ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(SIC) 25 "Фойда солиқлари - ташкилот ёки унинг акциядорларининг солиқ мақомидаги ўзгаришлар" Шарҳлар бўйича доимий қўмитанинг шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 45-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

45-ИЛОВА



(SIC) 25-СОН ШДҚ ШАРҲИ

"Фойда солиқлари - ташкилот

ёки унинг акциядорларининг солиқ

мақомидаги ўзгаришлар"



Ҳаволалар


1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш" (2007 йил таҳрири).

8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар".

12-сон БҲХС "Фойда солиқлари".



Масала


1. Ташкилот ёки унинг акциядорларининг солиқ мақомидаги ўзгариш ташкилот учун солиқ активлари ёки солиқ мажбуриятларининг кўпайиши ёки камайиши каби оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, бундай ўзгариш ташкилотнинг улушли инструментлари биржа листинги ёки ташкилот хусусий капиталининг реструктуризацияси натижасида юзага келиши мумкин. Бундай ўзгариш назорат пакетига эга акциядорнинг чет элга кўчиб ўтиши натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Бундай ҳодиса натижасида ташкилотга солиқ солиниши тартиби ўзгариши мумкин; ташкилот, масалан, солиқ имтиёзларига эга бўлиши ёки уларни йўқотиши ёки солиқ солиниши келгусида бошқа солиқ ставкаси бўйича амалга ошириши мумкин.


2. Ташкилот ёки унинг акциядорлари солиқ мақомидаги ўзгариш ташкилотнинг жорий солиқ мажбуриятларига ёки активларига дарҳол таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай ўзгариш шунингдек, ташкилот томонидан тан олинган кечиктирилган солиқ мажбуриятлари ва активларини, ушбу солиқ мақомидаги ўзгариш ташкилотнинг активлари ва мажбуриятлари баланс қийматини қоплаш ёки сўндириш натижасида келиб чиқадиган солиқ оқибатларига қандай таъсир кўрсатишига боғлиқ тарзда, кўпайтириши ёки камайтириши мумкин.


3. Масала ташкилот ёки унинг акциядорлари солиқ мақомидаги ўзгаришдан келиб чиқадиган солиқ оқибатлари қандай ҳисобга олиниши лозимлигидан иборат.



Консенсус


4. Ташкилот ёки унинг акциядорлари солиқ мақомидаги ўзгариш фойда ёки зарар таркибига кирмайдиган моддаларда тан олинадиган суммаларнинг кўпайиши ёки камайишига олиб келмайди. Солиқ мақомидаги ўзгаришнинг жорий ва кечиктирилган солиқ бўйича оқибатлари, агар бундай солиқ оқибатлари айнан шу ёки бошқа даврда хусусий капиталда тан олинган моддалар кредитланиши ёки дебетланишига ёхуд бошқа умумлашган даромадда суммалар тан олинишига олиб келадиган операция ва ҳодисаларга боғлиқ бўлмаса, давр учун фойда ёки зарар таркибига киритилиши лозим. Хусусий капиталда тан олинган (ва фойда ёки зарар таркибига киритилмаган) сумманинг ўзгаришини келтириб чиқарадиган солиқ оқибатлари айнан шу ёки бошқа даврда бевосита хусусий капиталга дебетланиши ёки кредитланиши лозим. Бошқа умумлашган даромадда тан олинган суммаларга тегишли солиқ оқибатлари бошқа умумлашган даромадда тан олиниши лозим.



Консенсус санаси


1999 йил август ойи.



Кучга кириш санаси


Мазкур консенсус 2000 йил 15 июлдан кучга киради. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар 8-сон БҲХСнинг талабларига мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.

1-cон БҲХС (2007 йил таҳрири) бўйича барча МҲХСларда фойдаланилган атамалар ўзгартирилган. Бундан ташқари, 4 бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2009 йил 1 январ ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Агар ташкилот 1-сон БҲХС (2007 йил таҳрири)ни олдинги давр учун қўлласа, ушбу ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим.

          

                  

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь
























































Время: 0.2227
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск