ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2022 й. 716-сон "Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини тизимли назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2022 й.

N 716



ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА МАҲСУЛОТЛАР

НАРХЛАРИ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ҲАМДА МАҲСУЛОТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ВА

СИФАТИНИ ТИЗИМЛИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармонига асосан аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар билан таъминлашни ташкил этиш, уларнинг хавфсизлиги ва сифатини тизимли назорат қилиш ҳамда ушбу маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича назорат ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармони билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига:

рақобат қонунчилиги талаблари бузилган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома ёки кўрсатма бериш;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш;

инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар киритиш ва шу каби бошқа қўшимча ваколатлар берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ:

асосий турдаги товарлар (маҳсулотлар) нархларининг ўзгариши динамикасини мониторинг қилиш, уларнинг тебранишига таъсир этган омилларни ва уларнинг келиб чиқиши сабабларини таҳлил қилиш;

ваколатли орган томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг омбордаги товарлари (маҳсулотлари) мавжуд захираларини хатловдан ўтказиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тақдимнома ва кўрсатмалар бериш;

б) Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар бериш тартиби ҳақидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

товарларнинг хавфлилиги ва сифатсизлигини белгиланган тартибда аниқлаш ва ваколатли орган томонидан уларни хавфли ёки сифатсиз деб топиш ҳақида далолатнома расмийлаштириш;

товарнинг хавфлилиги ёки сифатсизлиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган тегишли кўрсатма бериш.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармони билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратида янги ташкил этилган Истеъмол бозорларида нархларни мониторинг қилиш департаменти фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ асосий воситаларни харид қилиш ва жорий таъмирлаш ишларини Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишга рухсат берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида ҳамда интернет жаҳон ахборот тармоғида аҳоли ўртасида кенг ёритилиши ва тушунтирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Ш. Шарахметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 декабрдаги

716-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низомда:


а) 16-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи - йигирма учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниши даврида:

устун мавқени суиистеъмол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляциялар, товар ёки молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш аломатлари аниқланганда, охирги календарь йилдаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумдан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;

нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш учун Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш;

мазкур банднинг ўн саккизинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда ўтказилган хатловда аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш;

истеъмол товарлари савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда:

асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтиришга қаратилган ҳаракатларни;

асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини;

бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш (ўрганиш) ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш";

ўн олтинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишлича йигирма тўртинчи - ўттиз еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 23-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниши даврида:

устун мавқени суиистеъмол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляциялар, товар ёки молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш аломатлари аниқланганда, охирги календарь йилдаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;

нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш учун Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш;

мазкур кичик банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда ўтказилган хатловда аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш;

истеъмол товарлари савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда:

асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтиришга қаратилган ҳаракатларни;

асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини;

бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш (ўрганиш) ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш";

ўн иккинчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишлича йигирманчи - ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 25-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи - ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниши даврида:

устун мавқени суиистеъмол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляциялар, товар ёки молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш аломатлари аниқланганда, охирги календарь йилдаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;

нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш учун Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш;

мазкур кичик банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда ўтказилган хатловда аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш;

истеъмол товарлари савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда:

асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтиришга қаратилган ҳаракатларни;

асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини;

бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш (ўрганиш) ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш";

саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи-ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар киритиш";

ўнинчи хатбоши тегишлича йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1015-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисидаги низомда:


а) 11-банднинг "ё" кичик бандида:

ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ва унга киритиладиган ўзгартиришларни олдиндан келишиб беради";

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш тўғрисида қарор қабул қилади";


б) 12-банд қуйидаги мазмундаги "10-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"10-1) инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар киритиш".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда:


а) 12-иловада:


6-позициядаги "битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда - активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-позициядаги "Йиғим ундирилмайди" сўзлари "битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда - активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда. Бунда йиғим миқдорини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан белгиланади" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-иловада:


6-позициядаги "битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда - активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-позициядаги "Йиғим ундирилмайди" сўзлари "битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда - активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда. Бунда йиғим миқдорини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан белгиланади" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 декабрь
























































Время: 0.0370
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск