ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 22.12.2022 й. 41-сон "Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.01.2023 й. 2034-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.01.2023 й.

N 2034-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

БОШЛИҒИНИНГ

22.12.2022 й.

N 41


БУЙРУҒИ



Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар

билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи

шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий

қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча

ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 мартдаги 129-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2009 йил 13 октябрдаги 36-сон қарори (рўйхат рақами 2034, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 45-сон 492-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи                                                       Д.Ф. Рахимов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар

билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи

шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий

қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"учинчи томон - Ўзбекистон Республикаси "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар.".


2. Қуйидаги мазмундаги 11-2-банд билан тўлдирилсин:

"11-2. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мазкур Қоидаларнинг 11-1-банди иккинчи - тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда мижозларни текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг зиммасида қолади. Бунда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар:

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхаларини сўров асосида дарҳол олиш имкониятига эга бўлишига;

учинчи томон мазкур Қоидалар асосида ишлашига ишонч ҳосил қилиши керак.

Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларидан бирига риоя қилинмаган тақдирда, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширишлари керак.".


3. Қуйидаги мазмундаги 11-3-банд билан тўлдирилсин:

"11-3. Мижоз - юридик шахсни ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар томонидан мазкур Қоидаларнинг иловасида назарда тутилган ахборот асосида амалга оширилади.".


4. 13-банддаги "паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат" деган сўзлар "паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 15-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мижозларни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда йилига камида бир маротаба янгиланиши лозим.".


6. 25-банд "иш ёзишмаларини" деган сўзлардан кейин ", ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.






Қўшимча ва ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар

билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга

оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий

қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

ИЛОВА



Мижоз - юридик шахсни ва унинг бенефициар

мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган

МАЪЛУМОТ


1. Тўлиқ, шунингдек агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи.


2. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи.


3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.


4. Жойлашган жойи (почта манзили).


5. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар.


6. Мавжуд бўлган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати) ёхуд хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги) ҳақидаги маълумотлар.


7. Мижоз номидан иш кўрувчи жисмоний шахсни идентификацияси тўғрисидаги маълумотлар.


8. Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисидаги маълумотлар.


9. Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар.


10. Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар.


11. Боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса).".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 январь












































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск