ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш /

Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.12.2022 й. 716-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 декабрдаги

716-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар

нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз

оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш

ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қоидалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарор билан Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар ҳамда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган рўйхатдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилади.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ажиотаж талаб - бозордаги шов-шув ва ваҳима таъсирида сунъий равишда пайдо бўладиган ва шиддат билан ортиб борадиган талаб. Ажиотаж талаб таъсирида товар таклифи талабдан орқада қолиб, товарга бўлган талаб сунъий равишда ортади, бозор мувозанати бузилади ва товарлар тақчиллиги кучаяди;


асосий турдаги товарлар - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан тасдиқланган Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хомашё ва материаллар ҳамда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган рўйхатдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар;

ваколатли орган - Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги;


кўрик ўтказиш - маълумотларни йиғиш, шунингдек, жойига чиққан ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар билан мулоқот қилиш, ушбу мулоқот даврида хўжалик юритувчи субъектлар хатти-ҳаракатларини аудио ва визуал равишда кузатиш, зарур ҳолларда фото, аудио ва (ёки) видео тасвирга олиш;


нархларининг кескин тебраниши - ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошиши;

сўров - хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда фуқаролар томонидан белгиланган муддатда тақдим этилиши лозим бўлган, таҳлил ўтказиш учун зарур маълумот (ҳужжат, материал)лар рўйхатини ўз ичига олган ёзма талабнома;


тақдимнома - асосий турдаги товарлар нархларининг кескин тебраниши даврида ваколатли орган томонидан охирги календарь йилдаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумдан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига бериладиган ҳамда ижро этилиши мажбурий бўлган ёзма (электрон) ҳужжат;


таҳлил - асосий турдаги товарлар нархлари ошишини хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда сўров асосида маълумот олиб ўрганиш ва (ёки) кўрик ўтказиш.


4. Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниш даври ушбу маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда, 6 ойгача бўлган муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

5. Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда нархларнинг асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


2-БОБ. АСОСИЙ ТУРДАГИ ТОВАРЛАР

НАРХЛАРИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


6. Ваколатли орган асосий турдаги товарлар нархларининг ўзгариши динамикасини кузатиб бориш мақсадида мунтазам равишда:

бозорлар, савдо комплексларида, чакана савдо тармоқларида, биржаларда кунлик шаклланган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;

статистика ва божхона органлари маълумотларини (маълумот, бюллетень ва бошқаларни);

оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан маълумотларни тўплаш орқали мониторинг ўтказиб боради.


7. Ваколатли орган асосий турдаги товарлар нархларини барқарорлаштириш мақсадида:

асосий турдаги товарларни ишлаб чиқаришдан (импорт қилишдан) бошлаб охирги истеъмолчигача етказиб бериш занжиридаги харажатлар таркибини таҳлил қилган ҳолда харажатларни мақбуллаштириш;

ички бозорда шаклланган охирги уч йиллик кўрсаткичлар асосида ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар талабларининг ўзгаришини таҳлил қилади ва келгусида нархлар кескин ошишининг олдини олиш бўйича таклифларни доимий равишда ишлаб чиқади.


3-БОБ. АСОСИЙ ТУРДАГИ ТОВАРЛАР

НАРХЛАРИНИНГ КЕСКИН ТЕБРАНИШИ

ҲОЛАТЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


8. Нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда ваколатли орган томонидан таҳлил ўтказилади.


9. Таҳлил ўтказиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

ваколатли органга келиб тушган ариза;

ваколатли орган томонидан ўтказилган мониторинг натижалари;

ваколатли органнинг таркибий тузилмалари иш режалари;

бевосита ваколатли орган ходимлари томонидан кўрик ўтказиш давомида қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари (белгилари)ни аниқлаш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардан тушган ахборот;

оммавий ахборот воситаларидаги маълумотлар;

юқори турувчи ташкилотларнинг топшириқлари.


10. Таҳлил:

хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва фуқаролардан танишиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни сўраб олиш, улардан нусха кўчириш ҳамда уларни иш материалларига қўшиб қўйиш;

зарур ҳолларда ариза берувчилар, шунингдек, уларга нисбатан ариза берилган хўжалик юритувчи субъект, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари билан суҳбат ўтказиш;

ариза берувчилардан ва уларга нисбатан ариза берилган шахслардан мурожаат қилишга сабаб бўлган ҳолатлар (белгилар) бўйича ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олиш;

зарур ҳолларда аризани олдиндан кўриб чиқиш материаллари бўйича хулосалар ва тушунтиришлар бериш учун экспертлар ёки мутахассисларни жалб этиш, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш мақсадида бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ўтказилади.


11. Таҳлил мобайнида қонун бузилиши аломатлари аниқланганда, хўжалик юритувчи субъектларда текширувлар ўтказиш (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) зарур бўлган ҳолларда, шунингдек, нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш учун барча хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш мақсадида ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил белгиланган тартибда хабардор этилади.


12. Таҳлил жараёнида нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари келиб чиқишининг сабабларини аниқлаш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи), реализация ва харид қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан текширув ўтказмаган ҳолда бевосита учрашиш ва улар билан мулоқот қилиш мақсадида кўрик ўтказилади.


13. Кўрикни ўтказиш:

маҳсулотлар нархларининг кескин тебранишига таъсир этган омиллар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ва фуқаролардан зарур тушунтиришлар олиш ва улар билан мулоқот қилиш;

маълумотларни йиғиш, хўжалик юритувчи субъектлар билан мулоқот даврида уларнинг хатти-ҳаракатларини аудио ва визуал равишда кузатиш, зарур ҳолларда фото, аудио ва/ёки видео тасвирга олиш орқали амалга оширилади.


14. Кўрик ваколатли органнинг кўрикни ўтказиш жойи, вақти ва кўрикни ўтказишга масъул ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда унинг асос кўрсатилган ёзма топшириғи ёки буйруғига асосан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.


15. Ўтказилган кўрик натижаси бўйича маълумотнома тузилади. Маълумотномада қуйидагилар кўрсатилади:

ваколатли органнинг номи;

кўрик ўтказилган жой, вақт ва сана;

кўрикни ўтказаётган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

мулоқот қилинган хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул шахси ва фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

аниқланган ҳолатлар тавсифи.

Хўжалик юритувчи субъектлар билан мулоқот даврида уларнинг хатти-ҳаракатлари аудио ва визуал равишда кузатилади, зарур ҳолларда фото, аудио ва/ёки видео тасвирга олинади, бунда материаллар маълумотномага илова қилинади.

Маълумотнома кўрикни ўтказган ходимлар, зарур ҳолларда мулоқотда бўлган шахслар томонидан имзоланади.


16. Ваколатли орган ўтказилган таҳлил натижасида нархларнинг кескин тебраниши ҳолатини (белгисини) тўлиқ ва холис кўриб чиқиш учун хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ва фуқаролар орасида сўров ўтказиши мумкин.


17. Сўровда кўрсатилган маълумотлар унда белгиланган муддатда тақдим этилиши шарт.



4-БОБ. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

БИНОЛАРИГА БЕВОСИТА КИРИШ ҲАМДА

ОМБОРДАГИ МАВЖУД МАҲСУЛОТЛАР

(ТОВАРЛАР)НИНГ ЗАХИРАЛАРИНИ

ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ


18. Бозорда маҳсулотлар (товарлар)нинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган аломатлар аниқланганда, ваколатли орган хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни белгиланган тартибда хабардор этади ва назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширув ўтказиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосида хатлов ўтказади.


19. Хатлов хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тўхтатмасдан кунлик иш режимини тўлиқ қамраб олган ҳолда, жойлашган жойидан қатъи назар, барча объектларда хўжалик юритувчи субъект вакили иштирокида ўтказилади.


20. Хатлов жараёнида хўжалик юритувчи субъектнинг амалдаги даромадлари ва харажатларини ҳамда ҳисоботлари тўғри тўлдирилганлигини аниқлаш мақсадида тегишли соҳа мутахассислари жалб этилиши мумкин.


21. Хатлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:

товар-моддий захираларнинг бошланғич ҳужжатлар асосида таннарх кўринишида тўғри кирим қилинганлигини ўрганиш;

маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сақлаш учун сарфланаётган табиий ресурслар (газ, электр энергияси, сув, ёқилғи-мойлаш материаллари) ҳажмининг маҳсулот таннархига мувофиқлигини аниқлаш;

сақланаётган маҳсулотларнинг тури ва ҳажмини аниқлаш;

сақланаётган маҳсулотларни реализация қилиш усулларини аниқлаш ва жараёнини қайд этиш;

омборда сақланаётган маҳсулотларнинг таннархи, сотиш нархи, сотилган ҳажми ҳамда қолдиқ миқдорини аниқлаш;

маҳсулотлар етказиб берилиши билан боғлиқ шартномаларни ўрганиш;

ўртача кунлик хомашё сарфи ва маҳсулот реализациясини аниқлаш;

маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва захирасини шакллантириш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни ўрганиш.


22. Хатлов натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади. Бунда бир нусхаси хатлов ўтказиш объектида қолдирилади.



5-БОБ. ТАҚДИМНОМА ВА КЎРСАТМАЛАР БЕРИШ


23. Ўтказилган таҳлил, текширув ва хатлов натижасида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ёки кўрсатмалар берилади.

Бунда хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига:

рақобат қонунчилиги талабларининг бузилиши ҳолатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорига асосан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма;

истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш учун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилишини назарда тутувчи бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома берилади.

Рақобат қонунчилиги талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда, истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш учун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур бўлган ҳолатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома берилиши мумкин.

Ваколатли органнинг ваколатига кирмайдиган ҳолатлар аниқланганда, ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда таъсир чораларини кўриш учун тегишли вазирликлар ва идораларга юборилади.


24. Тақдимнома ёки кўрсатма ваколатли орган томонидан нарх барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган аниқ чоралар ва ҳаракатларни кўрсатган ҳолда, шу жумладан:

устун мавқени суиистеъмол қилмаслик;

келишилган ҳаракатлар ва тил бириктиришларга йўл қўймаслик;

маҳсулотлар биржа савдоларига қўйилишини таъминлаш;

бозорлар барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилмаслик;

нархларни асоссиз ва сунъий оширмаслик;

асоссиз оширилган нархларни пасайтириш;

маҳсулотларнинг захирадаги мавжуд ҳажмини бозор талабидан келиб чиқиб савдога чиқариш;

ажиотаж талаб вужудга келган вақтда айрим товарларни вақтинчалик бир харидорга сотиш миқдорини белгилаш;

нархларни манипуляция қилмаслик, асоссиз ва сунъий оширмаслик;

маҳсулотга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтиришга қаратилган ғайриҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатиш;

нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этиш;

бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш учун берилади.


25. Ваколатли орган томонидан бериладиган тақдимномада қуйидагилар кўрсатилади:

ваколатли органнинг тўлиқ номи;

тақдимнома берилган сана ва тартиб рақами;

тақдимнома берилаётган тараф номи;

тақдимнома берилишига асос бўлган ҳолат юзасидан қисқа маълумот;

бажарилиши лозим бўлган аниқ хатти-ҳаракатлар ва ижро муддати;

жавобгарлик ва шикоят билдириш тартиби тўғрисида қисқа тушунтириш.


26. Тақдимнома ваколатли орган раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида юборилади.


27. Тақдимнома ва кўрсатма унда кўрсатилган муддатда бажарилиши шарт.


28. Тақдимнома берилган субъект унда кўрсатилган муддатда бажарилиши керак бўлган ҳаракатларнинг бажарилганлиги тўғрисида асословчи ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда ваколатли органга ахборот киритади.


29. Ваколатли орган томонидан берилган тақдимноманинг бажарилмаслиги монополияга қарши қонунчилик талабларида назарда тутилган кўрсатма талаблари бажарилмаслигига тенглаштирилади ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилишига сабаб бўлади.



6-БОБ. КЎРИК ЎТКАЗИШДА ВАКОЛАТЛИ ОРГАННИНГ

ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАР ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ ИЖРО

ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ


30. Кўрик ўтказиш жараёнига, заруратга кўра, вазирликлар ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари жалб қилиниши мумкин.


31. Ваколатли орган томонидан ходим жалб этилиши юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга юборилган сўров кирим қилинган кундан сўнг бир кун муддатда масъул ходим ажратилиши таъминланиши лозим.


32. Кўрик ўтказиш жараёнида:

ваколатли органнинг сўровига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой ва унинг ихтиёридаги омборхоналар тўғрисида зарур тезкор маълумотларни сўров тушган кундан бошлаб икки иш кунида ахборот тизими орқали тақдим этади;

ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари ваколатли орган ходимларининг объектга тўсиқсиз киритилиши ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлашда, хўжалик юритувчи субъектнинг масъул раҳбар ва ходимлари ҳозир бўлишида, масъул ходимларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан (марказлашган электрон базадан) нусха олинишида масъул ҳисобланади;

солиқ органлари хўжалик юритувчи субъект томонидан солиқ ҳисоботлари тўғри тўлдирганлиги ва улардан нусха олинишида, мавжуд захираларни хатловдан ўтказишда кўмаклашади ҳамда ўзларида мавжуд тегишли солиқ ҳисоботларини тақдим этишда масъул ҳисобланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


33. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.


34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


35. Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатли органнинг тақдимномасидан норози бўлган тақдирда, улар олинган кундан бошлаб уч кун ичида шикоят аризаси билан судга ёхуд Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилишга ҳақли.

Шикоят аризаси берилиши ваколатли органнинг тақдимномаси ва кўрсатмасининг амал қилишини аризани кўриб чиқиш даврида тўхтатиб туришга сабаб бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар

РЎЙХАТИ

1. Буғдой ва ун


2. Қолипли нон


3. Мол гўшти


4. Парранда гўшти


5. Тухум


6. Пахта ёғи


7. Кунгабоқар ёғи


8. Гуруч


9. Шакар


10. Сут (қадоқланган)


Изоҳ. Ушбу рўйхат саноат усулида ишлаб чиқариладиган ва импорт асосида олиб кириладиган маҳсулотларга тааллуқли.






Низомга

2-ИЛОВА



Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар

нархларининг  кескин  тебраниши  даврида  ёки

бозорда ажиотаж талаб юзага келганда нархлар

асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат

қилиш ва зарур чоралар кўриш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги


1. Асосий турдаги товарлар нархларининг ўзгариши динамикасини кузатиб боради.


2. Асосий турдаги товарлар нархларини барқарорлаштириш мақсадида уларнинг ишлаб чиқариш харажатларини мақбуллаштириш ҳамда келгусида нархлар кескин ошишининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.


Доимий равишда









2-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги


Нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари кузатилганда таҳлил ўтказади.


Ариза ва ахборотлар олинган кундан бошлаб 1 ой давомида









3-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги


Таҳлил жараёнида нархларининг кескин тебраниши ҳолатлари келиб чиқишининг ҳақиқий сабабларини аниқлаш мақсадида кўрик ўтказади.


Таҳлил давомида









4-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги


Таҳлил мобайнида:

қонун бузилиши аломатлари аниқланганда текширув ўтказади;

биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляция ҳолатлари аломатлари аниқланганда, хўжалик юритувчи субъектлар омборидаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказади.


Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда 10 кун ичида









5-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги


Текширув ёки хатлов жараёнига мутасадди маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, вазирликлар ва идоралар ходимларини жалб қилади.


Заруратдан келиб чиқиб қисқа муддатда






Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, вазирликлар ва идоралар


Ходим жалб этилиши юзасидан юборилган сўровга асосан масъул ходим ажратилишини таъминлайди.


Бир кунлик муддатда







6-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги


Нархлар кескин тебраниши ҳолатини (белгисини) тўлиқ ва холис кўриб чиқиш учун хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига сўров юборади.


Заруратдан келиб чиқиб қисқа муддатда






Хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги сўровида кўрсатилган маълумотларни тақдим этади.


Сўровда белгиланган муддатда







7-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги


Ўтказилган таҳлил, текширув ва хатлов натижасида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ёки кўрсатмалар берилади.

Бунда хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига:


Камчиликларни бартараф этиш имкониятидан келиб чиқиб


рақобат қонунчилиги талабларининг бузилиши ҳолатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорига асосан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма;

истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш учун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилишини назарда тутувчи бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома берилади.

Рақобат қонунчилиги талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда, истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш учун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур бўлган ҳолатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома берилиши мумкин.


Қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган кундан бошлаб бир ой муддатда


Ваколатли органнинг ваколатига кирмайдиган ҳолатлар аниқланганда, ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда таъсир чораларини кўриш учун тегишли вазирликлар ва идораларга юборилади.


Таҳлил якуни бўйича






Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг тақдимнома ва кўрсатмаси ижросини таъминлайди.


Тақдимнома ва кўрсатмада белгиланган муддатда

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 декабрь



































Время: 0.0265
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск