ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХС (IFRS) /

(IFRS) 14 "Кечиктирилган тариф фарқлари счётлари" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 40-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

40-ИЛОВА



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБИНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ


(IFRS) 14 "КЕЧИКТИРИЛГАН ТАРИФ

ФАРҚЛАРИ СЧЁТЛАРИ"



Мақсад


1. Мазкур стандартнинг мақсади ташкилот мижозларга товар ёки хизматларни тариф асосида тартибга солинадиган нархда ёки ставкада тақдим этишда юзага келадиган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғи учун молиявий ҳисобот талабларини белгилашдан иборат.


2. Бу мақсадга эришиш учун мазкур стандарт қуйидагиларни талаб қилади:

(a) кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғи учун асосан ушбу счетларни акс эттириш билан боғлиқ бўлган олдинги бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган тамойилларига (олдинги БҲУТ) мувофиқ қўлланган ҳисоб сиёсатидаги чекланган ўзгаришлар;

(б) қуйидагилар бўйича ёритиб бериладиган маълумотлар:

(i) ташкилотнинг молиявий ҳисоботида тариф асосида тартибга солиш натижасида юзага келадиган суммаларни аниқлаш ва тушунтириш; ва

(ii) молиявий ҳисобот фойдаланувчилари тан олинадиган ҳар қандай кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлардан келиб тушадиган пул оқимларининг миқдори, муддати ва ноаниқлигини тушунишига ёрдам бериш.


3. Мазкур стандарт талаблари МҲХСни қабул қилганида юқоридаги 2-бандда кўрсатилган чекланган ўзгаришларга дуч келадиган ташкилотга молиявий ҳисоботларидаги кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини ўзининг олдинги БҲУТга мувофиқ ҳисобга олишни давом эттиришига ўзининг қўллаш доирасида рухсат беради.


4. Бундан ташқари мазкур стандарт бошқа стандартларнинг талабларидан айрим истисноларни ёки улардан озод қилишни таъминлайди. Кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини акс эттириш ва ушбу счётлар билан боғлиқ бошқа стандартларнинг талабларидан истисно қилиш ёки озод қилиш тўғрисида ҳисобот бериш бўйича барча белгиланган талаблар ўша бошқа стандартлар ўрнига мазкур стандартда қамраб олинган.



Қўллаш доираси


5. Ташкилот МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботида мазкур стандарт талабларини фақат ва фақат қуйидаги ҳолларда қўллашига рухсат берилади:

(a) тариф асосида тартибга солинадиган фаолиятларни амалга оширса; ва

(б) олдинги БҲУТга мувофиқ молиявий ҳисоботда кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлари сифатида акс эттириладиган суммаларни тан олган бўлса.


6. Ташкилот, фақат ва фақат МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботида мазкур стандарт талабларини қўллашни танлаш орқали кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олган бўлса, мазкур стандарт талабларини кейинги даврлар учун молиявий ҳисоботида қўллаши лозим.


7. Мазкур стандартда тариф асосида тартибга солинадиган фаолият билан шуғулланадиган ташкилотлар томонидан юритиладиган бухгалтерия ҳисобининг бошқа жиҳатлари кўриб чиқилмайди. Мазкур стандартдаги талабларни қўллаган ҳолда бошқа стандартларга мувофиқ активлар ёки мажбуриятлар сифатида тан олинишига рухсат берилган ёки талаб қилинадиган ҳар қандай суммалар тариф фарқлари счети қолдиқлари сифатида таснифланган суммалар таркибига киритилмаслиги лозим.


8. Мазкур стандартнинг қўллаш доирасида бўлган ва уни қўллашни танлаган ташкилот ўзининг тариф асосида тартибга солинадиган барча фаолиятлари бўйича юзага келадиган барча кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғига нисбатан унинг барча талабларини қўллаши лозим.



Тан олиш, баҳолаш, қадрсизланиш

ва тан олишни бекор қилиш


8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб

баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар" нинг

11-бандидан вақтинча озод қилиш


9. Тариф асосида тартибга солинадиган фаолиятларга эга ва мазкур стандартнинг қўллаш доирасида бўлган ва уни қўллашни танлаган ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғини тан олиш, баҳолаш, қадрсизланиш ва тан олишни бекор қилиш бўйича ҳисоб сиёсатини тайёрлашда 8-сон БҲХСнинг 10 ва 12-бандларини қўллаши лозим.


10. Раҳбариятдан бирор модда учун ҳисоб сиёсатини шакллантиришда ҳисобга олиш талаб қилинадиган ёки рухсат бериладиган талаблар ва кўрсатмалар, агар бундай моддага ҳеч қандай стандарт муайян тарзда қўлланмаса, 8-сон БҲХСнинг 11-12-бандларига мувофиқ белгиланади. Мазкур стандарт ташкилотни тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олиш, баҳолаш, қадрсизланиш ва тан олишни бекор қилиш бўйича ўзининг ҳисоб сиёсатига 8-сон БҲХСнинг 11-бандини қўллашдан озод қилади. Натижада, олдинги БҲУТга мувофиқ тартибга солиш бўйича тариф фарқлари счети қолдиқларини алоҳида моддалари сифатида ёки бошқа активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматининг бир қисми сифатида тан оладиган, мазкур стандартнинг 18-19-бандлари талаб қилган ҳар қандай тақдим қилиш бўйича ўзгаришларга дуч келадиган ташкилотларга 8-сон БҲХСнинг 11-бандидан озод қилиш орқали ушбу қолдиқларни мазкур стандартга мувофиқ тан олишни давом эттиришга рухсат берилади.



Амалдаги ҳисоб сиёсатини давом эттириш


11. Мазкур стандартни дастлабки қўллашда 13-15-бандларда рухсат этилган ҳар қандай ўзгаришлардан ташқари ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олиш, баҳолаш, қадрсизланиш ва тан олишни бекор қилиш бўйича ўзининг олдинги БҲУТ ҳисоб сиёсатини қўллашни давом эттириши лозим. Лекин, бундай суммаларни тақдим этиш ташкилотнинг олдинги БҲУТ тақдим қилиш қоидаларига ўзгартириш киритишни талаб қилиши (18-19-бандларга қаранг) мумкин бўлган мазкур стандартнинг тақдим этиш талабларига жавоб бериши лозим.


12. Ташкилот 13-15-бандларда рухсат этилган ҳар қандай ўзгаришлардан ташқари, 11-бандга мувофиқ белгиланган сиёсатни кейинги даврларда изчиллик билан қўллаши лозим.



Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар


13. Ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олишни бошлаш учун ҳисоб сиёсатини ўзгартирмаслиги лозим. Агар ўзгариш молиявий ҳисоботни ундан фойдаланувчиларнинг иқтисодий қарорлар қабул қилиш эҳтиёжларига мос келадиган ва ишончлилиги кам бўлмаган* ёки янада ишончли бўлган ва ушбу эҳтиёжлар учун кам бўлмаган даражада ўринли бўлса, ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счетларининг қолдиқларини тан олиш, баҳолаш, қадрсизланиш ва тан олишни бекор қилиш бўйича ҳисоб сиёсатини ўзгартириши мумкин. Ташкилот ўринлилик ва ишончлиликни 8-сон БҲХСнинг 10-бандидаги талаблардан фойдаланган ҳолда баҳолаши лозим.


14. Мазкур стандарт ташкилотларни ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларга нисбатан 8-сон БҲХСнинг 10 ёки 14-15-бандларини қўллашдан озод қилмайди. Кечиктирилган тариф фарқлари счётлар қолдиқлари бўйича ҳисоб сиёсатини ўзгартирилишини асослаш учун ташкилот бу ўзгариш унинг молиявий ҳисоботини 8-сон БҲХСнинг 10-бандидаги талабга жавоб беришга яқинлаштиришини кўрсатиши лозим. Лекин, ўзгариш кечиктирилган тариф фарқлари счётларнинг қолдиқларини тан олиш, баҳолаш, қадрсизланиш ва тан олишни бекор қилиш бўйича ушбу талабларга тўлиқ мос келиши талаб этилмайди.


15. 13-14-бандлар мазкур стандартнинг дастлабки қўлланишидаги киритилган ўзгаришларга ҳам кейинги ҳисобот даврларида киритилган ўзгаришларга ҳам қўлланади.



Бошқа стандартлар билан ўзаро боғлиқлик


16. Мазкур стандартнинг бошқа стандартлар билан ўзаро боғлиқлигига доир ҳар қандай муайян истисно, озод қилиш ёки қўшимча талаблар мазкур стандарт таркибига киради (Б7-Б28-бандларга қаранг). Бундай истисно, озод қилиш ёки қўшимча талаблар бўлмаган тақдирда бошқа стандартлар кечиктирилган тариф фарқлари счётлар қолдиқларига нисбатан худди улар ўша стандартларга мувофиқ тан олинадиган активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларга нисбатан қўллангани каби қўлланиши лозим.


17. Баъзи ҳолларда, ташкилотнинг 11-12-бандларга мувофиқ тузилган ҳисоб сиёсатига мувофиқ баҳоланган кечиктирилган тариф фарқлари счётлар қолдиқларига бу қолдиқларни молиявий ҳисоботда тўғри акс эттириш учун бошқа стандартни қўллаш зарур бўлиши мумкин. Масалан, ташкилот операциялар ва кечиктирилган тариф фарқлари счётлари қолдиқлари ҳисобот берувчи ташкилотнинг функционал валютаси бўлмаган валютада кўрсатиладиган хорижий мамлакатда тариф асосида тартибга солинадиган фаолиятга эга бўлиши мумкин. Кечиктирилган тариф фарқлари счёти қолдиқлари ва ушбу қолдиқлардаги ҳаракатлар 21-сон БҲХС "Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари"ни қўллаш орқали бир валютадан бошқа валютага ўтказилади.



Тақдим этишдаги ўзгаришлар


18. Мазкур стандарт 11-12-бандларга мувофиқ тан олинадиган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлари бўйича 20-26-бандларда кўрсатилган тақдим этиш талабларини белгилаб беради. Мазкур стандарт қўлланганда, бошқа стандартларга мувофиқ тан олинган активлар ва мажбуриятларга қўшимча равишда кечиктирилган тариф фарқлари счётлар қолдиқлари молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинади. Ушбу тақдим этиш талаблари кечиктирилган тариф фарқлари счётлар қолдиқларини тан олиш таъсирини бошқа стандартларнинг молиявий ҳисобот талабларидан фарқлаб туради.


19. 1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш"га мувофиқ молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ва фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да тақдим этилиши талаб қилинадиган моддаларга қўшимча равишда, мазкур стандартни қўллайдиган ташкилот барча кечиктирилган тариф фарқлари счётлардаги қолдиқларни ва ушбу қолдиқлардаги ҳаракатларни 20-26-бандларга мувофиқ тақдим этиши лозим.



Кечиктирилган тариф фарқлари счёти

қолдиқларини таснифлаш


20. Ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида сатрларда қуйидагиларни тақдим этиши лозим:

(а) барча кечиктирилган тариф фарқлари счётларнинг дебет қолдиқлари йиғиндиси; ва

(б) барча кечиктирилган тариф фарқлари счётларнинг кредит қолдиқлари йиғиндиси.


21. Ташкилот молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботда жорий ва узоқ муддатли активларни ҳамда жорий ва узоқ муддатли мажбуриятларни алоҳида таснифлаб тақдим этганида, у кечиктирилган тариф фарқлари счётларининг қолдиқларини жорий ёки узоқ муддатли деб таснифламаслиги лозим Бунинг ўрнига, 20-бандда талаб қилинган алоҳида сатр моддалари кечиктирилган тариф фарқлари счётлар қолдиқлари тақдим этилишидан олдин тузилган оралиқ натижаларни қайд этишдан фойдаланиб бошқа стандартларга мувофиқ тақдим этилган активлар ва мажбуриятлардан алоҳида фарқланиши лозим.



Кечиктирилган тариф фарқлари счети

қолдиқлари ҳаракатини таснифлаш


22. Ташкилот бошқа умумлашган даромадларда тан олинган моддаларга тегишли ҳисобот давридаги барча кечиктирилган тариф фарқлари счёти қолдиқларининг соф ҳаракатини фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботнинг бошқа умумлашган даромадлар қисмида тақдим этиши лозим. Бошқа стандартларга мувофиқ қуйидаги моддаларга доир соф ҳаракат учун алоҳида моддалар фойдаланилиши лозим:

(а) кейинчалик фойда ёки зарарга қайта таснифланмайдиган моддалар; ва

(б) кейинчалик муайян шартлар бажарилганда фойда ёки зарарга қайта таснифланадиган моддалар.


23. Ташкилот фойда ёки зарарлар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг фойда ёки зарарлар қисмида ёки фойда ёки зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда ҳисобот даври учун барча кечиктирилган тариф фарқлари счётлар қолдиқларида қолган соф ҳаракати учун алоҳида сатр моддасини тақдим этиши лозим, бундан харид қилинган суммалар каби фойда ёки зарарда акс эттирилмайдиган ҳаракатлар мустасно. Ушбу алоҳида сатр моддаси кечиктирилган тариф фарқлари счёти қолдиқларидаги соф ҳаракатдан олдин тузилган оралиқ натижаларни қайд этишдан фойдаланиб бошқа стандартларга мувофиқ тақдим этилган даромад ва харажатлардан фарқланиши лозим.


24. Ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олиши натижасида юзага келган кечиктирилган солиқ активини ёки кечиктирилган солиқ мажбуриятини тан олганда, ташкилот натижавий юзага келган кечиктирилган солиқ активини (мажбуриятини) ва кечиктирилган тариф фарқлари счёти қолдиқлари ва ўша қолдиқлардаги ҳаракат билан боғлиқ кечиктирилган солиқ активида (мажбуриятида)ги ҳаракатни 12-сон БҲХС "Фойда солиғи"га мувофиқ кечиктирилган солиқ активлари (мажбуриятлари) ва солиқ харажати (даромади) бўйича тақдим этилган жами сумманинг ўрнига, тақдим этиши лозим (Б9-Б12-бандларга қаранг).


25. Aгар ташкилот тугатилган фаолиятни ёки ҳисобдан чиқариладиган гуруҳни 5-сон МҲХС "Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият"га мувофиқ тақдим қилса, ташкилот ҳар қандай тегишли кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини ва ушбу қолдиқлардаги соф ҳаракатларни, агар ўринли бўлса, ҳисобдан чиқариладиган гуруҳлар ёки тугалланган операциялар доирасида эмас, балки кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлари ва ушбу қолдиқлардаги ҳаракатлар билан биргаликда тақдим этиши лозим (Б19-Б22-бандларга қаранг).


26. Aгар ташкилот бир акцияга тўғри келадиган фойдани 33-сон БҲХС "Бир акцияга тўғри келадиган фойда"га мувофиқ тақдим қилса, ташкилот 33-сон БҲХСда талаб этилган фойда суммаларидан фойдаланиб, лекин кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлардаги ҳаракатларни чиқариб ташлаган ҳолда ҳисобланадиган бир акцияга тўғри келадиган фойда-базавий ва суюлтирилган кўрсаткичларни тақдим этиши лозим (Б13-Б14-бандларга қаранг).



Маълумотларни ёритиб бериш


Мақсад


27. Мазкур стандартни қўллашни танлаган ташкилот фойдаланувчиларга қуйидагиларни баҳолашга имкон берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) ташкилот етказиб берган товарлари ёки хизматлари учун харидорлардан оладиган нарх(лар)ни белгилайдиган тариф асосида тартибга солишнинг характерини ва у билан боғлиқ рискларни; ва

(б) ушбу тариф асосида тартибга солишнинг унинг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига таъсирларини.


28. Aгар 30-36-бандларда ёритиб берилиши белгиланган маълумотларни ҳеч бири 27-банддаги мақсадга эришишга боғлиқ деб ҳисобланмаса, улар молиявий ҳисоботдан тушириб қолдирилиши мумкин. Aгар 30-36-бандларга мувофиқ ёритиб берилиши белгиланган маълумотлар 27-банддаги мақсадга эришиш учун етарли бўлмаса, ташкилот ушбу мақсадга эришиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни ёритиб бериши лозим.


29. 27-банддаги маълумотни ёритиб бериш мақсадига эришиш учун ташкилот қуйидагиларнинг барчасини ҳисобга олиши лозим:

(а) маълумотларни ёритиб бериш талабларини бажариш учун зарур бўлган тафсилотлар даражаси;

(б) турли талабларнинг ҳар бирига қанчалик эътибор ажратилиши;

(в) қанчалик жамлаш ёки ажратишни амалга ошириш; ва

(г) молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ёритиб берилган миқдорий маълумотларни баҳолаш учун қўшимча маълумотларга эхтиёжи мавжудлиги.



Тариф асосида тартибга солинадиган

фаолиятларни тушунтириш


30. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчига ташкилотнинг тариф асосида тартибга солинадиган фаолиятининг характери ва у билан боғлиқ рискларни баҳолашда ёрдам бериш учун ташкилот тариф асосида тартибга солинадиган фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) тариф асосида тартибга солинадиган фаолиятининг характери ва даражаси ҳамда тарифларни белгилаш жараёни характерининг қисқача тавсифи;

(б) тарифни тартибга солувчи орган(лар)нинг номи. Aгар тарифни тартибга солувчи орган боғлиқ томон бўлса (24-сон БҲХС "Боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш"да тарифланганидек), ташкилот ушбу далилни ва унинг қандай боғлиқлигини тушунтириш билан бирга ёритиб бериши лозим;

(в) риск ва ноаниқликнинг кечиктирилган тариф фарқлари счети дебет қолдиғи ҳар бир синфининг (яъни сарф ёки даромаднинг ҳар бир турининг) келгусида тикланиши ёки кечиктирилган тариф фарқлари счети кредит қолдиғининг ҳар бир синфининг тикланиши қандай таъсир кўрсатишини, масалан:

(i) талаб ўзгариши риски (масалан, харидорларнинг муносабатлари ўзгариши, алтернатив таъминот манбаларининг мавжудлиги ёки рақобат даражаси);

(ii) тарифни тартибга солиш риски (масалан, тарифларни белгилаш тўғрисидаги аризани топшириш ёки тасдиқлаш ёки ташкилотнинг келгусидаги кутилаётган тартибга солиш ҳаракатларини баҳолаш); ва

(iii) бошқа рисклар (масалан, валюта ёки бошқа бозор рисклари).


31. 30-банддаги ёритиб берилиши талаб этилган маълумотларни молиявий ҳисоботларда бевосита изоҳларда ёки молиявий ҳисоботлардан молиявий ҳисоботлардаги билан бир хил шартларда ва бир хил вақтда молиявий ҳисобот фойдаланувчилари фойдаланиши мумкин бўлган раҳбарият шарҳи ёки риск тўғрисидаги ҳисобот каби бошқа ҳисоботга ўзаро боғлиқ ҳавола билан киритилиши лозим. Aгар маълумот бевосита молиявий ҳисоботга киритилмаса ёки ўзаро боғлиқ ҳавола билан киритилмаган бўлса, молиявий ҳисобот тўлиқ ҳисобланмайди.



Тан олинган суммаларни тушунтириш


32. Ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлари тан олиниши ва тан олинишини бекор қилиниши асосларини ва уларни дастлабки ва кейинчалик қандай баҳоланиши, шу жумладан, кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини қандай қилиб қопланиши бўйича баҳоланиши ва ҳар қандай қадрсизланиш зарари қандай тақсимланишини ёритиб бериши лозим.


33. Тариф асосида тартибга солинадиган фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғи ҳар бир тури учун қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) агар бошқа шакл ўринлироқ бўлмаса, давр боши ва охиридаги баланс қиймати солиштирмаси. Ташкилот зарур бўлган тафсилотлар даражасини белгилашда мулоҳаза юритиши лозим, лекин қуйидаги таркибий қисмлар одатда ўринли бўлади (28-29-бандларга қаранг):

(i) жорий даврда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлари сифатида тан олинган суммалар;

(ii) жорий даврда тикланган (баъзида амортизация қилинган деб тавсифланади) ёки қайтарилган қолдиқларга тегишли бўлган фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да тан олинган суммалар; ва

(iii) қадрсизланишлар, бизнес бирлашувида харид қилинган ёки қабул қилинган моддалар, ҳисобдан чиқарилган моддалар ёки валюта курслари ёки дисконтлаш ставкалари ўзгаришларининг таъсирлари каби тариф фарқлари счети қолдиғига таъсир кўрсатадиган алоҳида ажратилган бошқа суммалар;

(б) кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғининг ҳар бир синфи учун қўлланадиган пулнинг вақт қийматини акс эттириш учун фойдаланиладиган даромадлилик даражаси ёки дисконтлаш ставкаси (ўринли бўлганда, ноль ставкани ёки бир қатор ставкаларни ўз ичига олган ҳолда); ва

(в) ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети дебет қолдиғи ҳар бир гуруҳининг қолдиқ қийматини тиклашни (ёки амортизациялашни) кутган ёки кечиктирилган тариф фарқлари счети кредит қолдиғи ҳар бир гуруҳини тескари йўналтиришни кутаётган қолган даврлар.


34. Тариф асосида тартибга солиш ташкилотнинг фойда солиғи бўйича харажатлари (даромадлари) миқдори ва муддатига таъсир қилганда, ташкилот тариф асосида тартибга солишнинг тан олинган жорий ва кечиктирилган солиқ суммаларига таъсирини ёритиб бериши лозим. Бундан ташқари, ташкилот солиқ солиш ва ушбу қолдиқнинг тегишли ҳаракати билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тариф фарқлари счети қолдиғини алоҳида ёритиб бериши лозим.


35. Aгар ташкилот тариф асосида тартибга солинадиган фаолиятга эга бўлган ва мазкур стандартга мувофиқ кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғи тан олинадиган шўъба ташкилоти, таъсир остидаги ташкилот ёки қўшма корхонадаги улушлар бўйича 12-сон МҲХС "Бошқа ташкилотлардаги улушларни ёритиб бериш"га мувофиқ ёритиб бериладиган маълумотларни тақдим қилса, ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети дебет ва кредит қолдиқлари ва ушбу қолдиқлардаги соф ҳаракатлар бўйича ёритиб берилган улушларга тегишли суммаларни ёритиб бериши лозим (Б25-Б28-бандларга қаранг).


36. Ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғи тўлиқ тикланиши ёки қайтарилиши мумкин эмас деган хулосага келганда, у ушбу фактни, унинг тикланмаслиги ёки қайтарилмаслиги сабабини ва кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғи камайган суммасини ёритиб бериши лозим.

          

    




А ИЛОВА



АТАМАЛАР ТАЪРИФИ

          

Мазкур илова стандартнинг ажралмас қисмидир

         

МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисобот


Ташкилот МҲХСга мувофиқликнинг ошкора ва шартсиз баёнотини тақдим этган ҳолда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида тайёрлаган биринчи йиллик молиявий ҳисобот.


МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган ташкилот


Ўзининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботини тақдим этадиган ташкилот.


олдинги БҲУТ


МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган ташкилотнинг МҲХСни қўллашдан олдин фойдаланган ҳисоб юритиш асослари.


тариф асосида тартибга солинадиган фаолият


Ташкилотнинг тариф асосида тартибга солинадиган фаолияти.


тариф асосида тартибга солиш


Товарлар ёки хизматлар учун харидорлардан олинадиган нархларни белгилаш тизими бўлиб, ушбу тизим тарифни тартибга солувчи орган томонидан назорат қилиниши ва/ёки тасдиқланиши лозим.


тарифни тартибга солувчи орган


Қонун ёки норматив ҳужжатларга асосан ташкилотни боғлайдиган тарифни ёки бир қатор тарифларни белгилаш ваколати берилган ваколатли орган. Тарифни тартибга солувчи орган, агар ушбу орган қонун ёки норматив ҳужжатларга асосан ҳам харидорларнинг манфаати учун, ҳам ташкилотнинг умумий молиявий барқарорлигини таъминлаш учун тарифларни белгилаши талаб қилинса, учинчи томон ёки ташкилотнинг боғлиқ томони, шунингдек ташкилотнинг бошқарув кенгаши бўлиши мумкин.


кечиктирилган тариф фарқлари

счети қолдиғи

Бошқа стандартларга мувофиқ актив ёки мажбурият сифатида тан олинмайдиган, лекин тарифни тартибга солувчи орган томонидан харидорлардан олинадиган тариф(лар)ни белгилашда киритиладиган ёки киритилиши кутилганлиги сабабли кечиктирилган деб ҳисобланган ҳар қандай харажатлар (ёки даромадлар) счетининг қолдиғи.


         

        




Б ИЛОВА



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА


Мазкур илова стандартнинг ажралмас қисмидир


Тариф асосида тартибга солинадиган фаолият


Б1. Олдиндан даврларда тариф асосида тартибга солиш ташкилотнинг барча фаолиятига татбиқ этилган. Лекин, харид қилиш, диверсификация қилиш ва тариф асосида тартибга солишни камайтириш билан тариф асосида тартибга солиш ҳозирда ташкилот фаолиятининг фақат бир қисмига тааллуқли бўлиши мумкин, натижада у ҳам тариф асосида тартибга солинадиган, ҳам тариф асосида тартибга солинмайдиган фаолиятга эга бўлади. Мазкур стандарт фақат ташкилот турига ёки қайси соҳага мансублигидан қатъи назар, тарифни тартибга солувчи органнинг ҳаракатлари орқали қонунда белгиланган ёки тартибга солинадиган чекловларга дуч келган тариф асосида тартибга солинадиган фаолиятларга нисбатан қўлланади.


Б2. Ташкилот мазкур стандартни ўз-ўзини тартибга соладиган фаолиятга, яъни тарифни тартибга солувчи орган томонидан назорат қилинадиган ва/ёки тасдиқланган нархлаш тизимига бўйсунмайдиган фаолиятларга қўлламаслиги лозим. Бу ташкилотни мазкур стандартни қуйидаги ҳолларда қўллаш ҳуқуқига тўсқинлик қилмайди:

(а) ташкилотнинг ўз бошқарув органи ёки боғлиқ томони белгилаган нархлаш тизими доирасида харидорлар манфаати учун ҳам, ташкилотнинг умумий молиявий барқарорлигини таъминлаш учун ҳам тарифларни белгилаганда; ва

(б) тизим қонун ёки норматив ҳужжатлар билан ваколат берилган орган томонидан назорат қилинганда ва/ёки тасдиқланганда.



Амалдаги ҳисоб сиёсатини давом эттириш


Б3. Мазкур стандарт мақсадларида кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғи бошқа стандартларга мувофиқ актив ёки мажбурият сифатида тан олинмайдиган, лекин тарифни тартибга солувчи орган томонидан харидорлардан олинадиган тариф(лар)ни белгилашда киритиладиган ёки киритилиши кутилганлиги сабабли кечиктирилган деб ҳисобланган ҳар қандай харажатлар (ёки даромадлар) счетининг қолдиғи сифатида таърифланади. Баъзи харажат (даромад) моддалари тартибга солинадиган тариф(лар)дан ташқарида бўлиши мумкин, чунки, масалан, муайян суммаларни тарифни тартибга солувчи орган томонидан қабул қилиниши кутилмайди ёки бундай суммалар тарифни тартибга солиш доирасига кирмайди. Натижада, бундай модданинг актив ёки мажбуриятнинг баланс қийматига киритилишига бошқа стандарт рухсат бермаса ёки талаб қилмаса, бундай модда юзага келиши билан даромад ёки харажат сифатида тан олинади.


Б4. Баъзи ҳолларда бошқа стандартлар ташкилотга молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олиниши мумкин бўлган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олишни ёки олдинги БҲУТ ҳисоб сиёсатига мувофиқ асосий воситалар каби бошқа моддалар таркибига киритишни очиқ тарзда тақиқлайди. Лекин, мазкур стандартнинг 11-бандига мувофиқ, ўзининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботида мазкур стандартни қўллашни танлаган ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олиш, баҳолаш, қадрсизланиши ва тан олишни бекор қилиш учун олдинги БҲУТ ҳисоб сиёсатини қўллашни давом эттириш учун 8-сон БҲХСнинг 11-бандидаги озод қилишни қўллайди. Бундай ҳисоб сиёсати, масалан, қуйидаги амалиётларни ўз ичига олиши мумкин:

(а) юридик шахснинг рухсат этилган сарфларни қоплаш учун тарифни тартибга солувчи органнинг амалдаги ёки кутилган ҳаракатлари натижасида келгуси даврларда тарифларни оширишга ҳақли бўлганда, тартибга солувчи кечиктирилган счётнинг дебет қодиғини тан олиш (яъни тартибга солинадиган тариф(лар)нинг тикланишини таъминлашга мўлжалланган сарфлар);

(б) келгусидаги тарифлар асосида қопланиши ёки тикланиши кутилаётган асосий воситалар ва номоддий активларнинг ҳар иккала моддаси чиқарилиши ёки ҳисобдан чиқарилишидаги ҳар қандай зарар ёки даромадга тенг бўлган суммани дебит ёки кредит қодиқни кечиктирилган тариф фарқлари счети сифатида тан олиш;

(в) юридик шахс томонидан рухсат этилган сарфларнинг ортиқча қопланишини қайтариш учун тарифларни тартибга солувчи орган томонидан амалга оширилган ёки кутилаётган ҳаракатлар натижасида тарифларни пасайтириш талаб этилганда, тартибга солувчи кечиктирилган счёт кредит қолдиғини тан олиш (яъни тарифларни тартибга солувчи орган томонидан белгиланган қопланадиган суммадан ортиқ бўлган суммалар); ва

(г) тарифни тартибга солувчи орган томонидан белгиланган фоиз ставкасидан ёки дисконтлаш ставкасидан фойдаланиб дисконтланмаган ёки дисконтланган асосда кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини баҳолаш.


Б5. Қуйида тарифни белгилаш бўйича қарорларни қабул қилишда тарифни тартибга солувчи орган рухсат бериши мумкин бўлган ва шу сабабли ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғида тан олиниши мумкин бўлган сарфлар турларига мисоллар келтирилган:

(i) ҳажм ёки харид қилиш нархининг ўзгаришлари;

(ii) тасдиқланган "яшил энергия" ташаббуслари бўйича сарфлар (16-сон БҲХС "Асосий воситалар"га мувофиқ асосий воситалар бошланғич қийматининг бир қисми сифатида капиталлаштириладиган суммалардан ортиқ қисми);

(iii) тарифни тартибга солиш мақсадлари учун капитал сарфлар сифатида ҳисобга олинадиган билвосита қўшиладиган устама сарфлар (лекин 16-сон БҲХСга мувофиқ асосий воситалар бошланғич қийматига киритилишига рухсат берилмайди);

(iv) лойиҳани бекор қилиш сарфлари;

(v) табиий офат билан боғлиқ сарфлар; ва

(vi) шартли фоизлар (шу жумладан, ташкилотга хусусий капитал шунингдек қарз маблағлари бўйича даромадни таъминлайдиган қурилиш жараёнида фойдаланиладиган маблағлар учун рухсат этилган суммалар).


Б6. Кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлари одатда даромадлар ёки харажатлар моддаларини тартибга солиш мақсадида ва молиявий ҳисобот мақсадида тан олиш ўртасидаги вақт фарқларини акс эттиради. Aгар ташкилот МҲХСни биринчи марта қўллашда ёки янги ёки қайта кўриб чиқилган стандартни дастлабки қўллашда ҳисоб сиёсатини ўзгартирса, янги ёки қайта кўриб чиқилган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғини юзага келтирадиган янги ёки қайта кўриб чиқилган вақт бўйича фарқлар юзага келиши мумкин. 13-банддаги кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олишни бошлаш учун ташкилотни ўзининг ҳисоб сиёсатини ўзгартиришидан қайтарадиган қоида МҲХС талабига асосан ҳисоб сиёсатидаги бошқа ўзгаришлар натижасида юзага келадиган янги ёки қайта кўриб чиқилган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олишни тақиқламайди. Чунки бундай вақт фарқлари учун кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олиш 11-бандга мувофиқ қўлланган тан олиш сиёсатига мос келади ва янги ҳисоб сиёсатининг жорий этилишини англатмайди. Шу каби, 13-банд МҲХСга ўтиш санасидан олдин мавжуд бўлмаган, аммо 11-бандга мувофиқ тузилган ташкилотнинг ҳисоб сиёсатига мос келадиган вақт фарқларидан келиб чиқадиган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғини тан олишни тақиқламайди (масалан, табиий офат билан боғлиқ сарфлар).



Бошқа стандартларнинг қўлланиши


Б7. Мазкур стандарт талаблари доирасига кирадиган ва уларни қўллашни танлаган ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олиш, баҳолаш, қадрсизланиш ва тан олишни бекор қилиш бўйича ўзининг олдинги БҲУТ ҳисоб сиёсатини қўллашни давом эттириши лозим. Лекин, 16-17-бандлар баъзи ҳолатларда молиявий ҳисоботда кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тўғри акс эттириш учун уларга бошқа стандартлар ҳам қўлланиши зарур бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Қуйидаги-бандлар баъзи бошқа стандартларнинг мазкур стандарт талаблари билан ўзаро боғлиқлигини кўрсатади. Хусусан, қуйидаги-бандларда қўлланиши кутилаётган бошқа стандартлар ва қўшимча тарзда тақдим этиладиган ва ёритиб бериладиган маълумотлар бўйича талабларга нисбатан алоҳида истиснолар ва озод этишларга аниқлик киритилади.



10-сон БҲХС "Ҳисобот давридан кейинги

ҳодисалар"нинг қўлланиши


Б8. Ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олиш ва баҳолашда ҳисоб баҳолари ва фаразлардан фойдаланиши зарур бўлиши мумкин. Ҳисобот даврининг охири ва молиявий ҳисоботлар эълон қилиш учун маъқулланган сана орасида содир бўлган ҳодисалар учун ташкилот ушбу ҳисоб баҳолари ва фаразлар мазкур ҳодисаларни акс эттириш учун тузатилиши лозимлигини аниқлаш учун 10-сон БҲХСни қўллаши лозим.



12-сон БҲХС "Фойда солиқлари"нинг қўлланиши


Б9. 12-сон БҲХС маълум чекланган истиснолардан ташқари, ташкилотдан барча вақтинчалик фарқлар учун кечиктирилган солиқ мажбуриятини ва (баъзи бир шартларни ҳисобга олган ҳолда) кечиктирилган солиқ активини тан олишни талаб қилади. Тариф асосида тартибга солинадиган ташкилот тан олиниши лозим бўлган фойда солиқлари суммасини аниқлаш учун ўзининг тариф асосида тартибга солинадиган фаолиятларини ўз ичига олган ҳолда барча фаолиятларига нисбатан 12-сон БҲХСни қўллаши лозим.


Б10. Баъзи тарифларни тартибга солиш тизимларида тарифни тартибга солувчи орган ташкилотнинг фойда солиғи бўйича харажатларининг бир қисмини ёки барчасини қоплаш учун келгуси тарифларини оширишга рухсат беради ёки талаб қилади. Бундай ҳолатларда ташкилот 11-12-бандларга мувофиқ тузилган ҳисоб сиёсатига мувофиқ ташкилотнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида фойда солиғи билан боғлиқ кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғини тан олишига олиб келиши мумкин. Фойда солиғи билан боғлиқ бўлган ушбу кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғини тан олинишининг ўзи қўшимча кечиктирилган солиқ суммасини тан олиниши учун қўшимча вақтинчалик фарқни келтириб чиқариши мумкин.


Б11. 12-сон БҲХСнинг тақдим этиш ва маълумотларни ёритиб бериш талабларига қарамай, ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олиш натижасида юзага келадиган кечиктирилган солиқ активини ёки кечиктирилган солиқ мажбуриятини тан олганда, ташкилот ушбу кечиктирилган солиқ суммасини кечиктирилган солиқ активининг (мажбуриятининг) жами қолдиғига киритмаслиги лозим. Бунинг ўрнига, ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларни тан олиш натижасида юзага келадиган кечиктирилган солиқ активини (мажбуриятини) қуйидагича тақдим этиши лозим:

(а) кечиктирилган тариф фарқлари счети дебет қолдиқлари ва кредит қолдиқлари учун тақдим этилган моддалар билан; ёки

(б) тегишли кечиктирилган тариф фарқлари счётининг дебет қолдиқлари ва кредит қолдиқлари ёнида алоҳида модда сифатида.


Б12. Шу каби, ташкилот кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғини тан олиш натижасида юзага келадиган кечиктирилган солиқ активидаги (мажбуриятидаги) ҳаракатни тан олганида ташкилот ушбу кечиктирилган солиқ суммасидаги ҳаракатни 12-сон БҲХСга мувофиқ фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да кўрсатиладиган солиқ харажатлари (даромадлари) моддаси таркибига киритмаслиги лозим. Бунинг ўрнига, ташкилот юридик шахснинг кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олиш натижасида юзага келадиган ҳаракатни кечиктирилган солиқ активида (мажбуриятида) қуйидагича тақдим этиши лозим:

(а) фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да тақдим этиладиган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлари ҳаракати бўйича тақдим этиладиган моддалар билан; ёки

(б) фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да тақдим этиладиган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлари ҳаракати бўйича тегишли моддалар ёнида алоҳида модда сифатида.



33-сон БҲХС "Бир акцияга тўғри келадиган

фойда"нинг қўлланиши


Б13. 33-сон БҲХСнинг 66-банди баъзи ташкилотлардан фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботда ҳам давом этаётган фаолиятдан фойда ёки зарар бўйича, ҳам бош ташкилот оддий акция эгаларига тегишли фойда ёки зарар бўйича бир акцияга тўғри келадиган фойда - базавий ва суюлтирилган кўрсаткичларни тақдим этишни талаб қилади. Бундан ташқари, 33-сон БҲХСнинг 68-банди тугатилган фаолият тўғрисида ҳисобот берадиган ташкилотдан фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда тугатилган фаолият бўйича бир акцияга тўғри келадиган фойда - базавий ва суюлтирилган кўрсаткичларни ёритиб беришни талаб қилади.


Б14. 33-сон БҲХСга мувофиқ тақдим этилган ҳар бир акцияга тўғри келадиган фойда суммаси учун мазкур стандартни қўллайдиган ташкилот қўшимча равишда бир хил тарзда ҳисоблаб чиқиладиган бир акцияга тўғри келадиган фойда - базавий ва суюлтирилган кўрсаткичларни тақдим этиши лозим, фақат бу суммалар кечиктирилган тариф фарқлари счети қодиқларини соф ҳаракатни истисно қилади. 33-сон БҲХСнинг 73-бандидаги талабга мувофиқ, ташкилот мазкур стандартнинг 26-бандида талаб қилинган бир акцияга тўғри келадиган фойдани тақдим этилган барча даврлар учун 33-сон БҲХС талаб қилган бир акцияга тўғри келадиган фойдага тенг даражада тақдим этиши лозим.



36-сон БҲХС "Активларнинг қадрсизланиши"нинг қўлланиши


Б15. 11-12-бандлар ташкилотдан унинг тан олинган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларининг ҳар қандай қадрсизланишини аниқлаш, тан олиш, баҳолаш ва тиклаш бўйича олдинги БҲУТ ҳисоб сиёсатини қўллашни давом эттиришни талаб қилади. Натижада, 36-сон БҲХС алоҳида тан олинган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларига қўлланмайди.


Б16. Лекин, 36-сон БҲХС ташкилотдан кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини ўз ичига оладиган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик (ПМҲБ) бўйича қадрсизланиш тестини ўтказишни талаб қилиши мумкин. Ушбу тест ПМҲБ таркибида гудвилни ўз ичига олганлиги ёки ПМҲБ билан боғлиқ 36-сон БҲХСда тавсифланган бир ёки бир нечта қадрсизланиш аломатлари аниқланганлиги сабабли талаб қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда, 36-сон БҲХСнинг 74-79-бандлари қопланадиган қийматни ва баланс қийматини аниқлаш талабларини ўз ичига олади. Ташкилот ушбу талабларни ҳар қандай тан олинган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғи қадрсизланиш тести учун ПМҲБ баланс қийматига киритилишини ҳал қилишда қўллаши лозим. 36-сон БҲХСнинг қолган талаблари кейин ушбу тест натижасида тан олинган ҳар қандай қадрсизланиш бўйича зарарларга қўлланиши лозим.



3-сон МҲХС "Бизнес бирлашувлари"нинг қўлланиши


Б17. 3-сон МҲХСнинг асосий принципи шундан иборатки, бизнесни харид қилувчи харид қилинган активларни ва қабул қилинган мажбуриятларни харид қилиш кунидаги ҳаққоний қийматида тан олади. 3-сон МҲХС уни тан олиш ва баҳолашга нисбатан чекланган истисноларни белгилаб беради. Мазкур стандартнинг Б18-банди қўшимча истисноларни назарда тутади.


Б18. 11-12-бандлар ташкилотдан кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олиш, баҳолаш, қадрсизланиш ва тан олишни бекор қилиш бўйича ўзининг олдинги БҲУТ ҳисоб сиёсатини қўллашни давом эттиришини талаб қилади. Натижада, агар ташкилот бизнес харид қилса, у ўзининг консолидациялашган молиявий ҳисоботида харид қилиш санасидаги харид қилиш объектининг кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларини тан олиш ва баҳолаш учун 11-12-бандларга мувофиқ тузилган ҳисоб сиёсатини қўллаши лозим. Харид қилиш объектининг кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлари харид қилиш объекти ушбу молиявий қолдиқларни ўз молиявий ҳисоботида тан олиши ёки олмаслигидан қатъи назар, бизнесни харид қилувчининг ҳисоб сиёсатига мувофиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботда тан олиниши лозим.



5-сон МҲХС "Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли

активлар ва тугатилган фаолият"нинг қўлланиши


Б19. 11-12-бандлар ташкилотдан кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларни тан олиш, баҳолаш, қадрсизланиш ва тан олишни бекор қилишда олдинги ҳисоб сиёсатини қўллашни давом эттиришини талаб қилади. Натижада, 5-сон МҲХСнинг баҳолаш талаблари тан олинган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларига қўлланмаслиги лозим.


Б20. 5-сон МҲХСнинг 33-банди фойда ёки зарарлар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да тугатилган фаолият учун ягона суммани тақдим этишни талаб қилади. Ушбу банднинг талабларидан қатъий назар, 5-сон МҲХСнинг 33-бандида назарда тутилган мазкур стандартни қўллашни танлаган ташкилот тугатилган фаолиятни тақдим қилганда, у тугатилган фаолиятнинг тариф билан тартибга солинадиган фаолиятидан келиб чиқадиган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғидаги ҳаракатларни ўз ичига олмайди. Бунинг ўрнига, ташкилот тугатилган фаолиятнинг тарифлар билан тартибга солинадиган фаолиятидан келиб чиқадиган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқларидаги ҳаракатни қуйидагича тақдим этиши лозим:

(а) фойда ёки зарар билан боғлиқ бўлган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлари ҳаракати учун тақдим этилган модда билан; ёки

(б) фойда ёки зарар билан боғлиқ бўлган кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиқлари ҳаракатлари учун тақдим этиладиган тегишли модда ёнида алоҳида сатр моддаси сифатида.


Б21. Шу каби, 5-сон МҲХСнинг 38-банди талабларига қарамай, ташкилот ҳисобдан чиқариладиган гуруҳни тақдим этганда, ташкилот ҳисобдан чиқариладиган гуруҳнинг бир қисми бўлган кечиктирилган тариф фарқлари счётларнинг дебет қолдиқлари ва кредит қолдиқлари суммасини 5-сон МҲХСнинг 38-бандида талаб этилган модда қаторига киритмаслиги лозим. Бунинг ўрнига, ташкилот ҳисобдан чиқариладиган гуруҳнинг бир қисми бўлган кечиктирилган тариф фарқлари счётнинг дебет қолдиқлари ва кредит қолдиқларининг жами суммасини қуйидагича тақдим этиши лозим:

(а) кечиктирилган тариф фарқлари счётнинг дебет қолдиқлари ва кредит қолдиқлари учун тақдим этилган моддалар билан; ёки

(б) бошқа кечиктирилган тариф фарқлари счётларнинг дебет қолдиқлари ва кредит қолдиқлари ёнида алоҳида сатр моддалари сифатида.


Б22. Aгар ташкилот ушбу ҳисобдан чиқариладиган гуруҳ ёки тугатилган фаолият билан боғлиқ бўлган кечиктирилган тариф фарқлари счёти қолдиқлари ва ушбу қолдиқлардаги ҳаракатларини тегишли кечиктирилган тариф фарқлари счётлари моддаларига киритишни танласа, уларни мазкур стандартнинг 33-бандида тавсифланган кечиктирилган тариф фарқлари счёти моддалари таҳлилининг бир қисми сифатида алоҳида ёритиб бериш зарур бўлиши мумкин.



10-сон МҲХС "Консолидациялашган молиявий ҳисобот"

ва 28-сон БҲХС "Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма

корхоналарга инвестициялар"нинг қўлланиши


Б23. 10-сон МҲХСнинг 19-банди "бош ташкилот ўхшаш операциялар ва ҳодисалар учун бир ҳил ҳисоб сиёсати асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиши лозимлиги"ни талаб қилади. Мазкур стандартнинг 8-банди мазкур стандартни қўллаш доирасида бўлган ва қўллашни танлаган ташкилот унинг барча талабларини ташкилотнинг барча тариф асосида тартибга солинадиган фаолиятларидан юзага келадиган барча кечиктирилган тариф фарқлари счети қолдиғига татбиқ этилишини талаб қилади. Натижада, агар бош ташкилот мазкур стандартга мувофиқ ўзининг консолидациялашган молиявий ҳисоботида кечиктирилган тариф фарқлари счёти қолдиқларини тан олса, у барча шўба ташкилотларида юзага келадиган кечиктирилган тариф фарқлари счёти қолдиқларига бир хил ҳисоб сиёсатини қўллаши лозим. Ушбу талаб шўба ташкилотларнинг ушбу қолдиқларни ўзларининг молиявий ҳисоботида тан олиш ёки олмаслигидан қатъи назар қўлланиши лозим.


Б24. Шу каби, 28-сон БҲХСнинг 35-36-бандлари улушли қатнашиш усулини қўллашда "ташкилотнинг молиявий ҳисоботи ўхшаш операциялар ва ҳодисалар учун бир хил ҳисоб сиёсатидан фойдаланган ҳолда тузилиши"ни талаб қилади. Натижада, улушли қатнашиш усулини қўлланганда таъсир остидаги ёки қўшма корхоналарнинг кечиктирилган тариф фарқлари счёти қолдиқларини тан олиш, баҳолаш, қадрсизланиш ва тан олишни бекор қилиш бўйича ҳисоб сиёсатини инвестиция қилувчи ташкилотнинг ҳисоб сиёсатига уйғунлаштириш учун тузатишлар киритилиши лозим.



12-сон МҲХС "Бошқа ташкилотлардаги улушларни

ёритиб бериш"нинг қўлланиши


Б25. 12-сон МҲХСнинг 12(д)-банди ташкилотдан ҳисобот берувчи ташкилот учун муҳим бўлган назорат қилинмайдиган улушларга эга бўлган шўба ташкилотларининг ҳар бири бўйича шўба ташкилотнинг назорат қилинмайдиган улушларига тақсимланган ҳисобот давридаги фойда ёки зарарни ёритиб беришни талаб қилади. Мазкур стандартга мувофиқ кечиктирилган тариф фарқлари счёти қолдиқларини тан оладиган ташкилот 12-сон МҲХСнинг 12(д)-бандига мувофиқ ёритиб бериш талаб қилинадиган суммалар таркибига киритиладиган кечиктирилган тариф фарқлари счёти қолдиқларидаги соф ҳаракатни ёритиб бериши лозим.


Б26. 12-сон МҲХСнинг 12(ё)-банди ташкилотдан ҳисобот берувчи ташкилот учун муҳим бўлган назорат қилинмайдиган улушларга эга бўлган шўба ташкилотларининг ҳар бири бўйича 12-сон МҲХСнинг Б10-бандида белгиланганидек, шўба ташкилоти тўғрисида умумлаштирилган молиявий маълумотларни ёритиб беришни талаб қилади. Шу каби, 12-сон МҲХСнинг 21(б)(ii) кичик банди ташкилотдан ҳисобот берувчи ташкилот учун муҳим бўлган ҳар бир қўшма корхона ва таъсир остидаги ташкилот бўйича 12-сон МҲХСнинг Б12-Б13-бандларида белгиланган умумлаштирилган молиявий маълумотларни ёритиб беришни талаб қилади. 12-сон МҲХСнинг Б16-банди ташкилот 12-сон МҲХСнинг 21(в) бандига мувофиқ, алоҳида ҳолатда муҳим бўлмаган бошқа барча таъсир остидаги ташкилотлар ва қўшма корхоналар бўйича ёритиб бериши талаб қилинадиган умумлаштирилган молиявий маълумотни белгилайди.


Б27. 12-сон МҲХСнинг 12, 21, Б10, Б12-Б13 ва Б16-бандларида белгиланган маълумотларга қўшимча равишда, мазкур стандартга мувофиқ кечиктирилган тариф фарқлари счёти қолдиқларни тан оладиган ташкилот 12-сон МҲХСга мувофиқ ёритиб бериладиган маълумотлар талаб қилинадиган ҳар бир ташкилот бўйича кечиктирилган тариф фарқлари счёти дебет қолдиғининг жамини, кечиктирилган тариф фарқлари счёти кредит қолдиғининг жамини ва фойда ёки зарарда тан олинган суммалар ва бошқа умумлашган даромадда тан олинган суммалар ўртасида тақсимланган ушбу қолдиқлардаги соф ҳаракатни ёритиб бериши лозим.


Б28. 12-сон МҲХСнинг 19-бандида ташкилот 10-сон МҲХСнинг 25-бандига мувофиқ ҳисобланадиган шўба ташкилоти устидан назоратни йўқотишдан фойда ёки зарарни тан олганда ёритиб берилиши талаб қилинадиган маълумотларни белгилайди. Бундан ташқари, 12-сон МҲХСнинг 19-бандига мувофиқ талаб қилинадиган маълумотларга қўшимча равишда, мазкур стандартни қўллашни танлаган ташкилот назорат йўқотилган санада олдинги шўба ташкилотдаги кечиктирилган тариф фарқлари счёти қолдиқларини тан олишни бекор қилиш билан боғлиқ фойда ёки зарар қисмини ёритиб бериши лозим.

          

         




В ИЛОВА



КУЧГА КИРИШ САНАСИ

ВА ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ


Мазкур илова стандартнинг ажралмас қисмидир



Кучга кириш санаси ва ўтиш қоидалари


Кучга кириш санаси


В1. Aгар ташкилотнинг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботи 2016 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган даврга тегишли бўлса, ташкилот мазкур стандартни қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур стандартни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.

        

         

-------------------------------------------------------------------------------------

*) 2010 йилда Кенгаш томонидан БҲХСҚнинг 2001 йилда қабул қилинган "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим қилишнинг концептуал асоси" ўрнига "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим қилишнинг концептуал асоси" қабул қилинди. 2010 йилда эълон қилинган Концептуал асосда ва 2018 йилдан эълон қилинган қайта таҳрирланган Концептуал асосда фойдаланилган "Рўйи-рост тақдим этиш" атамаси Концептуал асосдаги "ишончлилик" бўйича асосий хусусиятларни ўзида намоён қилади. Мазкур стандартнинг 13-бандидаги талаб "ишончли" атамасини ўз ичига оладиган 8-сон БҲХСнинг талабларига асосланади.

          

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь













































































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск