ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Пахтани қайта ишлаш саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2023 й. 11-сон "Пахтасаноат илмий маркази" акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2023 й.

N 11




"ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ"

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА

       

         

Пахта тозалашда янги техника ва технологиялар, энерготежамкор машиналар ва асбоб-ускуналар яратиш, пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда илмий-инновацион фаолият натижадорлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-308-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-308-сон қарорига мувофиқ:

"Пахтасаноат илмий маркази" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Марказ) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг (кейинги ўринларда - Пахтачилик кенгаши) илмий-тадқиқот органи этиб белгиланганлиги;

Пахтачилик кенгашининг соҳага доир кўрсатма ва тавсияларига асосан Марказ фаолиятини такомиллаштириб бориш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Марказ қуйидаги асосий йўналишларда фаолият юритиши маълумот учун қабул қилинсин:

пахта хомашёсини тозалаш учун замонавий техника ва технологиялар, энерготежамкор машина ва асбоб-ускуналарнинг тажриба-саноат намуналарини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ҳамда фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

пахта ва пахта маҳсулотлари учун халқаро ва давлатлараро стандартлар билан уйғунлашган стандартларни, уларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш, рақамли технологиялар асосида тезкор ва аниқлик даражаси юқори бўлган ўлчов ва синаш воситаларини, калибрлаш ва синаш усулларини текшириш учун соҳага тегишли илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда давлат стандарт намуналарини ишлаб чиқиш;

пахтачиликка оид илмий ишланма ва дастурларни тижоратлаштириш, хизмат кўрсатиш чораларини кучайтириш ва шу асосида ўз фаолиятини ўзи молиялаштирадиган тизим яратиш;

аккредитация соҳасига мувофиқ тарзда пахта маҳсулотлари синовларини ўтказиш, мувофиқлик сертификати бериш, лабораториялараро таққослаш синовларини ва раунд-тестларини ташкил қилиш ва ўтказиш, манфаатдор ташкилотлар учун пахта маҳсулотлари ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлаш хизматларини кўрсатиш;

пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашга оид халқаро сифат стандартларини тадбиқ этиш ва сертификатлашни ривожлантириш механизмларни ишлаб чиқиш (ISO, GOST, SEDEX, ОЕКО ТЕХ 100, BSCI ва бошқалар);

замонавий илмий-лаборатория базасини шакллантириш, уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотларни кенгайтириш ва уларнинг трансфери бўйича самарали тизимни шакллантириш;

республикада районлаштирилган ва истиқболли пахта селекция навларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш, ушбу йўналишда самарали илмий ечимларни ишлаб чиқиш;

юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

жаҳоннинг нуфузли университет ва илмий марказлари билан халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Пахтасаноат илмий маркази" акциядорлик жамияти фаолиятини 2025 йилга қадар комплекс ривожлантириш ҳамда пахта хом ашёсини тозалаш учун замонавий техника ва технологиялар, энерготежамкор машина ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқиш бўйича илмий ҳажмдор маҳсулотлар яратиш дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

илғор хорижий тажрибалар асосида Марказ трансформацияси жараёнини самарали амалга ошириш;

пахта хомашёсини тозалаш учун замонавий техника ва технологиялар, энерготежамкор машина ва асбоб-ускуналарнинг тажриба-саноат намуналарини ишлаб чиқиш бўйича илмий ҳажмдор маҳсулотлар яратиш;

пахта саноати технологик жараёнларининг самарадорлигини оширишга замонавий рақамли технологияларни жорий этиш;

пахта ва пахта маҳсулотлари учун халқаро ва давлатлараро стандартлар билан уйғунлашган стандартларни, уларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш, рақамли технологиялар асосида тезкор ва аниқлик даражаси юқори бўлган ўлчов ва синаш воситаларини, калибрлаш ва синаш усулларини текшириш учун давлат стандарт намуналарини ишлаб чиқиш;

илм-фан ва таълим интеграциялашувини чуқурлаштириш, ёшларни илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий-тадқиқотларга фаол жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш;

Марказнинг моддий-техника ҳамда илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш, янги илмий ишланмаларни тижоратлаштириш.


4. Белгилансинки, Марказнинг лаборатория асбоб-ускуналари, ишлаб чиқариш, офис хоналари ва бино (иншоот)ларнинг ижарасидан келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда Марказ тасарруфида қолдирилади.


5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг кўрсатмалари асосида янги илмий ишланма ва инновацион технологияларни яратиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, шу жумладан Марказнинг лаборатория асбоб-ускуналари, ишлаб чиқариш, офис хоналари ва Марказга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бино (иншоот)ларнинг ижарасидан келиб тушадиган маблағлар;

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ ўтказладиган танловлар натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар;

илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

Марказ муассислигидаги ташкилотларнинг дивидендлари ва бошқа ажратмалари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Марказга ажратиладиган маблағларни қуйидаги харажатларни молиялаштиришга йўналтириш тавсия этилсин:

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларни, пахтани қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришнинг инновацион ва технологик дастурларини жорий қилиш, илмий-техник фаолиятнинг бошка турларини амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ва тажриба-экспериментал базасини ривожлантириш учун зарурий асбоб-ускуналарни сотиб олиш, асосий ишлаб чикариш фондларини янгилаш, Марказнинг амалдаги метрологик ва лаборатория ҳамда ишлаб чиқариш базасини сақлаш, ривожлантириш ҳамда улардан фойдаланиш учун зарурий шароитларни таъминлаш;

илмий-техник, шу жумладан хорижий адабиётларни харид қилиш, шунингдек замонавий ахборот-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш;

ҳар йиллик тасдиқланадиган дастур бўйича пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарида техника ва технологияларнинг энг янги намуналарини тадбиқ этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

Марказ ходимлари, шу жумладан, ёш олим ва мутахассисларнинг фаолиятларини рағбатлантириш ва тегишли шароитлар яратиш;

пахтани қайта ишлаш соҳасида халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш;

Марказнинг бино ва иншоотларини, сақлаш ва таъмирлаш;

илмий ходимларнинг чет элдаги кўргазма ва илмий анжуманларда иштирок этиши;

республика ҳамда хорижий давлатларнинг ишлаб чиқариш соҳаси мутахассис ва олимлари иштирокида илмий анжуманлар ташкил қилиш;

халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

пахта-тўқимачилик кластерлари тизимидаги пахта тозалаш корхоналарининг бош муҳандислари, механиклари, техника ва ёнғин хавфсизлиги муҳандислари, технологлари, 1, 2, 3-зона товаршуносларини жадвал асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда сертификат бериш;

Марказ фаолияти билан боғлиқ бошқа йўналишлар бўйича амалга оширилиадиган чора-тадбирларни молиялаштириш.


7. Белгилансинки:

Марказ илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари ҳамда илмий-техник фаолиятнинг бошқа турларини Марказ қошидаги Илмий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мавзулар режасига асосан амалга оширади. Бунда, мавзулар режаси йиллик молиялаштиришнинг прогноз ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда тузилади;

Марказ томонидан ҳар чоракда мавзулар режаси, пахтани қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришнинг илмий-техник ва технологик дастурлари доирасида техник топшириқларнинг бажарилиши, шунингдек, молиявий маблағларнинг сарфланиши бўйича ҳисобот тайёрланади.


8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

Марказ моддий-техника базаси ва етакчи олимларининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг базавий кафедралари филиалларини Марказда ташкил этиш чораларини кўрсин. Бунда:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари талабалари учун Марказ базасида ўқув ва амалиёт дарсларини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари тадқиқотларини олиб бориш йўлга қўйилади;

Марказнинг етакчи олимлари битирув-малакавий ишлари, магистрлик ва докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик ишларига жалб этилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.

         

        

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов

         

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 январдаги

11-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Пахтасаноат илмий маркази" акциядорлик

жамияти фаолиятини 2025 йилга қадар комплекс

ривожлантириш ҳамда пахта хом ашёсини тозалаш учун

замонавий техника ва технологиялар, энерготежамкор

машина ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқиш бўйича

илмий ҳажмдор маҳсулотлар яратиш

ДАСТУРИ

        

         

Т/р

Мақсадли дастурнинг

асосий вазифалари


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати

      

Молиялаштириш

манбалари

     

Масъуллар

       

        

I. "ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ"

АЖ ТРАНСФОРМАЦИЯСИ ЖАРАЁНИНИ

САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ

          

1.

"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ (кейинги ўринларда - Илмий марказ) ходимларини хорижий давлатларнинг илмий тадқиқот марказлари ва университетларида қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкил этиш.


1. Рейтинги юқори бўлган хорижий илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни амалга ошириш.


2. Илмий ходимларни соҳанинг илғор давлатларда қисқа муддатли малака оширишни ташкил этиш.


2023 йил 1 февралдан бошлаб

Илмий марказ маблағлари, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни кўллаб кўвватлаш жамғармаси


Инновацион ривожланиш агентлиги, "Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ташқи ишлар вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси


        

II. УРУҒЛИК ЧИГИТ ТАЙЁРЛАШ МАШИНАЛАРИНИНГ

ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАРИНИ, АСБОБ-УСКУНАЛАРНИНГ АЙРИМ

ТУРЛАРИ МАЖМУАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА УРУҒЛИК ЧИГИТ

ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

       

2.

Пахта уруғлик чигитини бир меъёрда дорилашнинг автоматлаштирилган машинасини ишлаб чиқиш.


1. Уруғлик материалларнинг дорилаш техника ва технологиялари бўйича илмий амалий изланишлар олиб бориш. Автоматлаштирилган универсал уруғлик чигит дорилаш машинасининг схемасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

III-IV чорак


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" ДМ


2. Универсал уруғлик чигит дорилаш машинасининг конструкторлик ҳужжатларини тайёрлаш. Универсал уруғлик чигит дорилаш машинасининг автоматлаштирилган бошқарув тизимини ишлаб чиқиш.


2024 йил

I-II чорак


3. Автоматлаштирилган уруғлик чигит дорилаш машинасини тажриба нусхасини тайёрлаш, асосий параметрларини аниқлаш ва ишланмани тижоратлаштириш.


2024 йил

III-IV чорак


3.

Районлаштирилган ва истиқболли пахта селекция навлар уруғларини механик усулда саралаш ва калибрлаш технологик тизимларини такомиллаштириш.


1. Районлаштирилган ва истиқболли пахта селекция уруғларини саралаш ва калибрлаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш. Саралаш машиналари учун ғалвирлар ўлчамини танлаш қурилмасининг конструкторлик хужжатларини тайёрлаш.


2024 йил

I-II чорак


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" ДМ, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти


2. Саралаш машиналари учун ғалвирлар ўлчамини танлаш қурилмасининг тажриба намунасини тайёрлаш ва ҳар хил селекцион навдаги чигитлар учун қандай ғалвир ўлчамларидан фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.


2024 йил

III-IV чорак


3. Илмий ишланмани тижоратлаштириш.


2025 йил

         

III. ПАХТА ХОМАШЁСИНИ ТОЗАЛАШ ВА ЧАНГСИЗЛАНТИРИШ

ТИЗИМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

4.

Пахтани қуритишнинг хорижий ва илғор технологичларини ўрганиш асосида пахта қуритгичининг замонавий, ресурстежамкор, автоматлаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш.


1. Пахтани қуритиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили ва уни қуритишда муқобил энергиялардан (электр, қуёш ва бошқа) фойдаланиш бўйича олиб борилган илмий ишларни ўрганиш.


2023 йил июнь


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Фанлар академияси Конструкторлик бюроси ва тажрибавий ишлаб чиқариш илмий-техник маркази


2. Ўрганишлар натижасида ресурстежамкор пахта қуритгичининг технологик схемасини ишлаб чиқиш ва лаборатория қурилмасининг ишчи чизмаларини тайёрлаш.


2023 йил

декабрь


3. Пахта қуритиш ускунасининг конструктив параметрларини аниқлаш, тажриба-синов намунасини ишлаб чиқиш ва синовларини амалга ошириш.


2024 йил

октябрь


4. Технологияни тижоратлаштириш.


2025 йил


5.

Машинада терилган пахтани августда ва йирик ифлосликлардан самарали тозалашни амалга оширувчи машина ишлаб чиқиш.


1. Пахта хомашёсини саноат навларини интенсив тозалаш усуллари бўйича илмий-тадқиқот ишларини таҳлил қилиш, натижада яратилган технологик машинани илмий асослаш.


2023 йил

август


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Механика ва иншоотлар сейсмий мустаҳкамлиги институти


2. Пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалаш машиналарининг иш ресурсларини ва тозалаш самарадорликларини ошириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.


2023 йил

ноябрь


3. Тадқиқот натижасида яратилган машинанинг тажриба намунасини яратиш учун конструкторлик ҳужжатларини тайёрлаш.


2024 йил

февраль


4. Пахта хом ашёсини тозалаш машинасининг асосий параметрларини аниқлаш бўйича ўтказилган тажриба натижалари асосида тозалаш машинасининг тажриба-саноат намунасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

октябрь


5. Саноат намунасини тижоратлаштириш.


2025 йил


6.

Атроф мухитни чангсизлантириш мақсадида пахтани қайта ишлаш жараёнида ажралаётган чанг миқдорини камайтириш ва таркибидаги оғир аралашмаларни тутиш ускуналарини яратиш.


1. Пахта тозалаш корхоналарида пахтани тозалаш жараёнидан ажралаётган чанг миқдорини камайтириш учун самарали чанг тутиш ускуналарини яратиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш.


2023 йил

август


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Механика ва иншоотлар сейсмий мустаҳкамлиги институти


2. Ҳавони чангсизлантириш даражаси паст бўлишини таъминловчи янги чанг тутгичлар (циклон)ни яратиш.


2023 йил

октябрь


3. Чанг тутгич (циклон)нинг ва оғир аралашмаларни ушлагичларнинг конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ускунани тайёрлаш.


2024 йил

декабрь


4. Ускунани тижоратлаштириш.


2025 йил


         

IV. ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ ЖИНЛАШ, ТОЛА ТОЗАЛАШ

ВА ЛИНТЕРЛАШ МАШИНАЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

7.

Иш унумдорлиги ва тозалаш самарадорлиги юқори бўлган ресурстежамкор аррали жинни ишлаб чиқиш.

1. Аррали жинни такомиллаштириш бўйича маҳаллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида юқори самарадорликка эга бўлган аррали жинни такомиллаштирилган конструкциясини ишлаб чиқиш.


2023 йил

июнь


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Механика ва иншоотлар сейсмий мустаҳкамлиги институти

2. Такомиллаштирилган конструкцияли аррали жинни конструкцион чизмаларини тайёрлаш ва тажриба нусхасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


3. Такомиллаштирилган аррали жинда ҳар хил селекцион навларда синов-тадқиқот ишларини ўтказиш, натижалар бўйича технологик параметрларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган конструкцяли аррали жинни саноат-тажриба нусхасини яратиш.


2024 йил

декабрь


4. Янги ишланмани тижоратлаштириш.


2025 йил


8.

Тозалаш самарадорлиги юқори бўлган такомиллаштирилган тола тозалаш машинасини ишлаб чиқиш.


1. Такомиллаштирилган тола тозалаш машинасининг конструкторлик лойиҳа чизмаларини тайёрлаш.


2023 йил

февраль


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Механика ва иншоотлар сейсмий мустаҳкамлиги институти


2. Такомиллаштирилган тола тозалагичнинг тажриба-синов нусхасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


3. Тола тозалагичда тажриба-синов ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилган ҳолда такомиллаштирилган тола тозалагичнинг тажриба-саноат нусхасини яратиш.


2024 йил

декабрь


4. Янги ишланмани тижоратлаштириш.


2025 йил


9.

Пахта чигитини линтерлашда юқори унумдорликдаги такомиллаштирилган техника ва технологиясини ишлаб чиқиш.


1. Такомиллаштирилган линтер машинасининг конструкторлик лойиҳа чизмаларини тайёрлаш ва линтер машинасининг тажриба-синов нусхасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Механика ва иншоотлар сейсмий мустаҳкамлиги институти


2. Такомиллаштирилган линтер машинасида тажриба-синов ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш асосида тажриба-саноат нусхасини яратиш.


2024 йил

декабрь


3. Янги ишланмани тижоратлаштириш.


2025 йил


10.

Жин ва линтер аррали дискларига аниқлиги юқори бўлган, автоматлаштирилган тиш очиш ускунасини ишлаб чиқиш.


1. Автоматлаштирилган тиш очиш ускунасининг конструкторлик лойиҳа чизмаларини тайёрлаш.


2023 йил

февраль


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Механика ва иншоотлар сейсмий мустаҳкамлиги институти


2. Автоматлаштирилган тиш очиш ускунасининг тажриба-синов нусхасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


3. Автоматлаштирилган тиш очиш ускунасида тажриба-синов ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилган ҳолда тажриба-саноат нусхасини яратиш.


2025 йил

декабрь


4. Янги ишланмани тижоратлаштириш.


2025 йил


         

V. ПАХТАСАНОАТ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРИДА

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

         

11.

Пахта тозалаш корхоналарида хорижий ва илғор бошқарув тизимларни маҳаллийлаштириш асосида энергиятежамкор автоматлаштирилган инновацион тизимларни ишлаб чиқиш бўйича изланишлар олиб бориш.


1. Пахта тозалаш корхоналарининг энергетик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш.


2023 йилдан

январдан

бошлаб


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Энергетика муаммолари институти


2. Илғор хорижий давлатларнинг пахтани дастлабки ишлашни автоматлаштирган ҳолда бошқариш тизимларини кенг миқёсда тахлил қилиш ва маҳаллийлаштириш бўйича изланишлар олиб бориш.


2023 йил

декабрь


3. Пахтани дастлабки ишлаш жараёнларининг замонавий технологик ускуналари учун энергиятежамкор локал автоматлаштирилган инновацион тизимларни ишлаб чиқиш ва синаш.


2024 йил

декабрь


4. Янги ишланмани тижоратлаштириш.


2025 йил


         

VI. ПАХТА ВА ПАХТА МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН ХАЛҚАРО

ВА ДАВЛАТЛАРАРО СТАНДАРТЛАР БИЛАН УЙҒУНЛАШГАН СТАНДАРТЛАРНИ,

ПАХТА ВА ПАХТА МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ

ЗАМОНАВИЙ КОМПЬТЕРЛАШТИРИЛГАН ТЕЗКОР ВА АНИҚЛИК ДАРАЖАСИ

ЮҚОРИ БЎЛГАН ЎЛЧОВ ВОСИТАЛАРИНИ, СИНАШ ВОСИТАЛАРИ

КАЛИБРЛАШ ВА СИНАШ УСУЛЛАРИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН

ДАВЛАТ СТАНДАРТ НАМУНАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

         

12.

Пахта ва пахта маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартларини ҳамда илғор хорижий мамлакатлар стандартлари билан уйғунлашган янги давлат стандартларини ишлаб чиқиш.


1. Ривожланган давлатлар халкаро стандартлари билан уйғунлашган пахта ва пахта маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартларини ишлаб чиқиш.


2. Ишлаб чиқилган ушбу стандартлар пахтани сифати ва миқдори бўйича тўғри қабул қилиш, қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларининг сифатини таъминлаш.


2023 йил

январдан бошлаб доимий


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқод институти


13.

Пахтани қабул қилишда нави, намлиги ва ифлослик даражасини аниқлаш учун автоматлаштирилган ўлчов асбобларини ишлаб чиқиш.


1. Ўлчов тури бўйича дунё тажрибасини ўрганиш асосида тегишли ўлчаш усули танланиб илмий тадқиқот изланишларини ўтказиш.


2023 йил

январдан


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқод институти


2. Тадқиқот натижалари асосида пахтанинг намлиги, ифлослиги ва саноат навини тезкор усулда, юқори аниқликда аниқлайдиган инсон омили таъсирини бартараф этадиган ўлчаш жараёнлари автоматлаштирилган замонавий ўлчов воситаларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


3. Янги ишланмани тижоратлаштириш.


2025 йил


14.

Пахта чигити тукдорлигини тезкор аниқлайдиган ўлчаш асбобини янги авлодини ишлаб чиқиш.


1. Ўлчов тури бўйича дунё тажрибасини ўрганиш асосида тегишли ўлчаш усули танланиб илмий тадқиқот изланишларини олиб бориш.


2023 йил

январдан


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқод институти


2. Илмий изланишлар натижалари бўйича чигит тукдорлигини ва тукдорлигига путур етказмасдан тезкор усулда ҳамда юқори аниқликда ўлчаш приборини ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


3. Янги ишланмани тижоратлаштириш.


2025 йил


15.

Пахта толасининг халқаро микронейр кўрсаткичи ва давлатлараро сифат кўрсаткичларини ўлчаш асбобини автоматлаштирилган янги авлодини ишлаб чиқиш.


1. Ўлчов тури бўйича дунё тажрибасини ўрганиш асосида тегишли ўлчаш усули танланиб илмий тадқиқот изланишлари олиб бориш.


2023 йил

янврдан


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқод институти


2. Натижалари бўйича замонавий тезкор, юқори аниқликда толанинг дағаллигини белгиловчи микронейр кўрсаткичини ўлчашни таъминлаб, йигирув жараёнида сифатли ип калава ишлаб чиқариш имконини яратиш.


2024 йил

декабрь


3. Янги ишланмани тижоратлаштириш.


2025 йил


16.

Пахта ва пахта маҳсулотлари параметрларини ўлчаш асбобларини калибрлаш ва қиёслаш учун Давлат стандарт намуналарини (ДСН) ишлаб чиқиш, тайёрлаш, аттестатлаш ва жорий этиш.


1. Пахта толасининг физик-механик хоссалари ва чигит тукдорлигини ДСН тайёрлаш ва аттестатлаш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш.


2023 йил

январдан


Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқод институти


2. Ўлчов воситаларини давлат реестрига киритиш учун пахта толасининг физик-механик хоссалари ДСН ва чигит тукдорлиги бўйича ДСН ларини метрологик аттестацияга тайёрлаш ва ўтказиш.


2024 йил

декабрь

          

VII. ПАХТА ВА ПАХТА МАҲСУЛОТЛАРИНИ

СИФАТИНИ АНИҚЛАШ

         

17.

Республикада районлаштирилган ва истиқболли пахта селекция навларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва тавсиялар ишлаб чиқиш.


1. FCS тизимида етиштирилаётган пахта селекция навларидан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида сифат кўрсаткичлари жамланган маълумотлар базасини яратиш.


2. Синов натижаларини тахлил қилиш ва пахта хом ашёсини дастлабки кайта ишлаш корхоналарига хизмат кўрсатиш.


3. Истиқболли пахта селекцияларини сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва тавсиялар ишлаб чиқиш.


2024 йил

январдан

бошлаб

доимий

Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар


"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли илмий ташкилотлар


        

VIII. ПАХТА-ХОМАШЁ МУАММОЛАРИ, ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ТАЙЕРЛАШ

САҚЛАШ ХАМДА ПАХТА МАҲСУЛОТЛАРИ ВА КУЙИНДИЛАРИНИНГ

ТАВСИЯВИЙ МЕЪЁРЛАР ХУЖЖАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

           

18.

Пахта-хомашё муаммолари, қабул қилиш, тайерлаш ва сақлаш, пахта маҳсулотлари ва асосий ишлаб чиқариш куйиндилари, сарфланадиган материаллар, пахтани тайёрлаш, ташиш ва сақлаш жараёнларида йўқотишлар, соҳавий меъёрлар, йўриқномалар, тавсияномалар ишлаб чиқиш.


1. 2022-2024 йиллар пахта ҳосили учун Пахтанинг селекцион ва саноат навлари бўйича маҳсулотлар миқдори ҳамда асосий ишлаб чиқариш жараёндаги куйиндиларнинг тавсиявий меъёрига илмий изланишлар натижаси бўйича таклиф тайёрлаш.


2023-2025

йиллар


Илмий марказ

маблағлари

"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси


2. Пахта тозалаш корхоналарида хом ашё ва материаллар сарфи бўйича услубиятини ишлаб чиқиш.


2023 йил

август


3. Пахтанинг селекцион навларига қараб толанинг синфларга ўтишининг кўрсаткичлари бўйича тавсия.


2023 йил

октябрь


4. Пахта хом ашёсини қабул қилиш, сифат кўрсаткичларини сақлаган ҳолда ғарамлаш ва сақлаш бўйича тавсия.


2024 йил

январь


5. Пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган хом ашё материаллари сарфи тавсиявий меъёрини ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


          

IX. ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ

УЧУН ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛЛАР

         

19.

Пахта-тўқимачилик кластерлари тизимидаги пахта тозалаш корхоналари учун иқтисодий масалалар бўйича йўриқнома-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тавсия қилиш.


1. Пахта тозалаш корхоналарида пахтани тайёрлаш ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳақида бошланғич ҳисоб-китобни юритиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Намлик ва ифлослик даражаси меъёрдан юқори бўлган пахтани қуритиш ва тозалаш цехларида ишлов берилганлиги учун табақалаштирилган тўлов тарифлари бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш.


3. Пахта тозалаш саноатида янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш.


4. Пахта тозалаш корхоналарида пахтани сақлаш ва уни қайта ишлаб беришдаги харажатларни ҳисоблаш услубиятини ишлаб чиқиш.


5. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятларини техник-иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиш ва рентабеллик даражасини ошириш бўйича пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарига таклифлар тайёрлаш.


Талаб

бўйича

мунтазам

Илмий марказ

маблағлари

"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари


        

X. ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ

МУТАХАССИСЛАРИНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

           

20.

Пахта тозалаш корхоналари ва уларга қарашли пахта тайёрлов масканлари мутахассис ходимлари учун тегишли ўқув курсларини ва семинарларни ташкил этиш орқали кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.


1. Пахта тозалаш корхоналари билан келишувга асосан "online" масофадан ўқитиш ёки "offline" анъанавий ўқув курсларини вилоятлар кесимида амалга ошириш.


2. Пахта тозалаш корхоналаридаги мухандис, технолог, механик, техник назорат бўлими бошлиқлари, бош энергетик, техника хавфсизлиги бўйича мутахассис, иқтисодий таҳлил ва меҳнатга хақ тўлаш бўлими бошлиғи, меҳнатни ташкил этиш ва иш хақи бўйича мутахассис, пахта хом ашёсини тайёрлаш бўлими бошлиқлари ва цех бошлиқлари, "Пахта толаси сифатини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг" йўналиши бўйича классёр кадрлар тайёрлаш, пахта тайёрлов маскани мудирлари, лаборатория бошлиқлари, лаборантлар, 1-босқич намуна олувчи, 2-босқич оператор, 3-босқич диспетчер, пахта тозалаш корхоналари ускуналарини автоматлаштириш ва смена усталарини ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.


3. Малака ошириш ўқув курсида иштирок этадиган мутахассисларни ҳар йили Илмий марказ томонидан ишлаб чиқиладиган тавсиялар, стандартлар, меъёрий хужжатлар ва янги ишланмалар билан таништириш.


4. Пахта уруғлик чигитини тайёрлаш соҳасида юқори малакали кадрларни қайта тайёрлаш.


2023 йил

август

ойидан

бошлаб

мунтазам

Илмий марказ

маблағлари

"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти


        

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 январдаги

11-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 июндаги 397-сон қарорининг 18-бандидаги "текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида" сўзлари "имтиёзли асосда (ажратилган майдон учун коммунал тўловлар ва бинони сақлаш харажатларини қоплаш асосида)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорининг 5-бандидаги "текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида" сўзлари "имтиёзли асосда (ажратилган майдон учун коммунал тўловлар ва бинони сақлаш харажатларини қоплаш асосида)" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентида 2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ишчи орган - вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;

йирик инвестиция лойиҳаси - вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қиймати камида 5 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган инвестиция лойиҳаси".

          

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 январь









































































Время: 0.0629
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск