ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Матбаа-нашриёт фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2022 й. 726-сон "Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг техник регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2022 й.

N 726




ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ УЧУН МАТБАА

МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШНИНГ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Бугунги кунда дарслик ва ўқув-методик мажмуалар сифатига қўйилаётган талабларнинг ортиши уларни яратиш жараёнига матбаа соҳасининг сўнгги ютуқларини қўллаш, ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз, фойдаланиш учун қулай бўлган матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ушбу фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш заруратини юзага келтирмоқда.

"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонига мувофиқ мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилаш, фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, нашр этилаётган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг матбаа сифатини илғор хорижий тажриба асосида янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармони 1-бандига мувофиқ дунё миқёсидаги бугунги кескин рақобатга бардош бера оладиган миллий таълим тизимини йўлга қўйиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, уларнинг янги авлодини яратиш, ўқув дастурлари ва стандартларини оптималлаштириш Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг техник регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгандан сўнг амалга киритилсин:

мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;

ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари;

ўқув нашрлари ва қўшимча таълим учун нашрлар хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;

ёзув учун матбаа маҳсулотлари, ўқув нашрлари ва қўшимча таълим нашрларини қадоқлашга доир талабларни белгилаш;

матбаа маҳсулотини идентификациялаш, намуналарни танлаш ва назорат қилиш услублари.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгандан сўнг ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ушбу қарорнинг мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида аҳоли, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари кенг хабардор қилинишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 декабрдаги

726-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасалари учун полиграфия маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги Умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 3 июндаги 146-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни)" 2018 йил 28 майдаги 392-сон қарорига илованинг 7-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарорига 3-илованинг 9-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 декабрь








































Время: 0.0161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск