ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети /

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.01.2023 й. 8-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 январдаги

8-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик

лавозимларга тайинланадиган номзодларни

ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда (кейинги ўринларда - Академия) дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш ва таълим сифатини назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) буюртмасига асосан қуйидаги лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар захирасига танланган шахслар (номзодлар) Академия ўқув курсларида малака ошириш учун юборилади:

Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили;

Бош консул, консул;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналардаги маслаҳатчи-вакили, маслаҳатчиси (шу жумладан, савдо-иқтисодий масалалар бўйича), биринчи котиби, иккинчи котиби, учинчи котиби, атташеси.


3. Академия ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 21 июндаги ПҚ-3795-сон ва "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарорлари, Вазирлик Ҳайъати йиғилишининг қарорлари, ташқи ишлар вазири буйруқлари, Академия низоми, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ҳамда Академия директори буйруқлари, шунингдек уларнинг илмий кенгашлари қарорлари асосида ўқитилади.


4. Истиқболли кадрлар захираси билан ишлаш бўйича умумий ташкилий-бошқарув фаолияти Вазирликнинг кадрлар билан ишлашга масъул таркибий бўлинмаси, ўқув-методик таъминот Академия томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Кадрлар захирасига танланган шахслар тегишли лавозим бўйича мақсадли ўқув курсларига бир марта юборилади.



2-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


6. Ўқув курсларининг мақсади - дипломатик кадрлар захираси учун танланадиган шахсларнинг илғор таълим технологияларига асосланган самарали ўқитиш тизимини шакллантириш орқали касбий билим, малака ва кўникмаларини такомиллаштиришдан иборат.


7. Қуйидагилар ўқув курсларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда дипломатик кадрлар, жумладан, юқори бўғин дипломатларини (элчи ва маслаҳатчиларни) тизимли равишда тайёрлаш;

давлат бошқаруви тизими ва маҳаллий ҳокимият органи ходимлари орасидан муносиб номзодларни танлаб олиш, тайёрлаш ҳамда дипломатик раҳбар ходимлар (элчи, бош консул ва маслаҳатчилар) захирасини яратиш;

Ташқи ишлар вазирлиги буюртмасига мувофиқ хорижга узоқ муддатли сафарга юборилаётган ходимлар, шу жумладан, маъмурий-техник ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун мезбон мамлакатнинг ўзига хосликлари, дипломатик протокол ва одоб-ахлоқ хусусиятлари, чет элда яшаш ҳамда маҳаллий аҳоли билан мулоқот қоидалари кабилар билан таништиришга қаратилган қисқа муддатли курслар ташкил қилиш;

дипломатик фаолиятни илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, халқаро муносабатларнинг долзарб муаммолари юзасидан тизимли асосда илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларни, жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;

дипломатик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолият юритадиган етакчи хорижий таълим ташкилотлари билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.



3-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИ ДАСТУРЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


8. Таълим сифати тингловчиларнинг қай даражада зарур ва етарли тайёргарликка эга эканликлари, уларнинг билим ва амалий кўникмалари дипломатик кадрларга, дипломатик хизматга қўйиладиган талабларга мослиги билан белгиланади.


9. Ўқув курслари дастурларига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

дипломатик хизматга қўйиладиган касбий ихтисослик талабларига мувофиқлик;

замонавий технологияларга йўналтирилганлик;

дастурлар мазмунининг дипломатик хизматни ташкил қилиш ва дипломатик фаолият масалалари бўйича белгиланган таълим тури ва шаклларига мувофиқлиги.



4-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


10. Ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилади.


11. Ўқув курсларининг жами муддати тегишлича 25, 50,144, 288, 576 ва 1152 соат ҳажмида ўқув дастурлари бўйича ташкил этади.

Бунда ўқув курсларининг жами муддати Вазирлик буюртмасига асосан юборилаётган тингловчиларнинг лавозими ва касбий юкламасидан келиб чиққан ҳолда, беш кундан бир ўқув йилигача этиб белгиланади.


12. Ўқув курсларининг анъанавий шаклида тингловчи ўқув курси дастурларини Академияга келиб, тўлиқ дарс жараёнларига қатнашган ҳолда ўзлаштиради. Бунда бир ҳафтадаги ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 36 соатни ташкил этади.


13. Ўқув курсларининг масофавий шаклида тингловчи ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, таълим усуллари орқали малака оширишнинг онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклида ўқув дастурларини ўзлаштиради.


14. Сўнгги уч йилда хорижий давлатлардаги тайёрлов ва малака ошириш курсларида ўқиш муқобил тайёрлашдан ўтиш ҳисобланади. Муқобил тайёрлашдан ўтган тингловчиларнинг хорижий давлатларда олган таълим тўғрисидаги ҳужжати (сертификати) асосида уларга нисбатан сертификат амал қилиш муддати давомида Академия ўқув курсларида ўқиш талаб этилмайди.


15. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда тингловчилар сафидан четлатилади:

ўз ихтиёрига кўра;

касб этикаси талабларини бузганда;

саломатлигининг ёмонлашгани сабабли (тиббий маълумотнома ёки тиббий хулоса асосида).


16. Тингловчилар сафидан чиқариш Академия директори буйруғи билан расмийлаштирилади ва дарҳол тингловчига ҳамда Вазирликка етказилади.


17. Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширадилар. Якуний имтиҳон Академия директори бошчилигидаги комиссия томонидан қабул қилинади.

Комиссия таркиби Академия илмий кенгаши томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда, тажрибали дипломатлар ва соҳа мутахассислари орасидан камида 7 кишидан иборат бўлган таркибда шакллантирилади.


18. Якуний имтиҳон синови ёзма иш шаклида ўтказилади.

Якуний имтиҳонда 55 балл тўплаган ўқув курслари тингловчилари имтиҳондан ўтган ҳисобланади. 55 баллдан кам олган тингловчиларга иккинчи марта якуний имтиҳон топшириш ҳуқуқи берилади.


19. Якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга Вазирлик Ҳайъати билан келишилган ҳолда, Академия ўқув курсларини тугатганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат берилади.



5-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИ ЯКУНИЙ ИМТИҲОН НАТИЖАЛАРИ

ЮЗАСИДАН АППЕЛЯЦИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ


20. Якуний имтиҳон натижаларидан норози бўлган тингловчилар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида Апелляция комиссиясига ёзма равишда аппеляция беришлари мумкин.


21. Апелляция комиссияси якуний имтиҳон бошлангандан кейин ўн кун ичида Академия директорининг буйруғига кўра ҳар бир таълим тури бўйича тажрибали дипломатлар ва соҳа мутахассислари орасидан 7 кишидан иборат таркибда тузилади.

Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш учун жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.


22. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Мурожаат этувчи тингловчилар Апелляция комиссияси томонидан мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.

Апелляция комиссиясининг мурожаатларни масофадан туриб (онлайн тарзда) кўриб чиқиш вақтлари тўғрисидаги маълумотлар Академиянинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


23. Апелляция комиссияси тингловчиларнинг якуний имтиҳон жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

тингловчиларнинг тўғри баҳоланганлиги, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, якуний имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

тингловчилар тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги аниқланган тақдирда, якуний имтиҳон натижаларини ўзгартириш;

синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, якуний имтиҳоннинг қайтадан топширилишини ташкил этиш.


24. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга ҳисобланади.


25. Апелляция комиссияси қарорининг нусхаси мурожаат этувчиларга ушбу комиссия қарори чиққан кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик

лавозимларга тайинланадиган номзодларни

ўқитишни ташкил этиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Ўтказиладиган тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги


Дипломатик лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар захирасига танланган шахслар (номзодлар)ни Дипломатик академия ўқув курсларида малака ошириш учун юбориш


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги буюртмасига асосан









2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Дипломатик академия


Ўқув курсларининг жами муддатини белгилаш


Ўқув курслари бошланишидан 1 ой олдин









3-босқич

Дипломатик академия


Ўқув курслари дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


Ўқув курслари бошланишидан 1 ой олдин









4-босқич

Дипломатик академия


Ўқув курслари шаклларини аниқлаш


Ўқув курслари бошланишидан 1 ой олдин









5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг кадрлар билан ишлашга масъул таркибий бўлинмаси


Ўқув курсларига юборилган тингловчилар устидан умумий ташкилий-бошқарув


Доимий равишда








Дипломатик академия


Ўқув-методик таъминотни мувофиқлаштириш


Доимий равишда









6-босқич

Дипломатик академия


Ўқув курслари тингловчиларидан ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон олиш


Ўқув курслари якуни бўйича









7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Дипломатик академия


Якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга ўқув курсларини тугатганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат бериш

Якуний имтиҳон натижалари бўйича



         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 январь









































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск