ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Инвестиция дастури /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2023 й. 16-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш тизимини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2023 й.

N 16




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

      

           

Инвестиция дастурларини шакллантириш, уларни мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига кескин ва ижобий таъсир кўрсатадиган лойиҳалар билан тўлдиришни таъминлаш, лойиҳаларни амалга оширишда ҳамда улар ишга туширилгандан сўнг инвестициядан кейинги мониторинг тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармонига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг тасдиқланган концепциялари ва дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида унинг асосий кўрсаткичларини ҳар йили аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда уч йиллик даврга шакллантирилиши;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция дастурини, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва бошқа марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш, шунингдек, Инвестиция дастурининг амалга оширилишини умумий мониторинг ва назорат қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

инвестиция лойиҳалари рўйхатини халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва бошқа марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан шакллантириш;

Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш ва тасдиқлаш;

Инвестиция дастурининг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш, инвестиция дастурининг ахборот таъминоти, инвестициядан кейинги мониторингини амалга ошириш тартиби.


3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил 1 январдан бошлаб Инвестиция дастурини "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг қилиш тартибига тўлиқ ўтсин.

Бунда ахборот тизимида инвестиция лойиҳаси амалга оширилгандан сўнг мониторинг қилишни назарда тутувчи функционал имкониятлар яратилиши кўзда тутилсин.


4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Статистика агентлиги ва Божхона қўмитаси билан биргаликда инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланишга эришиш мақсадида ҳар чоракда инвестиция дастурлари доирасида яратилган ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.


5. Рақамли технологиялар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Марказий банк, тижорат банклари ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишлилиги бўйича ўз тизимларини уч ой муддатда "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизимига зарур бўлган маълумотларни интеграция қилишни таъминласин.


6. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йилдан бошлаб келгуси йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.


7. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарорга илова билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талабларидан келиб чиқиб, ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири зиммасига юклансин.

        

            

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 январь































































Время: 0.1885
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск