Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Товар ва хизматларни реализация қилиш жойи қандай аниқланади (СБХ, 50-51-сон 2022 йил 20 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ТОВАР ВА ХИЗМАТЛАРНИ РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ЖОЙИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ


Товар ва хизматлар реализация қилинганда қўшилган қиймат солиғини ушбу жараён Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилгандагина тўланг. Агар товар ва хизматларни республика ташқарисида реализация қилсангиз, солиқ тўланмайди.


Реализация қилиш жойини аниқлаш қоидалари Солиқ кодексининг 240 ва 241-моддаларида келтирилган. Товарлар ва хизматлар учун улар ҳар хил.



Товарларни реализация қилиш жойини аниқлаш


Умумий қоидага кўра, қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилган тақдирда, Ўзбекистон товарларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади (СК 240-м.):

1) товар Ўзбекистон ҳудудида турган бўлса ва битим натижасида унинг ташқарисига чиқарилмайдиган;

2) жўнатиш ёки транспортда ташиш бошланган пайтда товар Ўзбекистон ҳудудида турган бўлса.

Товар жўнатилган пайтни сотувчининг товарни тақдим этиш мажбурияти бажарилганлигини тасдиқлайдиган жўнатиш ҳужжати санасига қараб аниқланг. Масалан, товар-транспорт ёки товар юкхати тузилган санага қаранг.

Агар кўрсатилган шартлардан бирортаси бажарилмаса, товарларни реализация қилишдан ҚҚС тўламайсиз. Масалан, қуйидагилар сотилганда ҚҚС тўланмайди:

q хорижий давлат ҳудудида жойлашган бино ёки транспорт воситаси;

q битта хорижий давлатдан харид қилиниб, Ўзбекистон орқали транзит орқали бошқа хорижий давлат ҳудудига олиб ўтилаётган товарлар.


ВАЗИЯТ. Ўзбекистон корхонаси Россия компаниясига товар сотмоқда ва шу мақсадда уни экспорт божхона режимига жойлаштирмоқда

Мазкур ҳолда СКнинг 240-моддасида белгиланган шартлардан бири бажарилмоқда, хусусан, товар жўнатиш ёки транспортда ташиш бошланган пайтда Ўзбекистон ҳудудида турибди. Тегишинча, товарни реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон эътироф этилади ва ўзбек корхонасида ҚҚС солинадиган объект пайдо бўлади. Бироқ, шуни ҳисобга олингки, товарни чет эл валютасига экспортга реализация қилиш бўйича айланмага ноль ставка бўйича ҚҚС солинади (СК 260-м. 1-қ. 1-б.).


ВАЗИЯТ. Ўзбекистон корхонаси Россия компаниясига Германия ҳудудида жойлашган товарни сотмоқда

Мазкур ҳолда товар аввал бошдан Ўзбекистон ташқарисида бўлгани учун СКнинг 240-моддасида белгиланган шартлардан бирортаси бажарилаётгани йўқ. Республика мазкур операцияни амалга ошириш жойи бўлиб ҳисобланмайди, тегишинча, ҚҚС солиш объекти вужудга келмайди.



Хизматларни реализация қилиш жойини аниқлаш


Умумий қоидага кўра, хизматларни реализация қилиш жойи уларнинг харидори фаолиятни амалга ошираётган ёки турган жой бўйича аниқланади (СК 241-м. 1-қ.).

Харидор фаолиятни амалга ошираётган жой у давлат рўйхатидан ўтган жой ёки агар у бўлмаса:

q корхона таъсис ҳужжатларида кўрсатилган;

q бошқариш жойи;

q доимий муассаса жойлашган жой - агар хизматлар у орқали харид қилинган бўлса;

q жисмоний шахс яшаш жойи ҳисобланади.

Айрим хизматлар бўйича реализация қилиш жойи алоҳида тартибга кўра ани

...
Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск