Моҳир тахлам
Моҳир тахлам/ Қонунчиликдаги янгиликлар шарҳи. Қонун ижодиёти/ Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси: ишга қабул қилиш (НМ, 46-сон 2022 йил 22 ноябрь)Полный текст документа доступен в платной версии.
Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*
ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ:
ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ
2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг энг муҳим ва асосий янгиликлари бўйича шарҳларни беришда давом этамиз.
Ишга жойлашиш тартиб таомилини бошқаришда нималар ўзгаргани ҳақида юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил Гасанов сўзлаб берди.
Қайси ёшдан бошлаб ишлаш мумкин
- Бу масалада умумий қоидалар ўзгармади. 16 ёшдан бошлаб мустақил тарзда ишга жойлашиш мумкин. Ота оналардан бирининг (ота онанинг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги билан - ўсмирнинг саломатлиги ва ахлоқий ривожланишига зарар етказмайдиган, ўқув жараёнини бузмайдиган енгил ишларни бажариш учун 15 ёшдан бошлаб.
Аммо янгилик мавжуд: маданий кўнгилочар ташкилотларда, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида асарларни яратиш ва (ёки) ижро этишда (кўргазмага қўйишда) иштирок этиш учун меҳнат шартномасини 15 ёшгача тузишга рухсат берилади. Ушбу норма профессионал спортчиларга ҳам татбиқ қилинади (28.10.2022 йилдаги 798 сон ЎРҚ янги таҳрирдаги МК
...

