Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / МҲХС ҳисоби /

16-IFRS "Ижара"нинг қўлланилиши ("СБХ" 1-сон, 2023 йил 5 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



16-IFRS "ИЖАРА"НИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ


2019 йилдан 16-IFRS "Ижара" стандарти кучга кирган. У ижарачида ижара шартномаларини тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ва ҳисоботда очиб бериш қоидаларига жиддий ўзгартиришлар киритди. "Baker Tilly Tashkent" МЧЖ аудиторлик ташкилотининг аудитори, DipIFR АССА Татьяна АНИСИМОВА ижарачилар 16-IFRSни қандай қўллашлари юзасидан тушунтириш берди:


- Стандарт барча ижара шартномаларига нисбатан ягона ёндашувни талаб қилади. 12 ойдан кам муддатга қисқа муддатли ижара ва базавий активнинг қиймати паст ижара бундан мустасно (паст қиймат - фикр-мулоҳаза предмети, ҳисоботда очиб беришни талаб этади).


МИСОЛ. Корхона омбордаги хонани жорий таъмирлаш вақтида бошқа корхонадаги омборни 8 ой муддатга ижарага олиш тўғрисида шартнома тузди. Ёки корхонада йилда икки марта 30 кун муддатга омборни ижарага олиш бўйича ишлаб чиқариш зарурати юзага келди.

Бунда тўғри чизиқли ёки бошқа тизимли асосда ижара тўловларини тан олиш ҳақида сўз бормоқда, вазият фойдаланиш ҳуқуқини тан олишни талаб этмайди."

Шартномага кўра дастлабки 2 ойда ижара тўлови ундирилмаса, бу унинг мавжуд эмаслигидан далолат бермайди. 16-IFRS талабига мувофиқ бутун ижара даври учун барча тўловларни қўшиш ва ижара ойлари сонига бўлиш зарур.

Масалан, ижара муддати - жорий даврнинг 1 январидан 31 августигача. Шартнома бўйича тўловлар 1 мартдан 31августгача амалга оширилади. Ойлик тўлов 20 000 минг сўмни ташкил этади. Бутун муддат учун тўловлар 120000 минг сўмни (20 000 х 6) ташкил этади.

Ижара муддати - 8 ой. Ижара учун ойлик сарф-харажат 15 000 минг сўмни (120 000 / 8) ташкил этади.

Стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:

a) фойдали қазилмалар, нефть, табиий газ ва шу каби қайта тикланмайдиган ресурсларни қидириш ёки фойдаланиш бўйича ижара шартномаларига;

b) 41-МҲХС (IAS) "Қишлоқ хўжалиги"ни қўллаш соҳаси доирасида ижарачи тасарруфида бўлган биологик активлар бўйича ижара шартномаларига;

c) 12-ХМҲТҚ (IFRIC) "Хизматларни тақдим этиш тўғрисидаги концессия келишувлари" Тушунтиришларини қўллаш соҳаси доирасида хизматларни тақдим этиш тўғрисидаги концессия келишувларига;

d) 15-МҲХС (IFRS) "Харидорлар билан тузилган шартномалар бўйича тушум"ни қўллаш соҳаси доирасида ижарага берувчи томонидан тақдим этилган интеллектуал мулк учун лицензияларга;

e) предмети кинофильм, видеоёзув, пьеса, қўлёзма, патент ва муаллифлик ҳуқуқлари каби объектлар бўлган 38-МҲХС (IAS) "Номоддий активлар"ни қўллаш соҳаси доирасидаги лицензия келишувлари бўйича ижарачи эга бўлган ҳуқуқларга.

Ижарачи "e" бандида тавсифланганларидан фарқланувчи номоддий активларнинг ижара шартномаларига нисбатан мазкур стандартни қўллашга мажбур эмас, балки ҳақлидир.

16-IFRS бўйича ижара - қоплам ўрнига муайян вақт даври мобайнида ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланишни назорат қилиш ҳуқуқи.

Назорат қуйидаги ҳуқуқни назарда тутади:

q идентификацияланган активдан фойдаланишдан деярли барча иқтисодий нафларни олиш;

q фойдаланиш усулини белгилаш.


Ташкилот шартномани тузиш пайтида умуман шартнома ёки унинг айрим компонентлари ижара шартномаси ҳисобланиш-ҳисобланмаслигини баҳолаши керак. 16-IFRS B9-B31-бандлари қуйидаги саволларга жавоб топишни талаб этади:

1. Базавий активни идентификациялаш мумкинми?

2. Мижоз активдан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қила оладими?

3. Мижоз фойдаланиш муддати давомида активдан фойдаланишдан иқтисодий наф олиши мумкинми?

4. Мижоз активни ўз мақсадларига ва ундан фойдаланиш усулига мувофиқ қайта лойиҳалаштирдими?

5. Етказиб берувчи (ижарага берувчи) фойдаланиш даврида ушбу активни алмаштириши мумкинми?

6. Етказиб берувчи(ижарага берувчи) активдан фойдаланиш даврида уни эксплуатация қилиш бўйича кўрсатмалар беришга ҳақлими?

Агар 1-4-саволларга ёқлаб, 5-6-саволларга эса эътирозли жавоб берсангиз, шартномангиз ижара шартномаси деб ҳисобланиши эҳтимоли катта.

Шундай қилиб, шартномамиз ижара шартномаси эканлигини аниқлаб олдик. Энди:

q ижара муддатини белгилаймиз;

q ижара шартномаси бўйича фойдаланиш ҳуқуқини баҳолаймиз.



ИЖАРА МУДДАТИ

(16-IFRSга В илованинг 18-21-бандлари, В41-б.)


Ташкилот ижара муддатини белгилаётганда қуйидаги ташқи ва ички омилларни ҳисобга олиши керак:

q ижарага берувчи ижара шартномаси муддатини узайтира оладими;

q ижарачи буни хоҳлайдими.

Ижарачида ижара муддатини ўзгартириш эҳтимолини юзага келтирадиган вазиятлар юзага келиши билан фойдаланиш ҳуқуқининг баланс қийматини ва ижара бўйича мажбуриятларни қайта баҳолаши керак.


ИЖАРАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРНИ

ТАН ОЛИШИ


Ижарачи ижара бошланадиган санага келиб фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни, ижара бўйича мажбуриятни ва активни эксплуатациядан чиқариш учун резервни тан олиши керак. Ижара бўйича мажбурият узоқ муддатли ёки қисқа муддатли мажбурият сифатида таснифланиши мумкин.


ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ

БОШЛАНҒИЧ БАҲОЛАШ


Ижарачи ижара бошланадиган санага келиб тўланмаган барча ижара бўйича тўловлар ва бошланғич тўғридан-тўғри сарф-харажатлар суммасида фойдаланиш ҳуқуқини ва ижара бўйича мажбуриятларни тан олиши керак.

Сумма фоиз ставкасидан фойдаланган ҳолда ҳисобланган келтирилган қийматда ифодаланиши керак. Фоиз ставкасини ижара шартномасида кўрсатиш мумкин. Шартномада фоиз ставкаси белгиланмаган бўлса, ижарачи томонидан қарз маблағларини жалб қилиш ставкаси қўлланилади.

Ижара шартномаси бўйича ижара тўловлари турли компонентлардан ташкил топиши мумкин. Ижарачи қайси компонентлар ижара сифатида, қайсилари эса жорий даврдаги сарф-харажатлар сифатида ҳисобга олинишини ҳал қилиши зарур.

Шартнома нафақат ижара тўғрисидаги келишувни, балки у билан боғлиқ бўлмаган бошқа шартларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. 16-IFRS фикр-мулоҳазага асосланган ҳолда ижарачига ушбу бошқа компонентларни қандай - ижара сифатида ёки жорий даврдаги сарф-харажатлар сифатида ҳисобга олиш ҳақида қарор қабул қилишига рухсат беради.

Ижара тўловлари доимий ва ўзгарувчан таркибий қисмлардан иборат бўлиши мумкин. Ушбу мақолада шартноманинг ушбу шартини муҳокама қилмаймиз.

Стандарт фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган барча ижара шартномаларига нисбатан ягона ёндашув талаб этилади. Масалан, ижарачи офисни ижарага олса, ижара тўловлари тозалаш, қўриқлаш хизматлари ва коммунал хизматлар ҳақини ўз ичига олса, у қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:

1) ушбу элементларни ижара тўловларидан ажратиши;

2) ёки бутун шартномани ижара сифатида ҳисобга олиши.

Бошқа вазият: ижара шартномаси ижарага олинган активга ўзгартиришлар киритиш учун рухсатномани ва ижара муддати тугагач, киритилган барча ўзгартиришларни чиқариб ташлаш талабини ўз ичига олади. Ижарачининг қуйидагиларни амалга ошириши талаб этилади:

1) киритилган ўзгартиришларни тугатиш бўйича сарф-харажатларни баҳолаши ва уларни келтирилган қийматгача дисконтлаши;

2) фойдаланиш ҳуқуқини тан олиш вақтида ижара объектини эксплуатациядан чиқариш учун резервни тан олиши.



ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ

КЕЛГУСИДА БАҲОЛАШ

(16-IFRSнинг 29-35-бандлари)


Ижара бошланган санадан кейин ижарачи бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олиш методини қўллаб, фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни баҳолайди. У 16-IAS "Асосий воситалар"да тавсифланган. Фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан бу ижара муддати давомида базавий активни амортизациялашимизни ва ҳар бир ҳисобот даври охирида уни қадрсизланиш борасида синовдан ўтказишимизни англатади.

16-IFRS 34-35-бандларида тавсифланган бошқа ҳисобга олиш моделлари бундан мустасно. Ижарага олинган актив инвестициявий кўчмас мулк бўлса ва ҳа

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск