ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.01.2023 й. ПҚ-11-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Қўриқлаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2023 й.

N ПҚ-11



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ҚЎРИҚЛАШ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнги йилларда мамлакатимизда давлат томонидан қўриқлаш фаолиятини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ҳамда қўриқлаш соҳасида самарали давлат бошқарувини йўлга қўйиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда қонунчилик ҳужжатларида қўлланилаётган айрим тушунчаларни соҳадаги сўнгги ўзгаришлардан келиб чиқиб мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.

Қонунчилик ҳужжатларидаги тушунчаларнинг бир-бирига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Қўриқлаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

қарорларда қўлланилган қўриқлаш фаолияти билан боғлиқ бўлган тушунчаларни Қонунга мувофиқлаштириш;

қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларни Миллий гвардияга хизматга қабул қилишни рад этиш.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 январдаги

ПҚ-11-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4060-сон қарорида:


а) 2-банднинг "а" кичик бандидаги "қўриқлов техник воситалар" сўзлари "қўриқлашнинг техник воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "қўриқлов" сўзи "қўриқлашнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 4-банддаги "қўриқлов" сўзи "қўриқлашнинг" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4997-сон қарорида:


а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "техник қўриқлаш воситаларини" сўзлари "қўриқлашнинг техник воситаларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-бандда:


"а" кичик банднинг:

иккинчи хатбошисидаги "ҳарбийлаштирилган соқчилик" сўзлари "идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "техник қўриқлаш воситаларини" сўзлари "қўриқлашнинг техник воситаларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


"в" кичик банддаги "ҳарбийлаштирилган соқчилик" сўзлари "идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банднинг "г" кичик бандидаги "ҳарбийлаштирилган соқчилик" сўзлари "идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-иловада:

"Ҳарбийлаштирилган соқчилар ва қоровуллик бўлинмалари объектларини қўриқланишини ташкиллаштириш бўлими" блоки "Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари объектларини қўриқланишини ташкиллаштириш бўлими" блоки билан алмаштирилсин;


д) 2-иловада:


8-банднинг бешинчи хатбошисидаги "техник қўриқлаш воситаларини" сўзлари "қўриқлашнинг техник воситаларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:


"а" кичик банднинг:

тўртинчи хатбошисидаги "техник қўриқлаш воситалари" сўзлари "қўриқлашнинг техник воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"объектларни қўриқлашга жалб этилган ҳарбий, идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чоралар кўради";


"б" кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "хавфсизликнинг замонавий муҳандислик-техник" сўзлари "қўриқлашнинг замонавий муҳандислик ва техник" сўзлари билан алмаштирилсин;


"в" кичик банднинг учинчи-олтинчи хатбошиларидаги "техник қўриқлаш" деган сўзлар "қўриқлашнинг техник" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"г" кичик банддаги биринчи-учинчи хатбошиларидаги "техник қўриқлаш" деган сўзлар "қўриқлашнинг техник" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"д" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "техник қўриқлаш" деган сўзлар "қўриқлашнинг техник" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12-банднинг:

учинчи хатбошисидаги "муҳандислик-техник воситалар" сўзлари "қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи-бешинчи хатбошиларидаги "муҳандислик-техник" сўзлари "муҳандислик ва техник" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги "ҳарбийлаштирилган соқчилик, қоровуллик" сўзлари "идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш, идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банднинг:

саккизинчи хатбошисидаги "соқчиликни" сўзи "қўриқлашни" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошисидаги "қўриқлаш техник" деган сўзлар "қўриқлашнинг техник" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


30-банддаги "техник қўриқлаш" деган сўзлар "қўриқлашнинг техник" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31-банднинг:

биринчи хатбошисидаги "муҳандислик-техник қўриқлаш" сўзлари "қўриқлашнинг муҳандислик ва техник" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "хавфсизликнинг" сўзи "қўриқлашнинг" сўзи билан алмаштирилсин.


40-банддаги "муҳандислик-техник" сўзлари "муҳандислик ва техник" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 3-иловада:

"Ҳарбийлаштирилган соқчилар ва қоровуллик бўлинмалари объектларини қўриқланишини ташкиллаштириш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)" блоки "Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари объектларини қўриқланишини ташкиллаштириш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)" блоки билан алмаштирилсин;

"Қўриқлаш техника воситаларини назорат қилиш ва мониторинг маркази" блоки "Қўриқлашнинг техник воситаларини назорат қилиш ва мониторинг маркази" блоки билан алмаштирилсин;


ж) 4-иловада:

"Ҳарбийлаштирилган соқчилар" блоки "Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари" блоки билан алмаштирилсин;

"Қоровуллик бўлинмалари" блоки "Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари " блоки билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳарбийлаштирилган соқчилик" сўзлари "идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар";


в) 99-банднинг олтинчи хатбошисидаги "уч" сўзи "олти" сўзи билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 январь








































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск