ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.01.2023 й. 21-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 19 январдаги

21-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг хотин-қизлар

масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги

"Тўмарис  издошлари"  жамоавий  гуруҳлари

аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий

таълим муассасаларига ўқишга кириши учун

тавсиянома бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

                

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Мазкур Низом ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларига (кейинги ўринларда - "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари) жалб қилинган хотин-қизларнинг квота асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимидаги Жамоат хавфсизлиги университетига (кейинги ўринларда - ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасалари) ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тартибини белгилайди.


2. Тавсиянома ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда белгиланган талабларга жавоб берадиган "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига берилади.


3. Тавсиянома мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган схема бўйича бир йил муддат давомида умумий 360 соат вақт мобайнида белгиланган туман (шаҳар)да фаолият кўрсатган "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳи аъзосига ҳуқуқ-тартибот органларининг битта олий таълим муассасасига ўқишга кириши учун бир йилдан кўп бўлмаган муддатга бир марта берилади.


4. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома беришда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

ўз фаолияти давомида ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган хотин-қизларни аниқлаб, ўз вақтида ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторига камида 5 марта хабар берганлиги;

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳига аъзолиги вақтида ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда, ҳуқуқбузарлик профилактикасини ташкил этишда, шунингдек, хотин-қизлар томонидан содир этилган камида 5 та ҳуқуқбузарликни аниқлашда ўз ҳиссасини қўшганлиги;

ҳуқуқбузарлик содир этган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришда фаол иштирок этганлиги;

аҳоли ўртасида ўтказилаётган профилактик тадбирларда хотин-қизлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини аниқлашда фаол иштирок этганлиги;

оила-турмуш ва одоб-ахлоқ доирасида мунтазам равишда ҳуқуқбузарлик содир этувчи ҳамда бошқа ғайриижтимоий хулқ-атворга эга бўлган хотин-қизларни, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ёки улар тарбияси билан шуғулланмайдиган ота-оналар, носоғлом турмуш тарзида ҳаёт кечираётган оилаларни аниқлашга, уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлашга, доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган хотин-қизларни яшаш манзилларига қайтаришга кўмаклашганлиги;

туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан оила-турмуш доирасида ўтказиладиган тадбирларда камида ўн маротаба иштирок этганлиги.


5. Тавсиянома бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади ва уни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



2-БОБ. ТАВСИЯНОМАНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

           

6. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тавсиянома бериш масалалари ҳар йили 15 февралдан 10 мартга қадар туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) томонидан туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг вакиллари иштирокида "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари фаолияти давомида амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан берилган хулосалар асосида кўриб чиқилади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига тақдим этилади:

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳи аъзолигига жалб қилинганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатдан ва ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатдан нусхалар;

туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари)нинг бошлиқлари тавсифномаси ва "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳ аъзоси сифатида амалга оширган ишлари бўйича туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари)нинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторининг батафсил маълумотномаси;

туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари)нинг бевосита фикрномаси.

Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.


7. Тегишли ҳужжатлар 15 мартдан 1 апрелга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари томонидан кўриб чиқилади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларида оила ва хотин-қизлар бошқармаларининг масъул ходимлари иштирокида тавсияномага номзод бўлган гуруҳ аъзолари билан суҳбат ўтказилади. Бунда суҳбат жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида номзодларнинг ота-оналари (қонуний вакиллар) ушбу суҳбатда бевосита иштирок этади.

Суҳбатда номзодларнинг билимлари савол-жавоб ўтказиш йўли билан текширилади.

Суҳбат натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари масъул ходимлари томонидан хулоса тайёрланади ва бошқарма бошлиқлари томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг номзодларга тавсиянома бериш тўғрисидаги хулосалари вазирлик Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига 25 апрелга қадар юборилади.


9. Хулосалар вазирлик Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳузурида тузиладиган, Оила ва хотин қизлар қўмитаси вакили киритилган ишчи гуруҳ томонидан 1 майга қадар кўриб чиқилади, муносиб деб топилган номзодларга мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан тасдиқланадиган тавсиянома берилади ҳамда улар ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ҳар йили 15 майга қадар юборилади.


10. Тавсияномага эга бўлган номзодларга белгиланган тартибда саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига якка тартибдаги суҳбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.


11. Тавсияномага эга бўлган номзодлар ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квоталарга мувофиқ қабул қилинади.


12. Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган курсант ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан, ўз хоҳиши билан ўқишдан кетганда), уларга тавсиянома қайта берилмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

              

13. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш билан боғлиқ масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.


14. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

            




Низомга

1-ИЛОВА



"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларига

жалб қилинган хотин-қизларга тавсиянома бериш

СХЕМАСИ

             

    

Босқичлар

   


       

Субъектлар

      


     

Бажариш тартиби

      


      

Бажариш муддатлари

        






































1-босқич


Туман (шаҳар) ички

ишлар органлари

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

бўлимлари

(бўлинмалари)



      

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёз берадиган тавсияномаларни бериш масалаларини туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг масъул ходимлари иштирокида кўриб чиқади ва Низомда белгиланган ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига тақдим этади.

       


Ҳар йили

15 февралдан

10 мартга қадар






































2-босқич


Қорақалпоғистон

Республикаси ички

ишлар вазирлиги,

Тошкент шаҳар ва

Тошкент вилояти

ички ишлар бош

бошқармалари,

вилоятлар ички

ишлар

бошқармалари

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

бошқармалари



         

1. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида тавсияномага номзод бўлган гуруҳ аъзолари билан оила ва хотин-қизлар бошқармаларининг масъул ходимлари ҳамда "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларининг ота-оналари (қонуний вакиллари) иштирокида очиқ суҳбат ташкил этилади.

      


Ҳар йили

15 мартдан

1 апрелгача






2. Суҳбат натижалари бўйича бошқарма бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган хулоса шакллантирилади ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига юборилади.

        




































3-босқич


Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

хизмати


    

1. Тақдим этилган хулосалар Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳузурида тузиладиган, Оила ва хотин қизлар қўмитаси вакили киритилган ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.

       

2 Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан тасдиқланадиган тавсияномалар берилади.

         


Ҳар йили

1 майгача



































4-босқич


Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

хизмати


       

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларига жалб қилинган хотин-қизларга берилган тавсияномаларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университетига юборади.

      


Ҳар йили

15 майгача



































5-босқич


Таълим

муассасалари


      

Тавсиянома берилган "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари белгиланган тартибда саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига якка тартибдаги суҳбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга қабул қилинади.

        


Ҳар йили

5 июлгача




         

        




Низомга

2-ИЛОВА



НАМУНА




O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI

100029, Toshkent shahri, Yunus Rajabiy ko`chasi, 1-uy. web: www.iiv.uz e-mail: info@iiv.uz exat: iiv@exat.uz

             

                       


_______/_______




20___ йил "___" _______



_____________________________

(юборилаётган ўқув муассасаси номи)

          

        

Т А В С И Я Н О М А

         

Ғиёсова Азизахон Шоҳрух қизи 2022 йил 1 сентябрдан 15 апрелга қадар 360 соат мобайнида "Тўмарис издошлари" жамоатчилик гуруҳида аъзо сифатида ___________ тумани (шаҳри) ички ишлар органлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори билан ҳамкорликда фаолият кўрсатди.

А.Ғиёсова ўзига бириктирилган ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирларида ички ишлар органларига фаол кўмаклашди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, "Тўмарис издошлари" жамоатчилик гуруҳи аъзоси Ғиёсова Азизахон Шоҳрух қизини белгиланган тартибда рағбатлантириш сифатида __________________ олий таълим муассасасига ўқишга кириш бўйича тавсия этамиз.

         

            

Изоҳ. Ушбу тавсиянома ҳуқуқ-тартибот идораларининг олий таълим муассасаларига белгиланган тартибда саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтганидан сўнг якка тартибдаги суҳбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқини беради.

              

       

Вазир ўринбосари


имзо


Ф.И.О.



        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 январь











































































Время: 0.1869
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск