ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2022 й. 696-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2022 й.

N 696



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2011 ЙИЛ 16 МАЙДАГИ 136-СОН ҚАРОРИ БИЛАН

ТАСДИҚЛАНГАН ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН

ЎЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН

ОЛИБ    КЕЛИНАЁТГАН    МОЛ-МУЛКНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ

ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА

         

         

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда талаб қилинадиган ҳужжатлар ва муддатларни қисқартириш, ариза берувчидан қўшимча маълумотлар сўраш талабини бекор қилиш;

аризаларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринда - ЯИДХП) орқали ҳам қабул қилишни йўлга қўйиш ва хизмат кўрсатиш натижаси бўйича бериладиган сертификатни QR-код орқали расмийлаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатишни ЯИДХП, шунингдек "Ягона дарча" божхона ахборот тизими (кейинги ўринда - "Ягона дарча" БАТ) ва "Ўзбекэкспертиза" АЖнинг (кейинги ўринда - ваколатли орган) расмий веб-сайти орқали жорий этиш чораларини кўрсин;

давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғимларнинг Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланишини таъминласин;

ЯИДХП, "Ягона дарча" БАТ ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

        

         

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 декабрдаги

696-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хорижий инвестициялар иштирокидаги

корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш

эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни

аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар

           

1. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ сертификат берилади".


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат олиш учун ариза берувчи ишлаб чиқариш амалга ошириладиган жой бўйича ваколатли органга ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича ЯИДХП, "Ягона дарча" БАТ ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда - электрон тизим) орқали аризани (сўровнома) электрон шаклда тўлдиради".


3. 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "раҳбарнинг ёхуд ишлаб чиқариш учун масъул шахснинг имзоси билан тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "ҳужжатлар нусхалари" сўзлари "ҳужжат нусхаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 10-банддаги "4" ва "6" рақамлари тегишинча "3" ва "5" рақамлари билан алмаштирилсин.


5. 11-банддаги "3" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин.


6. 14-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ариза ва ҳужжатларда имло ва техник хатоларга йўл қўйилган ҳолатлар ҳамда айрим ҳужжатларнинг етишмаслиги аниқланганда, ариза берувчига уларни тўғирлаб бериш учун беш иш кунига қадар имконият берилади. Бунда аризани кўриб чиқиш муддати ариза берувчи томонидан хатоларни бартараф этиш ва/ёки етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилиши мумкин.";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Экспертиза далолатномаси асосида ваколатли орган томонидан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда сертификат расмийлаштирилади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилиб, сертификатлар электрон тизимига киритилади".


8. 18-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Берилган сертификатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати туғилган ҳолларда, унинг ўрнига янги сертификат олиш мақсадида Низом талаблари асосида янги ариза билан мурожаат қилинади".


9. 19-банд ва 6-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Сертификат беришга ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчи томонидан ваколатли органга мурожаат қилинган санада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида (ҚҚСни ҳисобга олмаганда) тўлов тўланади.

ЯИДХП орқали келиб тушган сертификат олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

қолган қисми - ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Ариза берувчи хизматдан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бундай ҳолларда ёки ваколатли орган томонидан талабгорга сертификатни бериш рад этилган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди".


11. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Давлат божхона хизматининг божхона органлари Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун божхона божидан озод этиладиган мол-мулк олиб келган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар реестрини ҳамда берилган имтиёзларнинг ҳисобини юритади".


12. 27-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Хорижий инвестициялар иштирокидаги

корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш

эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни

аниклаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар

томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб

келинаётган мол-мулкка сертификат бериш

СХЕМАСИ

            

      

Босқичлар

        


      

Субъектлар

     


       

Чора-тадбирлар

      


     

Бажариш

муддатлари

  








1-босқич


Ариза берувчи


       

Сертификат олиш учун ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ электрон шаклда ЯИДХП, "Ягона дарча" БАТ ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали аризани (сўровнома) электрон шаклда тўлдиради, зарур бўлган ҳужжатларни илова қилади.

        


Хоҳишига кўра











2-босқич


       

ЯИДХП,

"Ягона дарча" БАТ ёки ваколатли органнинг расмий сайти

       


Ариза ЯИДХП, "Ягона дарча" БАТ ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали ваколатли органга келиб тушади.


реал вақт режимида











3-босқич


Ваколатли орган


       

1. Эксперт тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳужжатларда етарли зарур маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, олиб келинадиган мол-мулкдан ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш учун ишлаб чиқариш жойининг ўзида ариза берувчининг ишлаб чиқаришини экспертизадан ўтказади.


2. Ишлаб чиқариш экспертизасининг натижалари ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда, эксперт томонидан экспертиза далолатномаси тузилади. Акс ҳолда Низомнинг 14-бандига мувофиқ эксперт хулосаси расмийлаштирилади.

         


Икки иш кунида











4-босқич


Ваколатли орган


          

Экспертиза далолатномаси асосида ваколатли орган томонидан сертификат мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилиб расмийлаштирилади.

        


Бир иш кунида




".

            

14. Қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:

           

"Хорижий инвестициялар иштирокидаги

корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш

эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни

аниклаш тартиби тўғрисидаги низомга

1а-ИЛОВА



Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар

томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари

учун олиб келинаётган мол-мулкка

сертификат олиш учун

АРИЗА (Сўровнома)

          

Ариза берувчининг номи


Юридик шахс - корхона номи

Манзили



КТУТ



СТИР



ИФУТ коди



Ишлаб чиқариш жойлашган жой



Телефон ва телефакс рақами



Ҳисобрақамлари, банк бўлимларининг номи



МФО рақами



Мол-мулкнинг номи



Ҳажми/сони



Контракт рақами ва санаси



Инвойс рақами ва санаси



Ваколатли орган билан шартнома рақами ва санаси



Берилган сертификатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати тугилган ҳолларда, олдин берилган сертификат рақами ва санаси



Изоҳ:

* АРИЗА (Сўровнома) раҳбар электрон рақамли имзоси орқали тўлдирилади ва юборилади.

    

".

         

15. 2 ва 3-иловалардаги "1. Топшириқнома N" сўзлари чиқариб ташлансин.


16. 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

"Хорижий инвестициялар иштирокидаги

корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш

эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни

аниклаш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

"ЎЗБЕКЭКСПЕРТИЗА"

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО

"УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА"

         

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун

олиб келинаётган мол-мулкка

сон-____

СЕРТИФИКАТ

            

1. Эксперт


         

2. Ариза берувчи


         

3. Корхонанинг рўйхатдан ўтказилган рақами


         

4. Ишлаб чиқариш жойлашган жой


         

5. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи


         

6. Сертификатланаётган маҳсулотнинг ҳажми/сони


         

7. Контракт


         

Ушбу сертификат билан қуйидаги мол-мулкнинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётганлиги тасдиқланади:

            



         

Сертификат берган органнинг ваколатли шахси

              

______________________

                       (Ф.И.О.)

        

        



(QR код)


            

Сертификат берилган сана ______________________".


17. 5 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

           

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 декабрдаги

696-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

        

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2016 йил 4 майдаги 137-сон қарорига илованинг 4-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сон қарорига 1-илованинг 7-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 549-сон қарорига илованинг 8-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 22-бандидаги "в" кичик банди ва 37-банди.

             

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 декабрь































































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск