ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 16.12.2022 й. 712-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 декабрдаги

712-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат

мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида

уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон

экинларини қайта ишлашни сертификатлаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

          

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Ушбу Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда - Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) маҳаллий уруғлар, дуккакли, мойли экинларни ва бошқа дон экинларини қайта ишлашган маҳсулотларини кўплаб (серияли) ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқилган дон ва дон маҳсулотлари, уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар (кейинги ўринларда - маҳсулот) учун мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Регламент талаблари ғалла тайёрлаш мавсумида етиштирилган дон маҳсулотларини давлат хариди билан боғлиқ қисмига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


маҳсулотларни сертификатлаш (кейинги ўринларда - сертификатлаш) - маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолият;


мувофиқлик сертификати - сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат;


сертификатлашнинг миллий тизими - давлат миқёсида амал қиладиган, сертификатлашда ўз тартиб ва бошқарув қоидаларига эга бўлган тизим;


сертификатлаш органи - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;

мувофиқлик белгиси - муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги;


маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) сертификатлаш тизими - айни бир хил стандартлар ва қоидалар қўлланиладиган муайян маҳсулотлар, ишлар ёки хизматларга тааллуқли сертификатлаш тизими;


синов баённомалари - уруғлар, дуккакли, мойли экинларни ва бошқа дон экинларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни лабораториялар томонидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича расмийлаштириладиган ҳужжат.


4. Ариза берувчининг Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали юборган ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда - Ўзагроинспекция) сертификатлаштириш органига берган мурожаати ёки сўровномаси асосида маҳсулотлар Ўзагроинспекция томонидан сертификатлаштирилади.

Мажбурий сертификатланадиган маҳсулотларни сертификатлашнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.


5. Сертификатлашда маҳсулотни норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мос келиши тасдиқланади.


6. Сертификатлашда муайян маҳсулот учун норматив ҳужжатлардан ташқари, маҳсулотнинг мажбурий талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва бошқа расмий нашр этилган норматив ҳужжатларга ҳам амал қилиниши мумкин.


7. Маҳсулотни синовдан ўтказишда, аккредитацияланган синов лабораториялари ва бошқа аккредитацияланган синов лабораторияларида ўтказилган синов натижалари ўзаро тан олинади.


8. Сертификатлашга ҳақ тўлаш, маҳсулотни мувофиқлигини баҳолаш ишлари натижаларидан қатъий назар, ариза берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда сертификатлаш ишлари тўлов олдиндан амалга оширилгандан сўнг бажарилади.


9. Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ва Ўзагроинспекция ўртасидаги ахборотлар алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида кўрсатилади.


10. Давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

           

11. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ёки Ўзагроинспекцияга ўзи келиб мурожаат қилади, шунингдек, давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


12. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ёки Ўзагроинспекция ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ шаклдаги аризани (сўровнома) электрон равишда тўлдиради.

Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади.

Ариза берувчидан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

ишлаб чиқариладиган маҳсулотга норматив ҳужжатлар нусхаси;

маҳсулот ёрлиғидан намуна ёки маҳсулот тўғрисида маълумот;

давлат санитария назорати идорасининг лабораториясида ўтказилган синовлар натижаларини ўз ичига олган санитария-эпидемиология хулосаси ва синов баённомалари нусхалари.


13. Ариза ёки сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани ёки сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.


14. Ариза ёки сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли вакил, билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


15. Уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) 3-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов (йиғим) суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги "Ягона биллинг" тизими орқали тасдиқланади.


16. Тўлов (йиғим) қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзагронспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органи шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

в) Ўзагроинспекцияга мурожаат этилганда, кўрсатилган хизматнинг 100 фоизи Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органи шахсий ҳисобварағига ўтказилади.


17. Ариза берувчига дон ва дон маҳсулотларига тегишли техникавий шартлар бўйича давлат стандарти, "Маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари" (2005 йил 18 март, рўйхат рақами 1458) ҳамда бошқа норматив ва техник ҳужжатларда назарда тутилган қуйидаги ҳолларда асосланган рад жавоби берилади:

Ўзагроинспекциянинг аккредитация доирасида мавжуд бўлмаган маҳсулотни сертификатлаш бўйча ариза берилганда;

Ўзагроинспекциянинг аккредитация гувоҳномаси вақтинчалик тўхтатилган, бекор қилинган ёки бошқа сабабларга кўра иш фаолияти тўхтатилганда;

мазкур Регламентнинг 12-бандида талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

маҳсулотдан намуна танлаб олиш ва идентификациялаш учун шарт-шароитларни ариза берувчи томонидан яратилмаганда;

маҳсулотдан намуна танлаб олиш ва идентификациялаш жараёнида ариза берувчининг (вакили) иштирокини таъминланмаслиги ёки намуналар танлаб олишда Ўзагроинспекция мутахассислари шахсан иштирок этмаган бўлса;

маҳсулотнинг синов натижалари салбий бўлганда;

мувофиқликни баҳолаш натижаларига кўра, аввал маҳсулотнинг сифати бўйича номувофиқлиги (яроқсизлиги) ҳақида синов баённомаси ёки таҳлил натижаси тақдим этилган ҳолларда, шу маҳсулотни қайта сертификатлаш юзасидан ариза берилганда;

аризада ишончсиз, шубҳали, нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;

идентификация натижаларига кўра, сертификатлаштириладиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги маълум бўлганда;

давлат хизматлари кўрсатиш учун тўлов (йиғим) амалга оширилмаганда;

маҳсулот норматив ҳужжатлар талаблари асосида тайёрланмаганда;

маҳсулотдан намуналар танлаб олиш тартибига риоя қилинмаганда;

шартнома талаблари ариза берувчи томонидан бажарилмаганда;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.

Ариза берувчи рад жавобини олганидан (маҳсулотнинг синов натижалари салбий бўлган ҳолат бундан мустасно) кейин аниқланган камчиликларни бир ой мобайнида бартараф этиши ва қайта мурожаат қилиши мумкин, акс ҳолларда қайтадан тўлов амалга оширилиши талаб этилади.


18. Ўзагроинспекция давлат хизматлари кўрсатишни қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туришга ҳақли:

фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ёки жиноят суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган иш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишни вақтинчалик тўхтатиш ҳақида суд ҳужжатлари бўлганда;

давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этаётган жисмоний шахс вафот этганда, юридик шахс тугатилганда, фаолиятини тўхтатганда ёки қайта ташкил этилганда;

хатоларни тўғрилаш ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш имконияти берилганда;

экспертиза тайинланганда.

Давлат хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар манфаатдор шахсларга бир иш кунида ЯИДХП орқали ёки аризачининг ўзига юборилади. Давлат хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш ҳақидаги хабар процессуал ҳужжат ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш - давлат хизматлари кўрсатиш муддати ўтишининг олдини олишга асос бўлади.


19. Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


20. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси ёки сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган тўлов (йиғим) суммаси қайтарилмайди.


21. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ёки Ўзагроинспекцияга келиб мурожаат этганда, унинг аризаси ёки сўровномаси Давлат хизматлари маркази ёки Ўзагроинспекция ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг бир иш кунида автоматик тарзда Ўзагроинспекцияга электрон шаклда юборилади ёки Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органида рўйхатдан ўтказилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Ўзагроинспекцияга электрон шаклда юборилади.



3-БОБ. МАҲСУЛОТНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ШАРОИТИ ВА ЖАРАЁНИНИ БАҲОЛАШ,

НАМУНАЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ

ВА ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ

             

22. Сертификатланадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш шароити ва жараёнини баҳолаш Ўзагроинспекция томонидан амалга оширилади ҳамда баҳолаш натижалари бўйича мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш учун далолатнома тузилади.


23. Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш шароити ва жараёнини баҳолаш намуналар танлаб олингандан кейин 10 иш кунида амалга оширилади.


24. Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш шароити ва жараёнини баҳолаш натижалари бўйича маълумотлар маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатида қайд қилинади.


25. Сертификатлаш учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш ишлари ариза берилганидан икки иш кунидан кечиктирилмасдан Ўзагроинспекция томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.

Ўзагроинспекция мутахассислари идентификациялаш ва намуналарни танлаб олиш жараёнларини ариза берувчи ёки унинг вакили иштирокида амалга оширади.


26. Сертификатланадиган маҳсулот намуналарининг миқдори, намунани танлаб олиш, идентификация қилиш ва сақлаш тартиби норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


27. Сертификатлашга тақдим этилган маҳсулотдан намуналарни танлаб олишда идентификация қилиш амалиёти, маҳсулотни сертификатлаш қоидаларидан келиб чиқиб, ушбу Регламентнинг 4 ва 4а-иловаларига мувофиқ намуналарни идентификация қилиш ва намуна танлаб олиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.

Агар идентификация натижаларига кўра, ариза берувчи томонидан тақдим этилган намуналар норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ ёки сертификатланадиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги маълум бўлса, намуналар танлаб олинмайди ва ариза берувчига асосланган рад жавоби берилади.


28. Ишлаб чиқарилган маҳсулотни идентификация қилиш ва намуналарни танлаб олиш далолатномаси икки нусхада расмийлаштирилади ва уларнинг бир нусхаси ариза берувчига берилади.



4-БОБ. СИНОВЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

        

29. Ариза берувчининг омборидан ёки ишлаб чиқариш корхоналаридан Ўзагроинспекция мутахассислари томонидан норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ далолатномаларни расмийлаштирган ҳолда идентификация қилинган ва танлаб олинган намуналар ҳамда тегишли ҳужжатлар икки иш кунида аккредитацияланган синов лабораториясига тақдим этилади.


30. Сертификатлаш мақсадида синовлар аккредитацияланган синов лабораторияларида ўтказилади.

Бунда маҳсулотни сертификатлаш учун синов баённомаларини расмийлаштириш ва бериш муддати маҳсулот турига ҳамда норматив ҳужжатларга мувофиқ ўтказиладиган барча синов усулларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


31. Синов натижаларига кўра, маҳсулот мувофиқ (яроқли) деб топилганда унга синов баённомаси ёки номувофиқ деб топилган ҳолларда эса, унга номувофиқлиги тўғрисида хабарнома расмийлаштирилади.


32. Ариза берувчи Ўзагроинспекцияга маҳсулотни етиштириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўтказилган синов натижаларини ёки аккредитацияланган синов лабораториялари томонидан амалга оширилган синовлар тўғрисидаги ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.


33. Синов натижалари салбий бўлган тақдирда, Ўзагроинспекция икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали ариза берувчига қонунчилик ҳужжатларидаги нормаларни кўрсатган ҳолда маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини беришни рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани юборади.

Агар синов натижалари орасидаги тафовутлар рухсат этилган меъёрдан юқори бўлганда ёки норматив ҳужжатларда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда, Ўзагроинспекция томонидан маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари қайта синовдан ўтказилади ва синов жараёнлари давомийлиги белгиланган тартибда узайтирилади ҳамда бу ҳақда икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали ариза берувчига хабарнома юборилади.


34. Агар хориждан келтирилган маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик талаблари тасдиқланмаган тақдирда, Ўзагроинспекция икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали Давлат божхона қўмитасига ушбу маҳсулотнинг номувофиқлиги тўғрисида расмий равишда хабарнома юборади.


35. Маҳсулотни синовдан ўтказиш даврида бутунлай ёки қисман бузилганлиги, шунингдек, синаш даврида ҳисобдан чиқарилганлиги (қайтариб берилганлиги) тўғрисидаги далолатнома ариза берувчининг (ёки унинг вакили) иштирокида ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ тузилади.



5-БОБ. МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

            

36. Ўзагроинспекция маҳсулотнинг синов баённомасини, ишлаб чиқариш шароитида баҳолаш натижасини ҳамда ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг маҳсулотга мувофиқлик сертификатини беради ёки беришни рад этади.

Маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур бўлган ҳужжатлар (мазкур Регламентнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар) тақдим этилганидан ва лаборатория синов натижалари (синов баённомаси ёки таҳлил натижаси) олинганидан сўнг уч иш кунидан ошмаслиги керак.


37. Маҳсулотга мувофиқлик сертификати давлат тилида ёки хорижий тилларда расмийлаштирилади.

Маҳсулотга мувофиқлик сертификати portal.standart.uz автоматлашган ахборот тизими ҳамда "Ягона дарча" божхона ахборот тизимига интеграция қилинган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади.


38. Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатига асосан Ариза берувчи билан мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида битим тузилади.

Мазкур битимда сертификатлаштирилган маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш усули ва Ўзагроинспекция назоратининг шартлари келишиб олинган бўлиши лозим.


39. Берилган сертификат бўйича битим асосида йилига камида бир маротаба инспекция назорати амалга оширилади.

Инспекция назорат ишлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) ишлаб чиқариш шароитлари ва жараёнларини баҳолаш;

б) тайёр маҳсулотлардан намуналарни танлаб олиш;

в) маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш;

г) синов натижалари бўйича синов баённомаларини расмийлаштириш;

д) ўтказилган инспекция назорати якуни бўйича далолатномани расмийлаштириш;

е) олинган синов натижалари ижобий бўлганда, мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини ўз кучида қолдириш;

ё) олинган синов натижалари салбий бўлганда, мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш.


40. Сертификатланган, серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот (қадоқ, идиш ва юк жўнатув ҳужжатлари) ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг масъуллиги остида мувофиқлик белгиси билан тамғаланади.


41. Берилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси асосида ишлаб чиқарувчи ташкилот ўз маҳсулотларини реализация қилиши мумкин.


42. Мувофиқлик сертификати амалда бўлган даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот сертификатланган деб ҳисобланади ва қайта сертификатланмайди.

Маҳсулотнинг сертификатланганлиги мувофиқлик белгиси ва маҳсулот белгисида, унинг ишлаб чиқариш санаси қайд этилган маълумот билан тасдиқланади.


43. Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати Ўзагроинспекциянинг масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчига Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ва ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

            

44. Ўзагроинспекция, Давлат хизматлари маркази ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК давлат хизматларини кўрсатиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва сертификатлаш натижалари бўйича маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


45. Ўзагроинспекция, Давлат хизматлари маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради.


46. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради.


47. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


48. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

        

        




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи

устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли,

мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта

ишланган маҳсулотларни сертификатлаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

      


        

Субъектлар

       


        

Тадбирлар

        


        

Бажариш

муддатлари

         











1-босқич


Ариза берувчи


        

1. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ўзагроинспекцияга ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

      


Хоҳишига кўра



2. Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўловни (йиғим) амалга оширади.

     


Мурожаат

қилинганда









2-босқич


        

Ўзагроинспекция ёки Давлат

хизматлари маркази, ЯИДХП

       


Ариза ёки сўровномани сертификатлаш органига юборади.


Бир иш кунида

автоматик тарзда








3-босқич


Ўзагроинспекция


       

1. Ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, таҳлил қилади ва сертификатлаш ишларини амалга ошириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

      

2. Қабул қилинган қарор тўғрисида сертификатлаштириш органи томонидан ариза берувчи манзилига ёки ариза берувчига Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП орқали хабарнома юборади.

      


Икки иш кунида








4-босқич


Ўзагроинспекция


       

1. Ижобий қарор қабул қилганидан сўнг сертификатлашни амалга ошириш учун маҳсулот тўдаларидан намуналарни танлаб олиш ва идентификация қилиш ишларини амалга оширади.

      


Икки иш кунида



2. Танлаб олинган ва идентификация қилинган ҳамда расмийлаштирилган далолатномаларни аккредитацияланган синов лабораторияларига тақдим этади.

     


Икки иш кунида









5-босқич


Аккредитацияланган синов

лабораториялари


     

1. Норматив ҳужжатлар асосида маҳсулотнинг турига ва синов усулларига мувофиқ олинган намуналарни белгиланган тартибда синовдан ўтказади.

      


Белгиланган муддатда



2. Синов баённомалари ва таҳлил натижаларини расмийлаштиришни амалга оширади.

     


Икки иш кунида









6-босқич


Ўзагроинспекция


      

Синов баённомалари ва таҳлил натижаларига асосан маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради, электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди, мувофиқлик сертфиикати билан бирга синов баённомасини ёки таҳлил натижаларини ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга электрон шаклда юборади.

        


Уч иш кунида








7-босқич


Давлат хизматлари маркази

ёки ЯИДХП


        

Мувофиқлик сертификати ёки синов баённомасини ва таҳлил натижаларини ариза берувчига юборади.

        


Бир иш кунида

автоматик тарзда




         

         




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ўзагроинспекция раҳбарига



Мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида

АРИЗА ____________-сон

         


(ариза берувчи)

             


(ариза берувчининг манзили)

             

ариза берувчи


номидан



(Ф.И.О.)


(маҳсулот тури ва номи)

            


            


талабларига мувофиқ

(меъёрий ҳужжатларнинг номланиши ва рақамланиши)


           

маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириб беришингизни сўрайман.

          

Илова:


            


(илова қилинаётган ҳужжатлар номи ва варағи кўрсатилади)

                

Ариза берувчи:






(имзо)


(Ф.И.О.)


            

Сана: _________________________

         

             




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Уруғлар, дуккакли, мойли экинлар

ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни

сертификатлаш бўйича давлат хизматлари

кўрсатганлик учун ундириладиган

ТЎЛОВ СТАВКАЛАРИ

              

Т/р

         

Давлат хизматларининг номи

          

Тўлов тури ва миқдори

          

Ўзагроинспекцияга

мурожаат қилганда

         

Давлат хизматлар маркази

ва ЯИДХП орқали мурожаат қилганда

         

1.

Уруғлар, дуккакли, мойли экинларни ва бошқа дон экинларини қайта ишлаш жараёнларини баҳолаш ва сертификатлаш


базавий ҳисоблаш миқдорининг

70,0 баравари


базавий ҳисоблаш миқдорининг

70,0 баравари


2.

Мувофиқлик белгисидан фойдаланиш


базавий ҳисоблаш миқдорининг

1,0 баравари


базавий ҳисоблаш миқдорининг

1,0 баравари


3.

Инспекция назоратини амалга ошириш


базавий ҳисоблаш миқдорининг

15,5 баравари

          

базавий ҳисоблаш миқдорининг

15,5 баравари

       

           

           




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш

инспекциясининг дон ва ундан қайта ишланган

маҳсулотларни сертификатлаш бўлими

Тошкент ш. -11, М-14, 27-уй. тел. 71-244-87-56

UZAК.MS.0041-сонли аккредитация гувоҳномаси

           

          

НАМУНАЛАРНИ ТАНЛАБ

ОЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

            

"_______" _____________ 20___ йил

            


(ариза берувчи)

             


(намунани танлаб олган ташкилотнинг номи ва манзили)

             

Тўпнинг ташқи кўринишини текшириш натижалари


            


(ёрлиқланиши ва қадоқлаш ҳолати)

             

Намуна танлаб олишнинг мақсади


            


(маҳсулот талаблари ўрнатилган норматив ҳужжатнинг номи ва белгиланиши қўйилади)

             

Маҳсулот турларининг

номи, тайёрловчи

           

Ўлчов бирлиги


Тўпнинг миқдори


Ишлаб чиқарилган вақти


Синов ўтказиш учун


Намунани қайта

назорати учун

          

       

      






     

      






     

     






      

         






         

Намуналарни танлаб олинган жойи ва санаси


            

_____кг дан танлаб олинган __ та намуналар зараркунандалар билан зарарланмаган полиэтилен қопчаларга солинди

         


(қадоқланган намуналар ҳолати)

             


Имзоланди:



Ўзагроинспекциянинг

масъул ходими

___________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

___________________

_______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ариза берувчи томонидан

___________________

_______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

___________________

_______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

           

             




Маъмурий регламентга

4а-ИЛОВА



МАҲСУЛОТНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ

ДАЛОЛАТНОМАСИ

          

Маҳсулот номи (тури ва нави)


           


          

Ишлаб чиқарувчи (корхона номи ва давлати)


           


          

Ёрлиғи ва қадоғи ҳақида маълумотлар


           


        

Фойдаланиши мақсади


           


         

Асосий характеристикаси


           


          

Сақлаш шароитлари


           


          

Ишлаб чиқариш санаси


           


         

Яроқлик муддати


           


           

Қўшимча маълумот (при наличии)


           


               


Имзоланди:



Ўзагроинспекциянинг

масъул ходими

___________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

___________________

_______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ариза берувчи томонидан

___________________

_______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

___________________

_______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

           

         




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



НАМУНАЛАРНИ ҚАЙТАРИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИ

              

"_______" _____________ 20___ йил

                


(ариза берувчи)

             

20__ йилнинг "____" ________ санасида синов ва таҳлиллар ўтказиш учун танлаб олинган намуналарнинг қуйидаги қолдиқлари ариза берувчига қайтарилди.

           

синов жараёнида тўлиқ ишлатилди.

синов жараёнида қисман ишлатилди.

            

                  

Топширди:

Ўзагроинспекциянинг

масъул ходими






(имзо)


(Ф.И.О.)

Қабул қилди:

ариза берувчи







(имзо)


(Ф.И.О.)

           

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 декабрь


































































Время: 0.0345
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск