ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.01.2023 й. 21-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 19 январдаги

21-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг хотин-қизлар

масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги

"Тўмарис  издошлари"  жамоавий  гуруҳлари

фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

          

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Мазкур Низом ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари (кейинги ўринларда - "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари) фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруқларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.


3. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларининг мақсади белгиланган ҳудуднинг осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлашдан ҳамда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар органларига кўмаклашишдан иборат.


4. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик) Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин қизлар қўмитаси (кейинги ўринларда - Оила ва хотин қизлар қўмитаси) билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилиб борилади.



2-БОБ. "ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ"

ЖАМОАВИЙ ГУРУҲЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

      

5. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларини шакллантириш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


6. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари таркибига кўнгилли асосда бевосита хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган хотин-қизлар киритилади.

Гуруҳга ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида ҳамда руҳий касалликлар диспансери, гиёҳвандлик, сурункали ичкиликбозликка ружу қўйганлиги учун тегишли тиббиёт муассасалари ҳисобида турган, судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган, суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари қабул қилинмайди.


7. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари ҳуқуқ-тартибот ораганларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ниятидаги ҳамда бевосита хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган ёшлар (хотин-қизлар)нинг туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари номига ёзган аризалари асосида шакллантирилади.

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари ёшлар (хотин-қизлар)нинг "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларига киритиш юзасидан ёзган аризасини мазкур Низомда белгиланган тартибда ўрганиб чиққандан кейин туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари номига ёзма равишда тавсия киритади.


8. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари кадрлар билан таъминлаш бўлинмаси (гуруҳи) томонидан туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг вакили иштирокида номзод ҳақидаги маълумотлар ўрганиб чиқилади.

Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси)нинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, туман (шаҳар) ички ишлар органлари кадрлар билан таъминлаш бўлинмаси (гуруҳи) ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг масъул ходимлари номзодларнинг мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга эканлигини, уларнинг шахсий ва ишчанлик сифатларини аниқлаш мақсадида улар билан суҳбат ўтказади.

Суҳбат натижаларига кўра ҳамда мазкур Низомда белгиланган талабларга асосан "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳи аъзолигига қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида 3 кун ичида туман (шаҳар) ички ишлар органлари раҳбарининг қарори қабул қилинади ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси)нинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторига бириктирилади.

Туман (шаҳар) ички ишлар органлари кадрлар билан таъминлаш бўлинмаси (гуруҳи) номзод ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқиш жараёнида мазкур Низомда номзодларга қўйилган талабларга жавоб бермайдиган ҳолатлар аниқланганда, бу ҳақида 3 кун ичида номзодга хабар беради.


9. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) номзоднинг "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳига қабул қилинганлиги тўғрисида 3 кун ичида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига хабар беради.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларининг туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларига бириктирилганлиги бўйича вазирликнинг Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига ахборот беради.


10. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари хизмат олиб бориш жараёнида ажралиб туришлари учун 9х12 ҳажмдаги 3х4 расм жойлаштирилган бейжик билан таъминланади.


11. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларининг шакллантирилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитларни яратадилар.


12. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича жавобгарлик туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари зиммасига юклатилади.


13. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари ўз фаолиятини ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари билан биргаликда олиб боради.

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолиятига бевосита раҳбарлик ҳудудий ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан амалга оширилади.

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари ўз фаолияти самарадорлиги юзасидан туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари олдида ҳисоб беради.

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари билан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирларининг ташкил этилиши ҳамда ўтказилишида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари билан бирга иштирок этади.


14. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари қуйидагиларни амалга оширади:

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларининг вазифа ва функциялари давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда амалга оширилишини таъминлайди;

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган аниқ кўрсатмаларни, ўзаро алоқа ҳамда ҳамкорлик қилиш йўналишларини белгилаб беради;

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларининг фаолиятини ва юклатилган вазифаларни бажариш жараёнидаги хатти-ҳаракатларини мунтазам назорат қилиб боради;

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари томонидан маълум қилинган ҳуқуқбузарлик фактлари ва ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ бошқа ҳолатларни биргаликда ҳал этиш чораларини кўради;

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари ўртасида тегишли ҳудудда осойишталикни таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни бажаришда, биринчи навбатда, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунчиликка ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя этиш зарурлиги юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради.


15. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига қонунга хилоф топшириқлар, ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлган маълумотларни ҳамда бевосита ички ишлар органлари ваколати доирасига кирувчи топшириқ ва вазифаларни бериш, уларни давлат ҳамда хизмат сирига эга бўлган ҳужжатлар билан таништириш тақиқланади.


16. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари билан келишган ҳолда "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳ аъзолари фаолияти уларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланган йўналиш бўйича ҳар куни 3 соатдан кўп бўлмаган вақтда амалга оширилади.

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларининг фаолияти уларнинг ўқиш ва иш жараёнига салбий таъсир этмаслиги лозим.


17. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларининг хизматга чиқиши бўйича туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиқлари билан келишган ҳолда ойлик жадвал ишлаб чиқилади ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.

Узрли сабаблар мавжуд бўлганда (тиббий хулосага кўра соғлиғининг ёмонлашуви, яқин қариндошларининг вафот этиши) "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари таркибида фаолият олиб бормаган шахсларнинг олдинги хизмат соатлари бир йилгача сақлаб қолинади.

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларининг яшаш манзили ўзгарганда, улар янги яшаш манзилидаги маҳаллада олдинги хизмат соатлари қўшилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.


18. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларининг ҳужжатлари хизматга (ўқишга) қабул қилишда ҳамда рағбатлантиришда уларнинг белгиланган йўналиш бўйича бир йил давомида умумий 360 соат вақт мобайнида фаолият юритганлиги учун асос ҳисобланади.


19. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари қуйидаги ҳолларда гуруҳ сафидан чиқарилади:

вафот этганда;

ўз хоҳишига (аризасига) кўра;

туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторини хабардор қилмаган ҳолда узлуксиз уч кун давомида белгиланган вазифасини бажармаганда ҳамда мазкур Низом талабларини бузганда;

соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилганда ёки чет давлат фуқаролигини олганда;

содир этган жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганда;

суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда.


20. Хотин-қизларни "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари таркибидан чиқариш туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларининг тавсиясига кўра туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари томонидан амалга оширилади ва бу ҳақида уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари ҳамда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари хабардор қилинади.


21. Хотин-қизлар "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолигидан чиқарилган тақдирда, уларга тавсиянома берилмайди ҳамда уларнинг "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳида фаолият олиб борган муддати ҳисобга олинмайди.


22. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳи сафидан чиқарилган хотин-қизлар ўз хоҳишига кўра гуруҳга янгидан аъзо бўлишни сўраб ёзган аризаси бўйича бир ойдан сўнг "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари таркибига қайта қабул қилиниши мумкин.



3-БОБ. "ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ" ЖАМОАВИЙ

ГУРУҲЛАРИ АЪЗОЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ,

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

         

23. Қуйидагилар "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳи аъзоларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорликда тадбирларда иштирок этиш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга кўмаклашиш;

аҳоли ўртасида ўтказилаётган профилактик тадбирларда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини аниқлашда ёрдам кўрсатиш;

ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш.

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари ушбу вазифаларни бевосита ички ишлар органлари ходимлари иштирокида амалга оширади.

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари жойларда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан хотин-қизлар орасида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этади.


24. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жамоат тартибига, хавфсизликка, жамиятда юриш-туриш ва одоб-ахлоқ қоидаларига хотин-қизлар томонидан риоя қилинмаган ҳолларда, тегишли органлар билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб бориш ва ташкил этишда қатнашиш;

хотин-қизлар томонидан ҳамда уларга нисбатан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни тўхтатишни талаб қилиш;

ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ўртасидаги турли низоларни ҳал этишда, улар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларни ушлашда, ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли бўлган хотин-қизлар билан ҳуқуқий-тарбиявий мазмундаги суҳбатларда ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа профилактик чора-тадбирларда бевосита иштирок этиш;

ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жамоат тартибини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган фаолият самарадорлигини оширишга доир таклифларни ички ишлар органларига киритиш;

ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторидан ўз хизмат вазифаларини бажариш учун шарт-шароитлар яратишни ҳамда амалий ёрдам кўрсатишни талаб қилиш.


25. Қуйидагилар "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларининг мажбуриятлари ҳисобланади:

фуқаролар билан мулоқотда вазмин ва хушмуомала бўлиш;

шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этиш;

ўзининг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириб бориш;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ушбу Низомда кўрсатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашиш ва уларнинг қонуний талабларини бажариш;

хотин-қизлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилганда ёки улар билан бахтсиз ҳодисалар юз берганда бу ҳақида зудлик билан ички ишлар органларига ва бошқа тегишли ташкилотларга хабар бериш.


26. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш вақтида қуйидагилар тақиқланади:

одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этиш;

фуқароларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш (зарурий мудофаа ва охирги зарурат бундан мустасно);

ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари хизмат фаолияти давомида фойдаланадиган махсус воситалар, ўқотар қуролларни ишлатиш;

ўзини ҳуқуқ-тартибот органлари ходими деб таништириш ёки уларнинг ваколатларидан фойдаланиш.



4-БОБ. "ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ"

ЖАМОАВИЙ ГУРУҲЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

         

27. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолияти туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ҳамда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан мониторинг қилиб борилади.


28. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолиятининг мониторинги натижалари туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари бошлиқлари томонидан туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари вакиллари иштирокида ҳар ярим йил якуни бўйича муҳокама қилиб борилади.


29. Вазирлик Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг ўринбосари "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларининг фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга оширади.


30. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари амалга оширилган ишлар юзасидан ўз ҳисоботларини (кейинги ўринларда - ҳисоботлар) ҳар чоракнинг охирги кунида туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига тақдим этади.

Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ҳисоботларни ўрганиб, таҳлил қилади ва умумлаштириб, кейинги ойнинг 5-кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига тақдим этади.

Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ҳисоботларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади.


31. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар оила ва хотин-қизлар бошқармалари ушбу ҳисоботларни ўрганиб, умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим этади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

        

32. Маҳаллий ижроя ҳокимият органлари ва ёшлар етакчилари "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари билан ҳамкорликни фақат ушбу Низомда белгиланган вазифалар доирасида хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор билан келишган ҳолда амалга оширади.


33. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларини ушбу Низомда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилмаган вазифаларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.


34. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

          




Низомга

1-ИЛОВА



"Тўмарис издошлари" жамоавий

гуруҳларини шакллантириш

СХЕМАСИ

               

Босқичлар



    

Субъектлар

   


    

Тадбирлар номи

     


      

Бажариш муддатлари

     



































1-босқич


18-30 ёшдаги

хотин-қизлар


            

1. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) ҳузурида ташкил этилган "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳи аъзолигига қабул қилиш бўйича туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари номига ариза билан мурожаат қилади.

      


Ихтиёрий муддатда






2. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари аризани белгиланган тартибда ўрганиш асосида, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари номига ёзма равишда тавсия киритади.

        


10 кун ичида







































2-босқич


Туман (шаҳар) ички

ишлар органлари

кадрлар билан

таъминлаш гуруҳи

(бўлинмаси)

бўлимлари


     

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолигига қабул қилишда номзодларни ўрганиб чиқиб, улар билан туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи, туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари вакили иштирокида суҳбат ташкил этади.

        


15 кун ичида



































3-босқич


Туман (шаҳар) ички

ишлар органлари



      

Туман (шаҳар) ички ишлар органлари раҳбарлари "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш ва гуруҳ аъзолигига номзодларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари раҳбарлари билан келишилган ҳолда қарор қабул қилади.

         


3 кун ичида



































4-босқич


Туман (шаҳар) ички

ишлар органлари

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

бўлинмалари



     

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолигига номзодлар қабул қилинганлиги ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ва вилоятлар ИИБлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига маълумот тақдим этади.

        


3 кун ичида



































5-босқич


             

Қорақалпоғистон

Республикаси ИИВ,

Тошкент шаҳар ва

Тошкент вилояти

ИИББ ва вилоятлар

ИИБлари

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

бошқармалари

       


           

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари ташкил этилганлиги ва гуруҳ аъзоларининг туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларига бириктирилганлиги бўйича Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига ахборот беради.

         


10 кун ичида




         

          




Низомга

2-ИЛОВА





НАМУНА

      

______________________________________

____________________________________га

(Ички ишлар органи раҳбарининг унвони, Ф.И.О.)

      

_____________________________________

(Ф.И.О., туғилган санаси, туғилган жойи)

_____________________________________

__________________________________дан

_____________________________________

(телефон рақами)

       

20___ йил "___"________

       

         

А Р И З А

            

Мени хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикасини ташкил этиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида кўмаклашиш мақсадида ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган "Тўмарис издошлари" жамоатчилик гуруҳи аъзолигига қабул қилишингизни сўрайман.

         

          

Ф.И.О.


имзо


сана



        

        




Низомга

3-ИЛОВА





НАМУНА

      

_____________________________________га

(юборилаётган туман (шаҳар)

ички ишлар органи номи)

         

           

Т А В С И Я Н О М А

         

Ғиёсова Азизахон Шоҳрух қизини ___________ тумани (шаҳар) ички ишлар органлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими "Тўмарис издошлари" жамоатчилик гуруҳига аъзо сифатида қабул қилиш учун тавсия қиламиз.

           

            

Изоҳ. Ушбу тавсиянома туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг ташаббуси билан "Тумарис издошлари" жамоатчилик гуруҳига қабул қилиш ҳуқуқини беради.

          

         

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар

бўлими бошлиғи

имзо


Ф.И.О.



        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 январь








































































Время: 0.1321
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск