлиб ҳисобланади ҳамда евро ва иштирокчи мамлакатларнинг миллий валюталари ўртасидаги айрибошлаш курслари қатъий белгиланади, яъни ушбу валюталар билан боғлиқ кейинги курс фарқлари риски ушбу санадан бошлаб ҳисобга олинмайди.


2. Масала Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг миллий валюталаридан еврога ўтишда ("Ўтиш") 21-сон БҲХСнинг қўлланишидан иборат.



Консенсус


3. Валюта операцияларини ва чет эл бўлинмасининг молиявий ҳисоботини бошқа валютага ўтказиш бўйича 21-сон БҲХС талаблари ушбу ўтишга нисбатан қатъий қўлланиши лозим. Мазкур ёндашув мамлакатлар ИВИга кейинги босқичларда қўшилганда айрибошлаш курсларини қатъий белгилашга ҳам қўлланади.


4. Бу, хусусан, қуйидагиларни ифодалайди:

(а) операциялар натижасида юзага келадиган чет эл валютасида ифодаланган монетар активлар ва монетар мажбуриятлар функционал валютага ҳисобот санасидаги курс бўйича ўтказиш давом эттирилиши лозим. Юзага келган ҳар қандай курс фарқлари дарҳол даромад ёки харажат сифатида тан олиниши лозим, бундан ташкилот прогноз қилинган операциянинг валюта риски хежлари билан боғлиқ курс фарқларидан фойда ва зарарларга нисбатан ўзининг мавжуд ҳисоб сиёсатини қўллаши лозим бўлган ҳолатлар мустасно;

(б) чет эл бўлинмасининг молиявий ҳисоботини бошқа валютага ўтказиш билан боғлиқ бўлган ва бошқа умумлашган даромадда тан олинган жамғарилган курс фарқлари хусусий капиталда жамғарилиши лозим ва фақат чет эл бўлинмасидаги соф инвестициянинг ҳисобдан чиқарилиши ёки қисман ҳисобдан чиқарилишида хусусий капиталдан фойда ёки зарарга қайта таснифланиши лозим; ва

(в) иштирокчи мамлакатларнинг валютасида ифодаланган мажбуриятларни бошқа валютага ўтказиш натижасида юзага келадиган курс фарқлари тегишли активларнинг баланс қийматига киритилмаслиги лозим.



Консенсус санаси


1997 йил октябр ойи.



Кучга кириш санаси


Мазкур шарҳ 1998 йил 1 июндан кучга киради. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар 8-сон БҲХСнинг талабларига мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.

1-cон БҲХС (2007 йил таҳрири) бўйича барча МҲХСларда фойдаланилган атамалар ўзгартирилган. Бундан ташқари, 4 бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2009 йил 1 январ ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Агар ташкилот 1-сон БҲХС (2007 йил таҳрири)ни олдинги давр учун қўлласа, ушбу ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим.

27-сон БҲХС (2008 йил таҳрири) бўйича 4(б) бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 2009 йил 1 январ ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Агар ташкилот 27-сон БҲХС (2008 йил таҳрири)ни олдинги давр учун қўлласа, ушбу ўзгартириш ҳам ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим.

          

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь

















































Время: 0.2183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск