Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш /

Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот қандай тузилади (СБХ, 52-сон 2022 йил 27 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТ ҚАНДАЙ ТУЗИЛАДИ



Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда

қанақа маълумотлар бўлиши керак


Пул маблағлари тўғрисидаги ҳисоботда айнан компания томонидан пул маблағлари қандай олиниши ва сарфланиши аниқ кўрсатилиши лозим.

Корхонанинг пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар томонидан қуйидагиларни баҳолаш учун асос бўлади:

q соф активлардаги ўзгаришлар;

q молиявий тузилмадаги ўзгаришлар;

q ликвидлилик ва тўлов қобилияти;

q пул оқимлари суммаси ва муддатларига таъсир кўрсата олиш қобилияти;

q пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини яратиш имкониятлари;

q турли компанияларнинг фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларнинг қиёсланувчанлиги.



Пул оқимларини таснифлаш ва тақдим этиш


Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

q кассадаги ва жорий ҳисобрақамдаги пул маблағларини;

q қисқа муддатли депозитлар ва талаб қилиб олингунгача депозитларни;

q қисқа муддатли юқори ликвидли инвестициялар, улар белгиланган суммадаги пул маблағларига осон айлантирилади ва қийматининг ўзгариши жиҳатидан аҳамиятсиз даражадаги таҳликага эга бўлади.

Пул маблағларининг эквивалентлари инвестиция киритиш ёки бошқа мақсадлар учун эмас, балки қисқа муддатли пул маблағларига доир мажбуриятларни тартибга солиш учун мўлжалланган (7-сон МҲХС (IAS) 6-б.).

Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда давр учун пул оқимлари операцион, инвестицион ва молиявий фаолият бўйича маълумотларга эга бўлиши керак.

Фаолият тури бўйича таснифлаш фойдаланувчиларга, ушбу фаолиятлар ташкилотнинг молиявий ҳолатига ва унинг пул маблағлари ҳамда пул маблағлари эквивалентларининг суммасига таъсирини баҳолашга имкон беради (7-сон МҲХС (IAS) 10-11-б.).

Операцион, инвестиция ва молиявий фаолият бўйича пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлардан кўпинча бюджетни тайёрлашда фойдаланилади.



Операцион фаолиятдан пул оқимлари


Операцион фаолият - ташкилотнинг асосий даромад келтирувчи фаолияти ҳамда инвестиция ва молиявий фаолиятдан ташқари бошқа фаолият турлари (7-сон МҲХС (IAS) 13-15-б.).

Операцион фаолият натижасида пул маблағлари ҳаракатига қуйидагилар мисол бўлади:

q ишлаб чиқарилган маҳсулот, товарларни сотиш ва ишларни бажариш, хизматларни кўрсатишдан пул маблағларининг келиб тушиши;

q роялти, муаллифлик гонорарлари, комиссион ҳақлари ва бошқа тушум кўринишидаги пул маблағларининг келиб тушиши;

q етказиб берувчиларга ва пудратчиларга товарлар, ишлар ва хизматлар учун пул маблағлари тўлови;

q ходимларга ва ходимлар номидан пул маблағлари тўлови;

q фойда солиғи бўйича пул маблағлари тўлови ёки

...
Время: 0.0275
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск