ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети /

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарларини ҳамда ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.01.2023 й. 8-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 январдаги

8-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги

Дипломатик академияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман

(шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари

бўйича ўринбосарларини ҳамда ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий

ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассисларни қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда (кейинги ўринларда - Академия) айрим лавозимдаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.


2. Қуйидаги лавозимлардаги мутахассислар Академияда ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари;

ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассислар.

Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган мутахассислар ҳар уч йилда камида бир марта малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича малакасини ошириши шарт.


3. Академия ҳар йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ва Академия директори томонидан тасдиқланадиган ўқув режаси ва ўқув дастурларига мувофиқ қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этади.


4. Академия ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 21 июндаги ПҚ-3795-сон ва "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) Ҳайъати йиғилишининг қарорлари, ташқи ишлар вазири буйруқлари, Академия низоми, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ҳамда Академия директори буйруқлари, шунингдек уларнинг илмий кенгашлари қарорлари асосида ўқитилади.


5. Академия ўқув курсларига ишдан ажралган ҳолда юбориладиган тингловчиларнинг асосий иш жойида эгаллаб турган лавозими ва маоши сақланади ҳамда улар юбораётган ташкилотнинг сўровига кўра Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида турар жой билан таъминланадилар.


6. Тингловчиларнинг ўқув курслари ҳамда турар жой билан боғлиқ харажатлари шартнома асосида юборувчи томон ҳисобидан қопланади.



2-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


7. Ўқув курсларининг мақсади - илғор ўқитиш технологияларига асосланган ҳолда, кадрларнинг касбий билим, кўникма ҳамда малакалари, ишбилармонлик кўникмаларини такомиллаштиришдан иборат.


8. Ўқув курсларининг асосий вазифалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассислар ҳамда ходимларни қисқа ва узоқ муддатли ўқув курсларида тўлов-шартнома асосида, шу жумладан, масофавий шаклда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳисобланади.



3-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИ ДАСТУРЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


9. Ўқув курслари дастурларига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

давлат хизматига қўйиладиган касбий ихтисослик талабларига мувофиқлик;

дастурлар мазмунининг дипломатик хизматни ташкил қилиш ва дипломатик фаолият масалалари бўйича белгиланган таълим тури ва шаклларига мувофиқлиги.



4-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


10. Ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилади.


11. Ўқув курсларининг жами муддати тегишлича 25, 50,144, 288, 576 ва 1152 соат ҳажмида ўқув дастурлари бўйича ташкил этади.

Бунда ўқув курсларининг жами муддати Вазирлик буюртмасига асосан юборилаётган тингловчиларнинг лавозими ва уларнинг касбий юкламасидан келиб чиққан ҳолда, беш кундан бир ўқув йилигача этиб белгиланади.


12. Ўқув курсларининг анъанавий шаклида тингловчи ўқув курси дастурларини Академияга келиб, тўлиқ дарс жараёнларига қатнашган ҳолда ўзлаштиради. Бунда бир ҳафтадаги ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 36 соатни ташкил этади.


13. Ўқув курсларининг масофавий шаклида тингловчи ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим усуллари орқали малака оширишнинг онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклида ўқув дастурларини ўзлаштиради.


14. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда тингловчилар сафидан четлатилади:

ўз ихтиёрига кўра;

касб этикаси талабларини бузганда;

қайта тайёрлаш курсларида 24 академик соат ва малака ошириш курсларида 12 академик соат сабабсиз дарс қолдирганда;

саломатлигининг ёмонлашгани сабабли (тиббий маълумотнома ёки тиббий хулоса асосида).


15. Тингловчилар сафидан чиқариш Академия директори буйруғи билан расмийлаштирилади ва дарҳол тингловчига ҳамда уни ўқув курсига юборган ташкилотга етказилади.


16. Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширадилар. Якуний имтиҳон Академия директори бошчилигидаги комиссия томонидан қабул қилинади.

Комиссия таркиби Академия илмий кенгаши томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда соҳа мутахассислари орасидан камида 7 кишидан иборат бўлган таркибда шакллантирилади.


17. Якуний имтиҳон синови ёзма иш шаклида ўтказилади.

Якуний имтиҳонда 55 балл тўплаган ўқув курслари тингловчилари имтиҳондан ўтган ҳисобланади. 55 баллдан кам олган тингловчиларга иккинчи марта якуний имтиҳон топшириш ҳуқуқи берилади.


18. Якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга Вазирлик Ҳайъати билан келишилган ҳолда, Академия ўқув курсларини тугатганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат берилади.



5-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИ ЯКУНИЙ ИМТИҲОН НАТИЖАЛАРИ

ЮЗАСИДАН АППЕЛЯЦИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ


19. Якуний имтиҳон натижаларидан норози бўлган тингловчилар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида Апелляция комиссиясига ёзма равишда аппеляция беришлари мумкин.


20. Апелляция комиссияси якуний имтиҳон бошлангандан кейин ўн кун ичида Академия директорининг буйруғига кўра ҳар бир таълим тури бўйича соҳа мутахассислари орасидан 7 кишидан иборат таркибда тузилади.

Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш учун жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.


21. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Мурожаат этувчи тингловчилар Апелляция комиссияси томонидан мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.

Апелляция комиссиясининг мурожаатларни масофадан туриб (онлайн тарзда) кўриб чиқиш вақтлари тўғрисидаги маълумотлар Академиянинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


22. Апелляция комиссияси тингловчиларнинг якуний имтиҳон жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

тингловчиларнинг тўғри баҳоланганлиги, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, якуний имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

тингловчилар тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги аниқланган тақдирда, якуний имтиҳон натижаларини ўзгартириш;

синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, якуний имтиҳоннинг қайтадан топширилишини ташкил этиш.


23. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга ҳисобланади.


24. Апелляция комиссияси қарорининг нусхаси мурожаат этувчиларга ушбу комиссия қарори чиққан кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги

Дипломатик академияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман

(шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари

бўйича ўринбосарларини ҳамда ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий

ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассисларни

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Ўтказиладиган тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассислар рўйхатини шакллантириш


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар буюртмасига асосан









2-босқич

Дипломатик академия


Ўқув курсларининг жами муддатини белгилаш


Ўқув курслари бошланишидан 1 ой олдин









3-босқич

Дипломатик академия


Ўқув курслари дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


Ўқув курслари бошланишидан 1 ой олдин









4-босқич

Дипломатик академия


Ўқув курслари шаклларини аниқлаш


Ўқув курслари бошланишидан 1 ой олдин









5-босқич

Дипломатик академия


Ўқув курсларига юборилган тингловчилар устидан умумий ташкилий-бошқарув


Доимий равишда







Ўқув-методик таъминотни мувофиқлаштириш










6-босқич

Дипломатик академия


Ўқув курслари тингловчиларидан ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон олиш


Ўқув курслари якуни бўйича









7-босқич

Дипломатик академия


Якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга ўқув курсларини тугатганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат бериш

Якуний имтиҳон натижалари бўйича



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 январь










































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск