Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / МҲХС ҳисоби /

Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот қандай тузилади (СБХ, 50-51-сон 2022 йил 20 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ХУСУСИЙ КАПИТАЛДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ ҚАНДАЙ ТУЗИЛАДИ


Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда компания капитали тузилмаси, ундаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади ва ҳисобот давридаги бундай ўзгаришларнинг сабаблари ёритиб берилади (1-сон МҲХС (IAS).


Ушбу ҳисобот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун компания фойдаси ҳажмини ва манбаларини тушуниб олиш учун керак бўлади.


Хусусий капитал ташкилотнинг барча мажбуриятлари чегирилгандан кейин унинг активларидаги қолдиқ улушдир (Концептуал асосларнинг 4.63-4.67-б.). У қуйидаги формула орқали ифодаланади:

Капитал = Активлар - Мажбуриятлар.



Ҳисобот қандай тузилади


Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги тамойил асосида тузилади:

Давр бошига капитал + (-) Ҳисобот даврида капиталдаги ўзгаришлар = Давр охирига капитал.

Ҳисоботни тузиш учун молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, фойда ва зарарлар ҳамда бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботдаги маълумотлардан ва ҳисоб регистрларидаги таҳлилий кўрсаткичлардан фойдаланинг.

Хусусий капитални қуйидагича таснифланг:

q инвестицияланган (ёки киритилган) капитал - бу мулкдорларнинг (акциядорларнинг) компания ривожига қўшган маблағлари, вужудга келиш манбаларига қараб тақсимланиши мумкин бўлган қўшимча киритилган капитал;

q орттирилган капитал - бу тақсимланмаган фойда ҳамда унинг асосида яратилган фонд ва резервлар.

Инвестицияланган (киритилган) капитал оддий ва имтиёзли акциялар (акциядорлик жамиятлари учун) ёки корпоратив ҳуқуқларнинг бошқа шаклларида (масъулияти чекланган жамиятлар, хусусий корхоналар ва бошқалар учун) ифодаланиши мумкин. Акциядорлик капитали, эмиссия даромади - инвестицияланган капитал моддалари.

Орттирилган капитал - бу компаниянинг соф фойдаси, агар ушбу фойда тақсимланмаса ва дивидендлар сифатида тўланмаса, уни тақсимланмаган фойда сифатида сақлаб қўйиш мумкин бўлади.

Шунингдек хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда, масалан, қуйидагилар натижасида орттирилган капитални акс эттиринг:

q узоқ муддатли активлар бозор қийматининг оширилиши (қайта баҳолаш резерви);

q узоқ муддатли активларнинг қайтариб бермаслик шарти билан олиниши;

q норезидентлардан устав капиталига чет эл валютасида бадаллар олинганда курс фарқининг ҳосил бўлиши;

q муассислардан устав капиталида эълон қилинган ҳар бирининг улушидан ошадиган миқдорларда бадаллар келиб тушиши;

q молиявий активларнинг ҳаққоний қийматига тузатиш киритилиши.

Келтирилган ушбу таснифни хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни тузишда асос қилиб олинг. Бунда ҳисобот моддаларини капиталга оид операциялар ҳамда капитал ҳажмига таъсир кўрсатадиган

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск