Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / МҲХС ҳисоби /

Фойда, зарарлар ва бошқа жами даромад тўғрисида ҳисоботни қандай тайёрлаш керак (СБХ, 50-51-сон 2022 йил 20 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ФОЙДА, ЗАРАРЛАР ВА БОШҚА ЖАМИ

ДАРОМАД ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТНИ

ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАШ КЕРАК


Фойда, зарарлар ва бошқа жами даромадлар тўғрисидаги ҳисобот корхонанинг ҳисобот даври учун даромадлари, харажатлари, молиявий натижалари ва бошқа умумлашган даромади (БУД) тўғрисидаги маълумотни акс эттиради.


У йил бошидан ҳисобот санасига қадар ўсиб борувчи якун билан тайёрланади. Даромадлар ва харажатлар моддалари ягона фойда, зарарлар ва бошқа жами даромад тўғрисида ҳисоботда ёки алоҳида 2 та ҳисоботда (алоҳида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот ва БУДнинг компонентларини акс эттирувчи алоҳида ҳисобот) акс эттирилади.

Сиз ушбу ҳисоботни қуйидаги имкониятларни бериш учун тақдим этасиз:

q мулкдорлар ва потенциал инвесторларга - бизнеснинг фойда олишини баҳолаш, компаниянинг активларига инвестиция қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, кутилган натижаларга эришмаслик хавфи;

q кредиторларга - қарз олувчи томонидан асосий суммани сўндириш ва қарзга хизмат кўрсатиш имкониятини таҳлил қилиш;

q солиқ органларига - рентабеллик ва текширувларни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, потенциал солиқ хавфларини аниқлаш;

q ходимларга - компаниянинг барқарор ва муносиб иш ҳақини тўлаш қобилиятини баҳолаш.


МҲХС фойда, зарарлар ва БУД тўғрисидаги ҳисоботларнинг махсус шаклларини белгиламайди. Бироқ, молиявий ҳисоботни тайёрлашда 1-сон МҲХС (IAS) ва Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг Концептуал асослари томонидан ҳисоботнинг мазмунига қўйиладиган талабларни ҳисобга олинг.



Ҳисоботнинг элементлари


Ҳисоботнинг асосий элементлари:

q даромадлар - бу хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларининг бадаллари билан боғлиқ бўлмаган тарзда хусусий капиталнинг ошишига олиб келадиган активларнинг ошиши ёки мажбуриятларнинг камайишидир;

q харажатлар - бу хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларига тақсимлашлар билан боғлиқ бўлмаган тарзда хусусий капиталнинг камайишига олиб келадиган активларнинг камайиши ёки мажбуриятларнинг ошишидир (Концептуал асослар 4.68-4.72-б.).

Даромадларга одатий фаолиятдан олинган даромадни (15-сон IFRS "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум" ва бошқа стандартлар қоидалари) ва бошқа операциялардан олинган фойдани киритинг.

Бошқа операциялардан олинган фойда тизимли тусга эга бўлмаган даромадни аниқлашга мувофиқ келадиган бошқа моддаларни акс эттиради. Бошқа операциялардан олинган фойда иқтисодий нафнинг ошганлигини англатади, бироқ одатда нетто асосда (даромадлар улар билан боғлиқ харажатлар чегирилган ҳолда) акс эттирилади.

Масалан, компания ўз фаолияти натижасида қуйидаги шаклда даромад олиши

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск