Умная подшивка

Моҳир тахлам / Тадбиркорлик фаолиятининг давлат назорати. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар /

Бухгалтер солиқ аудити тўғрисида нималарни билиши керак (СБХ, 48-сон 2022 йил 6 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



БУХГАЛТЕР СОЛИҚ АУДИТИ ТЎҒРИСИДА

НИМАЛАРНИ БИЛИШИ КЕРАК


Ўзбекистонда солиқ аудити - солиқ органлари ташаббуси билан амалга ошириладиган назорат турларидан бири бўлиб, унда муайян давр учун солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг тўғрилиги текширилади.


Мамлакатимизда солиқ аудити аслида, илгари амалда бўлган Солиқ кодексида назарда тутилган молия-хўжалик фаолияти текширувининг ўзгинаси. Ҳақиқатда, бу - сизда ўтказилиши мумкин бўлган энг узоқ муддатли текширув. Унинг ўтказилиш муддати - 30 кунгача бўлиб, узайтирилиш имконияти мавжуд (Низомнинг 133-б., 7.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илова).



Қайси ҳолларда солиқ аудити

тайинланиши мумкин


Солиқ аудити қуйидаги ҳолларда ўтказилади, агар:

q солиқ тўловчи солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи юқори бўлган корхоналар тоифасига кирса. Хавф даражасини "Солиқ таҳликасини таҳлил қилиш, аниқлаш ва баҳолаш" дастурий маҳсулоти белгилаб беради;

q камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини (шу жумладан, аниқлаштирилган талабномадан кейин) ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосларни тақдим этмаса ёки у тақдим этган асослар етарли эмас деб топилган ҳолларда;

q корхона ихтиёрий тугатилаётган бўлса (солиқ маслаҳатчиларининг солиқлар бўйича хулосаларига эга бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно);

q жиноят иши доирасида солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти тафтиш қилинаётган бўлса;

q якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тўхтаётган бўлса (ЖШДСни қатъий белгиланган миқдорда ёки декларация асосида тўлайдиганлардан ташқари);

q корхонада илгари ўтказилган солиқ аудитида маълум бўлмаган янги ҳолатлар ани

...
Время: 0.0032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск